МАСЛАҲАТ КАРТОЧКАЛАРИ
ОИВ билан яшаётган болалар ва ўсмирларга маслахат бериш воситалари
Ушбу воситадан фойдаланиш тартиби: Ушбу карточкалар тўплами одам иммунтанқислиги вируси билан яшаётган болаларга маслаҳат бериш воситасидир. Ушбу тўплам ёши 3 ёшдан кичик бўлмаган, ОИВ ҳолати намоён бўлмаган, қисман ёки тўлалигича намоён бўлган болалар, шунингдек антиретровирус терапиясини олаётган ёки бундай муолажани олмаётган болалар учун мўлжалланган. Тўплам карточкалардан иборат бўлиб, уларнинг бир тарафида тасвир акс эттирилган бўлса, орқа тарафида мазкур тасвирни тушинтириш учун мавзулар ёзилган. Карточкаларда муаян хронологик тартибга риоя қилинмаган ҳолда турлича мавзулар ёритилган. Маслаҳатчи бир машғулот/консултациянинг ўзида барча карточкалардан фойдаланмаслиги лозим ва уларни болага бермаслиги керак. Маслаҳатчи болага у билан муҳокама қилмоқчи мавзусига мос келувчи карточкани кўрсатиши ҳамда ундан мазкур суръат тўғрисидаги фикрларини сўраши лозим. Шундан сўнг, маслаҳатчи карточканинг орқа қисмидан жой олган кўрсатмаларга асосан мавзуни тушунтириши лозим.
Муҳокама учун мавзулар Тема Эркин мавзу Ҳис-туйғулар Бола, унинг оиласи ва унинг уйи Дўстлик ва кимга ишониш Шахсий гигиена Тўғри овқатланиш Шифохонага бориш ОИВ ҳолатини аста-секин билдириш ОИВнинг юқиш йўллари ОИВ юқмайдиган ҳолатлар Инсон танаси A Инсон танаси B Қон айланиши Қоннинг таркиби Иммун тизими A Иммун тизими B Вирус юқтириб олиш A Вирус юқтириб олиш B ОИВ инфекциясининг биринчи босқичи A (касаллик белгисисиз) ОИВ инфекциясининг биринчи босқичи B (касаллик белгисисиз)
Тема ОИВ инфекциясининг иккинчи босқичи A (касалликнинг бир нечта белгилари) ОИВ инфекциясининг иккинчи босқичи B (касалликнинг бир нечта белгилари) ОИВ инфекциясининг учинчи босқичи A (касалликлар) ОИВ инфекциясининг учинчи босқичи B (касалликлар) Даволанишнинг бошланиши A Даволанишнинг бошланиши B Даволанишнинг бошланиши A (тана ичида) Даволанишнинг бошланиши B (тана ичида) Даволаниш самараси A: ҳолатнинг яхшиланиши Даволаниш самараси B: ҳолатнинг яхшиланиши Даволаниш қоидаларига риоя қилишнинг муҳимлиги A Даволаниш қоидаларига риоя қилишнинг муҳимлиги B Муолажанинг ножўя таъсирлари Даволанишга қаршилик кўрсатиш A Даволанишга қаршилик кўрсатиш B Иккинчи йўналиш АРТси A Иккинчи йўналиш АРТси B
КОНЦЕПЦИЯ: Давид ГЁТГЭБУР, Назира НАНГИ, Вания КОРРЕЙ АБЕЗАКЛАР: Николя ЖУРНУ МАТН: Вания КОРРЕЙА, Саар БАЭРТ, Давид ГЁТГЭБУР МОСЛАШТИРУВ: Индира ДАВЛЕТОВА Ушбу маслахат карточкаларини яратишда, Африка мамлакатларида болаларга маслахат инструментидан фойдаланилди. Ушбу қўлланма «Чегарасиз шифокорлар» ташкилоти кўмагида тайёрланган. ЮНИСЕФ ушбу қўлланма муаллифларига ва «Чегарасиз шифокорлар» ташкилотига ўз миннаддорчилигини изхор этади. Ушбу материал ўзгартирилмаслик ва тижорий мақсадларда фойдаланмаслиги шарти билан эркин қўлланилиши, кўпайтирилиши ва тарқатилиши мумкин.
Эркин мавзу Бола ўзини эркин хис қилиши ва ўз фикрларини эркин баён қила олиши учун Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • Ундан мазкур карточкада нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қиз бола ўғил бола билан ўйнаяпти, қиз бола майсада ётибди/китоб ўқияпти, ўғил болалар футбол ўйнашмоқчи, бола овқат еяпти …). • Бола берган саволлардан келиб чиққан ҳолда унга кейинги саволларингизни беринг. Масалан: Сен футбол ўйнашни ёқтирасанми? Машҳур футболчи бўлишни хоҳлайсанми? Майсазора ётиш сенга ёқадими? Китоб ўқишни хуш кўрасанми? Нимага? • Унга ўйин тўғрисида саволлар беринг: Болалар нима ўйнашмоқда? Сен ҳам шу болаларга ўхшаб ўйнайсанми? Сен нима ўйнайсан? Қаеда? Бошқа ўйинларни ҳам биласанми? • Овқат тўғрисида саволар беринг: Суръатдаги бола нима еяпти? Сен нимани яхши кўрасан? • Атрофдаги ҳолат тўғрисида саволлар беринг: Суръат қандай кўринишда? У чиройлими ёки йўқми? Сен шу ерда бўлиб қолишни истармидинг? Агар сен ушбу суръатдаги бола (қиз бола) бўлиб қолсанг, бу ердагиларнинг қайси бири бўлишни истаган бўлардинг? Нима учун?
Ҳис-туйғулар Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • Унга мазкур суръат болаларга турли ҳил ҳистуйғулар, масалан: яхши, ёмон, ақл, қўрқув, қайғу, бахт ва шу кабиларни намоён этишини тушунтиринг. • Боладан суръатдаги болаларнинг қайси бири унинг ҳозирги ҳолатига ўхшашлигини сўранг. • Нима учун у айнан шу болани кўрсатганлигини сўранг. • У ўзи кўрсатган болага фақат ҳозир ўхшайдими ёки доимо ўзини шу боладай хис этишини сўранг. • У нима учун ўзини айнан шундай хис этаётганини сўранг. • Боладан ўзи қандай бўлишни исташини кўрсатишни сўранг.
