Uzbek

Page 1

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Валҳамдулиллаҳи роббил оламийн вассаллаллоҳу ала Муҳаммад ва оли тоҳирийн. Қуръони каримнинг даъватига лаббай деб ва худонинг уйида меҳмон бўлишга ошиққан сиз саодатмандларга чин юракдан ва эҳтиром билан саломлар бўлсин. Биринчи айтиладиган сўз шундаки, бу улуғ неъматни қадрланг ҳамда шахсий, ижтимоий, руҳий жиҳатдан ва халқаро кўламда бу мисли йўқ фарз амалларини чуқур мулоҳаза қилиб ушбу эзгу мақсадга етишиш мақсадида саъй ҳаракат қилинг ва бу йўлда раҳим ва қодир аллоҳ таолодан ѐрдам беришини сўранг. Мен ҳам сизлар билан ҳамдил ва ҳамзабон бўлиб мағфиратли ва маннон парвардигори оламдан ўз неъматларини сизларга батамом ато этишини сўрайман. Ҳамда ҳаж сафарига йўл олганингизда парвардигор сизларга кўмак ва тавфиқ берганидек ҳаж амалларини комил ва тўла тарзда адо этишларингизда ҳам ўз марҳаматини аямаслигини дуо қилиб сўрайман. Аллоҳ таоло сизларнинг ҳаж ибодатларингизни ўзининг карим сифатлари билан қабул қилгандан сўнг, инша аллоҳ яна соғ-саломат, офият ва барака билан ўз юртларингизга қайтиб боришингизда ўзи мададкор бўлсин Ушбу сермазмун ва беназир ҳаж маросими руҳий ва маънавий жиҳатдан покланиш ва сайқалланиш учун энг қулай фурсатдир. Бу эса ҳажнинг энг яхши ва афзал ютуқларидир. Ислом дунѐсининг масалаларига эътибор қаратиш ва кенг қамровли нуқтаи назарлар ва қарашлар билан ҳамда ислом умматига таалуқли бўлган мавзуларни энг муҳим ва жиддий деб биринчи галда қўйиш ҳаж амалларини адо этаѐтган ҳожиларнинг одоб ва вазифаларидир. Бугунги энг муҳим ва биринчи ўринда қўйиладиган мавзу бу мусулмонларнинг бирлик масаласидир ва ислом умматининг ўрасидаги бўлинишларни ва чигалликларни бартараф этишдир. Ҳаж бу бирлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик, мустаҳкам жипслашиш рамзидир ҳамда биродарлик ва ҳамдўстлик марказидир. Ҳаж маросимида ҳамма мусулмон халқлар бир бирлари билан бирлашиш ва ҳамжиҳатликни ташкил этиш масалаларига доир илмларни ўрганишлари лозим. Бундан ташқари мусулмонлар ўртасидаги ихтилоф ва низоларга чек қўйишда иттифоқ бўлишлари керак. Азалдан мусулмон халқлар орасини бузиш ва уларнинг ўрталарда зиддиятлар ва келишмовчиликлар келтириб чиқариш мақсадида ярамас ва жирканч мустамлакачилар ўзларининг сиѐсий ҳийла-найрангларини ва фитналарини ишга солишган. Аммо бугунга келиб, Ислом умматининг ҳушѐрлиги ва огоҳлиги баракаси билан мусулмон халқлари мустабидларнинг ва золим сионистларнинг мусулмонларга нисбатан очиқ-ойдин душманона ҳаракатларини билиб олишди. Шунингдек, мусулмонлар Ислом душманларининг қаршисида ўз қарашларини ва позицияларини ҳам эгаллаб олишди. Айни пайтда мусулмон халқлари ўртасида қарама-қаршилик, жанжал ва можаролар келтириб чиқарадиган сиѐсатлар шиддат билан авж олмоқда. Ислом динига қарши бўлган маккор ва ҳийлагар душманлар, мусулмонларнинг ўртасида уруш оловини ѐқиб ва уларнинг орасида фитналар чиқариб мусулмонларни бир-бирига қарши қилиб қўймоқда. Ислом душманларининг бундай разил ва қинғир ишларни амалга оширишларидан мақсад, мусулмонлар уларга яъни ислом душманларига нисбатан қаршилик кўрсатмасликлари ва диндан чиқаришдан иборатдир. Натижада эса ислом умматининг ҳақиқий душмани бўлмиш сионистик режим яъни босқинчи ва ишғолгар Исроил режими ва мустабидларнинг гумашталари бемалол ҳамда ҳеч қандай тўсиқларсиз мусулмонларнинг ичига кириб олишмоқчи. Террористик ва экстремистик гуруҳларни ишга солиб Осиѐнинг ғарбий минтақаларидаги мамлакатларни жанг майдонига айлантириш ҳам маккор ва мунофиқ сиѐсатларнинг натижасидир.


