11-бет
7-бет
2-бет
“Тўхта, сурбет!”
V
Таъмагирлик
ёхуд қачон қовун қовундан ранг олади? тизимидан қачон қутуламиз?
www.vatandosh.com www.vatandosh.uz
Сиёсий
мустақиллик ҳамма нарсадан устун
ATANDOSH
The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 18 август, № 39
Чикагода шундай йигит бор ёхуд таиландлик келин ҳақида «Мен фарзандимнинг ўзбек тилини ва маданиятимизни унутмаслигини ва албатта, ўзимизнинг динимизда бўлишини хоҳлайман. Мен буни ўйлаб қўйганман. Бунга эришса бўлади. Мана ҳозир Чикагода болалар учун ўзбекча дарслар ўтиляпти. Болалар бир-бирлари билан гаплашадилар, дўстлашадилар ва бу анча фойдали бўляпти. Мен ҳам, Худо хоҳласа, болаларимни ўзбек жамоаси ичида катта қилишга ҳаракат қиламан. Албатта, вақти-вақти билан Ўшга ҳам юбориб тураман. Ҳатто ўша жойдаги Америка мактабига бериш режам ҳам бор».
13-бет
Меҳнат мигрантларининг шахсий кечмишлари 5-бет
Гарварднинг энг қисқа қишки семестри мен учун энг мураккаб семестр бўлиб чиқди. Mен кутубхонадан ҳар куни эрталаб соат 4:00да чиқардим, эрталаб соат 9:00 да эса яна дарсда бўлишим керак эди. Шундай пайтларда спорт менга кўмаклашар эди. Чарчоқларим менга жуда зарур бўлган қувват билан алмашарди! 6-бет
МЕН ГАРВАРДДА ҚАНДАЙ ЎҚИДИМ ёхуд муваффақият қозониш сирлари ҳақида
Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna
Реклама: (212) 372-3050
2
ДОЛЗАРБ МАВЗУ
№ 39, 18 август, 2014 йил
“Тўхта, сурбет!” ёхуд
қачон қовун қовундан ранг олади? Ўзбекистондаги расмий нашрлар, олий ўқув юртлари учун мўлжалланган қўлланмаларда “кучли фуқаролик жамияти” ҳақида “кўп ва хўб” ёзилганки, баъзан унинг нима эканлигини кўп ҳам тушунмасдан ўтиб кетаверамиз. Фуқаролик жамиятининг энг муҳим элементларидан бири жамоатчилик назорати бўлиб, фуқаролар ўз гражданлик позицияларидан келиб чиқиб амалдорларнинг, ҳуқуқбузарларнинг қилмишлари ҳақида бонг уради. Бу хатти-ҳаракатларни одамлар онгли равишда бажаради. Чунки тушунишади: бугун шу ҳақда бонг урилмаса, эртага кеч бўлади. Шунинг учун ўнлаб қонунлар қабул қилиш мумкин, лекин одамлар унга чин дилдан риоя этмас экан, у қонунлардан фойда ҳам йўқ. Шу боисдан бўлса керак, кўпчилик Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини шакллантиришга кўп ҳам ишонч билан қарамайди. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда интернетнинг кенг тарқалиши, қолаверса, ижтимоий тармоқларнинг одамлар ҳаётида янада муҳим роль ўйнаётгани жамоатчилик назоратини ўрнатиш имкониятларини бирмунча оширди. Мисол учун 5 август куни бир қатор онлайн нашрлар Тошкентда автомобилини белгиланмаган жойга тўхтатиб кетган ёки бошқа автомобиллар ва пиёдаларнинг ҳаракатланишига халал берадиган даражада қўйиб кетган ҳайдовчиларнинг уловига «СтопХам» («Тўхта, сурбет») ёрлиқларини ёпиштириб кетишаётгани ҳақида ёзишди. Бир қарашда қатъий, бир қарашда қизиқ бўлган ушбу акцияни Ўзбекистонда жамоатчилик назорати аста-секин шаклланиб бораётгани билан ҳам боғлаш мумкин. Хабарларда айтилишича, ушбу акция ким томонидан бошлангани, ёрлиқларни кимлар ёпиштираётгани аниқ эмас, бироқ ижтимоий тармоқларда айнан қоидабузар ҳайдовчиларнинг автомобилларига шундай ёрлиқлар ёпиштирилгани ҳақидаги тасвирлар тарқалиб кетган. Айнан мана шу ҳолат бир неча фикрларни айтишга ундади. Аввало, шуни қайд этиш керакки, балки бу акция бир марталик бўлиши ёки бир неча кундан сўнг ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Лекин бундай хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон жамиятида қандайдир маънода прецедент ҳосил қилмоқда, одамлар ўз но-
розилигини билдириши учун платформа вазифасини ҳам ўтамоқда. Зеро, оммавий ахборот воситалари одамларни ўйлантираётган муаммоларни кўтариб чиқиш имконияти анча тор бўлиб турган шароитда, уларнинг саъйҳаракатларини том маънода мардлик сифатида баҳолаш мумкин. Фуқаролик жамиятида эътирозларни “аноним” ҳолатда юбориш яхши одат бўлмасада, унинг дастлабки элементлари шаклланаётганидан хурсанд бўлишимиз керак. Иккинчидан, ижтимоий тармоқлар одамларни ўйлантираётган масалаларни кўтариб чиқишда муҳим аҳамият касб этаяпти. Бугун «Facebook»да жамоатчилик назорати элементлари бўлган турли гуруҳлар юзага келаётгани айни муддаодир. Масалан, “Водители Ташкента”, “Потребитель.Ўз”, “Общественный контроль” (камина биладиган) гуруҳлар пайдо бўлдики, уларда фойдаланувчилар кундалик ҳаётида дуч келаётган муаммолар, истеъмолчи ҳуқуқларининг поймол қилиниши, ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари ва хизмат кўрсатувчилар фаолияти бўйича ўз эътирозларини кўпчилик билан улашмоқда, фикрлари билан қизиқмоқда. Эътиборли жиҳати, аксарият корхона ва хизмат кўрсатиш муассасалари ижтимоий тармоқлардаги постларга ўз муносабатини билдирмоқда, керак бўлса, узр сўрашмоқда. Масалан, блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг “Бехато ёзамиз” акцияси билан ўзбек тили имло қоидаларига риоя қилмаётган давлат ва тижорат муассасаларига мурожаат қилиб, яхши натижаларга эришди. Битта хатони ҳар куни кўриб, минг куйиниб юргандан кўра, уни тўғирлаш чораларини кўриш ҳақиқий фуқаро ишидир. Шу ўринда жамоатчилик назорати ҳаракатлари ҳозирча фақат хусусий сектор ва фуқаролар фаолияти доира-
сидагина амал қилиб турганини айтиш жоиз. Умид қилиш мумкинки, улар бир кун келиб амалдорлар, мансабдор шахслар фаолиятига ҳам тааллуқли бўлади. Маълумки, халқимиз бирмунча социал қадриятларга буйсунадиган, яъни атрофдагиларнинг гап-сўзларига, фикрларига қараб яшайдиган халқ. Масалан, одамларимиз маъмурий жарима тўлашдан ҳайиқмаслиги, боринг, бировнинг ҳаққини кўзни пана қилиб ейишдан чўчимаслиги мумкин, ҳатто бу қилмиши учун “ўтириб” чиқиши мумкин, лекин одамлар у ҳақда турли ёмон гапларни айтишларини истамайди, яъни маҳалла-кўйда уни бигиз қилиб кўрсатишларини истамайди. Шундай одамлар борки, уларни қонун билан эмас, балки жамоатчиликнинг фикри билан қўрқитиш мумкин. Ўшанда машинасини нотўғри парковка қилган, навбатсиз ишини ҳал қилган одамларнинг гап-сўзидан қўрқиб, белгиланган тартибда иш тутади, атрофдагиларга зиёни тегмаслигига интилади, ўзига ва атрофидагиларга ҳурмат шаклланади. Шунинг учун онлайн жамоатчилик назорати гуруҳларининг кўпайиши фақат ва фақат яхшиликка хизмат қилади, дейишимизга барча асослар етарли. Учинчидан, яна бир риск борки, жамоатчилик назорати ҳар доим амалдорларга, давлат тузилмаларига ёқавермайди. Моҳиятан шундай: жамоатчилик назорати амалдорлар эшитишни истамаган саволларни беради. Шунинг учун жамоатчилик назоратини фақат ва фақат фуқароларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини илгари суриши керак, яъни ижтимоий муаммоларни кўтариш мақсадга мувофиқдир. Ва албатта, ноинсоф рақобат қурбони бўлиб қолмаслик, ғаразли мақсадларда ишлатилмаслик, манипуляция воситасига айланиб қолмаслик ҳам жуда муҳимдир. Бундай жамоатчилик назорати ҳаракатлари Ўзбекистондаги барча муаммоларни ҳал қилади, эртагаёқ ҳамма нарса ўзгаради, дейишдан йироқмиз. Аммо улар фуқароларнинг фаоллашувига, “қовун қовундан ранг олади” дегандек, ижтимоий муаммоларни қўрқмасдан, ҳафсала билан кўтариб чиқишга ундайди. Шунинг учун бу акцияларни қўллаб-қувватлаш керак. Мурод ҒОФУРОВ
“ВАТАНДОШ”ГА ОБУНА БЎЛИНГ
Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин!
TO ADVERTISE IN “VATANDOSH”, PLEASE CALL:
www.vatandosh.uz/obuna
(212) 372-3050
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH Vol. 39 Monday, August 18, 2014 Publisher: Farhod Sulton Editor-in-Chief: Behzod Mamadiev Managing Editor: Shohruh Kenjaev Deputy Editors: Murod Gafurov Nilufar Salimova Board Members: Jo’ra Bo’tako’z Narhudja Sadikov Hikmat Sulton Abdulmalik Ahmedov Farog’at Zokirova Dilshod Zokirov Asqar Ubaydullaev Mansur Jumaev Partner Organization: Vatandosh Uzbek-American Federation Editorial and Executive office: 2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235 Phone: 212-372-3050 Web: www.vatandosh.uz Email: info@vatandosh.com
All materials in this newspaper have been copyrighted and are the exclusive property of Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the due consent of the publisher. The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the editors’ point of view. We are not responsible for content of advertisements and products and establishments advertised in Vatandosh.
ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА: Биз билан ижодий ҳамкорлик қилишни истайсизми? «Vatandosh»боп мақола ва асарларингиз борми? Ижодий ишларингизни ҳамда ҳамкорлик бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни info@ vatandosh.com орқали бизга йўлланг.
VATANDOSH
ЯНГИЛИКЛАР
АҚШ Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
АҚШ президенти Барак Обама Американинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Памела Спратлен номзодини илгари сурди. Унинг номзодини тасдиқлаш ҳақидаги сўров АҚШ Сенатига юборилган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Памела Спратлен бунгача АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган. У 20 йиллик дипломатик тажрибага сиёсатчилардан бўлиб, МДҲ мамлакатлари бўйича катта билим ва маълумотга эга. АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, элчи Памела Спратлен рус, француз ва испан тилида мулоқот қила олади. Эслатиб ўтамиз, Барак Обама АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни Қозоғистонга элчи қилиб тайинлаш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш учун Сенат тасдиғига киритган эди.
Ташқи ишлар вазирлиги “Facebook”да ўз расмий саҳифасини очди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг расмий саҳифасини очди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар тарқатди. “Ушбу саҳифа дунёда ўсиб бораётган Ўзбекистонга, давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатга бўлган қизиқишни тўлиқ қондиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз”, дейилади хабарда. Саҳифадаги маълумотлар, асосан, рус тилида ёзилмоқда. Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистонда давлат органлари ижтимоий тармоқларда ҳали тўлиқ фаолиятини йўлга қўйгани йўқ.
Қуёш электр станциялари сони кўпайтирилади
Ўзбекистонда яна учта қуёш электр станцияси барпо этилади. “Podrobno” ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун жойлар аниқланган. Унга кўра, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Сурхондарёнинг Шеробод ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманларида барпо этилади. Айни пайтда мамлакатдаги энг катта қувватли қуёш станциясини Навоий вилоятининг Кармана туманида барпо этиш кўзда тутилмоқда. Унинг қуввати тахминан 130 мегаватт бўлади. Тошкент вилоятининг Паркент туманида эса экспериментал қуёш электр станцияси қурилади. У ерда Ўзбекистон учун энг қулай ва замонавий қуёш электр станциялари синовдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан, “Ўзбекэнерго” ДАКнинг Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланган. Пастдарғом тумани “Торариқ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 гектар ер майдонида мазкур йирик иншоот ишга тушгач, йилига 192 миллион кубометр табиий газни тежаш имконияти юзага келади.