Бола, унинг оиласи ва унинг уйи Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • Ундан суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: она, чақалоқ, қиз бола, ўғил бола, ота, уй, дарахт, оила, кучук ….) • Боладан у ким билан яшашини, у билан неча киши яшашини, ака-ука, опа-синглиси борми, ота-онаси борми, агар йўқ бўлса, улар тўғрисида бирон нарса билиш ёки билмаслигини сўранг. • Боладан ўз оиласи ҳақида гапириб беришни сўранг: Оилангда нималар сенга ёқади? Оилангда бахтлимисан? Нимага? “Йўқ” бўлса, нимага? • Боладан унга бу суръат ёққан ёки ёқмаганлигинии, у бундай оилада яшашни исатаган бўлармиди ёки йўқми, шуларни сўранг.
Дўстлик ва кимга ишониш Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: иккита бола гаплашиб турибди, ўғил болалар мактабга кетишмоқда, болалар копток ўйнашмоқда, ….) • Боладан кимлар билан мулоқот қилишини, дўстлари бор-йўқлигини, унга бу дўстлари ёқишёқмаслигини ва нима сабабдан шундай эканлигини; у ўз сирларини дўстига айтадими, йўқми, дўсти ҳам унга ўз сирларини айтиш-айтмаслиги тўғрисида сўранг. Боладан бирон киши унга ўз сирларини айтганида у бу сирларини сақлаганми ёки йўқлигини сўранг.
Шахсий гигиена Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: бола қўлини ювяпти, бола қулоқларини тозалаяпти, қиз бола душ қабул қилмоқда, ўғил бола ва қиз бола тишларини тозалашмоқда …) • Болага соғлом бўлиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарурлигини тушунтиринг. Унга бунинг учун ҳар куни чўмилиш, тишларни тозалаш, сочларни ювиш, ювиниш кераклигини айтинг. • Болга овқатланишда қандай эҳтиёт чоралариг риоя қилиш кераклигини тушунтиринг: овқатланишдан олдин қўлларни ювиш лозим.
Тўғри овқатланиш Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: товуқ, маккажўхори, тухум, тарвуз, балиқ, бодринг, картошка, гуруч, қуймоқлар,...) • Боладан у қайси таомни яхши кўришини сўранг. • Болага соғлом бўлиш учун тўғри овқатланиш зарурлигини тушунтиринг. • Болага тўғри овқатланишга риоя қилиш учун суръатдаги гуруҳлар/рангларга мансуб бўлган маҳсулотлардан камида биттасини истеъмол қилишимиз кераклигини тушунтиринг. • Болага овқатланишда турли-туманликка риоя қилишнинг аҳамияти тўғрисида гапириб беринг. Агар унга онаси ҳар бир гуруҳга мансуб бўлган маҳсулотлардан биттадан кўпини берадиган бўлса, у буларни барчасини ейиши керак. • Болага ҳар бир маҳсулот гуруҳи тўғрисида маълумт беринг ва маҳаллий етиштирилган ва мавсумий маҳсулотларни истеъмол қилиш зарурлигини тушунтиринг. • Болага унинг онаси бирон бир маҳсулотни телевизорда кўрсатишгани учунгина сотиб олиши шарт эмаслигини тушунтиринг. • Болага агар онаси унга сут берса, бола уни ичиши кераклигини уқтиринг.
Шифохонага бориш Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: шифокор боланинг юрагини эшитмоқда, қиз боланинг қўлига укол қилишмоқда, ўғил бола тарозида ўз вазнини текширмоқда, қиз боланинг бўйини ўлчашмоқда, ота ўғлига дори сотиб олиш учун дорихонага келди,…) • Болага у шифохонага келганида турлича бўлимларга ташриф буюришини тушунтиринг: ·· қабул бўлимига - бу ерда бола қанчалик яхши овқатланаётганлиги ва бўйи қанчалик ўсганини билиш учун унинг вазни ва бўйи ўлчанади; ·· унинг саломатлигини текширувчи шифокорга учрайди; ·· баъзан лабораторияга ташриф буюради. Бу ерда у қон топширади. Лаборант эса унинг қонидаги оқ аскарчалар (лейкоцитлар) нечталигини санаб беради; ·· маслаҳатчига – даволаш жараёнини муҳокама қилиш учун; ·· дорихонага – уни кучли қилувчи доридармонларни сотиб олиш учун. • Болага шифохонада врач қабулига киришни болала хонасида кутиб туриши мумкинлигини, у ерда эса кўпгина ўйинчоқлар, ўйинлар, филмлар ва мусиқалар борлигини айтинг.
