• uzbek

Page 1

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг улуғ ҳаж маросими қатнашчиларига мурожаати. Ооооооооооо Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм. Алҳамдуллилаҳи раббил оламин. Ва салоту вассалом ало саййидил анбиёи валмурсалин ва ъало олиҳит тайиббин ва саҳбиҳил мунтажабин. Ҳаж мавсумини ислом умматининг улуғ байрами деб аташ лозим. Йилнинг ана шу кунлари дунё мусулмонларига ато айлайдиган муъжизали фурсат ғаниматдир. Агар ана шу фурсатдан муносиб фойдаланилса,ислом дунёсининг жуда кўп муаммолари ҳал этилади. Ҳаж илоҳий файзнинг қайноқ булоғидир. Сиз саодатли ҳожиларнинг ҳар бирингиз сафо- самимият ва маънавият ила йўғрилган бу маносик ва амаллар орқали қалб ва жонларингизни ювиб- поклаб, илоҳий раҳмат, иззат ва қудрат манбасидан бутун умрингиз учун насиба олиш бахтига муяссар бўлдингиз. Раҳмли Аллоҳ наздида таслим ва камсуқумлик, мусулмон киши зиммасига юклатилган вазифалар масъулиятини англаш, диний ва дунёвий ишларда сайъ-ҳаракат қилиш, биродарлар билан муносабатда кечиримлилик, оғир муаммоларга юзма-юз келганда ўзига нисбатан ишонч, ҳаммавақт, ҳар ерда, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳнинг кўмагига ишониш, кам сўзлаш, илоҳий таълим-тарбия соҳасида ўзидан мусулмончилик талаблари асосидаги янги инсонни тарбиялаш каби ҳаж барокотларини ўз ҳаётингиз, мамлакат ва халқингиз ва ниҳоят, ислом уммати учун совға сифатида олиб боришингиз мумкин. Бугун ислом уммати ҳар қачонгидан кўра ақл-тафаккур ва амални иймон, сафо ва ихлос билан уйғунлаштирадиган, гина-кудуратли душманларга қарши муқомават билан ёнма-ён ўзини руҳий ва маънавий жиҳатдан қайта қуришга шай бўлган кишиларга эҳтиёж сезади. Бу улуғ ислом жамиятининг ошкора душман томонидан юклатилган ёки иймон, басийрат ва сайъ-ҳаракатининг сустлиги сабабли йиллар давомида вужудга келган муаммолардан нажот топишининг ягона йўлидир. Шубҳасиз, бугунги давр мусулмонларнинг уйғониш ва ўзлигини англаш давридир.Бу ҳақиқатни исломий мамлакатлар юзма-юз бўлган кескинликлардан ҳам англаш мумкин. Иймон, таваккул , басийрат ва тадбирга асосланган ирода ва сайъ-ҳаракат мусулмонларни ана шундай бир вазиятда музаффар айлаб, уларни иззат-эътиборли қила олади. Мусулмонларнинг уйғониш ҳамда, иззатэътиборини ҳазм қилолмайдиган муқобил томон бутун кучи билан хавфсизлик, руҳий, ҳарбий, иқтисодий ва таблиғот воситаларини ишга солган ҳолда кураш майдонига чиққан. Уларнинг мақсади мусулмонларнинг уйғониш ҳаракатини бостириш, ҳамда уларнинг ўзлари билан ўзларини овора қилишдир. Покистон, Афғонистон, Сурия каби Ғарбий Осиё, Ироқ, Фаластин, Форс кўрфази, шунингдек, Ливия, Миср, Тунис, Судан каби Шимолий Африка мамлакатлари ва бошқа мамлакатлар вазиятига назар солиш кўпгина ҳақиқатларни ошкор айлайди. Ички низолар, диний ва мазҳабий таассублар, сиёсий беқарорлик, терроризмнинг ривожланиши, тарихда яшаб ўтган ваҳший қавмлар каби инсонларнинг кўкрагини ёриб, уларнинг юрагини ғажийдиган экстремистик гуруҳ ва жараёнларнинг вужудга келиши, болалар ва аёлларни


Turn static files into dynamic content formats.

Create a flipbook
Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.