Осиё Тараққиёт банки Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий прогнозларини қайта кўриб чиқди
№ 39, 18 август, 2014 йил
ва Қирғизистондаги иқтисодий ўсишнинг сусайишига сабаб бўлиши мумкин. Кўриб чиқилган прогнозлар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон иқтисодиёти ўсиш суръати прогнозлари бажарилиши натижасида кутилганидан кучсиз бўлиб чиққан. Хусусан, Қозоғистон 2008 — 2009 йилги глобал молиявий-иқтисодий инқироздан сўнг энг паст иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича маълумотларни ошкор қилган. Унга кўра, мамлакат иқтисодиёти 2014 йилнинг биринчи чорагида 3,8 фоиз ўсган. Бу эса ҳукуматни иқтисодиётни қўллабқувватлаш ҳамда рағбатлантириш учун 2014 — 2015 йиллар учун 5,5 миллиард доллар ажратишга ундади. Осиё Тараққиёт банки 2014 ва 2015 йиллар учун Марказий Осиёда ялпи ички маҳсулот ўсишини 6,5 фоиз миқдорида белгилаган бўлиб, бу кўрсаткич қайта кўриб чиқилган ҳамда тегишинча 2014 йилда 6,3 фоиз, 2015 йилда 6,1 фоиз миқдорида қайта прогноз қилинган. Ўзбекистонлик маҳаллий экспертларнинг фикрича, Россиядаги танг иқтисодий вазият Марказий Осиёнинг ўртача иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатса-да, айрим мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон иқтисодий ўсишига жиддий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. Масалан, Россиянинг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши 25 фоиздан ортиқ бўлса-да, бу асосан энергетика билан боғлиқ. Шунинг учун бу тармоқларда ўзаро товар айирбошлашда тушиш бўлиши эҳтимоли жуда паст. Қолаверса, Ўзбекистоннинг Россияга озиқовқат маҳсулотлари экспорти ортиши мумкинлиги ҳисобга олинадиган бўлса, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти катта йўқотишга учрамайди. Агар мигрантлар юборадиган пул оқими камаядиган бўлса, бу ялпи ички маҳсулот шаклланишида бевосита иштирок этмаслиги сабабли истеъмол қувватининг тушишига олиб келса-да, ЯИМнинг қисқаришига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди. Негаки, экспертларнинг фикрича, мигрантлар маблағлари ҳали қонуний иқтисодиётга интеграция бўлишга улгургани йўқ.
Ўзбекистон — терроризмни молиялаштириш эҳтимоли паст бўлган мамлакат Осиё Тараққиёт банки Россия иқтисодиётида ўсиш суръатларининг пасайиши Марказий Осиё мамлакатларига юборилаётган пул ўтказмалари миқдорининг камайишига ҳамда ушбу минтақанинг экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди. Банк таҳлилчиларининг фикрича, бу Қозоғистон, Ўзбекистон
3
Ўзбекистон жиноий йўллар билан топилган маблағларни ўзлаштириш ҳамда терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатида 103-ўринни эгаллади. Швейцария Базель бошқарув институти томонидан тузилган «The Basek AML Index 2014» рейтингига кўра, ушбу рўйхатнинг биринчи ўнталигида Эрон, Афғонистон, Камбоджа, Тожикистон, Гвинея-Бисау, Ироқ, Мали, Швейцария, Мозамбик, Мьянмар ўрин олган. Маблағларни ноқонуний легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш эҳтимоли анча паст бўлган мамлакатлар рўйхатини Финляндия, Эстония, Словения, Латвия, Болгария, Янги Зеландия бошқармоқда. Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 75-ўринни, Қирғизистон эса 61-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида қаттиқ қонунларни жорий қилган мамлакатлардан бири бўлиб, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ушбу мақсадда назоратга олинган.
Ўзбекистон бюджети 14,5 миллион доллар даромад билан чиқди
“Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг даромадлари жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида харажатларга қараганда 33,9 миллиард сўм ортиқ бўлиб, бюджет профицити 0,1 фоизни ташкил қилди. Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, давлат бюджети даромадлари 14,717 триллион сўмни ташкил қилди. Бу АҚШ долларининг Марказий банк курси бўйича ҳисоблаганда 6,29 миллиард долларни ташкил қилади. Давлат бюджети харажатлари эса 14,683 триллион сўмни ёки 6,27 миллиард долларни ташкил қилди. Ўзбекистоннинг 2014 йилги давлат бюджети даромадлари 1,3 триллион сўм миқдорида дефицит прогнози билан қабул қилинган бўлиб, у ЯИМга нисбатан 1 фоизни ташкил қилиши керак. Давлат бюджетининг даромад қисми 30,2 триллион сўм ёки 12,9 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан 23,2 фоиз), харажатлари эса 31,5 триллион сўм ёки 13,5 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан24,2 фоиз) ташкил қилиши мўлжалланган. «Vatandosh»
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
4
VATANDOSH
ХАБАРЛАР
№ 39, 18 август, 2014 йил
Ўзбекистон 1992 йилги заёмлар учун тўловни амалга ошира бошлади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заём облигацияларининг индексация коэффицентини белгилаш тўғрисида” қарорига асосан заём облигациялари учун индексация коэффициэнти заём облигациялари бўйича ютуқ тўланмаган ҳолда 1,373 миқдорида белгиланган. Бу ҳақда тегишли маълумот “Халқ банки” сайтида жойлаштирилган. Заём облигацияларининг индексация қилинган қиймати 2014 йил августдан бошлаб Халқ банкининг ваколатли филиаллари томонидан тўланади. Заём облигациялари эгалари маблағларини олиш учун банк фили-
алига фуқаролик паспорти ва заём топширилганлигини тасдиқловчи “Тасдиқнома”ни тақдим қилиши лозим. Мисол учун, агар сиз 1000 сўмга облигация топширган бўлсангиз, унда сизга 1373 сўм миқдоридаги маблағ тўлаб берилади (1000*1,373=1373 сўм).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмини чиқариш ва уни тарқатиш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан, аҳоли ўртасида
тарқатиш учун Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигациялари чиқарилган. Облигациянинг чиқариш шартларига асосан, уларнинг амалдаги муддати 20 йил этиб белгиланган.
“Ўзбекистон ва Тожикистон сиёсий мулоқотни фаоллаштириши керак”
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этмоқда. Ушбу ташриф доирасида Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, ўзаро тушуниш ва ҳурмат руҳида ўтган учрашувда томонлар икки давлат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди. Расмий хабарда айтилишича, Тожикистон ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасбининг эътиборини сиёсий
мулоқотларни янада фаоллаштириш, транспорт, энергетика, маданият ва чегаравий ҳамкорлик ҳамда бошқа йўналишлардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратди. Тожикистон тарафининг фикрича, ушбу соҳаларда тўлиқ ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ҳамкорлик даражасини ошириш ҳамда иккитомонлама муносабатларда тегишли масалаларни ҳал қилишга хизмат қилади. Учрашувда, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга масалалар, шунингдек, ШҲТ доирасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Тожикистон раҳбарияти Ўзбекистонга уни ШҲТга раислик даврида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Билайннинг даромади Россия ва Украинада камайди, Ўзбекистонда ўсди Ўзбекистондаги Beeline компаниясининг жорий йил иккинчи кварталдаги даромади 179 миллион долларни, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 7 фоиз ўсиш суратларини ташкил қилди. Бу ҳақда Vimpelcom Ltd. компанияси хабар тарқатди. Бунда мобиль алоқа хизматларидан тушган даромад 7,27 фоизга ўсиб, 177 миллион долларни ташкил қилди. Бошқа хизматлар эса 2 миллион долларни ташкил қилди. Компания иккинчи чоракда 10 миллион доллар инвестиция киритган. Бу ўтган йилнинг шу даврида 35 миллион долларни ташкил қилган. Бу 71,43 фоиз тушиш деганидир. Билайннинг абонент базаси иккинчи чоракда 10,4 миллион кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу давридаги қараганда 2
фоиз ўсиш кузатилган. Айни пайтда 5,3 миллион нафар абонент USB-модем ишлатмоқда. Ҳар бир абонент ҳисоб рақамида иккинчи чоракда ўртача 5,3 доллар миқдорида маблағ бўлган. Ўтган йилнинг шу даврида бу 5,6 долларни ташкил қилган эди. Ҳар бир абонент ўртача 531 минут мулоқот қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврида 472 минутни ташкил қилган эди. Vimpelcom Ltd хабар беришича, Украинадаги вазият ва Россиядаги макроиқтисодий ҳолат компаниянинг даромадларига кескин салбий таъсир ўтказган. Масалан, компаниянинг икки давлатдаги тушумлари 11 фоизга камайиб, 5,06 миллиард долларга тушиб қолди. Соф даромад эса 83 фоиз камайиб, 100 миллион долларга пасайиб кетди.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH Меҳнат мигрантларининг шахсий кечмишлари ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ
Россия нашрларида Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантлари ёмонлаб ёзилган, уларга мағзава ағдарган жуда кўплаб материаллар бор. Лекин уларнинг одатдаги социал муносабатларидан ташқари шахсий турмушини очиб берадиган материаллар жуда кам. Яқинда “Огонёк” журналида меҳнат мигрантларининг шахсий турмуши ва ҳаёти ҳақида чоп қилинган материал ўзининг чуқур таҳлили ва ранг-баранглиги билан эътиборга молик. Қуйидаги ушбу мақолани қисқартирилган вариантда эътиборингизга ҳавола этамиз.
Этноборделлар
Россияда мигрантларни муаммо сифатида кўришади. Кўпчилик билмаса керак, мигрантларни бирлаштирган диаспора вакиллари ҳам хавотирга тушиб қолишган: Россиядаги турмуш уларнинг миллий қадриятларини емириб юбормоқда. Шунинг учун бўлса керак, МДҲга аъзо-давлатлар мигрантлари таълими минтақавий маркази раиси Мақсуд Абдужабборов Давлат думасига мурожаат қилиб, Россияга келувчи мигрантларга нисбатан ёш чекловини жорий қилишга чақирди. “Огонек” журнали диаспора вакиллари нималарга қарши курашаётганини ўрганиб чиқди. Диаспора вакиллари жамиятнинг ўзидан ҳам кўра анъаналари емирилаётганидан хавотирда. Миграция айни пайтда ишлаш учун кетганлар ва уларнинг уйда қолган қариндошларининг ҳам осойишталигини бузмоқда. Федерал миграция хизматининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, миргантларнинг ўртача ёши 32-35 ёшни ташкил қилади. Аёллар ва эркаклар нисбати 1:9. Марказий Осиёнинг минглаб мигрантлари қурилишда ишламоқда, ҳаммоллик қилмоқда, бозорларда кун кўрмоқда. Савол туғилади: уларнинг шахсий ҳаёти қандай кечяпти? Қуйидаги вариантлар бор: ўзи билан хотини ва бола-чақаларини олиб келиш; яқинлари билан кўришишни кутиб яшаш; иккинчи хотин (маъшуқа) топиш ёки фоҳишалар хизматидан фойдаланиш. Қурилиш атрофида яшаганлар шундай эълонларни кўрган бўлса керак: “Муҳаббат, 24 соат”, “Севинч”, “Яхши қизлар”. Мегаполисда жинсий алоқа, айниқса, мигрантлар учун оддий муаммо эмас. Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилояти бўйича Ички ишлар бошқармаси инспектори Александр Григорьевнинг айтишича, Питерда охирги пайтда Марказий Осиё мамлакатларидан келган қизлар ишлаётган борделлар пайдо бўлган. Экспертлар
Москвада ҳам этноборделлар сони ортаётганини қайд этишган. Бугун турли интим хизматларини таклиф қиладиган сайтлар сони ҳам жуда кўпайди. Уларда мигрантлар барча йўналишда “таклиф”ларни кўриши мумкин. Масалан, охирги пайтлар йигитлар ҳам интим хизматларни таклиф қилмоқда. — Россияда йигитлар оиласини иснодга қўйишдан хавотир олишмайди, чунки оиласи узоқда. Ана шундан барча нарсани қилиш ва жазосизлик ҳисси шаклланган, — дейди Мақсуд Абдужабборов. — Уйда ота-онаси боласининг ориентацияси ҳақида ҳеч нарса билмайди. Бизда бесоқоболсизлик бутун оилага иснод. Бундан ташқари, бу жиноий жавобгарлик бўлиб, қамоқхонада уларни яхши ҳаёт кутмайди. Россияда ортиқча саъй-ҳаракатсиз ҳам бунинг орқасидан бир-икки сўм ишлаб олиш мумкин. Бу сизга қурилишда тер тўкиш эмас. Шу билан бирга, Марказий Осиёдан аёллар миграцияси ҳам ўсиб бормоқда. Аммо уларнинг сонини аниқлаш жуда мушкул. Марказий Осиё мамлакатларида аёл кишининг Россияга пул ишлашга кетишига одамларнинг муносабати турлича: кимлар учундир улар омадли ишбилармон, кимлар учундир қадриятларни бузувчи сифатида кўрилади.