ОИВ ҳолатини аста-секин билдириш Боланинг ўзи билан ЭМАС, унинг ота-онаси/васийси билан суҳбатда фойдаланиш учун Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани боланинг ота-онаси/васийсига кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: микроавтобус, бола ва бир нечта катта ёшли инсонлар микроавтобусда ўтиришибди, бола ва катта ёшлилар нимадандир хавотир олаётганга ўхшайди …..) • Автобусдаги ҳар бир инсон нимадан ташвишда эканлигини сўранг. • Уларнинг фарзанди шифохонага бораётганида ва дори-дармонлар қабул қилаётганида қандай саволлар беришини сўранг. Улар бу саволларга қандай жавоб беришади? Уларга бу саволлар берилиши табий ҳолат эканлигини тушунтиринг. • Улардан фарзандлари билан унинг ОИВ ҳолат хусусида суҳбатлашлаётгаларида ўзларини қандай хис қилишларини сўранг. (Жавоб вариантлари: у ҳали кичкина, у «энди ўларканман» деб ўйлаб қолиши мумкин, мен бу мавзуда гапиришга қўрқаман, мен ўзимни айбдор хис қилмоқдаман, буни қандай амалаг оширишни билмайман,…). • Бундай қўрқувларнинг барчаси табий ҳолат эканлигини ва ота-оналар/ васийларнинг аксарияти бу мавзуда бола билан суҳбатлашишни жуда ҳам қийин деб ҳисоблашларини тушунтиринг. • Бола билан унинг ОИВ ҳолати тўғрисида суҳбатлашиш ҳудди автобусда сафарга чиқишга ўхшашлигини тушунтиринг. Биз аста-секин олдинга қараб ҳаракатланамз ва йўлда бекатларда тўхтаймиз. Аввалига биз саломатлик тўғрисида оддий тушунчаларни баён қиламиз, қандай қилиб соғлом бўлиш, ундан кейин эса, касалликлар ва дори-дармонлар тўғрисида гапирамиз. Кейин биз ОИВ инфекциясининг отини айтмасдан туриб унинг нима эканлигини тушунтирамиз ва айни чоғда даволаш муолажалари қоидаларига риоя қилишнинг аҳамияти хусусида маълумот берамиз. Кейинги сафар биз инфекциянинг номини айтамиз ва у ҳақида тўлароқ гапириб берамиз. Ўсмирлик даври бошланиши билан биз ўзаро муносабатлар хусусида ва ОИВ бошқаларга юқишининг олдини қандай олиш мумкинлиги тўғрисида маълумот берамиз. • Биз боладан ниманидир яширганимизда у буни хис этиши ва ташвишга туша бошлашлигини тушунтиринг. Унга барча ҳақиқатни айтиб беришнинг энг яхши услуби – бола берган саволлар асосида иш олиб бориш ва унга ёлғон гапирмаслик. Одатда 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга яхшилаб тушунтирилса, улар ОИВ нима эканлигини тушуна оладилар. Ўзининг ОИВ ҳолати хусусида билган болалар одатда дори-дармонларни осонроқ қабул қиладилар ва камроқ ташвишланадилар. • Болага унинг ОИВ ҳолатини аста-секин маълум қилиш унинг ота-онаси/васийси томонидан амалга оширилиш, сиз эса бунда унга ёрдам беришингизни тушунтиринг.
Ўсмирлик даври Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Ўсмирга карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: йигит ва қиз бир-бирига қараб туришибди, ялонғоч йигит/қиз ўз баданига қараб турибди, қиз ва йигит қўлларини ушлаб туришибди …) • Ҳозир унда қандай ўзгаришлар рўй бераётганлиги хусусида сўранг. • Унга биз улғайиб борар эканмиз, танамиз ҳам ўзгаришини ва биз тобора катталарга ўхшаб боришимизни тушунтиринг. Ўғил болаларнинг овози йўғонлашиб боради, жинсий аъзолари атрофида қиллар ўсиб чиқади,… Қизларнинг кўкраклари ўса бошлайди, жинсий аъзолари атрофида қиллар ўсиб чиқади ҳамда ҳайз кўришлари бошланади. Бу ўзгаришларнинг барчаси табий бўлиб, улар ҳар бир ўсмир йигит-қизда рўй беради. • Танамиздаги ўзгаришлар билан бир қаторда хистуйғуларимизда ҳам ўзгаришлар рўй беришини тушунтиринг: биз бошқа ўсмирларга нисбатан ёқтириш туйғусини хис эта бошлаймиз. • Ўсмирдан у биронта инсонга нисбатан ёқтириш туйғусини хис этаётганлигини сўранг. У қандайдир янги хислар пайдо бўлганини сезган ёки сезмаганлигини сўранг.
Аёл репродуктив тизими Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Ўсмирга карточкани кўрсатинг. • Ундан суръата нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ялонғоч қиз, қизнинг ташқи жинсий аъзолари, бачадон, дори-дармонлар, презерватив, инъекция олаётган қиз бола, …) • Қизларнинг жинсий аъзолари ташқи тарафдан қуйидагича кўринишини тушунтиринг: ··
«Клитор» деб аталувчи кичкина шарча. Унга тегиниш қиз болага хуш ёқиши мумкин. ·· Клитор остидаги тешик «уретра» деб аталади ва у сийдик чиқиши йўлидир. ·· Катта тешик қиндир. Ундан ҳайз кўриш вақтида қон чиқади. Унга жинсий алоқа вақтида эркак кишининг жинсий аъзоси киради. Туғруқ даврида бола айнан шу бўшлиқдан туғилади. ·· Анал тешиги деб аталувчи аъзо инсон аҳлати чиқувчи йўлдир. • Жинсий аъзолар ичида рўй берувчи жараёнлар бор эканлигини тушунтиринг: Овуляция: барча қизлар кўп миқдордаги тухумҳужайралари билан туғиладилар. Ҳар ойда биттада тухумҳужайра етилади ва чиқиб, қовуқ бўйлаб бачадон томон ҳаракатланади. ·· Ҳомиладор бўлиш: тухумҳужайра тухумдондан чиққанидан кейин бир кун яшайди. Қиз бола йигит билан жинсий алоқага кирганида йигитнинг уруғи қиз бола бачадонининг ичига тушади. Агар сперматозоид тухумҳужайра билан учрашса, ҳомиладор бўлиш юзага келади. ·· Хайз: Бачадон ҳар ой ўзини тухумҳужайра билан кўришишга тайёрланади. Ҳомиладор бўлиш рўй бермаганида, тухумҳужайра ўлади ва бачадон уни қон ҳамда бошқа био ашёлар ёрдамида чиқариб ташлайди. Айнан шу ҳайз куришдир. • Қиз болада ҳайз кўриш бошланиши билан унинг жинсий балоғатга етиши рўй беришини ва у йигит билан жинсий алоқага киришганида сақланиш чорасини кўрмайдиган бўлса, ҳомиладор бўлиб қолиши мумкинлигини тушунтиринг. Ҳомила даврида ҳайз кўриш вақтинчалик тўхтайди. ··
• Қиз бола жинсий алоқа вақтида қизлар презервативидан фойдаланиш ёки ўз йигитидан эркаклар презервативидан фойдаланишни илтимос қилиш орқали ўзини ҳомиладор бўлиб қолиш ҳамда ОИВ ва жинсий йўл билан юқувчи бошқа инфекциялардан ҳимоя қилишга эришиши мумкин. • Қиз бола шунингдек оилани режалаштиришнинг бошқа услубларидан фойдаланиш орқали ҳомиладор бўлиб қолишдан сақланиши мумкин. Бундайларга дорилар (оғиз бўшлиғи орқали қабул қилинувчи контрацептивлар) ёки бошқа ҳаркварталли инъекциялар киради. Аммо ушбу услублар ОИВ ва жинсий йўл билан юқувчи бошқа инфекциялардан ҳимоя қилмайди.