Дунѐда рўй бераѐтган бундай мудҳиш воқелардан тўғри хулоса чиқариш ва бу фожеалар қаршисида огоҳ ва ҳушѐр бўлишимиз керак. Мусулмонларнинг ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатлик масаласи бугун миллий ва халқаро миқѐсда биринчи навбатдаги муҳим вазифа ва мажбурият деб ҳисоблашимиз лозим. Яна бир аҳамиятли ва муҳим мавзу бу Фаластиндир. Босқинчи сионистик режимнинг ташкил этишлишининг 65 йиллик ўтмишига бир назар соладиган бўлсак, шу орада турли хил паст баландликлар хусусан охирги йиллардаги қонли ҳодисалар ортидан икки ҳақиқат ҳамма учун аниқ-равшан ошкор бўлди. Бу эса муҳим ва жиддий масаладир. Биринчи ҳақиқат шуки, сионистик режим яъни босқинчи ва ишғолгар Исроил режими ва бу режим жиноятчиларининг ҳомийлари шафқатсизлик, ваҳшийлик, ѐвузлик ва золимларча инсоний ва ахлоқий меъѐрларни поймол этишда ҳеч нарсадан тап тортишмади. Синонистик режим ўзининг кўплаб жиноятларини, қотилликларини, бузғунчиликларини, вайронагарчилик амалиѐтларини, аѐллар ва болаларни қириб ташлашни, жабр-зулм ва зўравонликларини ўзлари учун мубоҳ санашди ҳамда бундай қабиҳ ва разил жиноятларни амалга оширишда фахрланишди. Фаластин юртининг Ғазо секторидаги охирги қонли ва фожеали ҳамда инсонни йиғлатадиган 50 кунлик жанг майдониги қарайдиган бўлсак, бу ҳам тарихий жиноятнинг охирги намунасидирки, сионистлар томонидан содир этилган бундай ваҳший жиноятлари охирги асрнинг ярмидан буѐн жуда кўп маротаба амалга оширилиб келинмоқда. Иккинчи ҳақиқат шуки, бу қонхўр, золим, шафқатсиз ва мудҳиш фожеаларни юзага келтирувчилар ўзларининг ҳар қандай ҳийла- найрангларини ишга солиб уринишган бўлсада, лекин босқинчи сионистик режимнинг ҳимоячиларини ва етакчиларининг ѐвуз мақсадларини рўѐбга чиқара олишмади. Сионистик режим учун куч- қудратга эга бўлган жирканч ва разил сиѐсий ўйинчилар томонидан ахмоқона орзуларни ваъда бериш ортидан, сионистик режим кун сайин ҳалокат ѐқасига яқинлашиб келияпти. Сионистик режим томонидан Ғазо секторига қилган 50 кунлик ҳужумларига нисбатан Ғазоликларнинг қатъият ва сабот матонат билан душманга нисбатан қаршилик кўрсатишлари ортидан, охир-оқибат сионистик режим муваффақиятсизликка учраб орқага чекинишга мажбур бўлади. Натижада эса сионистлар Ғазоликларнинг қаршиликларига бардош беролмай таслим бўлишади. Бу эса сионистик режимнинг заифлигини, кучсиз ва нотавон эканлигини англатади. Сионистларнинг мағлубияти шундай мано касб этадики, Фаластин халқи ҳамиша келажакка умидвор бўлиб тушкунликка тушмасдан олға қадам босишлари керак. Жиҳод курашувчилари ва Ҳамас эса ўзларининг азму қарорлари ва саъй ҳаракатлари билан янада кўпроқ ҳиммат ва фидокорлик кўрсатишлари лозим. Абадий ифтихор бўлган ғарбий соҳил йўлини кўпроқ куч-қудрат ва мустаҳкамлик билан муҳофаза қилиш ва мусулмон халқлари ҳақиқий ва жиддий тарзда Фаластин халқини қўллаб қувватлашлари учун ўз давлатларидан қатъий талаб қилишлари зарур. Мусулмон давлатлар эса бу йўлда содиқлик билан чора-тадбирларни кўришлари керак. Учинчиси муҳим ва биринчи даражадаги аҳамиятга эга бўлган мавзу, оқилона ва зийрак қарашдирки, бу ҳам бўлса Ислом дунѐсининг жонкуяр ва ғамхўр фаоллари соф Муҳамаддий Ислом билан, Америкалик Исломнинг ўртасидаги фарқни билишлари зарурдир. Бу иккиласининг ўртасидаги тафовутдан келиб чиқадиган хатоликлардан ва чалкашликлардан ўзини ва бошқаларни ҳам огоҳ этиб сақлаши лозим. Бу йўлда биринчи бор бизнинг улуғ имомимиз ушбу икки масалани фарқлашда ҳиммат кўрсатишган. Ва бу мавзуни Ислом дунѐсининг сиѐсий қомусига киритишди. Соф ва пок Ислом, маънавият ва


тақводорлик Исломи, демократия ва инсонларнинг озодлиги, "Ашиддау ъалал куффор руҳамоу байнаҳум" Исломидир. Америкалик ислом бўлса, ислом динига бегона бўлган хизматкорларга исломий кийимни кийдириб қўйиб, Ислом номи ва ниқоби остида Ислом умматига нисбатан ашаддий душманлик қилишмоқда. Зийрак, сезгир ва теран мулоҳаза билан қараш, бу ҳақиқатларни ва муҳим масалани ислом дунѐсининг воқеилигида ҳар бир ҳақиқат изловчилар учун аниқ ва равшан йўл кўрсатади. Ҳамда кунлик вазифа ва бурчларимизни ҳеч қандай ноаниқликларсиз муаян этади. Ҳаж ва ҳаж маросимлари бундай ишларга нисбатан ҳушѐрликни ва сезгирликни қўлга киритишда қулай фурсат ҳисобланади. Сиз саодатманд ҳожилар ушбу илоҳий инъомдан мукаммал тарзда баҳраманд бўлишларингиздан умидвор бўламиз. Сизларни барчаларингизни буюк парвардигор паноҳига топшираман, ҳаж амалларини адо этишдаги саъй ҳаракатларингизни қабул қилишида худодан илтижо қилиб сўрайман. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳ Саййид Али Хоманаий Ҳижрий қамарий 1435 йил зулҳижжа ойининг 5 куни Ҳижрий шамсий 1393 йил меҳр ойининг 8 куни


Turn static files into dynamic content formats.

Create a flipbook
Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.