Аёллар миграцияси
Россия Фанлар академияси этнология ва антропология институти илмий ходими, тарих фанлари номзоди Наталья Зотова узоқ йиллардан бери Марказий Осиёдан келган аёл мигрантлар устида тадқиқот олиб боради. — Россияга келган биринчи аёл мигрантлар ажрашган, фарзанди бор есир аёлардир, — дейди Наталья Зотова. — Марказий Осиёнинг маданий қадриятлари бундай аёлларга кўпроқ эркинлик беради: улар собиқ эридан узоқлашган, қариндошлари эса уларни оилага ортиқча юк сифатида кўришади. Кўп ҳолатларда бундай аёллар ўз болаларини ташлаб, Россияга ишлаш учун келади. Ҳозирги кунда вазият ўзгармоқда: тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, мигрант аёлларнинг аксарият қисми бошида эри бор аёллардир. Қолаверса, сўнгги йилларда мигрантлар орасида олий маълумотли аёллар сони ҳам ошмоқда. Уларнинг даромадлари кўпайди. Бундай аёллар жуда кўп ҳолатларда ўзи билан болаларини олиб келади. Марказий Осиёда эса ҳали ҳам Россияга кетган аёлларни кўп маъқуллашмайди. — Ишлаш учун Россияга келиш халқимизнинг қадрияти — оилани хавф остида қолдиради. Айрим аёллар (турмуш қурмаган, ажрашган) бир неча эркаклар билан интим алоқага киришганини айтишади, — дейди Мақсуд Аб-
№ 39, 18 август, 2014 йил
дужабборов. — Шунинг учун биз Давлат думасига мурожаат қилиб, 35 ёшга тўлмаган аёллар, 28 ёшга етмаган эркакларнинг Россияга ишлаш учун келишини тақиқлаш тўғрисидаги таклиф билан чиқдик. Бу таклифимизни сентябрда кўриб чиқишмоқчи. Унинг сўзларига кўра, бир неча аёл ва эркак бир хонадонда яшаганидан сўнг бошқача бўлиши қийин. Албатта, уларни шайтон йўлдан уради. Агар ёшлар ўз мақсадига эришмаса, зўравонликдан ҳам тап тортмайди. 2013 йилда Питерда 8 нафар мигрант қиз ўз жонига қасд қилган. Чунки йигитлар уларга уйланишга ваъда беришган, кейин ўзаро яқинликдан сўнг уларни ташлаб кетишган. Уйга бундай иснод билан қайтиб бўлармиди? Марказий Осиёдан келган эркаклар жуда кам ҳолатларда жинсий ҳимояланиш воситаларини ишлатишади. Бу ҳам хоҳланмаган ҳомиладорликка, турли юқумли касалликларнинг ортишига олиб келади. Наталья Зотованинг сўзларига кўра, Россияга келган эркакларнинг тахминан ярми ўзига маъшуқа топишади. Одатда ўз ҳамюрти билан алоқага киришади, лекин охирги пайтларда рус аёллари билан ошиқ-маъшуқалик ҳам тобора урф бўлмоқда.
СМС орқали ажрашиш
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари нафақат ўзаро танишишга, балки айни пайтда ажримлар учун ҳам қўл келмоқда. Жуда кўп мусулмонларда безор бўлган хотинидан СМС орқали ажрашиш ҳам русум бўлмоқда: “талоқ” сўзини ёзишча, бас. Гарчи бу технология воситалари анча муҳокамага сабаб бўлса-да, СМС орқали розилик олиш ва “жавобини бериш” кенг тарқалиб бормоқда. Мусулмонларда қиз болани ёшлигидан эрининг ёлғиз хотини бўлишга тарбиялаб келишади. Аммо Россиядаги “иккинчи хотин” Марказий Осиё мамлакатлари учун оғриқли масалалардан бирига айланмоқда. 23 яшар Нора Самарқанддан Ленинград вилоятига қайинсинглисининг тўйига пул топиш учун эри билан келади. У Самарқандда рус маъшуқаларга қандай муносабатда бўлишлари ҳақида айтади. — Агар хотин ўзига тўқ оиладан
5
бўлса, ўз ғуруридан келиб чиқиб, ажрашиши мумкин. Аммо кўп ҳолатларда оилани сақлаб қолиш учун қонуний хотинлар эрларининг “маъшуқалари”га кўз юмади. Жанжал ўз йўлига, аммо эр ҳеч қаёққа кетмайди, албатта, қайтиб келади, — дейди у. Рус аёллари орасида Марказий Осиё эркаклари бирмунча оммабоп: негаки, улар ичмайди, жуда кам ҳолатларда чекишади. Мигрантларнинг ўзлари ҳам рус аёлларини тез қўлга киритиш мумкин, деб ўйлашмайди. Шунинг учун улар рус маъшуқани фаол қидиради: аксарият маҳаллий аёлларда уй-жой бор, шунинг учун мигрант бир вақтнинг ўзида бошпана, жисмоний яқинлик олади. Уларнинг кўпчилиги аёлларнинг ишонувчанлигидан фойдаланади. Маъшуқаларга диний қоидалар бўйича никоҳдан ўтишни таклиф қилишади. Динда никоҳсиз аёл маъшуқа, никоҳлиси хотин ҳисобланади. Аммо рус аёлларининг ҳаммаси ҳам биринчи аёлнинг розилигисиз никоҳга кириш нотўғри эканлигини билишмайди. Иккинчи хотин масаласида жуда кўплаб баҳсли масалалар бўлиб, уларни ҳал қилишга диаспора вакиллари ҳам фаол аралашиб туришади. Мақсуд Абдужабборовнинг айтишича, у рус аёлига уйланган. Марказий Осиёда шундай тушунча бор, дейди у, ўзи учун уйланиш мумкин ёки оила учун турмуш қуриш мумкин. “Ҳозир ўзим учун уйландим. Албатта, Самарқанддаги қариндошларим иккинчи хотинга — ўзбекка уйланишга ундашади. Менинг рус хотиним “оила учун хотин” бўлиши учун у жамиятга киришиб кетиши, динни қабул қилиши керак бўлади», - дейди у... «Огонек” журнали журналистлари мақолага шундай хотима ясашади»: … Бир-биримизни қадриятларимиз тўғри келмаслиги, бегона маданият таъсирида улар емирилиши ёки йўқ бўлиб кетиши ҳақида айблаймиз. Биз Осиёдан келаётган одамлар оқимидан бекинмоқчи бўламиз, у ерда бизга киришга интилишмоқда. Аммо биз хоҳлаймизми-йўқми, янада яқин бўлиб боряпмиз. Афтидан, энг муҳимини амалга ошириш қолди: бундан қочиб бўлмаслигини англаб етишимиз керак. Бир-биримиз билан мулоқот қилишнинг оптимал қоидаларини топишимиз керак”. «Vatandosh»
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
6
VATANDOSH
ТАЪЛИМ
№ 39, 18 август, 2014 йил
МЕН ГАРВАРДДА ҚАНДАЙ ЎҚИДИМ
ёхуд муваффақият қозониш сирлари ҳақида АҚШ университетларининг бирига ҳуқуқшунослар учун магистрлик дастурига (LL.M.) ўқишга кириш иштиёқим Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг “Халқаро ҳуқуқ” йўналиши буйича таҳсил олаётган пайтимдан пайдо бўлди. Мени АҚШ ҳуқуқий таълимининг тартиб ва усуллари ҳамда АҚШ юридик мактабларининг обрўйи ўзига жалб қиларди. Лекин вужудга келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда (адвокатурага ишга кириш, турмуш қуриш ва фарзандли бўлиш), мен ўқишга кириш учун керакли ҳужжатларни бакалавр даражисини қўлга киритганимдан сўнг 6 йил ўтгач топшира олдим. Ушбу қарорни қабул қилишда менинг интилишларимни қўллаб-қувватлаган яқинларим ҳамда ўзларининг намунаси билан мени илҳомлантирган ва бебаҳо маслаҳатлари билан менга ёрдам берган дўстларим ҳал қилувчи ролни ўйнашди. Шахсий шароитларимдан келиб чиқиб, ҳаракат қилиб кўришим учун ихтиёримда фақат бир йил борлигини ва АҚШ университетлари мени рад қилишган тақдирда, мен ўзимнинг оддий иш кунларимга қайтишим кераклигини мен яққол тушуниб турар эдим. Орзуимни амалга ошириш учун менда бирдан-бир имконият борлигини эътиборга олиб, мен ундан юқори даражада самарали фойдаланишга қарор қилдим. АҚШнинг энг кўзга кўринган университетларининг бирида таҳсил олган яқин дўстларимдан бири менга ўқиш харажатларини бутунлай қоплайдиган, лекин ўқишга кириш қийин булган АҚШ университетларининг рўйхатини юборган эди. АҚШ ҳуқуқий таълимининг қийматини ҳисобга олган ҳолда, ўқишга мўлжалланган молиявий ёрдам мен учун жиддий омил бўлган эди. Бундай ёрдамни тақдим этадиган университетларга Гарвард университети ҳам кирган эди. Гарчи у вақтда Гарварднинг юридик мактабига киришни мен орзу қилиб кўрмаган бўлсам-да, у ерга ҳужжатларимни топшириб кўрдим. Гарвард билан бирга ҳужжатларимни бошқа иккита университетга ҳам топширдим. Бундан кейин кутишнинг узоқ ойлари бошланди… Бошқа иккита университетдан ижобий жавоблар нисбатан тез келди-ку, бироқ мен Гарварднинг жавобини интизорлик билан кутардим. Қабул килинганлигим тўғрисида қарор кутиш учун кучим қоламаганда етиб келди. Аниқлик киритиш учун, ҳужжатларни 15 ноябрда топширганимни, уқишга кириш натижалари эса 21 мартда эълон қилинганлигини айтиб ўтиш етарли. Хурсандчилигимни ичимга сиғдиролмай юрдим! Бундан ташқари, Гарвард менга катта молиявий ёрдам тақдим этди. Кейинги ойлар кетишга тайёргарлик кўриш, Кембрижда турар жой
Гарвард Университетининг Ҳуқуқшунослик мактаби биноси қидириш ва мен ўрганмоқчи бўлган ўқув фанларига дастлаб онлайнрўйхатдан ўтиш билан ўтди. Август ойининг бошида эса мен магистр-талабалар учун мўлжалланган ориентацион дастурда қатнашдим. Талабалик ҳаётим шундан бошланди… Ориентацион дастур ҳодисаларга бой бўлиб чиқди: АҚШ ҳуқуқий тизими билан таништириш мақсадида, биз учун икки ҳафта мобайнида маърузалар ўтказилган бўлиб, ҳажмли уй ишини тайёрлаб келиш топширилган эди. Баҳолар қўйилмаганлигига қарамасдан, бу ҳолат ўтказилган машғулотларга бўлган муносабатимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Бундан ташқари, ориентацион дастур давомида ҳар биримизга ҳозирги пайтда докторлик дастурида таҳсил олаётган, Гарварднинг собиқ магистр-талабалари қаторидан куратор тайинланган. Кураторларнинг вазифасига уқиш жараёни ва талабалик ҳаётига оид масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, талабаларнинг университет ва шаҳардаги янги ҳаётга мослашувлари учун максимал тарзда кўмаклашиш кирар эди. Талабаларнинг танлови асосида Гарвардда тақдим этилаётган ўқув фанларнинг турли-туманлиги ва сонини эътиборга олиб, олган билимларимни уйга қайтишим биланоқ амалий қўллаш имконияти мавжудлиги нуқтаи назаридан мени қизиқтирадиган ўқув фанларини танлаш билан боғлик бўлган муҳокамаларни мен, ҳар қандай тажрибаси бор ҳуқуқшунос сингари, ўзим учун айниқса, фойдали деб топдим. Ориентацион дастурда биз, 180 магистр-талабалар учун бирбиримиз билан яқинроқ танишиш, ватанимиз, касбимиз туғрисида суриштириш имконияти ҳам пайдо бўлди. Биз дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан келганимизни ва орамизда судьялар, ўқитувчилар, ҳуқушунос ва адвокатлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, халқаро ташкилотларнинг вакиллари, давлат амалдор шахслари, фан докторлари ва яқин кунлардаги талабалар борлигини