Эркак репродуктив тизими Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Ўсмирга карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ялонғоч йигит, эркак жинсий органлари, презрватив, ….) • Эркак жинсий аъзолари қуйидагича кўринишда бўлишини тушунтиринг. • Ҳар бир йигитда эркак жинсий аъзоси бўлиши ва уларда эрекция бўлишини тушунтиринг. Эрекция даврида жинсий аъзо қаттиқ ва катта тусга киради. Эрекция йигитнинг шаҳвоний хислар уйғонган вақтда рўй беради. Аммо у ҳеч қандай сабабсиз ҳам рўй бериши мумкин. • Шаҳвоний ўйғонишнинг энг олий нуқтасида эркак жинсий аъзосидан сперма чиқади. Бу жинсий алоқа вақтида ёки жинсий аъзога қўл теккизиш вақтида ва ёки уйқу даврида рўй бериши мукин. • Биринчи бор уруғ отилиб чиққанидан бошлаш йигит балоғатга етган ҳисобланади. Шундай экан, жинсий алоқалар даврида ҳоиладорик юзага келиши мумкин. • Қиз боланинг ҳомиладор бўлиб қолишини олдини олиш учун жинсий алоқа вақтида эркаклар презервативидан фойдаланиш ёки ўз аёлидан аёллар презервативидан фойдаланишни илтимос қилиши мумкин. Презервативлар ОИВ ва жинсий йўл билан юқувчи бошқа инфекциялардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Жинсий алоқа Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Ўсмирга карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: йигит ва қиз ётоқда ётишибди, жуфтлик жинсий алоқага киришишга тайёрланмоқда, …) • У аллақачон секс тўғрисида ўйлаб улгурган ёки йўқлигини, жинсий алоқа қилиш тажрибаси бор ёки йўқлигини, у бунга қандай муносабатда эканлигини сўранг. • Баъзи ўсмирлар жинсий алоқага асосланган муносабатларга киришиб бўлган бўлсалар, бошқалари бу борада шошмасликка қарор қилишларини тушунтиринг. Нима хоҳлашларини қарор қилиш уларнинг ҳуқуқи ва ҳеч ким уларни мажбур қила олмайди. • Агар улар ОИВ инфекциясига эга бўлсалар, жинсий алоқа вақтида презервативдан фойдаланишлари кераклигини тушунтиринг. Бу уларнинг жинсий алоқадаги шерикларига ОИВ ёки жинсий йўл билан юқувчи бошқа касалликлар юқишининг олдини олади. Шу билан бирга презерватив қизларни исталмаган ҳомиладорликдан ҳимоя қилади. • Жинсий алоқа бўйича шеригига ўзининг ОИВ ҳолати тўғрисида гапириб бериш ҳар икковларига ҳам жинсий йўл билан юқувчи касалликлардан яхшироқ ҳимояни режалаштириш ҳамда исталмаган ҳомиладан ҳимояланиш ва ёки аксинча – ҳомиладорликни режалаштиришга ёрдам бериши мумкинлигин тушунтиринг. • ОИВга эга бўлган қизлар ҳам ҳудди бошқа қизлар каби фарзанд кўриш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиринг. Бундай қизлар махсус тавсияларга риоя қилиш орқали вирус фарзандларига юқишининг олдини олишлари мумкин.
Шаҳвоний зўрлаш Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: эркак киши қиз болага зарар етказишга ҳаракат қиляпти, эркак қиз болани зўрламоқчи, қиз бола қочишга ҳаракат қилмоқда, …) • Баъзан катта ёшдаги инсон болага ёқмайдиган ҳаракатларни қилишни хоҳлаши мумкинлигини тушунтиринг. Бундай ҳаракатларга масалан: боланинг жинсий аъзоларига қўл текказиш, боланинг кийимини ечиш, болани ўзига тегинишга мажбур қилиш, … • Бундай ҳолатлар исталган ерда юзага келиши мумкинлигини тушунтиринг. Масалан: мактабда, йўлда, уйда, … • Бундай вазиятлар ҳам қиз болалар ҳамда ўғил болаларда ҳам бўлиши мукинлигини тушунтиринг. • Болага шу каби ҳаракатлари нотўғри бўлгани сабабли бундай ҳолатларга уларга «йўқ» дейиши мумкинлигини тушутиринг. • Унга бундай ҳолат рўй берса бунда унинг айби йўқлиги ва у бундан уялмаслиги кераклигини тушунтиринг. • Агар бундай ҳолат юзага келадиган бўлса, у бу ҳақида ўзи ишонадиган инсонга айтиб бериши кераклигини тушунтиринг. • Агар бундай ҳолат ҳимоясиз (презервативсиз) қиз бола билан рўй берадиган бўлса, қиз бола жинсий йўл билан юқувчи инфекцияларни юқтириб олиши хавфи, шунингдек ҳомиладор бўлиб қолиши хавфи (агар унда ҳайз кўришлар бошланган бўлса) мавжуд эканлигини тушунтиринг. • Агар бундай ҳолат ҳимоясиз (презервативсиз) ўғил бола билан рўй берадиган бўлса, у жинсий йўл билан юқувчи инфекцияларни юқтириб олиши хавфи мавжудлигини тушунтиринг.