аниқладик. Кутганимдек, курсдошларимнинг ҳар биттаси ўзида ноёб шахсни мужассамлаштириб, маълум ғалабаларга эришган экан. Курсдошларимнинг ҳар биридан бирор нарсани ўрганиш мумкин эди ва ҳар бири билан мулоқотимиз қизиқ ўтар эди. Шундай қилиб, ориентацион дастур ҳам якунига етиб, янги ўқув йили бошланди. АҚШнинг кўпчилик юридик мактабларидан фарқли ўларок, Гарвардда ўқув йили уч семестрга бўлинади: куз ва баҳор семестри уч ой давом этади ва қиш семестри бир ой давом этади (аксарият юридик мактабларда ўқув йили икки семестрдан – куз ва баҳор – иборат). Ўқиш жараёнининг мураккаблиги сабабли, Гарварднинг амалдаги ўқув сиёсати ҳар бир жорий ўқув йилида ва ҳар бир семестрда магистрлар рўйхатдан ўтиб, ёзилишга ҳақли бўлган фанларнинг сонини чеклайди. Курснинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар қайси ўқув фани 4 баллик шкала бўйича баҳоланади. Кузги ва баҳорги семестрда магистрталабалар, университет маъмуриятининг рухсатини олмасдан, умумий балли 12 баллдан ортиқ балларни ташкил қиладиган фанларга, қишки семестрда эса – ҳар бири 3 баллдан баҳоланадиган биттадан ортиқ фанга рўйхатдан ўтиши мумкин эмас. Бошқача қилиб айтганда, кузги ва баҳорги семестрда, мисол учун, учта 4 баллик ёки тўртта 3 баллик фанга рўйхатдан ўтиш маъмуриятнинг олдиндан рухсатини олишни талаб килмас эди. Лекин 12 баллик ўқув дастурининг ўзи жуда мураккаб дастур бўлиб, ҳар куни бир неча юз саҳифали юридик матнни ўзлаштиришни талаб қилар эди. Бундай шароитда талабаларнинг вақти ҳеч нарсага етмас эди. Ўзимнинг мисолимдан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, ўқув дастурининг мураккаблиги туфайли кутубхонани кечаси соат 12:00 дан олдин тарк этиш имконияти ҳеч ҳам булмас эди (дам олиш кунлари бундан мустасно бўлмаган). Аммо Гарварднинг кутубхона-
си жуда ҳам ажойиб. У дунёдаги энг бой ҳуқуқий академик кутубхона ҳисобланади. Гарвардда ўқиш давомида мен бир марта ҳам менга керакли бўлган, масалан, бирор бир босма нашрда айтиб ўтилган китобни топа олмасдан қайтиб кетганим йўқ. Кутубхонанинг электрон қидирув системаси фойдаланиш учун жуда қулай ва ҳар бир талаба ундан ўзининг шахсий компьютери орқали эркин фойдаланса бўлади. Бунинг учун талаба ўзининг шахсий идентификацион рақамини киритиши керак, холос. Қидирув системаси эса изланаётган китоб қайси токчада жойлашганини кўрсатиб беради. Талабага керакли бўлган китобдан бошқа талаба фойдаланаётган тақдирда, қидирув системаси талабани китобнинг қайтарилиш муддати ҳақида хабардор қилади ва китобнинг қайтарилиши биланоқ талабанинг шахсий почтасига шу ҳақда хабарнома йўллайди. Кутубхонада талабаларга керакли бўлган матнни сканердан ўтказиш каби мутлақо бепул хизмат ҳам мавжуд. Бунинг учун талаба айтиб ўтилган электрон системада буюртма жойлаштириши керак, холос. Бундан ташқари, кутубхонада велосипедлар мавжуд бўлиб, талабалар уларни кутубхонага тезроқ келиш ва кутубхонадан тезроқ қайтиш мақсадида вақтинчалик бепул фойдаланишга олишлари мумкин. Кутубхонанинг бир қисми кечаю-кундуз (24 соат) ишлайди, кечаси соат 9:00 дан кейин эса уқишдан чарчаган, уйқуси келган талабалар учун кутубхонада бепул кофе, чой, қайноқ шоколад муҳайё. Бир сўз билан айтганда, Гарвард талабаларнинг муваффақиятли ўқиши учун ҳамма шароитни яратишга интилади, талабаларга эса буларнинг барчасидан ўқиш манфаатида фойдаланиш қолган, холос. Албатта, талабаларнинг муваффақиятли уқишида ўқитувчиларнинг ўрни катта. Ўқув машғулотларининг тузилиши ва ўқув усуллари ўқув курсининг ўзига, шунингдек, ўқитувчининг ёндашувига боғлиқ эди. Гарварднинг ўқитувчилари эса, кутилганидек, бутун дунёга таниқли бўлган олим ва мутахассислардир. Одатда, ўқитувчилар кейинги машғулотда улар ёритмоқчи бўлган мавзуни уй иши сифатида беришади. Ўқув машғулоти давомида ўқитувчилар тегишли мавзуни батафсил тушунтириб бериш билан бирга, талабалар мавзуни яхши тушуниши, олган билимларини мустаҳкамлаши ҳамда дарсга тайёрланиб келмаган талабаларни аниқлаш учун талабаларга мазкур мавзу юзасидан саволлар берилади. Айтиб ўтиш керакки, ўқимайдиган талаба Гарвардда камдан-кам учрайди.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
(Давоми 7-бетда)
VATANDOSH
ЎЗБЕК БЛОГГЕРИ
Тамаъгирлик тизими
Азиз ҚАРШИЕВ | Kitobxonkundaligi.blogspot.com Назаримда, жамиятимизда таниш-билишпорахўрлик шу қадар чуқур илдиз чиликка ҳам ямоқ шимда юрса юрадики, асло отганки, энди унга қарши курашиш боғлиқ. Бу омил буткул бесамар бир ишга ўхшайди. анча енгилликлар бериши тайин. гапингга юришмайди. Бундай “беГўёки, девни шишасидан чиқариб Шуниси аниқки, медкомиссия аъ- таъсир” домлага ректорнинг ҳам юборишган ва энди уни қайтариб золари ҳам, военкомат ходимлари илтимоси сариқ чақа, у кимнинг ўғли бўлишингдан қатъи назар, яна шишага киритиш амри маҳол, ҳам, бажонидил пора олишади. умуман иложсиз ишдир, эҳтимол. Олий ўқув юртларида эса бу сендан сариқ чақа ҳам олмайди, Мен бу гапларни бировдан эши- ҳолат бошидан охиригача узлук- неча баҳога муносиб бўлсанг, шу тиб билган эмасман. сиз давом этади. Бу ерда ҳаммаси баҳойингни қўйиб беради. Бу вазиҲаётнинг бу зарурати билан илк кириш имтиҳонларидан бошлана- ятда тутиладиган ягона чора, у бебор тўқнаш келганимга ўн йилдан ди. Бунда пора беришнинг “улгур- чоранинг кўзини шамғалат қилиб, ошди. Қанча ошганини аниқ эслай жи” ва “чакана” тарзидаги турлари янги ведомост тузиш ва пул деса олмаяпману, ўшанда Тошкентда бор. Дейлик, учта фандан имтиҳон кўнгли ийиб кетадиган, шу кафенавбатдаги портлашлар юз берган, топширишингиз керак. Улардан драдаги бошқа ўқитувчини ишга шаҳарда фавқулодда вазият жорий биттасини сотиб олса ҳам бўлади. солиш орқали муаммодан қутилиш қилинган, кўчада қимирлаган жон Айтайлик, она-тили ва инглиз ти- бўлади. Бизда ҳисоб-китобни бадаборки ушланиб, махсус юк уловла- лидан қўрқмайсиз, тайёргарлигинни орқали қилмоқ деган рига ортилиб, ғаройиб шакл ҳам бор. тегишли жойНазаримда, жамиятимизда порахўрлик шу Табиийки, бу асосан толарга олиб боқадар чуқур илдиз отганки, энди унга қарши либа қизларга тааллуқли риб ташланаётган кунлар эди. курашиш буткул бесамар бир ишга ўхшайди. бўлиб, бу жараён одатҲу жжатларим Гўёки, девни шишасидан чиқариб юборишган да тайёрлов бўлимидан бошланади. Тайёрлов жойида эди. ва энди уни қайтариб яна шишага киритиш бўлимига шундай қизлар Лекин шунамри маҳол, умуман иложсиз ишдир эҳтимол. ҳам келиб қоладики, бошга қарамай, ларида ҳеч вақо йўқ бўлса бир катакка ҳам ўқишга киришни истиқиб қўйишди, ташади. Ўқитувчи уларни зимдан тиқишганда ҳам ҳар хил қаланғи- гиз яхши, лекин тарихдан мазансуриштира бошлайди – бундай қиз қасанғилар орасига киритиб юбо- гиз йўқроқ, юрагингиз пўкиллаб баҳо эвазига кўнишга иштиёқи борришди. Дардимни кимга айтар- турипти. Борасиз-да, фақат битта ми, йўқми? Аксар ҳолларда қизалоқ дим? Пойтахтда фавқулодда ҳолат тарих учун ҳақини тўлайсиз. Бу бўлса… Ҳаммаёқ тўс-тўполон. Та- “чакана” пора бериш ҳисобланади. ўқишга киришни танлайди. Лекин у биийки, ўша хонада бир неча кун- Аммо пулни кимга берсам ишончли билмайдики, ҳаммаси энди бошлаб қолиб кетишга чидай олмас- бўларкан деб, эшикма-эшик юрган- ланади – кўнган қизлар ҳақидаги дим. Иш шу билан хотималандики, дан кўра, “улгуржи” тарзда ишни ахборот биринчи курсда дарс бебошлиқнинг кўнглини топиб, бор “бош порахўр” орқали битириб радиган ўқитувчиларга етказилади. пулимни унга топширдим, майор қўйган маъқулроқ. Бу йўл талаба Агар қиз ўжарлик қиладиган бўлса, уни имтиҳонлардан ўтказмай эса протоколни йиртиб ташлади ва бўлишни деярли кафолатлайди. кетишимга ижозат берди. Танлов имконияти ўқишга кир- қийнашади – нечук тайёрловда Ундан кейин ҳам кўп маротаба- гандан кейин ҳам сақланади – ёки кўнган-у, энди тихирлик қилади. лаб милиция таянч пунктларида ўқишни, ёки пул тўлашни танламоқ Шу тариқа бу тоифа қизлар ўқишни битириб кетгунларича керак одам“меҳмон” бўлишга тўғри келган. мумкин. Ҳар сафар ҳамёнимдаги муллажиҲозирги кунда давлат таълим нинг кўнглини олиб юришга мажбур ринглар жонимга оро кирарди. тизимида уччига чиққан порахўр ва маҳкумдирлар. Мен бир воқеани эшитганО ш н а - о ғ а й н и л а р и м н и н г ва бу жинояти учун жазоланишкўпчилиги иқтисодий фаоли- ни хаёлларига ҳам келтирмай- дим – бир қизни ўқиш давомида ят билан (баъзилари ташқи диган ўқитувчилар гуруҳи пайдо кўзини очиришмайди, ҳар сафар иқтисодий фаолият билан ҳам) бўлган. Баъзи фаъкултетларда имтиҳонлардан йиқитаверишади. шуғулланишади. Уларнинг гапига имтиҳондан пул бермасдан ўтиш Уни бир профессор ёқтириб қараб ҳукм қилинса, шундай таас- – мислсиз ҳодиса ўлароқ қабул қолган, қари туллак маъсумани йўлдан уришга уринган. Қиз унга сурот ҳосил бўладики, бизда кор- қилинади. рупция энг авж олган тизимлар Фақат имтиёзлилар ва удда- айтадиганини айтиб, қувиб солади – божхона ва солиқ идоралари. буронлар қийналмаслиги мумкин. ҳар сафар. Сессиялардан “хвост” Лекин, ўзим ҳали гувоҳ бўлмаганим Отаси ёки бирон қариндош-таниши бўлиб, қайта топшириш билан ўтиб учун, бу бўйича ёзишни кейинроққа институтда ишлайдиган оғайнинг юради. Битирув асносида уни яна қолдираман. бўлса, ошиғим олчи деявер. Бир йиқитишади. Охир пировард қиз Ахир шундоғам, қаёққа оғиз илтимос билан дарсларга кўниб қутилипти… Лекин кўпинча бунақа ишлар қараманг, ҳар тарафда – қинғир қатнамасдан ҳам курсдан курсга ишлар. Масалан, ҳарбий комис- ўтавериш мумкин. Албатта, бир тинч-тотувлик билан ҳал бўлиб кесарликни олайлик. Аниқ қанча оқибатли шахс сифатида миннат- тади – хоҳласанг – кўн, кўнмасанг, билмайману, армиядан озод дорчилик билдиришни ҳам унут- ана катта кўча, билганингни бўлиш учун қанчадир бериш ке- маслик керак. Хоразмдан бўлсанг, қилавер, эл қатори топшириб кўр. Ҳозирча бизнинг ҳаётимизда рак. Пулнинг аниқ миқдори арми- яхши гуручдан олиб келишингни шу ишлар содир бўлиб турипти. яга бориши керак бўлган болани сўрашади, қашқадарёликлар “танАҳвол қачон ўзгаради билмайолиб қолиш қанчалик осон ёки дир” билан иш битиришади, воқийинлигига боғлиқ. Агар или- дийликлар мавсумга қараб мева- ман. Тизимларни бу тариқа ифнадиган бирон томони бўлса, сабзавотлар жамланмасини тортиқ лосликлар зангдек чиритаётир. масалан, бирон касали бўлса, этишлари мумкин, мен эса яхши Мен бу гапни айтишга қўрқаман майли, армиядан қолдирадиган да- конъяк совға қилишни ёки битта ош – бу иллатлар йўқотилмаса, буражада жиддий касал бўлмаганда қилиб беришни маъқул кўраман. тун мамлакатнинг ўзи йўқ бўлиб ҳам, бу иш арзонроққа битади. Бу пора эмас, яхшиликкка яхшилик кетиши мумкин. Ислоҳотларнинг самараларини кўришдан умидворАгар ҳечқанақа баҳона-ю илинж қайтаришдир. бўлмаса, қимматроққа тушади. Лекин шундай эски авлод ва- ман. Ҳеч бўлмаганда тангрининг Бундан ташқари, пулнинг миқдори, киллари ҳам борки, улар эски марҳаматига умид қиламан.
№ 39, 18 август, 2014 йил
7
(Давоми. Боши 6-бетда)
МЕН ГАРВАРДДА ҚАНДАЙ ЎҚИДИМ Гарварднинг энг қисқа қишки семестри мен учун энг мураккаб семестр бўлиб чиқди. Гарвардни 1961 йили энг юқори рейтинг билан тамомлаган, солиқ ҳуқуқи соҳасидаги таниқли эксперт мен рўйхатдан ўтган “Хусусий жамғармалар, венчур капитал ва тадбиркорлик битимларни тузиш” курсида менинг ўкитувчим эди. Курсни бошлашдан олдин, кириш сўзи сифатида у шундай сўзларни айтгани эсимда: Менинг курсимда сизлар кўп ўқишга мажбур бўласизлар. Сизлар мен уй иши сифатида топширган топшириқнинг ҳаммасини жисмонан ўқиб улгурмайсизлар. Шунинг учун сизларнинг вазифангиз имкониятингиз бор даражада саҳифаларнинг максимал сонини ўқишдан иборат. Ёдингизда тутинглар: Қанчалик кўп ўқисангизлар, ҳаетда ва менинг имтиҳонимда шунчалик муваффақиятли бўласизлар.” Мен уларнинг сўзларини жуда яхши эслаб қолдим, энг муҳими эса – бу фан менга жуда ҳам еқди! Натижада, мен кутубхонадан ҳар куни эрталаб соат 4:00да чиқардим, эрталаб соат 9:00 да эса яна дарсда бўлишим керак эди. Бундай ўқиш тартиби сабабли, пассив дам олиш усуллари (мисол учун, кечги ёки кундузги уйқу) менга ёрдам бермай қўйган эди. Улардан кейин мен ўзимни дам олгандай ҳис қилолмай колдим. Шундай пайтларда спорт менга кўмаклашар эди. Талабалар учун мўлжалланган спорт мажмуасида мен стационар велотренажёрдан фаол фойдаланардим, ва чарчоқим менга жуда зарур бўлган қувват билан алмашарди! Шундай қилиб, ортимда энг ёрқин хотираларни қолдириб, Гарвардда бир йиллик ўқишим ҳам ўтиб кетди. Гарвардни битирганимдан кейин эса, университет ўз битирувчиларига бўлажак ишни топишда кўрсатадиган ёрдами мени ҳайратда қолдирди. Маълум бўлишича, турли-хил ташкилотларда ишлайдиган ва дунёнинг турли-туман мамлакатларида истиқомат қилувчи Гарварднинг кўплаб битирувчилари волонтёр-куратор вазифасини бажариб, яқин кунлардаги битирувчиларга маслаҳат, тавсия, ўзларининг ташкилотларида ҳамда бошқа ташкилотларда керакли алоқаларни ўрнатиш борасида ёрдам беришади ва ҳатто битирувчиларнинг резюмесини тузиш ва таҳрир қилишга ҳам қарашишлари мумкин экан! Шундай қилиб, кураторим туфайли, мен халқаро юридик фирмадаги ўзимнинг ҳозирги кундаги раҳбарим билан боғлана олдим. Ҳозирги пайтда мен Гарвардда ўқишим давомида орттирган билимларимни ишлатган ҳолда, мазкур фирмада ишлаб келаман. Хулоса тариқасида, мен бўлажак талабаларга ўзларининг кучларига ишонишларини, ўзларини янги нарсаларда синаб кўришларини ҳамда уларни ўз мақсадларига яқинлаштирадиган ҳар қандай имкониятдан фойдаланишларини маслаҳат бераман.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
Азиза МАКСУДОВА
8
№ 39, 18 август, 2014 йил
РЕКЛАМА
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH
VATANDOSH
РЕКЛАМА
№ 39, 18 август, 2014 йил
NYSCAS A Div ision of
Touro
College
College with a personal touch
assOCiate’s anD BaChelOr’s DeGrees • Business Management and Administration • Information Technology • Human Services • Psychology • Education • Biology • Social Sciences • Paralegal Studies • Digital Multimedia Design • Liberal Arts and Sciences • and more inteGrateD hOnOrs traCKs Undergraduate/Osteopathic Medicine Undergraduate/Pharmacy Other PrOfessiOnal OPPOrtunities • Pre-Law • Pre-Medical • Pre-Dental
INFORMATION SESSIONS:
• • • • •
Zamonaviy kompyuter labaratoriylar Ingliz tili kurslari Kunduzgi va kechki darslar Xalqaro talabalarni qabul qilamiz Moliyaviy yordam Transfer students welcome!
Manhattan: 27-33 West 23rd Street, Admissions Office Wednesdays, 12 noon-5 pm
BROOKLYN:
Brooklyn: 1870 Stillwell Avenue, Admissions Office Wednesdays, 11 am-7 pm
w w w.touro.edu/nyscas
718.265.6534 x1002
Bensonhurst, Brighton Beach, Flatbush, Kings Highway, Starrett City
MANHATTAN: 212.463.0400 x5500 scan here
QUEENS:
718.520.5107 x102 Forest Hills
Hurmatli do’stlar! Agar siz Amerikada o’qib, diplom olmoqchi bo’lsangiz va buning uchun sizda ingliz tili va matematikada yetarli bilim bo’lmasa, hech xavotir olmang, biz sizga albatta yordam beramiz. Touro College tayyorlov kurslari joriy qildi. Unda siz o’qishga kirish uchun yetarli ma’lumotni olib, orzuingizga erishishingiz mumkin. Darslar qulaylik uchun kechki soatga mo’ljallangan. Vaqtni yo’qotmang. Quyidagi telefon orqali bizga qo’ng’iroq qiling. 718.336.6471 x30119 Kristina
N ew Yo r k S c h o o l o f C a r e e r a n d A p p l i e d S tu d i e s
Touro College is an equal opportunity institution
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
9
10
№ 39, 18 август, 2014 йил
VATANDOSH
“VATANDOSH”ГА ОБУНА БЎЛИНГ
“Vatandosh”га обуна бўлинг! Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин.
Обуна бўлиш йўллари:
Сайт орқали: www.vatandosh.uz/obuna | Телефон: 212-372-3050 *Обуна дунёнинг барча давлатлари учун очиқ.
“Vatandosh“ газетасини Нью-Йоркнинг қуйидаги манзилларидан бепул олишингиз мумкин BROOKLYN
1901 Emmons Ave (Cherry Hill) 203 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 252 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 277 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 274 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 424 Brighton Beach Ave (L&S Pharmacy) 511 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 602 Brighton Beach Ave (Apteka) 1129 Brighton Beach Ave (Seabreeze Pharmacy) 608 Sheepshead Bay (Net Cost Market) 191 Neptune Ave (Lemborg Pharmacy) 373 Neptune Ave (S&K Pharmacy) 2910 Brighton 8 St (Discount Phone Cards) 2914 Coney Island Ave (Produktovaya Baza ) 1324 Sheepshead Bay Rd (Monica Pharmacy) 2610 E 14 St (European Delikatessen) 2651 E 14 St (Dialise Center) 2617 E 16 St (Z Drugs) 1627 Jerome Ave (Friendly Food) 1653 Sheepshead Bay Rd (Pharmacy) 2570 E 17 St (Pharmacy) 2807 Ocean Ave (Fast Pharmacy) 2749 Ocean Ave (Golden Fish) 1917 Ocean Ave (Medical Office) 1929 Kings Hwy (Ocean Pharmacy) 1909 Kings Hwy (Pharmacy) 1811 Kings Hwy (Pharmacy) 1425 Kings Hwy (Pharmacy) 1416 Kings Hwy (Sankt Peterburg)
1671 E 13 St (Pharmacy) 445 Kings Hwy 2nd Floor (Dr. Shulman) 1141 Brighton Beach Ave (Café Kashkar) 287 Brighton Beach Avenue (Vintage Food Corp) 301 Brighton Beach Avenue (Brighton Fabrics & Variety) 3144 Atlantic Ave (Mobilia Furniture And Carpet) 2689 Coney Island Ave (Oasis Café) 35 Neptune Ave (1001 Nights Restaurant) 414 Ditmas Ave (Afsona Restaurant) 2487 Coney Island Ave (Living Way School) 1053 Bighton Beach Ave (Fuat Hair Salon) 837 Ave Z (Fast Professional Taxes) 407 Ditmas Ave (Madina R Inc) 2818 Coney Island Ave (Nargis Café) 141 Neptune Ave (Atlantic Export) 5911 8 th Ave (United American Muslim Association) 1901 Emmons Ave (Masal Café) 3911 13th Ave (Uzbekistan Restaurant) 21 Church Ave (Masjid Nurul Islam) 922 Pennsylvania Ave 1120 Flatland Ave 945 E108th St 915 E107th St 2126 Knapp St 3031 Ave V 3495 Nostrand Ave 3610 Nostrand Ave 87 West End St (Apteka) 122 West End St (Medical Office) 3065 Brighton 14th St (Optical) 124 Brighton 11th St (Apteka)
1630 E15th St (Medical Office) 1841 Coney Island Ave (Apteka) 533 E 7th St (Apteka) 511 Cortleyou Rd (Apteka) 4125 18th Ave (Apteka) 128 Ditmas Ave (Apteka) 531 Church Ave (Apteka) 4514 F. Hamilton Ave (Apteka) 2315 65th St (Apteka) 1930 Ave M (Apteka) 201 Kings Highway (Medical Office) 2046 Bath Ave (Apteka) 9517 Ave J (Medical Office) 2269 Ocean Ave (Medical Office) 1401 Ave U (Apteka) 1301 Ave U (Apteka) 3093 Ocean Ave (Day Care) 2753 Coney Island Ave (Medical Office) 6202 16th Ave (Day Care) 7819 18th Ave (Medical Office) 9407 5th Ave (Apteka) 6324 4th Ave (Apteka) 615 Ave C (Day Care) 1100 Coney Island Ave (Apteka) 1403 Foster Ave (Apteka) 500 Foster Ave (Store)
QUEENS
35-62 76 (Fantasiya Food) 44-14 Kissena Blvd (Kaspiy) 138-03 Queens Blvd (Beriozka) 120-08 Queens Blvd (Tom’s Newsstand) 103-27 Queens Blvd (Kosher Palace) 102-03 Queens Blvd (Beriozka 2) 97-15 Queens Blvd (Howard News) 62-22 Woodhaven Blvd (Pharmacy Pivn W per) 91-06 63 Dr (Ural W) 93-07 63 Dr (Olgar) 94-09 63 Dr (Moskva) 97-28 63 Dr (Tadjikistan) 98-51 63 Dr (Albert Station) 63-24 99 St (Eden) 65-47 99 St (Kosher Store) 99-08 63 Rd (Micheal Inter Deli) 63-46 108 St (Gastronom) 64-16 108 St (M and M International) 64-51 108 St (Berezka 1) 63-29 108 St (Candy Land) 96-22 Queens Blvd (Rego Park Minimarket) 81-52 Lefferts Blvd (Romashka) 118-29 Metropolitan Ave (Russian Store)
MANHATTAN
6th Ave and 47th St (Grocery Store) 3th Ave and 34th St (Grocery Store)
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH
НУҚТАИ НАЗАР
№ 39, 18 август, 2014 йил
Нуқтаи назар:
“МТС” ўрнига “Universal Mobile Systems” алоқа оператори ташкил қилинади
Сиёсий мустақиллик ҳамма нарсадан устун турмоғи керак Ўзбекистон ташқи сиёсатига доир бир муҳим воқеа дунё оммавий ахборот воситаларининг, хусусан, Россия матбуотининг диққат марказидан ўрин олди. Уларнинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати АҚШ билан мамлакат жанубида ҳарбий база ташкил этиш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда биронта ҳам расмий нашр ёки идора ҳеч нарса демаган бўлсада, рус матбуотида бу хабар жуда тез тираж олиб кетди. Аввалига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, сўнг АҚШ Қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги ушбу хабарни рад этса-да, россиялик “экспертлар” ва расмий шахслар бу масалага ўз муносабатини билдиришга улгуришди. Хусусан, Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан муносабатлар қўмитаси аъзоси Илья Дроздов “агар Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШ базасини очишга рухсат берса, бунга қарши Россия раҳбарияти даражасида қарор қабул қилиш керак”лигини маълум қилди. “Агар биз Ўзбекистон бизга бундан буён иттифоқчи эмаслигини билсак — умуман олганда, рақибимизнинг ҳарбий базасини жойлаштирилишига рухсат берилиши ҳам иттифоқчи томонидан қилинадиган хаттиҳаракат эмас — Россияда бирорта ҳам ўзбекистонлик мигрантни қолдирмаслик учун бир ой етади. АҚШ базасига бориб, пул ишлайверишсин”, – деди Дроздов. Депутатнинг сўзларига кўра, бу америкаликларнинг ҳаракатларига нисбатан “нормал, муносиб муносабат” бўлади. Ушбу муносабатни таҳлил қилиб, шундай хулоса қилиш мумкинки, Россияда Ўзбекистонга ҳали ҳам “катта оғалик” ҳисси сақланиб қолган. Би-
ринчидан, ҳали ҳеч қандай сиёсий қарор қабул қилинмасдан аввал депутатнинг “чанг чиқариши”ни, ўша депутат айтганидек, “нормал” иттифоқдош ҳаракати сифатида қабул қилиб бўлмайди. Ўзбекистон мустақил давлат, қолаверса, Афғонистон билан чегарадош мамлакат сифатида ўз хавфсизлиги ҳақида бош қотиришга ҳаққи бор, буни ўзи маъқул деган йўл ва усулда олиб бориши керак. Яъни бу чора-тадбирлар фақат ва фақат Ўзбекистон халқи ва давлатининг манфаатларига хизмат қилиши керак. Ачинарли тарафи шундаки, Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар, хоҳлаймизми-йўқми, Ўзбекистоннинг мустақил сиёсий қарор қабул қилишида жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Яъни Россия истаган вақтда мигрантларни Ўзбекистонга қарши ричаг сифатида ишлатишга интилиши мумкин. Буни юқорида депутат фикри ҳам тасдиқлаб турибди. Албатта, у Россияда асосий қарор қабул қилувчи эмас, аммо унга ўхшаганлар Россияда истаганча топилади. Россияда 2-3 миллион нафар ўзбекистонлик бўлса, уларнинг тахминан 800 минги ноқонуний бўлиб турибди. Улар амалда ҳақ-ҳуқуқсиз.