ОИВнинг юқиш йўллари Ўзларининг ОИВ эгаликларини биладиган болалар учун Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • ОИВни қуйидаги ҳолатларда юқтириб олиш мумкинлигини тушунтиринг: ·· агар аёл ҳомиладор бўлса ва ОИВга эга бўлса, у ҳомиласига вирусни юқтириши ёки чақалоққ туғруқ даврида ё кўкрак сути билан боқиш даврида юқтириб қўйиши мумкин. Аммо, агар аёл ОИВнинг онадан болага юқиш йўллари профилактикаси бўйича мутахассис шифокорнинг тавсияларига риоя қилса, ушбу хавфни камайтириши имконига эга бўлади; ·· ҳимоя қилинмаган, яъни презервативсиз жисмоний алоқада; ·· ОИВга эга бўлган инсоннинг қони теккан ўткир ашёлардан биргаликда фойдаланганда; ·· катта ёшдаги инсон болани шаҳвоний зўрлаганда; • Боладан у ОИВнинг юқиш йўлларини тушунган ёки тушунмаганлигини сўранг. • Суръатни кўрсатинг ва боладан унда акс эттирилган ОИВнинг юқиш йўлини сўранг. • Боладан ўзи ОИВни қандай юқтириб олганлигини билиш ёки билмаслигини сўранг. Агар у «ҳа» деб жавоб берса, буни қандай билганлигини сўранг. Агар у «йўқ» деб жавоб берса, унга қуйидагича тушунтириш беринг: сени онанг ҳомиладорлигида ёки шифохонада бўлганида юққан. Онанг ушбу касалликни сенга тасодифан юқтириб қўйди. Сен онангга гина қилмаслигинг лозим. Агар у вирус тўғрисида билганида эди, вирус сенга юқишининг олдини олиш учун керак бўлган барча нарсани қилган бўларди.
ОИВ юқмайдиган ҳолатлар Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • Болага, ОИВ қуйидаги ҳолатларда юқмаслгини тушунтиринг: ·· ОИВ инфекциясига эга бўлган инсон билан ўйинлар ўйнаш, ўпишиш, қучоқлашиш; ·· ОИВ инфекциясига эга бўлган инсон билан бир идишдан овқат ейиш, бундай инсон билан биргаликда ванна қабул қилш, ва ҳоказо. • Болага хали ҳам юқоридагиларни билмайдиган ва ОИВ инфекциясига эга инсонларни ажратиб қўювчи инсонлар борлигини тушнтиринг. Бу нотўғри. Биз бирон инсонни фақат ОИВга эга бўлгани туфайлигина ажратиб қўя олмайсиз.
Инсон танаси A Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қиз болага кўрсатинг. • У карточкада нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қиз бола,...) • Болага ушбу суръатда инсон танасининг ташқи кўриниши акс эттирилганини тушунтиринг.
Инсон танаси B Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • У карточкада нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ўғил бола,...) • Болага ушбу суръатда инсон танасининг ташқи кўриниши акс эттирилганини тушунтиринг.
Қон айланиши Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: тана ичидаги юрак, тана ичидаги «дарахт», тана ичидаги яшил ва қизил чизиқлар, ….). • Болага суръатда инсон танасининг ичида қон айланиши системаси акс эттирилганлигини тушунтиринг.
Қоннинг таркиби Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қўлнинг ичидаги яшил ҳужайралра ёки яшил аскарчалар) • Боладан бу яшил одамчаларни қайси восита ёрдамида кўриш мумкинлигини билиши ёки билмаслигини сўранг. • Болага бундай восита – микроскоп линзаси, яъни “сеҳрли кўзлар” бўлиб, улар ёрдамида лабораториядаги одамлар қон таркибига нималар киришини кўриш имконини беришлигини тушунтиринг. • Болага ҳар бир томчи қонимизда танамизни касалликлардан ҳимоя қилувчи дўстларимиз – яшил аскарчалар яшашлигини тушунтиринг.
Иммун тизими A Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: кўпгина яшил аскарчалар билан ўраб олинган қизча; аскарчаларнинг баъзилари эса вирус билан курашмоқда …) • Болага унинг танасида яшил аскарчалар бўлиб, улар унинг ҳимоясини таъминлашини тушунтиринг. Ушбу аскарчалар доимо сергак турадилар. Агар қонга микроб тушиб, касаллик келтириб чиқараётган бўлса, бу яшил аскарчалар тананинг соғлом бўлишини таъминлаш учун ўша микробга қарши жангга кирадилар.
Иммун тизими B Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: кўпгина яшил аскарчалар билан ўраб олинган ўғил бола; аскарчаларнинг баъзилари эса вирус билан курашмоқда …) • Болага унинг танасида яшил аскарчалар бўлиб, улар унинг ҳимоясини таъминлашини тушунтиринг. Ушбу аскарчалар доимо сергак турадилар. Агар қонга микроб тушиб, касаллик келтириб чиқараётган бўлса, бу яшил аскарчалар тананинг соғлом бўлишини таъминлаш учун ўша микробга қарши жангга кирадилар.
Вирус юқтириб олиш A Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қиз бола ухлаб ётибди, атрофида эса кўпгина яшил аскарчалар бор, қизалоқ ухлаётганида атрофидаги микроблар унга зарар бермоқчи, аммо аскарчалар уни ҳимоя қилишмоқда, …) • Болага унинг қонида қизил вирус борлигини ва у микроблардан фарқ қилишини тушунтиринг. • Унга қизил вирус қонга тушганида унинг ўзи яшил аскарчаларга ҳужум қилишини тушунтиринг. • Болага аскарчалар бошқа жанг қилолмай қолганида бола касалга чалинишини тушунтиринг.
Вирус юқтириб олиш B Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ўғил бола ухлаб ётибди, атрофида эса кўпгина яшил аскарчалар бор, болакай ухлаётганида атрофидаги микроблар унга зарар бермоқчи, аммо аскарчалар уни ҳимоя қилишмоқда, қизил вирус …) • Болага унинг қонида қизил вирус борлигини ва у микроблардан фарқ қилишини тушунтиринг. • Унга қизил вирус қонга тушганида унинг ўзи яшил аскарчаларга ҳужум қилишини тушунтиринг. • Болага аскарчалар бошқа жанг қилолмай қолганида бола касалга чалинишини тушунтиринг.
ОИВ инфекциясининг биринчи босқичи A (касаллик белгисисиз) Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қизча ўйнаяпти, кўпгина яшил аскарчалар қизил вируслар билан жанг қилишмоқда, вирус қизалоқ билан ўйнамоқчи, лекин яшил аскарчалар унга рухсат беришмаяпти …) • Болага қуйидагича тушунтириш беринг: сенинг қонингда қизил вирус пайдо бўлганида аввалига аскарчалар у билан жанг қила оладилар ва сен ўзингни яхши хис қиласан. Сен ўйнай оласан, мактабга бора оласан.