Шунинг учун Ўзбекистон истиқболда мигрантларнинг ҳуқуқий мақомини қатъий белгилаш бўйича Россия ҳукумати билан икки томонлама чоралар кўриши, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида тегишли ҳуқуқий чораларни кўриши керак. Йўқса, ҳар бир ноқонуний мигрант Россиядаги ғаразли кучлар учун сиёсий дастак сифатида ишлатилиши эҳтимоли йўқ. Айниқса, Қрим, Жанубий Осетия ва Абхазия воқеалари шуни кўрсатдики, Россия ҳар қандай шароитда инсон омилидан “самарали” фойдаланишга ҳаракат қилади. Тўғри, кўпчилик Ўзбекистон аввал одамларни иш билан таъминласин, кейин уларга эътироз билдирсин, дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Албатта, Ўзбекистонда бугун аҳолини иш билан таъминлаш бўйича анча ишлар қилинмоқда, афсуски, булар камлик қилмоқда. Лекин глобал миқёсда шаклланган бугунги шарт-шароит шуни тақозо қилмоқдаки, давлат ҳеч бир ташқи давлат ёки институтларга сиёсий ва иқтисодий қарам бўлмаслиги керак. Буни ҳар бир ўзбекистонлик чуқур тушуниб етиши лозим. Мурод ҒОФУРОВ
Жамият аъзолари учун махсус имтиёзлар Америкада истиқомат қилувчи ватандошларимизни янада жипслаштириш мақсадида “Ватандош” Ўзбек-Америка Федерацияси аъзолик дастурини эълон қилади! Жамиятимизга аъзо бўлганларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ■ “Ватандош” газетасига бепул обуна; ■ Ўзбекистон байроғи; ■ “Ўзбекча гаплашамиз” ёпишқоқ қоғози; ■ Ўзбекистон байроғи рамзи туширилган ёпишқоқ қоғоз (автомобил учун);
■ “Ватандош” тадбирлари ва байрам дастурлари учун чипталарга 5 фоизли чегирма; ■ Ўзбекистонга юк жўнатишда 5 фоизли чегирма (Юк жўнатувчи компаниялар билан ҳамкорликда ташкил этилади); ■ Тадбир ва дастурлар бўйича янгиликлар аъзоларга электрон почта ва “СМС” орқали жўнатиб турилади. Аъзолик бадали йилига 120 АҚШ доллари. Тўловларни сайтимиз орқали қабул қиламиз: www. vatandosh.org/azolik.
11
Россиянинг «МТС» ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ташкил этиладиган янги алоқа оператори Universal Mobile Systems номи остида фаолият олиб боради. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича Universal Mobile Systems қўшма корхонасини тузиш тўғрисидаги қарорда ўз аксини топган. Kun.Uz’нинг ёзишича, янги қўшма корхона 1 ноябрга қадар техник, 1 декабрга қадар тижорий эксплуатацияни амалга оширади. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Россия ва МДҲдаги етакчи мобиль алоқа компанияларидан бири “Мобильные ТелеСистемы” МЧЖ Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битимини имзолаган эди. Унга мувофиқ, компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобиль алоқа хизматларини кўриш бўйича фаолиятини қайта тиклашни режалаштирмоқда. Янги битимга кўра, корхонанинг 50,01 фоиз акциясига МТС, 49,99 фоиз акциясига эса Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги унитар корхона эгалик қилади. Қўшма корхона олдин “Ўздунробита” МЧЖ ХКга тегишли бўлган мулк, асбоб-ускуна ва инфратузилма базасида фаолиятини йўлга қўяди.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
12
№ 39, 18 август, 2014 йил
ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН
Россияга жорий қилинган санкциялар Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?
Маълумки, шу кунларда Ғарб мамлакатлари Украина инқирозини чуқурлаштиришдаги роли учун Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига иқтисодий санкциялар жорий қилмоқда. Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи иқтисодий шерикларидан бири, қолаверса, ташқи миграция масаласида етакчи бўлганлиги учун мазкур санкциялар Ўзбекистон иқтисодиётига билвосита ва бевосита салбий таъсир ўтказиши ҳақида турли хавотирлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, Халқаро валюта жамғармасининг яқинда эълон қилинган ҳисоботида қайд этилишича, Украинадаги воқеалар ЎзбекистонРоссия ўртасидаги товар айланмаси ҳажмининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. ХВФ экспертларининг фикрича, Россия ва Украина орасидаги геосиёсий кескинлик нафақат иккала мамлакат, балки бутун МДҲ мамлакатлари иқтисодиётига ва, ҳатто жаҳон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатади. “Россия иқтисодиётининг тангликка учраши Россиядан қилинадиган импорт мамлакат ЯИМнинг 5 фоиздан ошувчи давлатларга (Белоруссия, Украина, Молдавия, Туркманистон, Ўзбекистон), шунингдек Болтиқбўйи мамлакатлари, Словакия, Болгария, Финляндияга салбий таъсир қилиши мумкин. Зарар Россиядан жўнатиладиган пул ўтказмалари ЯИМнинг 8 фоизини ташкил этадиган мамлакатларга (Тожикистон, Қирғизистон, Молдавия, Арманистон) етади, дейилади халқаро молия тузилмасининг маърузасида. Юқорида алоҳида қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Россия биринчи ўринни эгаллайди. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо айланмасида Россиянинг улуши 28,5 фоизни ташкил қилди. Умуман, иқтисодий таҳлилчилар фикрича, Россияда иқтисодий вази-
ятнинг ёмонлашуви, иш жойларининг қисқариши, ўз навбатида, мигрантларга қарши талабларнинг янада қаттиқлашишига ҳамда улар юбораётган маблағлар оқимининг камайишига олиб келиши мумкин. Шундай бўлса-да, экспертлар Россияга жорий қилинаётган санкциялар Ўзбекистон иқтисодиётига қисқа муддатли таъсирга эга эканлигини ҳамда узоқ истиқболда салбий оқибатлар кўзга ташланмаслигини қайд этишмоқда.
Нега санкциялар салбий таъсир кўрсатмайди?
Биринчидан, бугунги кунда Россияда меҳнат мигрантларининг катта қисми шундоқ ҳам арзон ва хуфиёна иқтисодиётда ишлашади. Уларга бундан-да кам тўланиши ёки “теневой” иқтисодиётнинг йўқолиб кетиши амри маҳол. Балки бундай иқтисодиёт янада ривожланиши мумкин. Қолаверса, 2008-2009 йилги инқироз йилларида меҳнат мигрантлари юборган маблағлар оқими бир неча баробар камайган эди. Ўша вазиятда ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти ва истеъмол қуввати кескин тушиб кетмаган. Масалан, 2008 йилда МДҲ мамлакатларига 12 миллиард доллардан ортиқ маблағлар юборилган бўлса, 2009 йилда бу кўрсаткич 8,5 миллиард доллар атрофида бўлган. Иккинчидан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмида асосан нефть-газ, металлургия сингари муҳим хом ашёлар етакчилик қилади. Яна бир жиҳати, Ўзбекистоннинг Россияга экспорти импортидан кўра бирмунча катта ижобий сальдога эга. Масалан, 2012 йилда икки мамлакат ўртасида савдо айланмаси 7,6 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, унда Ўзбекистон 2,2 миллиард долларлик ижобий сальдо қайд этган. Яъни, қисқа қилиб айтганда, санкциялар Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотлари ва хомашёларига салбий таъсир кўрсатмайди.