ОИВ инфекциясининг биринчи босқичи B (касаллик белгисисиз) Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: болакай ўйнаяпти, кўпгина яшил аскарчалар қизил вируслар билан жанг қилишмоқда, вирус бола билан ўйнамоқчи, лекин яшил аскарчалар унга рухсат беришмаяпти …) • Болага қуйидагича тушунтириш беринг: сенинг қонингда қизил вирус пайдо бўлганида аввалига аскарчалар у билан жанг қила оладилар ва сен ўзингни яхши хис қиласан. Сен ўйнай оласан, мактабга бора оласан.
ОИВ инфекциясининг иккинчи босқичи A (касалликнинг бир нечта белгилари Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қизчанинг боши оғрияпти, қизалоқ хафа бўлиб ўтирибди, чунки қизил вирус унинг танасига ҳужум қилаяпти, қизча хафа, чунки у ўзининг яшил аскарчаларидан айрилиб қолмоқда….) • Болага қуйидагича изоҳ беринг: вақт ўтиши билан яшил аскарчалар қизил вирус билан жанг қилишдан чарчайдилар, қизил вирус эса тобора кучайиб боради. Шунинг учун аскарчалар ҳалок бўла бошлайдилар. • Болага қуйидагича тушунтиринг: яшил аскарчалардан бир қисми ҳалок бўлгач сенинг тананг ҳимоясиз бўлиб қолади ва кўп ўтмасдан ўзингни ёмон хис қила бошлайсан, бошинг оғрий бошлайди, ҳолдан тоясан, тобора озғинлашиб борасан ва ҳоказо. • Болага қуйидагиларни тушунтиринг: яшил аскарчалардан кўпчилиги ҳалок бўлганида сенинг тананг жуда ҳам заифлашиб қолади ва сен бошқа касалликларга чалинишинг мумкин.
ОИВ инфекциясининг иккинчи босқичи B (касалликнинг бир нечта белгилари) Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: болачанинг боши оғрияпти, бола хафа бўлиб ўтирибди, чунки қизил вирус унинг танасига ҳужум қилаяпти, болача хафа, чунки у ўзининг яшил аскарчаларидан айрилиб қолмоқда, ….) • Болага қуйидагича изоҳ беринг: вақт ўтиши билан яшил аскарчалар қизил вирус билан жанг қилишдан чарчайдилар, қизил вирус эса тобора кучайиб боради. Шунинг учун аскарчалар ҳалок бўла бошлайдилар. • Болага қуйидагича тушунтиринг: яшил аскарчалардан бир қисми ҳалок бўлгач сенинг тананг ҳимоясиз бўлиб қолади ва кўп ўтмасдан ўзингни ёмон хис қила бошлайсан, бошинг оғрий бошлайди, ҳолдан тоясан, тобора озғинлашиб борасан ва ҳоказо. • Болага қуйидагиларни тушунтиринг: яшил аскарчалардан кўпчилиги ҳалок бўлганида сенинг тананг жуда ҳам заифлашиб қолади ва сен бошқа касалликларга чалинишинг мумкин.
ОИВ инфекциясининг учинчи босқичи A (касалликлар) Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қизча ухлаб ётибди, қизалоқ атрофида кўпгина қизил вируслар билан ухлаб ётибди, қизча ётибди, атрофида эса талофат кўрган аскарчалар бор …) • Болага вақт ўтиши билан вирус барча яшил аскарчаларни ўлдиришини ва натижада унинг танаси ҳимоясиз қолишини тушунтиринг. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: аввал танага киролмайдиган касалликлар энди у ерга осонликча кира олишади. • Болага яшил аскарчалар ҳалок бўлганида тананинг эшиклари очилиши, ундан касалликлар кириб олишини ва қизалоқ оғришни давом эттиришини тушунтиринг.
ОИВ инфекциясининг учинчи босқичи B (касалликлар) Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: болача ухлаб ётибди, болача атрофида кўпгина қизил вируслар билан ухлаб ётибди, ўғил бола ётибди, атрофида эса талофат кўрган аскарчалар бор …) • Болага вақт ўтиши билан вирус барча яшил аскарчаларни ўлдиришини ва натижада унинг танаси ҳимоясиз қолишини тушунтиринг. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: аввал танага киролмайдиган касалликлар энди у ерга осонликча кира олишади. • Болага яшил аскарчалар ҳалок бўлганида тананинг эшиклари очилиши, ундан касалликлар кириб олишини ва болакай оғришни давом эттиришини тушунтиринг.
Даволанишнинг бошланиши A Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қиз бола дори қабул қиляпти, жавон устиа соат турибди, деворда календар бор, …) • Болага бу таблеткалар у қабул қилиши зарур бўлган дорилар эканлигини тушунтиринг. Булар янги жангчилар бўлиб, улар қизил вирус билан жанг қилишда яшил аскарчаларга ёрдам берадилар. • Болага қуйидагиларни тушунтиринг: агар у бу таблеткаларни ҳар куни белгиланган вақтда ичиб турса, янги жангчилар қизил вирус ухлаб қолишини кафолатлайдилар. • Болага шундай изоҳ беринг: девордаги суръатга АРТ-календар дейилади. Болакай ҳар сафар янги жангчилари бор таблеткаларни ичганида белгилар қўйиб бориши учун унга шу календар берилади. • Болага у календарни қандай тўлдириб боришини кераклигини тушунтириб беринг. • Болага қуйидагича тушунтиринг: сен вирусни енгиш учун даволаниш муолажасини бошлаяпсан.
Даволанишнинг бошланиши B Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ўғил бола дори қабул қиляпти, жавон устиа соат турибди, деворда календар бор, …) • Болага бу таблеткалар у қабул қилиши зарур бўлган дорилар эканлигини тушунтиринг. Булар янги жангчилар бўлиб, улар қизил вирус билан жанг қилишда яшил аскарчаларга ёрдам берадилар. • Болага қуйидагиларни тушунтиринг: агар у бу таблеткаларни ҳар куни белгиланган вақтда ичиб турса, янги жангчилар қизил вирус ухлаб қолишини кафолатлайдилар. • Болага шундай изоҳ беринг: девордаги суръатга АРТ-календар дейилади. Болакай ҳар сафар янги жангчилари бор таблеткаларни ичганида белгилар қўйиб бориши учун унга шу календар берилади. • Болага у календарни қандай тўлдириб боришини кераклигини тушунтириб беринг. • Болага қуйидагича тушунтиринг: сен вирусни енгиш учун даволаниш муолажасини бошлаяпсан.
Даволанишнинг бошланиши A (тана ичида) Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қиз бола таблеткаларни ичяпти, тана ичида яшил аскарчалар қизил вирусга қарши жанг қиляптилар, микроблар билан курашаётган жангчилар, жавон устида соат бор, деворда – АРТ-календар, …) • Болага қуйидагича изоҳ беринг: у таблеткаларни ичганида, унинг танаси ичига янги жангчилар келиб, қизил вирусни қувиб урадилар. • Болага бундай ҳолат юз берганида яшил аскарчалар хурсанд бўлишини ва танани ҳимоя қилиш учун кўпая бошлашини тушунтиринг. • Болага шуни тушунтирингки, даволашни бошлаганида у АРТ-календарга кун ва соатларни ёзиб, тўлдириб бориши керак.
Даволанишнинг бошланиши B (тана ичида) Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ўғил бола таблеткаларни ичяпти, тана ичида яшил аскарчалар қизил вирусга қарши жанг қиляптилар, микроблар билан курашаётган жангчилар, жавон устида соат бор, деворда – АРТ-календар, …) • Болага қуйидагича изоҳ беринг: у таблеткаларни ичганида, унинг танаси ичига янги жангчилар келиб, қизил вирусни қувиб урадилар. • Болага бундай ҳолат юз берганида яшил аскарчалар хурсанд бўлишини ва танани ҳимоя қилиш учун кўпая бошлашини тушунтиринг. • Болага шуни тушунтирингки, даволашни бошлаганида у АРТ-календарга кун ва соатларни ёзиб, тўлдириб бориши керак.
Даволаниш самараси A: ҳолатнинг яхшиланиши Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қиз бола уйқудан турди, қизча қизил вирус билан жанг қилаётган жангчини кўраяпти, яшил аскарчалар касалликка қарши курашаяптилар, қизалоқнинг аҳволи яхшиланяпти, ….) • Болага у даволанишни бошлаганидан сўнг қизил вирус аста-секин уйқуга кетишини, яшил аскарчалар эса тобора кучайиб боришларини, улар кўпайиб қизчани ҳимоя қилишга тайёр бўлишларини тушунтиринг. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: яшил аскарчалар уни яна касалликлардан ҳимоя қилишни бошлаганларида у ўзини яхши хис қила бошлайди.
Даволаниш самараси B: ҳолатнинг яхшиланиши Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ўғил бола уйқудан турди, бола қизил вирус билан жанг қилаётган жангчини кўраяпти, яшил аскарчалар касалликка қарши курашаяптилар, боланинг аҳволи яхшиланяпти, ….) • Болага у даволанишни бошлаганидан сўнг қизил вирус аста-секин уйқуга кетишини, яшил аскарчалар эса тобора кучайиб боришларини, улар кўпайиб болани ҳимоя қилишга тайёр бўлишларини тушунтиринг. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: яшил аскарчалар уни яна касалликлардан ҳимоя қилишни бошлаганларида у ўзини яхши хис қила бошлайди.
Даволаниш қоидаларига риоя қилишнинг муҳимлиги A Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: кучли қиз бола кулиб турибди, кучли қизалоқнинг атрофида кўпгина аскарчалар турибди, дори таъсир қилгани учун кўпгина қизил вирулар ухлаб ётишибди, жангчиларни дўстлари бўлган яшил аскарчалар туришибди, қизча кундизи дори ичяпти, қиз бола кечқурун дори ичяпти, …) • Болага қуйидагича тушунтиринг: бола эрталаб ва кечқурун белгиланган вақтда дориларни ичганида у соғлом бўлади. • Болага у ҳар куни эрталаб ва кечқурун таблеткаларни ичаётгани учун яшил аскарчалар кучли бўлаётганини тушунтиринг. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: у таблеткаларни ичиб турганида қизил вирус ухлайди. Қизил вирус ўлмайди, у ухлайди, лекин яшил аскарчаларга ҳужум қила олмайди. • Болага қуйидагиларни тушунтиринг: қизил вирусни қочириб юбормаслик керак, чунки у ёмон, яшил аскарчаларга зарар етказиши мумкин. Бунинг учун сен ҳар куни эрталаб ва кечқурун белгиланган вақтда дориларингни ичишни эсдан чиқармаслигинг керак.
Даволаниш қоидаларига риоя қилишнинг муҳимлиги B Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: кучли ўғил бола кулиб турибди, кучли ўғил болани атрофида кўпгина аскарчалар турибди, дори таъсир қилгани учун кўпгина қизил вирулар ухлаб ётишибди, жангчиларни дўстлари бўлган яшил аскарчалар туришибди, бола кундизи дори ичяпти, бола кечқурун дори ичяпти, …) • Болага қуйидагича тушунтиринг: бола эрталаб ва кечқурун белгиланган вақтда дориларни ичганида у соғлом бўлади. • Болага у ҳар куни эрталаб ва кечқурун таблеткаларни ичаётгани учун яшил аскарчалар кучли бўлаётганини тушунтиринг. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: у таблеткаларни ичиб турганида қизил вирус ухлайди. Қизил вирус ўлмайди, у ухлайди, лекин яшил аскарчаларга ҳужум қила олмайди. • Болага қуйидагиларни тушунтиринг: қизил вирусни қочириб юбормаслик керак, чунки у ёмон, яшил аскарчаларга зарар етказиши мумкин. Бунинг учун сен ҳар куни эрталаб ва кечқурун белгиланган вақтда дориларингни ичишни эсдан чиқармаслигинг керак.
Муолажанинг ножўя таъсирлари Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Болага карточкани кўрсатинг. • У суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ўғил бола ҳожатхонага чопиб кетяпти, қиз бола қўлини қашлаяпти, қизчанинг боши оғрияпти, ўғил боланинг кўнгли айнияпти, ….) • Болага қуйидагиларни тушуниринг: биз дориларни ичганимизда баъзан қорнимиз оғриши мумкин, ошқозонимиз безовталаниши мумкин, бошқа касаллик белгилари кузатилиши мумкин. • Болага бундай ҳолатлар табий эканлигини тушунтиринг. Буларнинг бўлишига сабаб даволаниш жуда кучли бўлгани учун танамиз унга бирданига мослашолмайди. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: бу ножўя таъсирлар танамиз даволанишга мослашиб бориши билан аста-секин йўқолиб кетади. • Болага бундай таъсирлар ҳамма болаларда ҳам бўлмаслигини, улар ҳар бир бола танасининг ҳолатига боғлиқ эканлигини тушунтиринг. • Болага бундай таъсирлар сабабли даволанишни тўхтатиб қўмаслиги кераклигини тушунтиринг. Агар ножўя таъсирлар жуда кучли бўлса, у шифокорга кўриниши кераклигини айтинг.