Учинчидан, Россия экспортёр корхоналари маҳсулотларининг Европада жиддий тўсиқларга дуч келиши уларни янги бозорларни излашга мажбур қилади. Шак-шубҳасиз, Ўзбекистон Россиядан товар ва хизматлар импорти ҳажмини кўпайтиришда турли нарх ва бошқа имтиёзлар, преференцияларга эга бўлиши мумкин. Тўртинчидан, айрим таҳлилчилар Россия бошқа мамлакатларга йўналтирилган инвестициялар ҳажмини камайтириши натижасида Ўзбекистонда турли лойиҳаларни амалга оширишда инвестиция камайиши мумкинлигини қайд этишмоқда. Шуни қайд этиш керакки, Россия ўтган йили Ўзбекистонга 600 млн доллардан ортиқ инвестиция киритган. Бу инвестициялар асосан “Газпром”, “Лукойл” сингари компаниялари томонидан киритилган бўлиб, Ўзбекистон инвестиция ҳажмида у даражада катта улуш ҳисобланмайди. Қолаверса, Ўзбекистон эҳтимолий инвестиция оқими сусайишини Хитой, Жанубий Корея, араб мамлакатлари, шунингдек, Осиё тараққиёт банки имтиёзли кредитлари асосида бартараф этиши ҳам мумкин. Бешинчидан, Ўзбекистон ташқи бозорларга чуқур интеграция қилмаганлиги сабабли ҳам ташқи бозорларда юзага келган турли танг вазият мамлакат иқтисодиётига у даражада салбий таъсир кўрсатмайди. Қолаверса, Ўзбекистон сўнгги йилларда асосий экспорт йўналишларини шакллантиришда қўшимча бозорларни фаол ўзлаштириб бормоқда. Ва хулоса қилиб айтганда, Россияга жорий қилинаётган санкциялар Ўзбекистоннинг ўз ташқи иқтисодий фаолиятини янада жадал диверсификация қилиш, янги бозорларни ўзлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Лекин бу санкциялар Ўзбекистон иқтисодиёти учун оғриқли оқибатларга олиб келади, дейишдан йироқмиз. Мурод ҒОФУРОВ
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH
Украина Ўзбекистон билан эркин савдо зонасини ташкил қилишни режалаштирмоқда. 12news.uz сайтининг ёзишича, бу ҳақда Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Павел Шеремет маълум қилган. У Ўзбекистон ва Канада билан ушбу масалада музокара олиб борилаётганини маълум қилган. “Бу мамлакатларимизнинг ўз маҳсулотларини реализация қилишлари учун имконият яратиб олишади”, деган вазир. Унинг сўзларига кўра, турли мамлакатлар билан эркин савдо зонасини яратиш тўғрисида музокаралар олиб бориляпти. Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев Ўзбекистон Украинанинг Ев-
Украина билан эркин савдо зонаси ташкил қилиниши мумкин ропага интеграциялашувини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Ўзбекистон 2005 йилдан бери иқтисодий ўсиш суръати 7 фоиздан кам бўлмаган 5 та мамлакат ичига киради. Элчининг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама алоқаларга янги туртки беришдан манфаатдор. Ушбу масалалар Алишер Абдуалиев ва Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Павел Шеремет ўртасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида кўтарилган. Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларда ижобий тенденция мавжудлиги қайд этилган. Хусусан, жорий йилнинг дастлабки беш ойида икки давлат ўртасида товар айланмаси 172,8 миллион долларни ташкил қилди ҳамда ўтган йилнинг шу даврига қараганда 16,9 фоизга ўсди.
VATANDOSH
ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ
№ 39, 18 август, 2014 йил
13
Чикагода шундай йигит бор ёхуд таиландлик келин ҳақида Сўзбоши ўрнида
Мен бу йигитнинг ҳаёт тарзини кузатар эканман, бир пайтлар Ўзбекистондаги газеталар “Ажойиб фазилатли кишилар” рукни остида чоп этган мақолалардаги қаҳрамонлар ёдимга келади. “Ватандош” учун ҳам шундай кишилардан бири ҳақида ёзишни лозим топдим. Танишинг Бекзод Азимов, 25 ёшда. Қўшма штатларга бундан беш йил аввал келган, ўшлик ўзбеклардан. Бекзод қисқа вақт мобайнида катта муваффақиятларга эришди. Бизнес бўйича коллежни битирди. Компьютер дастурлаш соҳасида
- Онлайн дарслар ташкил қилиш ғояси сизга қаердан келиб қолди? - “Linux” системаси бўйича ишлаётган тажрибали акаларимиз менга шу маслаҳатни беришди ва мен бу ғояни улардан олдим. - Сиз буни бирор бизнес режани ўйлаб қилдингизми ёки…? - Йўқ, йўқ, мен бунда ҳеч қандай бизнесни ўйламаганман. Биринчидан, дарс қилиш давомида ўзим ҳам такрорлайман, ўрганаман. Иккинчидан, бошқалар ҳам муваффақиятга эришса, мен хурсанд бўламан.
Таиландлик келин
Суҳбатимизни Бекзоднинг шахсий ҳаёти ва оиласи мавзусига бурамиз.
Таиландлик келин (чапда) Ўшда
қўшимча курсларда таълим олди. “Linux” операцион тизими администраторлиги бўйича серификат олиб, ҳозирги вақтда “Оrbits” компаниясида ишламоқда. Унинг яна бир катта муваффақияти бор. Бир кишининг Ислом динига кириб ҳидоят топишига сабабчи бўлган.
Бекзоднинг фазилатлари
Менга бу йигитнинг софдиллиги , меҳнатсеварлиги ва миллатпарварлиги ёқади. У фақат ўзини ўйламайди, балки бошқаларини ҳам (айниқса, ватандошларини) муваффақиятга эришишга ундайди. Бунга бир мисол. У ўз соҳаси бўйича малакасини ошириб борар экан, шу соҳага қизиққанлар учун онлайн дарсларни ташкил этди. Қувончли томони шундаки, ушбу дарслар тез орада ўз самарасини бера бошлади . Қисқа вақт ичида бир қанча ватандошларимиз шу соҳада ишга жойлашишга муваффақ бўлди.
Қаҳрамонимизни суҳбатга тортамиз
Келинг, яхшиси, Бекзоджон ҳақида кенгроқ маълумотни унинг ўзидан олсак. - Бекзоджон , қандай қилиб АҚШга келиб қолгансиз? Мен Қирғизистоннинг Ўш шаҳриданман. АҚШга Американинг “Work and Travel” дастури бўйича келдим ва ўқишга кириб қолиб кетдим.
Мумкин бўлса турмуш ўртоғингиз, таиландлик келин ҳақида гапириб берсангиз. Қачон ва қандай танишгансизлар? - Турмуш ўртоғим Муслимахон ( Асл исми Пассорн) Таиланднинг Бангкок шаҳридан. Мен у билан Алабамада танишганман. У ҳам “Work and Travel” дастури билан келган эди. Биз танишганимиздан қисқа вақт ўтиб, у Таиландга қайтиб кетди. Биз бир-биримизни ёқтириб қолдик ва “Facebook” орқали ёзишиб турдик. - Унинг Ислом динини танлаши қандай рўй берди? - Уларнинг асл дини Буддавийлик экан. Муслимахон Бангкокда АҚШнинг католик мактабида ўқир экан. Унинг Насоро дини тарихини ўрганганлиги, Исо пайғамбар ҳақидаги маълумотлари менга қўл келди. Мен унга Ислом дини ва пайғамбаримиз ҳақида кенгроқ тушунтирдим. - Бу иш осон бўлмагандир? - Ҳа, албатта. Бир қанча саволларга жавоб беришга тўғри келди. Баҳонада ўзим ҳам динимиз тўгрисида анча кўпроқ маълумотга эга бўлдим. - Унинг ота-оналари-чи, улар бунга қандай қарашди? - Дастлаб, улар қаршилик қилишди. Чунки улар мусулмонлар ҳақида бироз янглиш фикрда эканлар. Ҳар ҳолда, улар зиёли кишилар экан, бир
қанча саволларига қониқарли жавоб олган бўлсалар керак, рози бўлдилар. - Келин Муслимахон исмини ўзи танладими? - Мен танладим ва у бунга рози бўлди. - Тўй қачон бўлди? - 2011 йилда Муслимахон АҚШга ўқиш визаси билан қайтиб келди. Бухгалтерия бўйича магистратурани тамомлади. Ўтган йили тўйимиз бўлди. - Сизнинг ота-онангиз буни қандай қабул қилди? - Биз яқинда Ўшга бориб келдик. Улар Муслимани ўз қизларидек қабул қилдилар. Муслимахон ҳам уларни, бизнинг жойларимизни ёқтириб қолди. Унинг айтишича, таиландликлар ва ўзбеклар менталитети ўртасида бир қанча умумий ўхшашликлар бор экан. Хусусан, ёшларнинг катталарни ҳурмат қилиши, аёлларнинг ўз эрларига эҳтироми ва ҳоказолар. - Бекзоджон, яна бир савол. Биз ўзбеклар Америкада озчиликмиз. Кўриб турибсиз, янги авлодлар дунёга келишяпти. Болалар катта бўлишяпти. Баъзи ўзбек болаларимиз она тилларини билишмайди. Айтингчи, сиз фарзандларингизни қандай тарбия қилган бўлардингиз? - Мен фарзандимнинг ўзбек тилини ва маданиятимизни унутмас-
Бекзод Азимов
рингиз қандай? - Компьютер соҳаси бўйича малакамни ошириб бориш, катта, машҳур компанияларда ишлаш ниятим бор ва албатта, ўзбек жамоамизга холис Аллоҳ учун хизмат қилмоқчиман. - Энди анъанавий саволларга ўтсак. Ҳаётдаги идеалингиз? Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам. - Севган шиорингиз? - Яхшилик қил, дарёга от – билса балиқ билсин, билмаса Холиқ. “Ватандош” газетаси ўқувчиларига тилакларингиз. - “Ватандош” – бу Қўшма Штат-
Бекзод Азимов (марказда) оила аъзолари ва яқинлари билан Ўшда
дан ва албатта, ўзимизнинг динимизда бўлишини хоҳлайман. Мен буни ўйлаб қўйганман. Бунга эришса бўлади. Мана ҳозир Чикагода болалар учун ўзбекча дарслар ўтилаяпти. Болалар бир-бирлари билан гаплашадилар, дўстлашадилар ва бу анча фойдали бўляпти. Мен ҳам, Худо хоҳласа, болаларимни ўзбек жамоаси ичида катта қилишга ҳаракат қиламан. Албатта, вақти-вақти билан Ўшга ҳам юбориб тураман. Ҳатто ўша жойдаги Америка мактабига бериш режам ҳам бор. - Ўзингизнинг келажак режала-
ларда нашр қилинаётган ягона газета. Ватандошларимизни, миллатдошларимизни бирлаштириш йўлида яхши хизмат қиляпти. Хусусан, унда ёритилган ўзбек тилимиз ва маданиятимизни сақлаб қолиш ҳақидаги муаммоли мақолалар менга ёқади. Мен газетанинг ижодий жамоасига миннатдорлик билдирган ҳолда барча “Ватандош” ўқувчиларига сиҳатсаломатлик тилайман ва миллий урфодатларимизни сақлаб қолиш йўлида фаол бўлишларини истаб қоламан. Олим ШАРИПОВ, Чикаго
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
14
№ 39, 18 август, 2014 йил
(Давоми. Боши ўтган сонда) ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ КЎП УЙЛАНИШЛАРИ ҲИКМАТИ Ислом тарихчиларининг маълумотларига кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом жами ўн бир хотин билан никоҳланганлар. Ана шу ҳолатдан дин душманлари Исломни ва унинг Пайғамбарини ёмонотлиқ қилиб, таъна-маломат тошларини отишда кенг фойдаланишади. Ҳатто айрим мусулмонлар ҳам буни рўкач қилиб, хотинлари сонини кўпайтириш пайидан бўлишади. Баъзи гумроҳ ва жоҳил кимсалар эса, «Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳавойи нафсига берилиб, шаҳватини қондириш учун шунча
VATANDOSH
ҲАЁТ САБОҚЛАРИ озод-ҳур хотин эмас, Миср ҳукмдори ҳадя қилган чўри бўлгани учун кўпчилик Ислом олимлари уни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг покиза завжалари рўйхатига киритишмаган. Ана шу аёлларнинг (ҳазрати Оишадан ташқари) барчалари олдин турмуш қилган, эрлари ўлган ёки эр мушриклиги учун ундан ажрашишган бева хонимлар эди. Агар Пайғамбар алайҳиссалом шаҳват кетидан қувганларида ёки ўз ҳузур-ҳаловатларини ўйлаганларида бир неча болали, бева аёлларга эмас, бокира, турмуш қурмаган ёш қизларга йигитлик чоғларида хоҳлаганча уйланган бўлардилар. Ваҳоланки, ўша пайтда арабларда ўнтадан-йигирматадан аёлга уйланиш
ўрнатишга тўғри келди. Масалан, Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттобнинг қизларига уйланиш орқали бу икки зот Пайғамбаримизнинг энг яқин сафдошларига, кейинчалик эса Ислом давлатининг раҳбарларига айланишди. Бу масаланинг бир томони. Иккинчи сабаби – Фахри коинот турли сабабларга кўра қарайдиган ёрдамчиси, боқувчиси қолмаган, эрлари вафот этиб тул қолган бева аёлларга меҳрибончилик, раҳмдиллик кўрсатиш учун уларни ўз қарамоғларига олиб, уйланганлар. Масаланинг учинчи томони шуки, дин даъвати одамлар қалбидан жой олиши учун улар билан яқинлашиш, дўст тутиниш, ўзаро муносабатларни кучайтириш керак эди. Пайғамбар
Аҳмад МУҲАММАД
қилганлар. Ҳатто Хадичанинг вафотидан кейин ҳам унинг хотирасини унутмай, яқин дугоналарини йўқлаб турганлар. Ёки жаноб Пайғамбаримизнинг ҳазрати Оишага бўлган ҳурмат ва эҳтиромлари ҳар қандай мусулмон эркаги учун катта ибратдир. Ривоят қилинишича, одамлар совғасаломларини Пайғамбаримиз асосан ҳазрати Оишаникида бўлганларида олиб келишар экан. Шунда у зотнинг завжалари бу ҳақда у зоти бобаракотга шикоят қилишибди. Шунда Расули акрам (алайҳиссалом): “Эй Умму Салама, менга Оиша ҳақида озор берма, Аллоҳга қасамки, ичингиз-