Даволанишга қаршилик кўрсатиш A Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: қиз бола хафа, чунки қизил вирус унинг танасига ҳужум қилаяпти, яшил аскарчалар эса қизил вирусдан қўрқаяптилар, қизил вирус рангини ўзгартиряпти, жангчилар қизил вирусга ҳужум қилолмаяптилар, вирус яшил жангчиларга ҳужум қиляпти, сариқ микроблар танага кириб оляптилар,….) • Болага агар у жангчили таблеткаларни бир кунда икки марта – эрталаб ва кечқурун ичмайдиган бўлса, қизил вирус уйқудан уйғониб кетишини ва у жуда айёр бўлгани учун рангини сафсарга ўзгартириб олишини тушунтиринг. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: у яна таблеткаларни ичишни бошлаганда жангчилар сафсар рангдаги вирусни танишмайди ва шунинг учун уни ухлатолмайдилар. Бу сафсар рангли вирус резистент вирус дейилади. • Болага сафсар рангли вирусга жангчилар ҳужум қилмагандан кейин унинг ўзи яшил аскарчаларга ҳужум қилишини тушунтиринг. • Агар яшил аскарчалар ҳужумга учраса, улар энди танани ҳимоя қила олмайдилар ва касаллик қайтиб келишини айтинг. • Бунга йўл қўймаслик учун жангчили дориларни ҳар куни эрталаб ва кечқурун ичиб туриш кераклигини, шундагина улар қизил вирусни уйғониб кетишига ва рангини ўзгартиришига йўл қўймаслигини, жангчиларнинг ўзлари эса янада кучли бўлишларини уқтиринг.
Даволанишга қаршилик кўрсатиш B Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг.. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: ўғил бола хафа, чунки қизил вирус унинг танасига ҳужум қилаяпти, яшил аскарчалар эса қизил вирусдан қўрқаяптилар, қизил вирус рангини ўзгартиряпти, жангчилар қизил вирусга ҳужум қилолмаяптилар, вирус яшил жангчиларга ҳужум қиляпти, сариқ микроблар танага кириб оляптилар,….) • Болага агар у жангчили таблеткаларни бир кунда икки марта – эрталаб ва кечқурун ичмайдиган бўлса, қизил вирус уйқудан уйғониб кетишини ва у жуда айёр бўлгани учун рангини сафсарга ўзгартириб олишини тушунтиринг. • Болага қуйидагича изоҳ беринг: у яна таблеткаларни ичишни бошлаганда жангчилар сафсар рангдаги вирусни танишмайди ва шунинг учун уни ухлатолмайдилар. Бу сафсар рангли вирус резистент вирус дейилади. • Болага сафсар рангли вирусга жангчилар ҳужум қилмагандан кейин унинг ўзи яшил аскарчаларга ҳужум қилишини тушунтиринг. • Агар яшил аскарчалар ҳужумга учраса, улар энди танани ҳимоя қила олмайдилар ва касаллик қайтиб келишини айтинг. • Бунга йўл қўймаслик учун жангчили дориларни ҳар куни эрталаб ва кечқурун ичиб туриш кераклигини, шундагина улар қизил вирусни уйғониб кетишига ва рангини ўзгартиришига йўл қўймаслигини, жангчиларнинг ўзлари эса янада кучли бўлишларини уқтиринг.
Иккинчи йўналиш АРТси A Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани қизалоққа кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: кучли қиз бола кулиб турибди, жангчилар ҳимояда туришибди, жангчилар сафсар рангли вирусни ухлашга мажбур қилишяпти, яшил аскарчалар кучли ва хурсандлар, …) • Болага у олдин ичган дориларнинг сафсар рангли вирус билан жанг қилиш ва уни ухлатишга кучлари етмаслигини айтинг. • Болага энгди у янаям кучлироқ жангчилари бор дориларни ичиши кераклигини тушунтиринг. Бу кучли жангчилар сафсар рангли вирусни қандай қилиб ухлатишни билишларини айтинг. • Болага у дориларни шифокор берган кўрсатмага кўра ҳар куни ичиб туриши кераклигини тушунтиринг. Сафсар рангли вирус ҳам резистент вирус бўлиб кетишини олдини олиш учун бундай қилиш зарурлигини айтинг. Агар бу вирус ҳам резистент бўлиб кетишига йўл қўйилса, унда қизалоққа ёрдам берадиган бошқа жангчилар йўқлигини уқтиринг.
Иккинчи йўналиш АРТси B Мавзунинг болага тақдим этилиши: • Карточкани ўғил болага кўрсатинг. • Суръатда нимани кўраётганини сўранг. (Жавоб вариантлари: кучли ўғил бола кулиб турибди, жангчилар ҳимояда туришибди, жангчилар сафсар рангли вирусни ухлашга мажбур қилишяпти, яшил аскарчалар кучли ва хурсандлар, …) • Болага у олдин ичган дориларнинг сафсар рангли вирус билан жанг қилиш ва уни ухлатишга кучлари етмаслигини айтинг. • Болага энгди у янаям кучлироқ жангчилари бор дориларни ичиши кераклигини тушунтиринг. Бу кучли жангчилар сафсар рангли вирусни қандай қилиб ухлатишни билишларини айтинг. • Болага у дориларни шифокор берган кўрсатмага кўра ҳар куни ичиб туриши кераклигини тушунтиринг. Сафсар рангли вирус ҳам резистент вирус бўлиб кетишини олдини олиш учун бундай қилиш зарурлигини айтинг. Агар бу вирус ҳам резистент бўлиб кетишига йўл қўйилса, унда болага ёрдам берадиган бошқа жангчилар йўқлигини уқтиринг.