КЎНГИЛХУШЛИКМИ Ё КЎНГИЛ ҒАШЛИК? ёхуд кўпхотинлилик муаммоларига бир назар
аёлга уйланган» дея таъна қилишгача боришади. Хулласи, бу мавзу атрофида шубҳа-гумонлар, адашув-ёлғонлар, туҳмат ва иғволар керагидан ортиқча. Келинг, бу ҳақдаги мулоҳазаларни холис бир кўриб чиқайлик: Сарвари олам илк бор йигирма беш ёшларида қирқ ёшли, олдин ҳам икки марта турмуш қурган Хадича бинти Хувайлидга (Аллоҳ ундан рози бўлсин) уйланганлар ва қирчиллама йигитликларининг йигирма беш йилини шу покиза ва садоқатли аёл билан ўтказганлар. Яшаб қолган фарзандлари ҳам Хадичаи Кубродан эди. Ҳижратдан (Мадинага кўчишдан) уч йил олдин, ҳазрати Хадича вафот этгачгина, Пайғамбар алайҳиссалом бошқа аёлларга уйландилар. У зотнинг шундан кейин турли йилларда Савда бинти Замъа, Оиша бинти Абу Бакр, Ҳафса бинти Умар, Зайнаб бинти Ҳузайма, Умму Салама, Зайнаб бинти Жаҳш, Умму Ҳабиба, Жувайрия бинти Ҳорис, Сафийя бинти Ҳуяй, Маймуна бинти Ҳорис оналаримиз билан никоҳландилар. Ҳазрати Мория Қибтия (Пайғамбаримизнинг ёлғиз ўғиллари Иброҳимнинг онаси)
одатий ҳол эди. Аслида у зотнинг кўп аёлларга никоҳланишларининг асосида бир қанча сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва бошқа сабаблари бор эди. Пайғамбаримиз энг яқин ёрдамчилари ва қўллаб турувчилари бўлмиш амакилари Абу Толиб ва аёллари Хадичаи Кубродан ажраб қолгач, одамларни Исломга даъват қилиш учун ўз тарафдорларини кўпайтириш, янада қувватланиш учун баъзи обрўли одамлар билан қудачилик алоқасини
алайҳиссалом баъзи аёлларига уйланиш орқали кўплаб одамларнинг қалбини ўзларига улфат қилибяқинлаштирдилар. Бошқа баъзи хотинлари сабабидан одамлардан ўзларига етадиган азият ва душманчиликларни даф этдилар. Шунингдек, айрим хотинларига уйланиб, уларни мушриклик, қашшоқлик, хорлик каби ҳалокатли ишлардан қутқариб қолдилар. Пайғамбаримиз бу аёлларнинг ҳар бири Исломга чорловчи, одамларга ҳалол-ҳаромни баён қилувчи, диний ишларда фатволар чиқариб, таълим берувчи жонли мадрасалар бўлишини ният қилган эдилар ва шундай бўлди ҳам. Оиша бинти Абу Бакр йирик олима бўлиб етишдилар, мусулмон умматига фатволар бердилар, Пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп ҳадис ривоят қилганлар сафида эдилар. Умму Салама онамиз ҳам Ислом олималаридан бўлганлар. Ҳазрати Расулуллоҳ бу уйланишлардан яна нимани ирода қилганлари ёлғиз Парвардигорга аён. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўз хотинларига қилган муҳаббатлари, эътиборлари, адолатлари, эҳтиромлари бошқа бирор башар наслининг қўлидан келмайди. Саҳиҳ ҳадисларда келишича, у зот ўзларининг биринчи ва садоқатли завжалари Хадича бинт Хувайлидни умр бўйи эъзозлаб, ҳурматини жойига қўйиб келганлар. “Дунё аёлларининг энг яхшиси Хадича бинт Хувайлиддир”, деб марҳамат
да ундан бошқа бирор аёлнинг чойшабидагилигимда менга ваҳий нозил бўлган эмас”, деганлар (Бухорий ва Термизий). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар ўртасида адолат қилишда ҳам намуна эдилар ва асҳобларидан ҳам шуни талаб этардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг иккита хотини бўлсаю, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни бир томон мойил (фалаж) ҳолда келади», дедилар» (“Сунан” эгалари ривоят қилишган). Ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда, олдимизда қолишларида баъзимизни баъзимиздан устун кўрмас эдилар. Ҳаммамизнинг олдимизга кириб айланиб чиқмаган кунлари оз бўлар эди. Тегмасалар ҳам ҳар бир аёлнинг ёнига кириб чиқар, навбат куни келганнинг олдида ётиб қолар эдилар» (Абу Довуд, Аҳмад ва Бухорий). Ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни ирода қилсалар, хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. Қайси бирларига чиқса, ўшани ўзлари билан бирга сафарга олиб чиқар эдилар. Улардан ҳар бири учун хос кунни ва кечани тақсим қилар эдилар. Фақатгина Савда бинти Замъа ўз кунини Оиша розияллоҳу анҳога ҳадя қилган эди» (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насаий). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳнинг Пайғамбари бир кечада хотинларининг ҳаммасини айланиб чиқар эдилар. Ўша кунларда у зотнинг тўққиз хотинлари бор эди» (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий). Нима бўлганда ҳам, Пайғамбаримиз уйланган барча аёллар у зот вафотларидан кейин «мўминлар онаси» сифатида ҳурматэътиборда бўлишди, у зот хонадонига муносиб равишда юксак ахлоқ ва чин инсоний фазилатларда намуна ҳолда умргузаронлик қилишди.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
(Давоми келгуси сонда.)
VATANDOSH
СПОРТ
Миллий терма жамоа декабрда Ироқ билан ўйнайди
Туркиядаги йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 17 ва 19 август кунлари Албания ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказиши борасида келишиб олинган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати баҳсларида иштирок этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 декабрь куни Дубайда Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, иккала томон бу борада ўзаро келишувга эришган ва учрашув 28 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилишига келишиб олинган. Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси август, сентябрь ва октябрь ойларида ҳам бир нечта халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, 20 август куни миллий терма жамоа Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, сентябрь ойида Тошкентда иккита учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Унга кўра, 3 сентябрь куни Иордания, 8 сентябрь куни эса Янги Зеландия терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлади. Шунингдек, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Октябрь ойидаги яна иккита учрашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади. Мазкур икки учрашув ҳам БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон U-22 Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 26-31 август кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади. Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги терма жамоа 24 август куни Тошкентда йиғинга киришади ва икки кунлик машғулотларлан сўнг йиғинни давом эттириш учун Иордания пойтахтига жўнаб кетади. Иордания пойтахти Амман шаҳрида 31 август кунигача давом этадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 30 август куни мезбон - Иордания ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган U-22 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон бир поғона кўтарилди
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Албания билан ўйнайди
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркияда Албания U-19 ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. 12 август куни Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси икки кунлик машғулотлардан сўнг йиғинни давом эттириш учун 15 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўанб кетади.
Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 1 поғона юқорилаган ҳолда жаҳон рейтингида 51-ўринда бормоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида ҳамон учинчи ўринда бормоқда. Осиё Қитъаси рейтингида Ўзбекистон ҳудди аввалги ойдаги каби Япония (44) ва Эрон (48) дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса Иордания (56) ва Жанубий Корея (57) терма жамолари банд этишган.
№ 39, 18 август, 2014 йил
Жаҳон чемпионати иштирокчиси Австралия (79) эса қитъада 8-ўринга ўринга тушиб кетган. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи «В» гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳда, Ўзбекистон (51) ва Саудия Арабистонидан (жаҳонда 83) ташқари, Хитой (жаҳонда 97) ва КХДР (жаҳонда 146) терма жамоалари ўрин олган. МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (жаҳонда 22-ўринн), Россия (23) ва Арманистон (36)дан сўнг тўртинчи ўринни банд этган. Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони - Германия пешқадам бўлиб турибди. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Голландия терма жамоалари ўрин олишган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин..
Жаҳон чемпиони киноюлдузлар билан роль ўйнади
Профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Виктор Ортис кинода роль ўйнади. Ортис Голливуд юлдузлари суратга тушаётган “Қайтмаслар 3” (Неудержимые 3) фильмида суратга тушди. Бу фильмнинг биринчи ва иккинчи қисмлари томошабинларга бегона эмас. Фильм 15 августдан бошлаб АҚШ ва Мексикадаги катта экранларда ҳавола этишни бошланади. “Бу фильмда қуроллар бўйича мутахассис образини яратдим. Лекин реал ҳаётда мен бу соҳадан ҳеч нарсани тушунмайман. Шунинг учун тасвирга олиш олдидан, маълум муддат сабоқ олишимга тўғри келди. Мен Сталлоне бошқарган энг номдор аскарлардан бири бўлдим”, деди Виктор. “Яхши тарафи, ўз ролимни ёдга олиш у қадар қийинчилик туғдирмади. Чунки, мен профессионал боксчиман. Яқинда Канзасдаги университетни тамомладим. Айтмоқчиманки, хотирам у қадар ёмон эмас. Жаҳоннинг энг машҳур юлдузлари: Жейсон Стэтхэм, Харрисон Форд, Арнольд Шварценеггер каби инсонлари билан учрашиб, катта тажриба олдим. Бу менга катта сабоқ бўлди”, дея қўшимча қилди Ортис. Профессионал боксчи сифатида Ортис 36 та жанг ўтказиб, 29 ғалабани қўлга киритган. Шулардан 22 тасини
15
муддатидан илгари якунлаган. Унинг ҳисобидан беш мағлубият ва икки дуранг ҳам ўрин олган. Афсуски Викторнинг сўнгги уч жанги аламли мағлубият билан ниҳоясига етди. 2011 йилда жаҳоннинг энг кучли боксчиси Флойд Мейвезер, 2012 йилда Хосесито Лопес ва 2014 йилнинг январь ойида собиқ чемпион Луис Коллазо қаҳрамонимизни нокаутга учратишнинг уддасидан чиқишган.
62 ёшли Голливуд юлдузи профессионал боксга ўтди
Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Микки Рурк боксга оид бир қанча масалалар бўйича Москвага ташриф буюрди. Микки кўп йиллар аввал профессионал рингда фаолият кўрсатиб, саккизта жанг ўтказишга ҳам улгурган. Энди у яна рингга қайтиш ҳақида ўйлаб қолди ва ўзига рақиб излашга киришиб кетди. Москавадаги “Лукжниках” аренасида 62 ёшли актёрнинг очиқ машғулот куни ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирда дунёнинг кўплаб ОАВ бокс оламидаги ажойиб янгилик ҳақида кўпроқ маълумот олиш илинжида юришибди. Қизиғи, Руркни мухлис ва томошабинлар бокс академияси олдида нон ва туз билан қарши олишгач, у бироз ранжигандек ҳам бўлди. Аёллар қалбини ром этган бу инсон: “Тўққиз ярим ҳафта”, “Ёввойи орхидея” каби фильмларда бош ролларни ижро этган. Эндиликда у яна жанговор спорт формасига қайтишга қарор қилди. Микки спорт залига келгач, тезда кийимларини алмаштириб, хотиржам ҳолда қўл машқларини бажаришга киришди. Йиғилган томошабинлар, Рурк боксга фақат ҳавас қилишини эмас, балки, иқтидорини амалда ҳам яхши қўллай олишига гувоҳ бўлдилар. Микки профессионал боксдаги карьерасини 1991 йилнинг 23 май куни ярим оғир вазн тоифасида бошлаган ва 1994 йили фаолиятини якунлаган. У саккизта жанг ўтказиб, олти ғалаба ва икки дурангга имзо чеккан. Унинг иштирокидаги барча беллашувлар тўрт раунддан ошмаган. Рурк доимо кўркам спорт формасини ушлаб туришга ҳаракат қилади ва мунтазам равишда бокс залига машқ қилиш учун ташриф буюради. Мана ниҳоят – у яна рингга қайтишга қарор қилди. Агар бу Голливуд юлдузининг навбатдаги пиари бўлса, бу яхши фикр. Бордию, ҳақиқатдан ҳам боксчи бўлишни истаган бўлса нур устига аъло нур.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
Манба: The-Uff.Com, Sports.Uz
16
№ 39, 18 август, 2014 йил
РЕКЛАМА
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH