www.vatandosh.com www.vatandosh.uz
V
ATANDOSH
The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 18 июнь, № 38
ВАТАНДОШЛАР САЙЛИ: 12-13-бетлар
16-БЕТ
Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna
Реклама: (212) 372-3050
2
VATANDOSH
ХАБАРЛАР
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
Vol. 38. Wednesday, June 18, 2014 Publisher: Vatandosh Uzbek-American Federation Editor-in-Chief: Behzod Mamadiev Managing Editors: Farhod Sulton Shohruh Kenjaev
Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда Ўзбекистон Қуролли кучлари Академиясида ҳарбий санъат ривожланиши тенденциялари ҳамда ҳарбий ҳаракатларни олиб боришнинг янги шакл ва усулларига бағишланган семинар ташкил этилди. 12news.uz сайтининг ёзишича, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда АҚШ Қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги билан ўрнатилган ҳарбий ҳамкорлик доирасида ташкил этилди. Унда АҚШнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондонликштаб коллежи умумий тактика бўлими мутахассиси Кевин Кейси иштирок этди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолият концепциясига биноан Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий блокларда иштирок этмайди ва ўз ҳудудида ҳеч қандай ҳарбий база жойлаштирмайди. Айни пайтда Ўзбекистон ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий позицияда
туради. Қуролли Кучлар Ўзбекистон аҳолисининг тинч ва осойишта ҳаёти, хавфсизлигининг кафолати ҳисобланади. Ташқи сиёсат концепцияси асосида миллий армиянинг салоҳиятини ва ҳарбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг суверенитети ва давлат чегараларини мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси халқаро ҳамкорлик доирасида ҳарбий таълим соҳасида таниқли ҳарбий академиялар ва марказлар билан тажриба алмашиш йўлга қўйилган. Хабарда айтилишича, бу Академия профессор-ўқитувчилари таркиби, тингловчилари томонидан хорижлик экспертларнинг долзарб масалалар бўйича илмий қараш ва хулосалалари билан танишиш, бу соҳадаги энг сўнгги маълумотларни олиш ва уларни таҳлил қилиш, уларни қуролли кучларни қўллаш имкониятларини кўриб чиқиш, ҳарбий ама-
лиётларнинг замонавий тажрибасини чуқур ўзлаштиришда қўл келади. Сайтнинг ёзишича, америкалик мутахассислар иштирокидаги бундай семинарлар 2013-2014 ўқув йилида олтинчи марта ўтказилмоқда. Қолаверса, жорий йилнинг март ойида Академиянинг бир гуруҳ тингловчилари ҳамда профессор-ўқитувчи таркиби АҚШ қуруқликдаги қўшинлари қўмондонликштаб коллежида бўлиб қайтишди, хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишди. Жаноб Кевин Кейсининг айтишича, бу унинг тўртинчи сафари бўлиб, меҳмондўст Ўзбекистон заминида яна уч марта мана шундай семинарларда қатнашган. “Бу учрашувлар икки томон ҳам ўз манфаатига эришаётгани билан қадрлидир. Ўйлайманки, бизнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз давом этади”, деди у. «Vatandosh»
Таълим бўйича семинар ўтказилади 21 июнь куни “Ватандош” Ўзбек-Америка жамияти қошида АҚШда таълим олиш йўлйўриқлари ҳақида семинар ўтказилади.
-Грин карта орқали грант олиш мумкинми? -Ўқиш нархи ва харажатлари қандай бўлади?
-Америкада ўқишга кириш йўллари қандай? -Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? -Кириш имтиҳонлари ва талаблари нималардан иборат? -Ўқиш жойларининг бир-биридан фарқи нимада? (Давлат ва хусусий ўқиш жойлари) - Грант топиш йўллари қандай?
Семинарда шу ва бошқа саволларингизга жавоб топасиз. Йиғинни АҚШда узоқ йиллардан бери истиқомат қилувчи ва шу ерда олий ўқув юрти таҳсилини олган Фароғат Зокирова ҳамда Нилуфар Салимова олиб боради. Манзил: 2663 Coney Island Ave, Brooklyn, New York, 11223 Вақти: 2014 йил 21 июнь 14:00 да.
“ВАТАНДОШ”ГА ОБУНА БЎЛИНГ
Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин!
TO ADVERTISE IN “VATANDOSH”, PLEASE CALL:
www.vatandosh.uz/obuna
(212) 372-3050
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
Deputy Editors: Murod Gafurov Nilufar Salimova Board Members: Jo’ra Bo’tako’z Narhudja Sadikov Hikmat Sulton Abdulmalik Ahmedov Farog’at Zokirova Dilshod Zokirov Asqar Ubaydullaev Mansur Jumaev Editorial and Executive office: 2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235 Phone: 212-372-3050 Web: www.vatandosh.uz Email: info@vatandosh.com
All materials in this newspaper have been copyrighted and are the exclusive property of Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the due consent of the publisher. The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the editors’ point of view. We are not responsible for content of advertisements and products and establishments advertised in Vatandosh.
ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА: Биз билан ижодий ҳамкорлик қилишни истайсизми? «Vatandosh»боп мақола ва асарларингиз борми? Ижодий ишларингизни ҳамда ҳамкорлик бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни info@ vatandosh.com орқали бизга йўлланг.
VATANDOSH
ЯНГИЛИКЛАР
Жаҳон банки 600 миллион долларлик кредит ажратади
шундай дастур рўёбга чиқарилмоқда. Унинг умумий қиймати 30.1 миллиард долларни ташкил қилади. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилгача мўлжалланаётган саноатни ривожлантириш дастури жами 50 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Шуни қайд этиш керакки, бу дастур аввало мавжуд саноат корхоналарини модернизация қилиш, янги қувватларни ишга туширишни кўзда тутади.
Жаҳон банки Ўзбекистонда турли лойиҳаларни амалга ошириш учун 600 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда “Новый век” сайти хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Жаҳон банки Ўзбекистон билан шериклик стратегиясига киритилган тўртта лойиҳа ишлаб чиқиш босқичида турибди. Хусусан, шу йилнинг иккинчи ярмида банк Қорақалпоғистон республикасида дренаж тизимини модернизация қилиш учун 260,8 миллион доллар тақдим этади. 2015 йил бошида Жаҳон банки “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясига 200 миллион доллар кредит тақдим этади. У Қамчиқ довони орқали мамлакат шарқига қуриладиган темир йўл линиясига сарфланади. Бундан ташқари, боғдорчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар, таълим соҳасидаги ислоҳотлар учун 50 миллион доллар кредит ажратиш кўзда тутилган. Мазкур маблағлар Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан ажратилади ва 40 йил муддатга (жумладан, 10 йиллик имтиёзли муддат) йилига 0,75 фоиз ставка билан тақдим этилади.
Саноатни ривожлантириш учун 50 миллиард йўналтирилади
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги мамлакат саноат соҳасини ри-
вожлантиришнинг 2015-2020 йилларга мўлжалланган ўрта истиқбол дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. “Жаҳон” ахборот агентлигининг ёзишича, мазкур дастурнинг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётида ушбу тармоқнинг улушини 35 фоизга етказиш имконини беради. Шуни айтиш керакки, ўтган йили саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 24,2 фоизни ташкил қилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 20112015 йилларга мўлжалланган худди
Apple учун олтин Ўзбекистондан харид қилинган
Apple компанияси Ўзбекистондан олтин сотиб олган. Daryo.Uz интернет нашрининг хабар беришича, компа-
билан боғлиқдир. Агентликнинг ёзишича, божхона ходими АҚШ Ўзбекистонга қанча чўчқа гўшти экспорт қилиши ҳақида ҳеч нарса демаган. “АҚШдан чўчқа гўшти импортига тақиқ қўйилиши республика озиқовқат хавфсизлигига таъсир қилади, деб ўйламайман”, — деган божхона вакили.
Фазлиддин Қурбоновнинг суд эшитуви яна кечиктирилди
АҚШ терроризмга алоқадорликда айбланаётган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбоновнинг иши бўйича суд эшитуви 2014 йилнинг октябрь ойига кечиктирилди. 30 яшар Фазлиддин Қурбонов ния Ўзбекистон олтинини ўзининг мобил қурилмалари ва компьютерлари учун ишлатишни режалаштирган. Бу ҳақда Apple’нинг АҚШ қимматбаҳо қоғозлари ва биржалари бўйича комиссиясининг металлардан хомашё етказиб берувчилар ҳақида биринчи ҳисоботида маълум қилинган. Ҳисоботда Apple ўзининг iPhone, iPad, Маc, iPod, Apple TV, дисплей ва аксессуарлари учун металларни қаердан сотиб олиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, унда компаниянинг Ўзбекистон заводлари билан ҳамкорлик қилиши қайд этилган. Мобиль ва бошқа қурилмалардаги контакт (электр симларини уловчи қисм)ларни қоплашда қўлланиладиган олтин Ўзбекистонда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Навоий кон-металлургия комбинатидан харид қилинган. Ҳужжатда, шунингдек олтин ва бошқа металларни сотувчи қолган давлатлар ҳам кўрсатилган. Ҳисоботга кўра, 2013 йилда Apple’га металл хомашёси етказиб берган заводларнинг тўртдан бир қисми Хитойда, 26 таси Индонезияда, 24 таси Японияда, 17 таси АҚШда, 11 таси Россияда, 2таси Ўзбекистонда ва қолганлари бошқа мамлакатларда жойлашган.
Америкадан чўчқа гўштини импорт қилиш тақиқланди
ТЎзбекистон санитария эпидемиология назорати қарори билан Ўзбекистонга АҚШдан чўчқа гўшти импорт қилиш тақиқланган. Бу ҳақда “РИА Новости” Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси вакилига таяниб хабар тарқатди. Унинг сўзларига кўра, импортни тақиқлаш тўғрисидаги қарор Америка чўчқаларидаги диареи эпидемияси ҳақидаги хабарлар
3
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
шу йилнинг 17 май куни Айдаҳо штатининг Бойсе шаҳрида ҳибсга олинган эди. У одамларни портловчи қурилмалар тайёрлашга ўргатганликда айбланмоқда. Шу билан бирга, АҚШ адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Қурбонов Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқаси бўлган ҳамда террористик гуруҳларни моддий қўллабқувватлаган. Idahostatesman интернет нашрининг ёзишича, округ судьяси Эдвард Ж. Лож давлат хавфсизлиги ёки махфий маълумот сифатида тасдиқланган барча материаллар ошкор қилинмаслигини қайд этди. Айни пайтда ишда иштирок этадиган айбланувчи ва адвокатлар ишларни кўриб чиқиб учун қатъий талабларга жавоб бериши керак бўлади. Прокуратура вакиллари суд иши давомида халқаро ва диний терроризм, терроризмга жалб қилиш, шунингдек, молия ва коммуникация масалалари бўйича экспертлар хулосасини эшитишни режалаштирмоқда. Улардан бири Гуидо Штайнберг бўлиб, у Ўзбекистон исломий ҳаракати бўйича эксперт ҳисобланади. У Берлиндаги Германия Халқаро хавфсизлик масалалари институти тадқиқотчиси бўлиб, АлҚоидага қарши 30 дан ортиқ суд ишларида суд эксперти сифатида иштирок этган. Суд ишида, шунингдек,
келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган доктор Темур Ҳақбердиев таржимон сифатида жалб қилинган. Терговчиларга кўра, Қурбонов Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқаси бўлиб, унинг ҳибсга олиниши АҚШда ушбу террористик гуруҳ аъзолари учун илк ҳолатдир. Федерал тергов бюросига кўра, Қурбонов рус ва ўзбек тилларида бемалол гаплаша олади. Эслатиб ўтамиз, бу навбатдаги суд эшитувнинг узайтирилиши бўлиб, 2014 йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтиши кутилаётган эди. Унгача Қурбонов эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланади. Фазлиддин Қурбонов ўзига қўйилаётган айбларни тан олмаган.
“Марказий Осиё — Хитой” газ қувурининг учинчи тармоғи ишга тушди
“Марказий Осиё — Хитой” газ қувурининг учинчи тармоғи (“С” тармоқ деб аталади) шу йилнинг 31 май куни фойдаланишга топширилди. Хитой миллий нефть-газ корпорацияси тарқатган хабарда айтилишича, 31 куни газ қувурининг ушбу тармоғи орқали Туркманистондан
Ўзбекистон ҳудудига газ юборилган. “С” тармоғи “А” ва “В” тармоқлари билан ёнма-ён ётқизилган бўлиб, умумий узунлиги 1830 километрни ташкил қилади. Газ қувурининг лойиҳа бўйича ўтказиш қуввати йилига 25 миллиард куб метр бўлиб, унинг 10 миллиарди Ўзбекистондан, яна 10 миллиарди Турманистондан, 5 миллиарди Қозоғистондан юборилади. “С” тармоғи Турманистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудидан бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали Шиньжонь уйғур автоном районига қадар боради ва у ерда Хитойнинг “Ғарб-Шарқ” газ қувурининг учинчи линияси билан туташади. Мазкур тармоқни қуриш 2012 йил сентябрь ойида бошланган бўлиб, 2013 йилнинг охирида якунланган эди. Ҳозирда ушбу тармоқнинг ўтказиш қуввати 7 миллиард куб метрга тенг бўлиб, 2015 йилнинг охирига бориб бу 25 миллиард кубга етади ҳамда “Марказий Осиё — Хитой” газ қувурининг умумий ўтказиш қуввати йилига 55 миллиард куб метрни ташкил қилади. “Марказий Осиё — Хитой” газ қувурининг “А” ва “В” тармоқлари 2009 йил охири ҳамда 2010 йилнинг октябрида фойдаланишга топширилган бўлиб, у орқали йилига 30 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилади.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
«Vatandosh»
4
VATANDOSH
ЮРИДИК КЛИНИКА
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
Иммиграция стратегияси нима ва у нега муҳим? Стратегия ўзи нима ва унинг иммиграцияга нима алоқаси бор?
Стратегияни оддий тил билан ҳар томонлама ҳисоблаб чиқилган режа деб қабул қилишимиз мумкин. Лекин стратегияни нафақат оддий режа, балки стратегия эгасининг кучли тарафлари, кучсиз тарафлари, камчиликлари, имкониятлари ва мақсадини инобатга олган ва кўпинча узоқ бир мақсадни кўзлаб тайёрланган мукаммал режа дейиш мумкин. Мақсадга эришишнинг бир неча йўллари бўлгани каби, стратергиялар ҳам вазиятга қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Келинг, буни иммиграция мисолида кўриб чиқайлик. Бир инсоннинг ўзи ёки оиласи билан бирга ўз давлатидан бошқа бир давлатга кўчиши ҳаётидаги энг катта қадамлардан бири бўлиши мумкин. Бу қадамни қўйиш учун эса жуда қатъий ва қийин бир қарор олиши керак бўлади. Ўзи туғилиб ўсган юртидан бегона юртга бориб узоқ муддат яшаш қарорини бериш оддий режа ёки шошма-шошарлик билан амалга ошириладиган иш эмас. Доно халқимизнинг икки оғиз гапи бу мақолада нима демоқчи бўлганимизни жуда чиройли ифода этади: “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бордир тош-у тарози” ёки “Етти ўлчаб, бир кес”. Бу доно гаплар, бир тарафдан, биз тушунтирмоқчи бўлган стратегия ҳақида лўнда маслаҳат бераётгандек. Иккинчи тарафдан эса, гўё “тарозини яхшилаб ҳисоблаб ва қўймоқчи бўлган қадамни пухта ўлчагандан кейин, мақсад сари олға юриш керак” деяётгандек бўляпти. Шунинг учун иммиграция қилмоқчи бўлган инсон ўзига ёлғон умидларни бермасдан, алдамасдан ва алданмасдан, олдига реалистик бир мақсад қўйиши керак бўлади. Бундай тайёргарликни стратегия деб атасак бўлади.
Ҳар бир буюк иш биринчи қадамдан бошланади
Иммиграция қилишга қарор бердингиз, деб ҳисоблайлик. Кейинги масала иммиграциянинг қандай турини кўзлаётганингиз ҳақида аниқ бир тўхтамга келишингиз ҳақида. Қисқа муддатлими, яъни саёҳатга, ўқишга ёки иш тажрибасини орттиришга кетяпсизми ёки узоқ муддатга, яъни камида 5-10 йил доимий яшашга, оилангизни бирга олиб кетиб, фарзандларингизни бошқа юртда тарбиялашга ният қилдингизми? Бундай саволларни нафақат табиий,
Бу мақолада, асосан, камина истиқомат қиладиган Канадага иммиграция қилиш ҳақида фикр юритилади, аммо бу фикрлар бошқа давлатларга, хусусан, АҚШга ҳам тааллуқли. балки “кўз очувчи” деб ҳам аташ мумкин. Қоронғи туннелга бир фонус билан кирсангиз ҳам, агар кўзингизни очмасангиз, бундай ёруғлик манбасидан не фойда? Ҳа, албатта ўша қоронғи туннел сизни бир жойга олиб боради, лекин ўша жойга етиб боргунча қанча машаққатлар чекилади ва у ёки бу жойингиз жароҳат олиши ҳам мумкин. Шунинг учун фонарни қўлга олиш керак (яъни, керакли тайёргарликни қилиш керак) ва керакли саволларга жавоб топиб, кўзни очиб, олдинга юриш керак. Агар мақсад қисқа муддатли бўлса, бунга керакли тайёргарлигим борми, деган саволга ҳам жавоб изланг. Бизнинг тажрибамизда бу борада жуда кўп учрайдиган ҳолатларни халқ тилида қуйидаги диалоглар билан ифодалаш мумкин: Ҳурматли Алижон (ёки Валижон), сизга қандай ёрдам бера оламиз? Ака, мен шу Канадага қандай қилиб кетсам бўлади? Бунинг кўп имконлари бор, қайси бири сизни қизиқтиради? Ака, менга фарқи йўқ, қандай қилиб бўлса ҳам чиқиб кетсам бўлди. Ўшетларга бориб, бир пул ишлаб келсам бўлди, ака… Диалогнинг мана шу ерида жуда қийин ҳолатга тушиб қоламиз. “Қандай қилиб бўлса ҳам, чиқиб кетсам бўлди…” Бу жуда катта қадамга қаратилган жуда кучсиз стратегия бўлиб кўринади. Диалогимизни бир илож қилиб яна давом эттиришга ҳаракат қиламиз… Хўш, Алижон, дипломингиз, иш тажрибангиз борми, инглиз (ёки француз) тилини биласизми? Йўқ, ака, лекин қўлимдан ҳамма иш келади. Русчани бироз биламан… Иш тажрибангизчи…? Шу, энди савдо қилиб, яна у-бу ишларни қилиб келганмиз. “Любой” ишни қилоламан … Бу вазият янада бизни боши берк кўчага олиб киради. Худдики, сабзи, ёғ, гўшт ва гуруч бўлмай туриб, “Мана ҳозир сизга бир қўлбола паловхонтўра пишириб бераман! ” деб кафтгир билан бир бошни қашлаб турган ошпазга ўхшаб қоламиз. Алижонга ёрдам бергимиз келади, ле-
кин…
Шундай ҳолатларда нима қилиш керак?
Алижон укамиз жуда тиришқоқ кўринади, лекин қисқа муддатга (саёҳат, ўқиш ва ишга) кела олмасликларини тушуниб, унга мана бундай маслаҳат берган бўлардик: Инглиз тилини ўрганиш. Бунга 1-2 йил интенсив тайёргарлик етади деб ўйлаймиз (албатта, қобилиятга қараб). Инглиз тилини билмасдан туриб инглиз тилида гапирадиган одамлар орасида ишлаб, пул топиш қийин бўлади. Агар Алижон Ўзбекистондаги сифатли инглиз тили курсларига борсалар, бу курслар тахминан ойига 100 минг сўм бўлса, 2 йилда бу харажатлар 2 миллион 400 минг сўм бўлар экан (“Қора” бозор нархида 1000 доллар бўладими?). Канадага иммиграция қилмоқчи бўлсалар, Канада қабул қилаётган касбни эгаллашлари керак. Ҳозирги кунда қўл меҳнати билан боғлиқ касб эгаларининг Канадага иммигрант сифатида келиш имкониятлари юқори. Алижон касб-ҳунар коллежига кириб ёки ҳунар олиш курсларига бориб, масалан, “электрик” йўналиши бўйича диплом олсалар яхши бўларди. Бунинг учун ҳам, тахминан, 2 йил вақт кетади. Лекин шу 2 йил ичида ҳам инглиз тилини, ҳам касбни биргаликда ўрганиш мумкин. Иш тажрибасини олиш. Диплом олгандан кейин камида 2 йил иш тажрибаси орттиришингиз керак. Умумий қилиб айтганда, ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган Алижон укамиз юқоридаги босқичларни босиб ўтсалар, 4 йил деганда Канадага иммиграция қилиш учун тайёр ҳолатга келадилар.
Бу узоқ вақт ва жуда кўп харажат талаб қилади-ку?!
Бундай саволга ҳам жавобимиз битта – тарозига қўйинг! Тарозининг бир палласига сарфлайдиган вақтингиз ва харажатларингизни ва иккинчи палласига эса дунёнинг яшаш учун энг яхши давлатларидан бири деб топилган ва ҳаёт даражаси энг
юқорилардан бўлган давлатда яшаш ва пул топиш имконини қўйинг. Қайси бири оғирроқ бўларкин? Бу таққослашда у ёки бу тарози палласи оғир бўлиши керак, деган ягона тўғри жавоб йўқ. Кимгадир тарозининг бир палласи ва бошқаларга тарозининг иккинчи палласи оғирроқ келиши мумкин. Шунга қараб ўз иммиграция стратегиянгизни янада чуқурроқ тушунишингиз ва қарор беришингиз мумкин.
Ҳамма айтганингизни қилсам, аниқ кетаманми, “гарантия” борми?
Бу дунёда энг азиз бўлган ширин жонимизга “гарантия” йўғ-у, биз қандай қилиб “электрик” касбини эгалламоқчи бўлган Алижонга Канадага келишига кафолат бера оламиз?! Эртага, Голливуд фильмларида бўлганидек, ўзга сайёраликлар Канадани босиб олиб, “Бундан буён Канадага биронта ўзбекистонликни қўймаймиз, уларнинг меҳмондўстликларига қарши кучимиз етмайди. Бизни кетмонларга ўтқизиб келган сайёрамизга учирворишмасин…! ” деб қонун чиқарса, биз ёлғончи бўлиб қолишдан қўрқамиз. Юридик фирмамиз иммиграция масалаларида хизмат кўрсатаётганида айнан мана шу принцип билан ишлайди – ёлғон маълумот, кафолат ва умидлар бермаслик. Балким, Алижон укамизга кимлардир, “Менга фалон минг доллар берсангиз бўлди, мен сизни бир илож қилиб гарантияси билан Канадага олиб кетаман”, деган бўлиши мумкин. Лекин, биз бу гапларни ҳеч қачон айтмаймиз. Бундай ёлғон кафолат ҳам бермаймиз. Бундай “гарантия”ларнинг оқибати ва жавобгарлиги жуда қаттиқ бўлади. Шу сабабли шуни айтиш лозим – ҳеч нарсага гарантия йўқ. Фақат, Канадага қонуний йўллар билан келишга имкониятингизни оширишингиз мумкин. Ёнида керакли дипломи, бошида инглиз тили билими, қўлларида иш тажрибаси ва қалбида Канадага ёки АҚШга кўчиб кетиш орзуси бўлса, менимча, ўзга сайёраликлар ҳам Алижонни тўхтата олмаса керак. Кейин, бизга телефон қилиб, “Раҳмат ака, мен Канадага келяпман… Энди битта қўлбола ош сиздан…” деб қолса, хурсандлигимиздан бошимиз бошқа сайёраларгача етади.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
Раҳмат СОБИРОВ, Barrister & Solicitor, Notary Public law@sobirovs.com
VATANDOSH
ХАБАРЛАР
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
5
Ўзбекистонда ёш муҳандислар танқислиги кузатилмоқда HRC рекрутинг компанияси Ўзбекистон меҳнат бозорининг 2013 йилдаги ҳолатини таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, ўтган йили мамлакатда 970 мингта иш жойи ташкил этилган. Бу ҳақда Подробно.ўз хабар тарқатди. Тадқиқотчиларга кўра, 2013 йилда Ўзбекистон меҳнат бозорида техник мутахассисларга катта эҳтиёж сезилмоқда. Асосан ёш муҳандислар танқислиги яққол кўзга ташланмоқда. Бу танқислик, тадқиқотчиларга кўра, асосан катта ёшдаги мутахассислар ҳисобига тўлдирилмоқда. Айни пайтда бу соҳадаги мутахассислар контракт асосида ишлашни ёки хориждаги катта лойиҳаларда ишлашни исташмоқда. Бу ҳам мамлакатда муҳандислар танқислигини келтириб чиқармоқда. Ўтган йили савдо-сотиқ соҳасига, айниқса, ITсоҳасида номзодларни ўзига кўпроқ жалб қилган. 2013 йил учун яна бир хусусият маъмурий ишлар
нуқтаи назаридан иш излаганлар кўпроқ офиснинг қаерда жойлашганига кўпроқ эътибор қаратишди. Ходимлар йўлга кўп вақт сарфлашни у даражада хоҳлашмаяпти. «HR-UNION» бирлашмаси MyJob.Uz онлайн тармоғи базасида иш изловчиларнинг хусусиятларини таҳлил қилиб чиқишди. Унга кўра, иш изловчиларнинг 44 фоизи 26-35 ёш атрофидаги йигитқизлардир. Яна бир жиҳати, иш қидираётганларнинг катта қисми — 49 фоизи бакалавр даражасига, 24 фоизи эса магистр ёки тўлиқ олий маълумотга эга шахслар бўлиб чиқди. Бу таҳлил давомида 25 мингта анкета ўрганиб чиқилди.
Иш излаётганларнинг 12 фоизи молия, бухгалтерия ва аудит соҳасида таълим олган бўлса, ахборот технологиялари соҳасида мутахассисликка эга шахслар 9 фоизни ташкил қилган. Тадқиқотнинг яна бир қизиқ жиҳати, иш қидираётганларнинг 23 фоизи ойлик маош масаласини иш берувчи ихтиёрида қолдиришни истаса, 27 фоиздан ортиғи ўз ойлик маошларининг қўл тегадигани 1-1,5 миллион сўм (430-650 доллар) атрофида бўлишини кутаётганлигини қайд этишган. 25 фоизи эса бу миқдор 500-1000000 (215-430 доллар) атрофида бўлишини хоҳлаётганлардир. 26-35 ёшдаги иш излаётганларнинг 40 фоизи инглиз тилида бемалол мулоқот қила олади. Катта ёшдаги иш изловчиларда эса бу борада жиддий муаммолар бор.
Париж суди Швейцария компанияси даъвоси бўйича ишни Ўзбекистон фойдасига ҳал қилди Ўзбекистон Франция судида Швейцариянинг Romak S.A компанияси даъво аризаси бўйича ишда ғалаба қозонди. “Народное слово” газетасининг ёзишича, мазкур компания суд ижрочилари орқали Ўзбекистон Республикасининг ҳисоб-рақамини музлатишга ҳаракат қилган. Давлат БМТ Устави, БМТ Давлатлар ва уларнинг мулклари ҳуқуқий дахлсизлиги тўғрисидаги конвенцияси ва бошқа ҳужжатларда давлатнинг дахлсизлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу халқаро ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб барча мамлакатлар миллий қонунчилигида ҳамма давлатлар, чунончи, Ўзбекистон бошқа давлатлар судлари юрисдикцияси ва мажбурий характерга эга ижро чораларидан дахлсизлик ҳуқуқига эга. Хабарда айтилишича, 2008 йили Парижда давлатдан алоҳида бўлган “Ўздон” компанияси мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси мулкидан ундириш юзасидан мурожаат келиб тушади. Ижро иши Швейцариянинг Romak S.A компанияси аризаси бўйича қўзғатилган. Маълум бўлишича, 90-йилларда Romak S.A компанияси “Ўздон” ва Қозоғистоннинг “Одил” фирмаси билан ғалла етказиб бериш бўйича учтомонлама шартнома имзолайди. Мазкур шартномага биноан, “Одил” фирмаси бошқа шартнома бўйича
“Ўздон” компанияси олдидаги қарз ҳисобидан етказиб бериладиган маҳсулотга ҳақ тўлаши керак бўлган. Аммо Қозоғистон фирмаси белгиланган суммани тўламайди, шундан сўнг “Ўздон” ва Romak S.A ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. “Ўздон” компаниясидан тўлов бўйича рад жавобини олгач, Romak S.A Лондондаги Халқаро ғалла ва ем ассоциацияси арбитраж судида “Ўздон”га нисбатан арбитраж ишини очади. Хабарда айтилишича, 90-йилларда Ўзбекистон фирмалари арбитраж судлари ҳақида тузук тасаввурга эга бўлмагани боис бу ишга жиддий эътибор қаратишмайди ва тегишли далилларни тақдим қилмайди. Натижада халқаро арбитраж суд Romak S.A фойдасига ишни ҳал қилади. Швейцария компанияси мазкур арбитраж суди қарорини Париж шаҳар судига Нью-Йорк конвенцияси бўйича тан олиш ҳамда ижро этиш учун
тақдим қилади. Париж суди арбитраж қарорини тан олади ва уни Франция ҳудудида ижро қилиш бўйича ҳукм чиқаради. Халқаро ҳуқуқга кўра, арбитраж қарори кўнгилли равишда ёки ҳукм чиқарилган шахснинг мулкига нисбатан мажбурий амалга оширилади. Шунга қарамасдан Romak S.A мазкур арбитраж қарорини Ўзбекистон Республикаси мулкига нисбатан амалга ошириш талабини илгари суради. Romak S.A аризаси бўйича, Ўзбекистон Республикасининг HSBC банкида очилган ҳисоб-рақами ҳибсга олинади. Суд ижрочисининг мазкур ҳаракати Ўзбекистон Республикаси томонидан биринчи инстанция судига шикоят қилинган. Суриштирув даврида Ўзбекистон тарафи Швейцария компаниясининг даъвоси халқаро
ҳуқуқ нормаларига тўғри келмаслиги, “Ўздон” давлат ва ҳукуматдан алоҳида институт эканлиги исботлаб берилган. Қолаверса, Париж суди қарори билан музлатилган ҳисоб-рақами Ўзбекистон Республикаси номига аэронавигация хизматлари тўловлари учун очилган. Шулардан келиб чиқиб суд 2011 йил 18 март куни Париж шаҳридаги биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикасининг позициясини тасдиқлайди ва давлат ундан мустақил компаниялар учун мажбуриятни бўйнига олмаслиги тўғрисида ҳукм чиқаради. Парижнинг апелляция ва кассация судлари ҳам ушбу ҳукмни ўз кучида қолдиради. Материалда Швейцария компаниясининг Ўзбекистонга қарши қанча миқдорда маблағ талаб қилгани ҳақида маълумотлар берилмаган.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
6
VATANDOSH
ХАБАРЛАР
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
Ўзбекистон Болтиқ денгизида ўз логистика марказини барпо этади Ўзбекистон компаниялари Болтиқ денгизининг Лиепая портида бир кунда 1,5 минг тонна юк сақлаш имкониятига эга бўлган транспорт-логистика марказини очади. Ушбу марказ орқали янги мева-сабзавот маҳсулотлари тўғридантўғри Шимолий ва Ғарбий Европа мамлакатларига етказиб берилади.
“Подробно” ахборот агентлигининг ёзишича, Ўзбекистон ҳозирда умумий қиймати қарийб 5 миллиард доллар бўлган озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Сўнгги уч йилда экс-
порт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 3 баробардан зиёд ошди. Мамлакат дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради. Маълумки, яқинда Латвия президенти Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлди. Латвия президенти Афғонистондаги ҳарбий кучлар таъминоти билан шуғулланган Шимолий таъминот тармоғидан истиқболда ти-
Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли мамлакатлари рўйхатида 29-ўринда
жорат мақсадларида фойдаланиш, уни Осиё ва Европани боғлайдиган тармоққа айлантириш мақсади борлигини маълум қилди. У, шунингдек, “Болтиқ Транзит” контейнер поездларини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум
Россия, Қозоғистон ва Беларус Евроосиё иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзолади. Қозоғистон президентининг айтишича, рус тилида ишлаб чиқилган мазкур 1000 бетлик битим 2015 йилнинг 1 январидан кучга кириши кутилмоқда. Ушбу битимни имзолашга бағишланган тадбир Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтди. Россия президенти Владимир Путиннинг қайд этишича, дунё аренасида Жаҳон савдо ташкилоти принциплари асосида ишлайдиган янги иқтисодий ташкилот пайдо бўлмоқда. Унинг фи-
қилди. Айни пайтда Латвия Ўзбекистон учун устуворлик берган ҳолда ўз портлари ва иқтисодий зоналаридан фойдаланишни таклиф қилишга тайёрлиги ҳам айтиб ўтилди. ҳар бир давлатнинг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади. Қозоғистон президентига кўра, янги тузилма бошқа аъзо-давлатлар тилларини камситмайди. Шунчаки барча ҳужжатлар рус тилида қабул қилинади ва кейинчалик миллий тилларга таржима қилинади. Экспертларнинг фикрича, янги иқтисодий тузилма минтақада юзага келган эҳтиёж эмас, балки Россиянинг қистови, аниқроқ айтиладиган бўлса, Владимир Путиннинг нияти сифатида амалга оширилади.
Евроосиё иттифоқида ҳужжатлар рус тилида қабул қилинади Gallup World тадқиқот компанияси дунёнинг энг бахтли мамлакатлари рўйхатини эълон қилди. Positive Experience Index деб номланган ижтимоий тадқиқотга кўра, Ўзбекистон 138 мамлакатнинг ичида 29-ўринни эгаллади. Шуни қайд этиш керакки, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида ўзбекистонликлар ушбу рўйхатда биринчи ўринда турибди. Яна шундай жиҳати ҳам борки, бир қатор ривожланган мамлакатлардан ҳам юқори ўринни эгаллаган. Масалан, Ўзбекистон Франция (34), Финляндия (36), Италия (45),
Буюк Британия (54) ва Япония (60)дан юқорида турибди. Ушбу рўйхатнинг бошида эса Парагвай, Панама ҳамда Гватемала турган бўлса, Америка унда 15-ўринни эгаллаган. Gallup’га кўра, яхши пул топадиганлар бирмунча ўзини бахтли ҳисоблаган. Айни пайтда тадқиқот компанияси бахтни пулга харид қилиб бўлмаслигини кўрсатиб ўтган. Мазкур индекс бўйича ўтказилган сўровда 138 та мамлакатнинг ҳар биридан 1000 нафар киши қатнашган.
крича, айрим ваколатларнинг Иттифоқ миллий органларига берилиши давлатларнинг суверенитетига дахл қилмайди. Путиннинг қайд этишича, истиқболда ягона молиявий бозорни шакллантириш кўзда тутилмоқда. Аммо ҳозирги битимда ягона валютани жорий қилиш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қайд этишича, шартномада барча томонларнинг манфаатлари тўлиқ акс эттирилган. Унинг фикрича, шартномада давлатлар суверен тенглиги, ҳудудий яхлитлиги ҳамда давлат қурилишининг ўзига хос жиҳатларини ҳурмат қилиш принциплари мустаҳкамлаб қўйилган. У қарорлар қабул қилишда консенсус принципи амал қилишини қайд этди. Унга кўра,
“Ватандош” эксперти Мурод Ғофуровнинг фикрича, ушбу тузилма иқтисодий мақсадлардан кўра сиёсий мақсадларда ташкил этилаётган бўлса-да, Владимир Путин илгари сурган ғояларни ўзида акс эттира олмади. Владимир Путин Евроосиё иттифоқи орқали Европа Иттифоқини модель сифатида қайд этган бўлса-да, унинг давлатлар устидан назорат қилувчи тузилмаси, қолаверса, ягона валюта масаласи ҳамда низоларни ҳал қилишда ҳам турли саволлар очиқ қолган. Айнан шу очиқ қолган саволлар ҳам ташкилотнинг келажагини қоронғу қилиб қўяди. Қолаверса, ушбу ташкилотнинг тузилиши минтақадаги давлатларнинг ўзаро ишончи сусаяётган бир шароитга тўғри келаётгани ҳам уни яқин орада жозибали ташкилотга айлантирмайди.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH
ЎЗБЕК БЛОГГЕРИ
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
7
СЕКС
ёхуд жинсий тарбия дарслари ҳақида Бугун кечки пайт интернетга, аниқроғи санд бўлардим. Кўриб турибмиз-ки, ўсмирлар Шермуҳаммад АБДУҒОФУРОВ “Твиттер”га кирсам Қаҳрамон ака секс мактабда ҳам, оилада ҳам бу борада билим ҳақида твит ёзаётган экан. Яхшироқ титки- олмайди. Кўча кўйда, газета-журнал, телеви- соғлиқ борасида авваллари билими унча ласам, Ўзтвитнинг севимли мавзуларидан зор ва интернетда ўзи билганича маълумот яхши бўлмаган, бунга эътибор ҳам бермабўлмиш секс мавзуси яна муҳокама марка- тўплайди. Шулар асосида бу мавзу бўйича ган. Яқин танишига шерик бўлиб бориб-кезига чиқибди. Балки, одамлиш учун Бишкекка тренингга келарни “Георгий тасмаси”дан либ қатнашган ва бир дунё янги чалғитиш учун Отабек Бакиров маълумотлар билан қайтган. Бу воқеани яқинда иссиқкўллик нонвойхона (бўлка нон ва мушуги уюштирган махсус Қайтгач, қўли остида ишлайчиқарадиган) бошлиғи айтиб берди. Унинг айтишича, реакциядир?! Албатта, бу хазил. диган 8 нафар аёлни олдига Бир неча йилдан бери речақириб, менструация кунлари продуктив соғлиқ борасида авваллари билими унча яхши продуктив соғлиқни сақлаш 3 кундан дам олиш бериши, бубўлмаган, бунга эътибор ҳам бермаган. Яқин танишига соҳасида фаолият юргизанинг учун ойликдан қиқрмаслиги шерик бўлиб бориб-келиш учун Бишкекка тренингга келиб диган ташкилотда ишлаётган ҳақида маълум қилган. Яъни, қатнашган ва бир дунё янги маълумотлар билан қайтган. одам сифатида шу мавзуда аёллар ҳайзли кунлари 3 кун Қайтгач, қўли остида ишлайдиган 8 нафар аёлни олдига икки-уч оғиз сўз айтсам. ишга келмаслиги мумкин бўлган. чақириб, менструация кунлари 3 кундан дам олиш бериши, Тўрт йилдан зиёд вақт моАйтишича, шундан кейин аёлбунинг учун ойликдан қиқрмаслиги ҳақида маълум қилган. ларнинг бошлиққа ҳам, ишга ҳам байнида ўзим кўплаб семинар Яъни, аёллар ҳайзли кунлари 3 кун ишга келмаслиги мумва тренингларда қатнашдим, муносабати ўзгарган. Самаракин бўлган. Айтишича, шундан кейин аёлларнинг бошлиққа дорлик ошган, ғалва-жанжаллар ўзим бир қатор тренинглар ҳам, ишга ҳам муносабати ўзгарган. ташкиллаштирилишида ишанча озайган. тирок этдим. Шу кўрганларим Ишончим комилки, агар ёшасосида бемалол айтишим ларга аввал бошдан шундай мумкин-ки, ўсмирларнинг ўз дарслар бериб борилса, таррепродуктив соғлиғини сақлаш борасидаги муайян қарашлар шаклланса, ажаб эмас. тибсиз жинсий алоқалар сони ҳам, бунинг билими анча паст даражада. Айниқса йигитФикримча, жинсий тарбия масаласига натижасидаги турли жинсий йўл билан ларнинг. давлат миқёсида эътибор қаратиб, мактаб юқувчи касалликлар сони ҳам анча камайган Ўсмирлик йиллари бошланиб, йигит ва дастурига “Жинсий тарбия” дарсларини ки- бўларди. Сабаби, ёшларда ўз организмига қизлар организмда кескин ўзгаришлар жа- ритиш керак. Дарслар 5-6 синфлардан бош- нисбатан ҳурмат, жавобгарлик ҳисси тарбираёни бошлангач, жинсий ҳаёт мавзуси лаб ўтилиши мақсадга мувофиқ. Йўқ, эрта ялаб борилади. Қолаверса, бахтли оилалар ҳақидаги тўлиқ ва сифатли маълумот, билим эмас. Дарс 5-6 синфдан ўтилади дегани, 5 сони ҳам анча ортади. Жинсий ҳаёт оила ва кўникмаларга муҳтожлик сезилади. Ўз синф ўқувчисига 1 сентябрь куниёқ жинсий мустаҳкамлигининг энг асосий устунларидан вақтида шу талаб сифатли ахборот манбаи алоқалар, яъни секс ҳақида бафуржа гапи- биридир. орқали қондирилмас экан, бўшлиқ ўз-ўзидан рилади дегани эмас. Жинсий аъзолар гигиСўнгги тренингда Асанкожо деган тренесифатсиз манбадан олинган маълумот билан енаси, балоғатга етиш даврида организмда римиз секс мавзусига Ислом динидаги мутўлдирилади. Маълумотнинг сифати, ишон- бўлажак ўзгаришлар ва шунга ўхшаш нарса- носабат ҳақида алоҳида презентация қилди. члигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. лардан бошлаш мумкин. Энг муҳими, бола- Ислом динида жинсий ҳаёт мавзуси анча Муаммонинг сабабини аниқлашга ҳаракат лар юқорида айтилган ўзгаришлар ҳақида, кенг ёритилган. Қолаверса, жинсий алоқалар қилиб кўрсак. Ўзбек оилаларининг неча фо- улар бошланмай туриб билиши шарт. Оддий фақат зурриёд қолдириш эмас, хузурланиш изида ота-она ўз фарзандига жинсий ҳаёт мисол: йигитлардаги поллюция, қизлардаги воситаси сифатида ҳам тан олинган. Эр аёсабоқларини бера олади? Жуда кам бўлса менструация ҳақида. лининг, аёл эрининг жинсий эҳтиёжларини керак. Кимдир уялади, кимдир кўп нарсани, Ўғил болалар ва қизлар бу дарсларда қондиришга масъул этилган. Исломдаги ягошунчаки, ўзи ҳам билмайди. Мактабда бу мав- бирга ўтириши маъқул эмас, деб топилса, на шарт – никоҳ. зу ўтиладими? Бизнинг мактабда ўтилмаган, алоҳида-алоҳида бўлса ҳам бўлаверади. Хуллас, репродуктив соғлиқ, жинсий тармасалан. Қизларни тўплаб бир нарсаларни Лекин, бу дегани дастур бошқача бўлиши ке- бия долзарб мавзулардан бўлиши, унга ўтишган, лекин, ўғил болалар четда қолган. рак дегани эмас. Ўғил болалар қизларнинг, жиддий ёндошиш керак. Соғлом ишчи кучи, Кимдир мактабда эркак ва аёл ўртасидаги қизлар йигитлар организмидаги ўзгачаликлар соғлом авлод учун бу жуда муҳим. Секс мавжинсий алоқалар мавзуси ёритилган дарсда ҳақида билиши шарт. Мисол келтираман. зусининг очиқ муҳокама қилиниши, никоҳсиз қатнашган бўлса, шу блогпост остига комБу воқеани яқинда Иссиқкўллик нонвой- жинсий алоқалар, умуман жинсий ва репромент сифатида нима ўтилгани, қандай савол- хона (бўлка нон чиқарадиган) бошлиғи ай- дуктив хуқуқлар ҳақида ҳам мавриди келса, лар муҳокама этилгани ҳақида ёзиб ўтса, хур- тиб берди. Унинг айтишича, репродуктив бафуржа гаплашармиз. Ҳозирча шу. www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
8
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
РЕКЛАМА
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH
VATANDOSH
РЕКЛАМА
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
NYSCAS A Div ision of
Touro
College
College with a personal touch
assOCiate’s anD BaChelOr’s DeGrees • Business Management and Administration • Information Technology • Human Services • Psychology • Education • Biology • Social Sciences • Paralegal Studies • Digital Multimedia Design • Liberal Arts and Sciences • and more inteGrateD hOnOrs traCKs Undergraduate/Osteopathic Medicine Undergraduate/Pharmacy Other PrOfessiOnal OPPOrtunities • Pre-Law • Pre-Medical • Pre-Dental
INFORMATION SESSIONS:
• • • • •
Zamonaviy kompyuter labaratoriylar Ingliz tili kurslari Kunduzgi va kechki darslar Xalqaro talabalarni qabul qilamiz Moliyaviy yordam Transfer students welcome!
Manhattan: 27-33 West 23rd Street, Admissions Office Wednesdays, 12 noon-5 pm
BROOKLYN:
Brooklyn: 1870 Stillwell Avenue, Admissions Office Wednesdays, 11 am-7 pm
w w w.touro.edu/nyscas
718.265.6534 x1002
Bensonhurst, Brighton Beach, Flatbush, Kings Highway, Starrett City
MANHATTAN: 212.463.0400 x5500 scan here
QUEENS:
718.520.5107 x102 Forest Hills
Hurmatli do’stlar! Agar siz Amerikada o’qib, diplom olmoqchi bo’lsangiz va buning uchun sizda ingliz tili va matematikada yetarli bilim bo’lmasa, hech xavotir olmang, biz sizga albatta yordam beramiz. Touro College tayyorlov kurslari joriy qildi. Unda siz o’qishga kirish uchun yetarli ma’lumotni olib, orzuingizga erishishingiz mumkin. Darslar qulaylik uchun kechki soatga mo’ljallangan. Vaqtni yo’qotmang. Quyidagi telefon orqali bizga qo’ng’iroq qiling. 718.336.6471 x30119 Kristina
N ew Yo r k S c h o o l o f C a r e e r a n d A p p l i e d S tu d i e s
Touro College is an equal opportunity institution
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
9
10
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
VATANDOSH
“VATANDOSH”ГА ОБУНА БЎЛИНГ
“Vatandosh”га обуна бўлинг! Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин.
Обуна бўлиш йўллари:
Сайт орқали: www.vatandosh.uz/obuna | Телефон: 212-372-3050 *Обуна дунёнинг барча давлатлари учун очиқ.
“Vatandosh“ газетасини Нью-Йоркнинг қуйидаги манзилларидан бепул олишингиз мумкин BROOKLYN
1901 Emmons Ave (Cherry Hill) 203 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 252 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 277 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 274 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 424 Brighton Beach Ave (L&S Pharmacy) 511 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 602 Brighton Beach Ave (Apteka) 1129 Brighton Beach Ave (Seabreeze Pharmacy) 608 Sheepshead Bay (Net Cost Market) 191 Neptune Ave (Lemborg Pharmacy) 373 Neptune Ave (S&K Pharmacy) 2910 Brighton 8 St (Discount Phone Cards) 2914 Coney Island Ave (Produktovaya Baza ) 1324 Sheepshead Bay Rd (Monica Pharmacy) 2610 E 14 St (European Delikatessen) 2651 E 14 St (Dialise Center) 2617 E 16 St (Z Drugs) 1627 Jerome Ave (Friendly Food) 1653 Sheepshead Bay Rd (Pharmacy) 2570 E 17 St (Pharmacy) 2807 Ocean Ave (Fast Pharmacy) 2749 Ocean Ave (Golden Fish) 1917 Ocean Ave (Medical Office) 1929 Kings Hwy (Ocean Pharmacy) 1909 Kings Hwy (Pharmacy) 1811 Kings Hwy (Pharmacy) 1425 Kings Hwy (Pharmacy) 1416 Kings Hwy (Sankt Peterburg)
1671 E 13 St (Pharmacy) 445 Kings Hwy 2nd Floor (Dr. Shulman) 1141 Brighton Beach Ave (Café Kashkar) 287 Brighton Beach Avenue (Vintage Food Corp) 301 Brighton Beach Avenue (Brighton Fabrics & Variety) 3144 Atlantic Ave (Mobilia Furniture And Carpet) 2689 Coney Island Ave (Oasis Café) 35 Neptune Ave (1001 Nights Restaurant) 414 Ditmas Ave (Afsona Restaurant) 2487 Coney Island Ave (Living Way School) 1053 Bighton Beach Ave (Fuat Hair Salon) 837 Ave Z (Fast Professional Taxes) 407 Ditmas Ave (Madina R Inc) 2818 Coney Island Ave (Nargis Café) 141 Neptune Ave (Atlantic Export) 5911 8 th Ave (United American Muslim Association) 1901 Emmons Ave (Masal Café) 3911 13th Ave (Uzbekistan Restaurant) 21 Church Ave (Masjid Nurul Islam) 922 Pennsylvania Ave 1120 Flatland Ave 945 E108th St 915 E107th St 2126 Knapp St 3031 Ave V 3495 Nostrand Ave 3610 Nostrand Ave 87 West End St (Apteka) 122 West End St (Medical Office) 3065 Brighton 14th St (Optical) 124 Brighton 11th St (Apteka)
1630 E15th St (Medical Office) 1841 Coney Island Ave (Apteka) 533 E 7th St (Apteka) 511 Cortleyou Rd (Apteka) 4125 18th Ave (Apteka) 128 Ditmas Ave (Apteka) 531 Church Ave (Apteka) 4514 F. Hamilton Ave (Apteka) 2315 65th St (Apteka) 1930 Ave M (Apteka) 201 Kings Highway (Medical Office) 2046 Bath Ave (Apteka) 9517 Ave J (Medical Office) 2269 Ocean Ave (Medical Office) 1401 Ave U (Apteka) 1301 Ave U (Apteka) 3093 Ocean Ave (Day Care) 2753 Coney Island Ave (Medical Office) 6202 16th Ave (Day Care) 7819 18th Ave (Medical Office) 9407 5th Ave (Apteka) 6324 4th Ave (Apteka) 615 Ave C (Day Care) 1100 Coney Island Ave (Apteka) 1403 Foster Ave (Apteka) 500 Foster Ave (Store)
QUEENS
35-62 76 (Fantasiya Food) 44-14 Kissena Blvd (Kaspiy) 138-03 Queens Blvd (Beriozka) 120-08 Queens Blvd (Tom’s Newsstand) 103-27 Queens Blvd (Kosher Palace) 102-03 Queens Blvd (Beriozka 2) 97-15 Queens Blvd (Howard News) 62-22 Woodhaven Blvd (Pharmacy Pivn W per) 91-06 63 Dr (Ural W) 93-07 63 Dr (Olgar) 94-09 63 Dr (Moskva) 97-28 63 Dr (Tadjikistan) 98-51 63 Dr (Albert Station) 63-24 99 St (Eden) 65-47 99 St (Kosher Store) 99-08 63 Rd (Micheal Inter Deli) 63-46 108 St (Gastronom) 64-16 108 St (M and M International) 64-51 108 St (Berezka 1) 63-29 108 St (Candy Land) 96-22 Queens Blvd (Rego Park Minimarket) 81-52 Lefferts Blvd (Romashka) 118-29 Metropolitan Ave (Russian Store)
MANHATTAN
6th Ave and 47th St (Grocery Store) 3th Ave and 34th St (Grocery Store)
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH
НУҚТАИ НАЗАР
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
Украинанинг навбатдаги миллиардер президенти
Евросиё иқтисодий иттифоқи: иқтисодий ташкилотми ё сиёсий?
Май ойининг охирида Россия, Қозоғистон ва Беларус Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш ҳақидаги шартномани имзолади. Қозоғистон президентининг айтишича, мазкур 1000 бетлик битим 2015 йилнинг 1 январидан кучга кириши кутилмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг қайд этишича, дунё аренасида Жаҳон савдо ташкилоти принциплари асосида ишлайдиган янги иқтисодий ташкилот пайдо бўлмоқда. Унинг фикрича, айрим ваколатларнинг Иттифоқ миллий органларига берилиши давлатларнинг суверенитетига дахл қилмайди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур иқтисодий тузилма халқаро ҳамжамият, шу жумладан, минтақа мамлакатлари томонидан турлича кутиб олинди. Ушбу иттифоқнинг келажаги, долзарблиги хусусида турли фикрлар билдирилмоқда, Россиянинг ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган ҳаракати сифатида турли хавотирлар ҳам билдирилмоқда. Албатта, ҳар қандай интеграция жараёнлари ижобий тенденция бўлиб, у мамлакатлар тараққиётига, аъзо-давлатлар аҳолиси фаровонлигига хизмат қилади.
Россия учун жамоавий протекционизм Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақида сўз борганда унинг нечоғли табиий интеграция жараёни экани, иқтисодий мақсадлар ўрнига сиёсий ният бош мавзуга айланмаяптими, деган саволларга жавоб бериш керак бўлади. Москва давлат халқаро муносабатлар институти Евроосиё клуби раҳбари Юрий Кофнернинг ёзишича, ушбу тузилмадан Россия, албатта, ютади. Бунда аввало Россия стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашёларга эга бўлса, айни пайтда арзон меҳнат кучи ҳамда катта истеъмол бозори ҳам унга фойда келтиради. Турли ҳисоб-китобларга кўра, Россияда меҳнат мигрантларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 8-10 фоизни ташкил қилмоқда. Шундай бўлса-да, бир қатор россиялик иқтисодчилар Евроосиё иқтисодий иттифоқи Путиннинг сиёсий амбициялари доирасида илгари сурилаётган ғоя бўлиб, Россия бюджетига катта зарар келтиради, деб ҳисобланади. Гап шундаки, Белорусь Россиядан бож тўловисиз нефть импорт қилади. Мабодо Белорусь ушбу нефтни қайта ишлаб, учинчи мамлакатга экспорт қилса, унга қўйилган давлат божини Россияга қайтариб беради. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ушбу чегирма эрта-бир кун ўз кучини йўқотса, Россия молия вазирлиги ҳисоб-китобига кўра,
бундан Россия бюджети ҳар йили 30 миллиард доллар маблағдан
қуруқ қолади. Қозоғистон, экспертларнинг фикрича, ушбу иқтисодий интеграция жараёнидан ҳали-бери фойда кўрмайдиган давлатлардан бири ҳисобланади. Ушбу иттифоқни ташкил қилиш бўйича музокаралар жараёнида Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг норозилигини бир неча маротаба қайд этиб ўтган эди. Негаки, Қозоғистон Божхона иттифоқига аъзо бўлиб киргач, мамлакат савдо балансида номутаносиблик янада кучайди. Масалан, мамлакат экспорти 4,7 миллиард долларга қисқарган бўлса, импорт ҳадми 17 миллиард долларга ошиб кетди. Қозоғистон президентининг фикрича, Россия энергия бозорига кириш имкониятининг чеклангани, қолаверса, Россия газ инфратузилмаси орқали Европага газ экспорт қилишни хоҳлаётган бўлса-да, Россия бунга ҳали-бери кўнадиган эмас. Умуман, ҳар қандай интеграциянинг моҳиятида иқтисодий омиллар ётар экан, ҳар бир аъзо-давлат ўз манфаатларини имкон қадар илгари суриши табиий ҳол. Аммо Евроосиё иқтисодий иттифоқи замирида бошқа бир жиҳатлар ҳам яққол кўзга ташланадики, улар алал-оқибат бу ташкилотнинг кўпроқ сиёсий мақсадларни кўзлаши намоён бўлади. Аввало, Россиянинг собиқ СССРни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатлари (албатта, буни очиқчасига намоён қилаётгани йўқ), қўшни мамлакатларга нисбатан катта оғалиқ сиёсати ушбу ташкилотнинг асоси бўлиши мумкин бўлган энг муҳим омил — ишончни таҳдид остида қолдиради. Айнан шунинг учун ҳам Иттифоқнинг миллий давлатлардан устун турадиган институтлари шакллантирилмади. Чунки аъзо-давлатлар (Қозоғистон ва Белорусь) ўзларини ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан мустақил ҳис қила олмайди. Иккинчидан, бу ташкилот иқтисодиёт ва бозор қонуниятлари асосида ривожланиши ҳамда қарорлар истиқбол нуқтаи назаридан қабул қилиниши керак. Россиянинг ушбу ташкилотга аъзо бўлишни ис-
таётганларга ўз “чўнтаги”дан катта миқдорда маблағ ажратишга тайёр эканлиги ҳам бу тузилманинг бозор қонуниятлари бўйича ривожланишини савол остига олади. Гап шундаки, Россия ҳар қандай шароитда ўз бюджетига зарар келтириб бўлса-да, иттифоқдан восита сифатида фойдаланишга уринади. Учинчидан, ҳар қандай иқтисодий интеграция жараёнлари қўшни мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олиши керак бўлади. Яъни ҳар қандай битим қўшни битимлар учун жозибали бўлиб кўриниши керак, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳозирча фақат собиқ СССРни тиклашга ўхшаб кўриняпти, холос.
Ўзбекистоннинг муносабати Сўнгги йилларда Россия томонидан олиб борилаётган сиёсатга Ўзбекистон шубҳа билан қараб келади. Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов МДҲ маконида ташкил этилаётган турли тузилмалар бир-бирини такрорламаслиги кераклигини таъкидлаб келади. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида иқтисодий мустақилликсиз сиёсий мустақиллик бўлмаслигини қайд этиб, мазкур тузилма фаолиятига баҳо берган. Гарчи расмий нашрларда бу ҳақда бирон бир маълумот учрамаса-да, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи тенг ҳуқуқлиликка асосланишига шубҳа билан қарайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Россия шафелигида ташкил этилаётган турли иқтисодий тузилмалар мавзусида иккитомонлама ҳамкорликни маъқул кўриб келади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳозирча иқтисодий мақсаддан кўра сиёсий вазифаларни ўз олдига қўйган, Россия учун алоҳида сиёсий альянс яратишни кўзлаган тузилма, дейишга асослар бор. Албатта, ҳаммасини вақт кўрсатади. Мурод ҒОФУРОВ
11
Украина Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ҳисоблаб чиқилган 85,12 фоиз сайлов баённомалари натижаларига биноан 54 фоиздан ортиқ овоз билан Петр Порошенко ғалаба қозонмоқда. Мамлакатнинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко эса 13,12 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Порошенко барча вилоятларда етакчилик қилмоқда. У, шунингдек, Луганск ва Донецк вилоятларида ҳам биринчи ўринда бормоқда. Чунончи, Донецкда жами сайловчиларнинг 14 фоизи, Луганскда эса 20 фоизга яқин сайловчилар ўз хоҳиш-иродаларини билдиришган. Мамлакат марказий сайлов комиссияси раиси Андрей Магернинг сўзларига кўра, Украинада сайловлар бўлиб ўтган. Амалдаги қонунчиликка биноан, қанча аҳоли қатнашишидан қатъи назар сайловлар бўлиб ўтган ҳисобланади. Шундай бўлса-да, дастлабки маълумотларга кўра, жами сайловчиларнинг қарийб 61 фоизи сайловларда овоз берган. Шуни қайд этиш керакки, президентлик курсисига 21 нафар номзод кураш олиб борди. Жами 225 та сайлов округи ташкил этилган бўлиб, улардан 189 тасида сайловлар бўлиб ўтган. Юлия Тимошенко ўз рақибини ғалаба билан табриклаган. Мамлакат пойтхати Киев мэрлиги учун бўлиб ўтган сайловларда эса “УДАР” партияси раҳбари Виталий Кличко етакчилик қилмоқда. У 55 фоиз атрофида овоз тўплаган. Петр Порошенко мамлакатда тинчлик таъминлаш асосий вазифаси эканлигини эълон қилди. У яқин кунлар ичида Донбассга ташриф буюришини ва қўлига қурол олмаган тинч аҳоли билан мулоқот қилишини айтиб ўтди. Порошенко фикрича, йилнинг охирига қадар Олий Радага муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши керак. У, шунингдек, мамлакатда барқарорлик қарор топмагунича парламент тарқатиб юборилмаслигини маълум қилди. У вақтинчалик бош вазир вазифасини бажаётган Арсений Яценюк ҳукуматни бошқаришда давом этишини маълум қилди. У Украина хавфсизлиги бўйича янги механизмга эҳтиёж борлигини қайд этиб, “Россиянинг иштирокисиз жиддий хавфсизлик ҳақида гапириб бўлмаслиги”ни қайд этди. У яқин кунларда В. Путин билан учрашишга умид билдирган. АҚШ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ сайлов натижаларини тан олган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса “Украин халқининг хоҳиш иродаси ҳурмат қилиниши”ни қайд этган. Худди шу ибора Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович тилидан ҳам янграган. Петр Порошенко Украинадаги миллиардерлардан бири бўлиб, унинг Roshen ширинликлари анча машҳур. Бундан аввалги президент Виктор Янукович ҳам миллиардер тадбиркорлардан эди.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
12
VATANDOSH
ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
МУСОФИР БЎЛМАСДАН Халқимизда “Мусофир бўлмасдан туриб, мусулмон бўлмайсан”, деган мақол бор. Бу мақол айнан нимага асослангани, унинг замирида қандай далилий, ҳаётий, юз йиллар давомида пишиб, тобланиб олинган ҳақиқат борлиги, гапнинг очиғи, менга қоронғи. Мусофирчилик чиндан ҳам кўп нарсани ўргатади, кўп нарсага мутлақо бошқа кўз билан қарай бошлайсан. Ҳайратланарлиси, айнан мана шу мусофирчиликда мусулмонлар, аниқроғи, Ислом динини ўзининг асосий дини деб билган миллатлар, халқларда юз беражак ўзгаришларнинг гувоҳи бўлдим. Ишонинг, уларнинг ҳеч бири юқорида келтирганим мақолдаги таъкидга тўғри келмайди. Яъни, бугунги манзара “Мусофир бўлдингми, мусулмонликдан чиқдинг”, деган тескари гапга яқинроқ. Аввало айтиб ўтишим керак, мен ҳеч кимга, шу жумладан, биринчи мақолдан кўра иккинчисига яқинроқ турмуш тарзини танлаб олган инсонларнинг ҳеч қайсисига эътироз ёки ғазабимни изҳор этиш ниятида эмасман. Зеро, мусофирчиликда орттирилган яна бир одат бу қисматдошингга нисбатан юмшоқроқ муносабатда бўлишдир. Зеро, у ҳам аслида кичикми, каттами, йўқотишнинг аламли қурбони. Гарчи аксарлари буни тан олишни истамаса ҳам, тан олгиси келмаса ҳам, буни мутлақо инкор этишга уринса ҳам. . . Бу мавзуда “қисмат”дошлар билан кўп тортишишга тўғри келади. Ҳамма иддаолар қатъий рад этилгач, мен фақат битта нарсани мисол тарзида тилга оламан. Яъни, Ватан қолиб кетди, болалик, ўсмирликнинг излари юққан кўчалар қолиб кетди, сизни илк бор ҳаяжонга солиб кўз яширишга мажбурлаган туйғулар туғилган макон қолиб кетди. . . Яъни, ҳаётингизнинг эътиборсиз силтаб ташлашнинг мутлақо имкони йўқ бўлган улкан, чин маънода жуда ҳам улкан бир қисми, муҳим қисми сиздан айрилиб қолди. Хотиранинг ҳам ватани бўлади, у ҳам қаердадир абадий яшайди, кўчишлик унга хос эмас. Хуллас, ана шу эслатмадан сўнг, одатда мусофирдошлар сукутга чўмади, гарчи жилмайиб елка
қисишга уринса-да, кўзлар барчасини фош қилиб қўяди. Яъни юрак бирров увишиб олади, кўзлар эса маъюсланиб қолади. Демак. . . Аммо бошқа ҳамма нарса улоқтириб ташланади. Бизнинг миллатдошларнинг аксарида ҳукмрон фикрга кўра, янги жамиятга сингиб, бу ерда муносиб ҳаёт тарзига эга бўлиш учун, шу жамиятнинг бир қисмига, унинг айни “ксерокопия” сига айланмоқ лозим. Акс ҳолда, елкангизга ортиб келганингиз одат ва анъаналарингиз сизни қийнаб қўяди, бирор ютуққа етаклаш ўрнига, чинакам фалажлик ҳолатида сақлаб, Америкада урчиб бораётган “депрессия”, яъни ич-ичингиздан ўзингизни емириб боришингизга олиб келади. Яъни, изтироб ичида қоласиз. Бу фикрлар нимага асосланган, билмайман. Гапнинг очиғи, мен буни англашга қаттиқ ҳаракат қилдим. Аммо. . . Бошқа. Америкага келиб қолган бошқа халқлар, боринг, ана миллатлар вакилларидан фарқли, айнан бизнинг миллатдошларда ўз маданиятини тезда унутиб юбориш одати ҳукмрон. Масалан, бир ироқлик араб бошқа бир ироқликни, эронлик бошқа эронликни, корейс корейсни, япон японни, ҳатто тожик ва туркман ҳам ўз миллати вакилини кўрса, у билан танишиб, қандайдир ришталарни ўрнатишга уринади. Унинг учун бу гўё
Ватанидан қандайдир бир илиқ парчани топгандай. Лекин ўзбеклар, билмадим, мусофирчиликда юрганлар с е з д и ми йўқми, ўзбеклар бошқа бир ўзбекни кўрганда қочиш, тескари қараб ўтиб кетишга уринади. Менинг “Ҳа, ватандошлар! ”, дея уларга қўл чўзиб боришим, кўпчиликлари учун “ғалати қилиқ”. Нимаси ғалати, билмадим. Энди агар, қучоқ ёзиб кўришишга уринсам. . . хуллас чин маънода ҳайратдан эсанкираб қолишнинг гувоҳи бўламан. Аслида америкаликларда шундай одат бор. Кимдир кимгадир қучоқ ёзиб бориши учун, албатта, яқин қариндоши, биродари, жуда ҳам яқин бўлмаса ҳам, аммо таниш кишиси бўлиши зарур. Акс ҳолда, бундай “интилиш” уларни довдиратиб қўяди. Буни ҳатто жуда ҳам нозик, «анови» ҳаракат сифатида баҳолашлари мумкин. Ана шу одат бизнинг ватандошлар тарафидан қойилмақом тарзда шартта ўзлаштириб олинган. Онаси қучиб ўпмоқчи бўлганида юзлари буришиб, сал қолса “шайтонлаб” қолаёзган ўзбекларни ҳам кўрдим. Онаси ахир. Нима қилибди?! Уларнинг “янгича”, мутлақо “илғор” мантиғига кўра, бу каби “илтифотлар” (яъни ҳатто онанинг ўз фарзандини, аканинг укани, опанинг сингилни ўпиб қўйиши) оммага ошкор қилиш шарт бўлмаган, ўта интим муносабат эмиш. Ўзбекистонда одамлар шунинг фарқига етмай, шўрликлар ғирт интим муносабатни ошкор қилиб уятини йўқотганлар даражасига тушиб
қолган эканда-а? Тавба. Бир жойга меҳмонга бордик. Орамизда ёши каттароқлар ҳам бор эди. Манзилни анча қидирдик. Хуллас топдик, ўзимизча, бўлажак учрашувдан руҳланиб эшик қоқдик. Ёши, адашмасам, 10-12 лардаги қизалоқ эшикни очди ва, “ааа, хм, ааа, ҳозир”, деб эшикни ёпиб ичкари кетди. Катталар ҳайрон кичикларга қаради, кичиклар янада ҳайрон катталарга. Турибмиз. Эшик очилиб яна ўша қиз кўринди, “ааа, хмм, бир оз, ааа, кутинг, ааа, раҳмат”, деб яна эшикни ёпди. Бу сафар катталар ҳам, кичкиналар ҳам ерга қараб қолдик. Эшик яна бир бор очилганда уйнинг катталаридан бири, яъни ота бўлмиш пайдо бўлди. Сафимиздаги катталардан бирини танигач, енгил жилмайдида, “оооо, келинглар, келинглар”, деб эшикни каттароқ очиб ичкарига ишора қилди. Ичкари кирганимиздан сўнг, бирма бир ҳаммамиз билан кўришиб чиқди. “Узр, қизимиз америкалашиб кетган, шу учун, меҳмонни кутишни унча яхши билмайди”, деди ота. Бу пайт “шортик”, кийган, афтидан келин, биз ўтирган столга нон ва бошқа егуликларни тераётган эди. Бир дўстимизнинг машинаси бироз иш кўрсатиб қолди. Сервис марказларидан бирига олиб бордик. Марказ ходимлари муаммони бартараф этишга бироз кўпроқ вақт кетишини айтди. Йўлнинг нариги тарафида тамаддихона бор экан, тушликнинг ҳаққини ҳам адо этиш керак, деб унга кирдик. Шу ерда икки-уч ватандошни учратиб қолдик. Биргалашиб таом буюрдик, олдик ва бир стол атрофида ўтирдик. Одатимга кўра, “қани, ватандошлар, олинглар”, дедиму, таомни қўлга олиб “бисмиллаҳ”, деб юборибман. Анави икки ватандош бир кулди-да, “ишқилиб, акромий ёки ваҳҳобий эмасмисиз”, деб кулишга тушди. Менинг шеригим эса, “йўқ
Чикагода дала сайли Шу йилнинг 25 май куни Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоциацияси (UAAC) ташаббуси билан йиллик дала сайли (пикник) ўтказилди. Анъанавий ўтказиб келинадиган сайил Hinsdale шаҳарчасига қарашли Катерина истироҳат боғида бўлиб ўтди. Унда 200 нафарга яқин киши иштирик этишди. Ватандошлар бир-бирлари билан дилдан суҳбатлар қурдилар. Турли мавзуларда ўзаро ахборотлар алмашдилар. Болакайлар мазза қилиб ўйнадилар. Шунингдек, болалар ўртасида “Ўзбекча гапирамиз” мавзуида мусобақа бўлиб ўтди. Ўзбек тилида айтилган энг яхши шеърлар, мақоллар, иборалар учун болажонларга совғалар улашилди. Катталар ўртасида эса футбол ва
волейбол мусобақалари ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбек жамиятининг ушбу тадбирига қизиқиб келган америкалик фахрий меҳмонларга эсдалик совғалари улашилди. Йиғилганлар қўқонлик машҳур ошпаз Бахтиёр Набиев ва ўшлик кабоббаз Азизбек Давроновлар томонидан тайёрланган кабоб ва паловдан тановул қилишиб, миннатдорчилик билдирдилар. Ватандошлар бир-бирлари билан эсталик учун суратларга тушиб, унутилмас таассуротлар билан қайтдилар. “Ватандош” учун Чикагодан махсус Олим ШАРИПОВ
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
VATANDOSH
ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
13
ТУРИБ. . . ваҳҳобий ҳам, акромий ҳам эмас, шунчаки, ўз маданиятига садоқатли қолаётган мусулмон ўзбек, холос”, деб жавоб қилди. У ёғига нималар бошланганини, гапнинг очиғи, таърифлашга тил ожиз. Шунинг учун гапириб ҳам ўтирмайман. Энди туғилган кунда тортнинг устига шам териб келиб, “хаппи бёрздай ту ю”, деб куйлашлар, туғилган куни бўлаётган инсоннинг (одатда, вояга етмаганлар) шамни пуфлаб ўчириб, аллақандай тилакларни тилаши ҳақида ҳам гапириб ўтирмайман. Айтишларича, бу одат Ўзбекистонда ҳам анча оммалашиб улгурган. Бу ердагиси ҳатто Ўзбекистондагисининг олдида арзимаган эрмак мисолмиш. Балким. . . Янги йилни нишонлашчи? Қизиқ. Янги йил кечасига икки кун қолган эди. Мен Тошкентдаги одатимга кўра, шерикларни тунги соат ўн иккидан сўнг даунтаун (шаҳар маркази) да йиғилишга чақирдим. Биргалашиб Янги йилнинг илк кунини бирга қарши оламиз, дуолашамиз, дедим. Кўпчилик Янги йилни тантана қилмаслигини айтиб узр сўради. Эътиқодимизга зид деди. Ўзимча, таклифимдан уялиб ҳам кетдим. Узр сўрадим, бизда бу одат совет пайтидан қолиб кетган, деб ўзимни оқлагандай бўлдим. Тунги ўн иккидан кейин уйқум келмай даунтаунга тушдим. Во ажаб, ҳамма дўст шу ерда. Гап “титиш” одатим йўқ. Қучоқлашиб кўришдик (кўчага тўлиб олган америкаликлар бу қилиғимиздан ҳайратга ҳам тушмади), бир биримизни кириб келган Янги йил билан табрикладик. Кейин катталардан бири қўлни дуога очиб, “орамизда гапни таклаш касбига ўқиганлар бор, шулар бир дуо қилсин”, деди. Гапни таклашмиш, жаа унақамас. Дуо қилишга тушдим, дуодаги мана бу сўзлар ватандошларни ҳайратга
солди: “Ватанимиз тинч бўлсин, одамлардаги оқибат йўқолмасин, юртимиздан тўкинлик, барокат кетмасин, Аллоҳ лозим топса, майли мана шу йилнинг ўртасидами, сўнгроғидами, ҳаммамизни ўз юртимизда, ўзимизга қадрдон кўчалар, маҳаллалар, қадрдон инсонлар даврасида йиғилиб, мана шу дуони қалбда ўзгача бир хурсандчилик билан яна бир бор эслаб ўтишни насиб эцин”. . . Дуони эшитган шерикларимиздан бири, “Эе, бу ёққа келганимиздан сўнг, нима бўлса шу ерда кўрайликда, ахир, раз чиқдингизми, у ёқни энди тинч қўйиб, бу ёқни ўйлаш керак”, деб қолди. Мен Ватанни ўйламай яшолмайман. . . . Бир дўстмиз неча кундирки, асабийлашган, аввалги гапдонлигидан асар ҳам йўқ. Ишдан сўнг шаҳардаги сўлим жойлардан бирига бордик. Шу ерда мен ундан бундай кайфиятининг сабабини сўрадим. “Эе, келиниз Нью-Йоркка, бир яҳудий таниши билан кетиб қолди. Нима эмиш, ман унинг эркинлигини менсимай, унга зуғум ўтказаётган эканман”, - деди дўстимиз. Бу йигит турмуш ўртоғини нақадар яхши кўриши, уни ҳатто ишлашга ҳам қўймаслигини билардим. Ҳайрон қолдим. Ҳа, танишининг уйида экан-у, деб тинчлантирган бўлдим. Кейин яна икки кундан сўнг, йигит “келинингиз ажрашайлик деяпти”, деб қолди. Қайтиб келдими, деган саволимга жавобан, “йўқ, ўша яҳудий дугонаси телефон қилиб айтди. Ўзини чақириб бер, десам, ўзи сен билан гаплашишни истамайди, кўришни ҳам хоҳламайди, деб жавоб қилди”, деди. Хуллас, йигит анча уринди, бўлмади. Ажрашди.
Яқинда “келин”ни тўсатдан учратиб қолдим. Ўзи айтмоқчи, анча замонавийлашган, шортик, майка кийган, сочини сариққа бўяган. . . Унинг биринчи гапиёқ мени мутлақо ҳайратга солди, “ман мутлақо эркин бўлдим, чинакам эркинликка эришдим, энди ҳаёт нималигини сездим, Америка менинг кўзимни очди”. . . Қайси эркинлик ҳақида гап кетаётганини, гапнинг очиғи, унча тушунмадим. Ота-она, уларнинг маҳалла, қариндошлар олдида қандай аҳволга тушиши мумкинлигини сўрадим. “Менинг ҳаётим, бу меники, маҳалла учун ёки қариндошлар учун яшамайман-ку ахир. Ота-онам мени тушунишади, ажрашганимизни айтдим, ҳайрон бўлишди, аммо ихтиёримга қарши чиқишмади”, - деди қиз. Шу пайт йигитнинг гаплари эсимга тушди, у қизнинг отасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирган ва агар қизи билан алоқада бўлса, унга тушунтириб қўйишни, бу аҳди яхши эмаслигини уқтиришни сўраган. Ота эса, “ўзларинг ҳал қилларинг, биз қаёқда-ю, санла қаёқда”, деб жавоб қилган экан. “Бизнинг маданият, диний қадриятларимиз. . . ”, дея бошлаётган гапимни қиз шартта бўлди, “Кераги йўқ, мен ўзим учун маъқул йўлни танладим, энди қайтиш йўқ”, деб жавоб қилди. Эшитишимча, бу каби ажралиб кетишлар Америкада жуда ҳам урчи-
Журналист Ҳусниддин ҚУТБИДДИН
ган. Ҳайратланарлиси, бу хунук одат ўзбеклар орасида жуда кўп. Бошқа миллатларда ундай эмас. Айб фақат қизларимизда ҳам деёлмайман. Шу ерга, Америкага келиб, бу ерда юриб, иккита боласи билан аёлини ташлаб ўзга штатга кетворган бир йигитни ҳам биламиз. Аёл тишинитишига қўйиб яшади, меҳмонхона ва савдо марказларида ишлади. Кунлардан бир кун уни ёши каттароқ америкалик уйига бир кунлик ишга чақирди. Болаларингни ҳам олиб кел деди. Аёл ишга келганида эса, уй эгаси уни қариндошлари билан кутиб олиб, турмушга чиқишни таклиф қилди. Аёл у ердан йиғлаб кетиб қолди. Биз шериклар билан уни овутдик, болаларини ҳам. Хабар олиб турадиган бўлдик. Бир куни қарасак ўша америкалик унинг эшиги ёнида турибди. Ёмғирли кун эди. Уни кўзларига қараб ҳаммасини тушундик. Ҳозир ўша аёл ва унинг икки фарзанди билан яшаяпти. Эр эса, эмишки аллақачон Ўзбекистонга кетган… Сўнгги мисол мен учун чиройли хотимага учраган воқеалардан. Аммо бундай воқеалар жуда ҳам кам. Ана энди, сиз ҳам, азиз суҳбатдош, мен каби юқорида эслаганим мақол ҳақида ўйлаб кўринг. Унда ҳақиқат борми ёки. . . Ҳусниддин ҚУТБИДДИН, Питсбург, Пенсильвания
Виржинияда сайл бўлди Шу йилнинг 31 май куни Вашингтон яқинидаги Виржиния давлат паркларидан бирида ўзбекистонликларнинг дала сайли ўтказилди. Ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган йиғинда бу сафар 100 ортиқ одам қатнашди. Йиғинда ёшу-қари жамул-жам бўлиб, ўзбекона дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуриш имконига эга бўлди. Ош, кабоб, сомса каби миллий тансиқ таомлар тортилиб, болалар ва катталар учун турли ўйинлар ташкил этилди. Ватандошлар бир-бирлари билан эсдалик учун суратларга тушиб унутилмас таассуротлар билан қайтдилар.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
14
VATANDOSH
ҲАЁТ САБОҚЛАРИ
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
(Давоми. Боши ўтган сонда)
НЕГА БИР ХОТИН КИФОЯ ЭМАС? Айтайлик, бир киши хотини билан бир неча йил умргузаронлик қилиб, фарзандлар кўради. Эр-хотин аҳил, тотув яшашган, бир-бирларини яхши кўришган. Ташқаридан қараганда, бу оиланинг бахту саодатига ҳеч нарса халал бермаётгандай. Аммо турмушда нималар бўлмайди, дейсиз? Бир куни келиб, эрнинг суюмли аёли касалманд бўлиб қолади. Оқибатда
ташлаб кетиши қийноқ ва изтироблари ҳам безовта қилмайди. Баъзан эрларнинг иккинчи хотин ҳақида бош қотириб қолишига кўп йиллар бирга яшаган эр-хотиннинг фарзанд кўрмасликлари ҳам сабаб бўлади. Шифокорлар аёлнинг фарзанд кўра олиш имкониятидан маҳрум эканини ҳам аниқлашган. Бундай ҳолатларда камдан-кам эркак «шу аҳволда ўтиб кетишга» ёки кимнингдир боласини асраб олишга рози бўлади. Мана шундай танг қолинган ҳолларда эрни иккинчи хотинга уйлатиш, яъни ўз бошига кундошлик «бало»сини келтириш таклифи кўп ҳолларда айнан хо-
ҳолат энди иккинчи хотин ахтаришга жиддий сабаб бўла олмайди. Чунки бир одамга қиз ёки ўғил фарзанд бериш ёки умуман бефарзанд қилиб қўйиш Парвардигорнинг иши, бунга кўнмаслик чин мусулмон ахлоқига зиддир. Аммо кўп кишилар Аллоҳ белгилаган тақдирга рози бўлмай, «иккинчи хотиндан ўғил фарзанд кўриш» илинжида янги никоҳ режасини туза бошлайдилар. Ёки кўпинча эркаклар енгилтаклик оқибатида ўз хотинидан чиройлироқ, ишвалироқ, ўйноқироқ, пулдорроқ ёки фаросатлироқ аёлларни учратиб қолиб, унга дарров уйланиш пайига тушишади. Улар
Аҳмад МУҲАММАД
қонунга мувофиқ тақиқлаш орқали ҳал этмоқчи бўлишади. Лекин бу йўлнинг оқибати жуда хатарли. Юқоридаги ҳолатлар қаршисида қолган эркак ўзи мақбул санаган йўл билан муаммосини ҳал этишга имкон топа олмагач, кескин чораларга ўтади. Кўп йиллар бирга яшаб келган хотинини шартта талоқ қилади. Бунда хотинининг яхши фазилатли ва ҳусндор экани ҳам, бир неча фарзандларнинг етим бўлаётгани ҳам, бошқа хотинга уйланиш катта сарф-харажатлар талаб этиши
КЎНГИЛХУШЛИКМИ Ё КЎНГИЛ ҒАШЛИК? ёхуд кўпхотинлилик муаммоларига бир назар у эрининг жинсий эҳтиёжларини қондиролмай, хотинлик вазифаларни уддалай олмай қолади. Эри эса жисмонан бақувват, шаҳвати ҳам тез-тез безовта қилиб туради. Шунда эр иккинчи бир хотинни шаръий йўл билан никоҳлаб олмаса, ё шаҳвати ғолиблик қилиб касалликка чалиниши ёки жинсий истакларини жиловлай олмай, ҳаром йўлларга кириб кетиши, зино қилиб қўйиши мумкин. Бордию эр нафсини жиловлай олмай, зинокорлик ҳам қилди, дейлик. У юрган жирканч йўлнинг хатар ва азоблари жуда кўп: эр хотинига ва оиласига хиёнат қилгани учун бир умрли виждон қийноғида қолади. Оила аъзолари билан муносабатларда иккиюзламачилик йўлига ўтишга мажбур бўлади. Оила фароғати бузилиб, рўзғордан барака кўтарилади. Эр-хотин ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларга раҳна етади. Бунинг устига зинокорлик жамият ахлоқини бузиб, унинг мароми ва ҳаётини издан чиқаради, инсон наслини бузади, турли жиноятларга сабаб бўлади. Ёки бошқа ҳолат ҳам кузатилади: хотини бетобланиб, аёллик вазифаларини бажаришнинг уддасидан чиқолмай қолганида баъзи жоҳил эрлар шунча йил аҳил-тотув яшаган хотинини ташлаб, бошқа бир аёлга шартта уйланиб кетиши мумкин. Бунда аёл эрсиз, таъминотсиз, фарзандларининг отасисиз, хулласи ҳамма нарсадан маҳрум бўлиб қолаверади. Эрнинг ташлаб кетиши орқасидан аёл руҳий изтироб чекади, шаъни топталади, бир касали ўн бўлади, яшашдан кўнгли совуйди. Мана шундай ҳолатларга тушиб қолмаслик учун бирдан-бир тўғри йўл эркакларнинг касалманд хотин билан бирга қолган ҳолда бошқа бир хотинга ҳалол-пок йўл билан уйланишидир. Бунда болалар ҳам етим, тарбиясиз ўсмайди, оила ҳам нафақадан маҳрум бўлмайди, касаллиги туфайли изтироб чекаётган хотинни эрнинг
тиндан чиқади. Чунки аёл олдида фақат биргина йўл қолган: эрининг бошқа бир аёлга уйланиб, фарзанд кўришига розилик билдириш, унинг бахтига шерик бўлиш. Акс ҳолда, шунча йил бирга тотувликда яшаган, «кўз очиб кўрган эри» уни ташлаб, бошқа оила қуриб кетиши мумкин. Ўзи эса бошқа эрга теккани билан билан барибир фарзандли бўлолмайди. Демак, бунинг бирдан-бир иложи – эрининг ўзга бир аёл билан никоҳига рози бўлиш. Машҳур Ислом олимларидан Юсуф Қарозовийнинг бундай фикрлари бор: «Яхши маълум, жуда кўп эрлар фарзанд кўришни исташади. Аммо хотинлари наслсиз, туғмас ёки сурункали оғир касалликка чалинган ёки яна бошқа муаммолар бор. Ана шундай ҳолатда эркакнинг биринчи хотинининг ҳам барча таъминотини қилишга кафолат берган ҳолда бошқа бир туғадиган ёки соғлом аёлга уйланиб, ҳаётини изга солиши мақбул эмасми?!». Яна баъзи ҳолатларда ўзбек эркакларини иккинчи хотинга уйланишга биринчи хотинларидан «нуқул қиз фарзанд кўришлари» ҳам «мажбурлайди». Аммо бу
бу ишларининг оқибати билан ҳам, бирданига икки аёлнинг бахтини бараварига поймол қилишаётгани билан ҳам ҳисоблашишмайди. Бу ҳолат эҳтиросга қул бўлиш, нафс сўзига кириш, шаҳватини қондиришнинг «қонуний йўли»ни топишга уринишдан бошқаси эмас. Иккинчи хотинга шаҳватни ўйлаб ёки жамиятда «мавқени мустаҳкамлаш» учун, шунчаки кўнгилхушлик ниятида ёхуд «пул кўпайиб кетгани» сабабли эмас, тамоман ноиложликда қолинганида ёки бир бева аёлнинг нафақасини таъминлаб, савоб топиш умидида уйланилади. Иккинчи (ёки учинчи) хотин олиш эрга обрў-мартабага эришиш ёки нафсини қондириш воситаси эмас, балки эр зиммасида катта бурч ва масъулият ҳамдир. Агар у хотинлари ўртасида адолат қила олмаса ёки бировига зулм ўтказса, охиратда Парвардигор ҳузурида қаттиқ ҳисоб беришини ҳам бир дақиқа унутмаслиги зарур. Ана шундай омилларни назарга илмаётган ёки улар билан келиша олмаётган жамиятларда масаланинг асл ечимини топишга уриниб ҳам кўрилмайди. Буни зўрлик билан, яъни кўпхотинлиликни
ҳам эркакнинг кўзига кўринмай қолади. Россиянинг «Аргументи и факти» ҳафталиги келтирган маълумотларга кўра, бу ерда ҳар икки никоҳнинг бири ҳеч қанча вақт ўтмай бузилиб кетади. 2005 йили никоҳдан ўтган 979,7 минг оиланинг 630 минги кўп ўтмай парчаланиб кетган. Россия Муфтийлар кенгаши аъзоларидан бири келтирган маълумотларда эса, мамлакатнинг Шимолий Кавказ, Татаристон, Волгабўйи каби мусулмонлар кўпчилик яшайдиган ва кўп хотинлилик унча «айб саналмайдиган» минтақаларида ажралишлар сони умумий никоҳларнинг бор-йўғи 8-9 фоизинигина ташкил этган. Бундан, иккинчи хотинга уйланиш кўп ҳолларда биринчи никоҳни ҳам асраб қолишнинг шартларидан бири экан-да, дея хулоса чиқариш имконини беряпти. Ёки бошқа яна бир ҳолатни олиб кўрайлик: Тожикистонда 1992-1996 йиллари рўй берган фуқаролик уруши даврида юз мингга яқин аҳоли, асосан норғул йигитлар ҳалок бўлди. Йигирма беш мингдан зиёд тожик оиласи боқувчисидан ажради. Бундан ташқари, кейинги ўн йил мобайнида Тожикистоннинг бир миллиондан ортиқ аҳолиси ўз оиласини ташлаб, МҲД давлатларига иш қидириб кетди ва борган жойида уларнинг янги оила қуришига тўғри келди. Бу эса мамлакатда катта демографик муаммони келтириб чиқарди ва кўплаб аёлларнинг эрсиз, энг асосийси боқувчисиз қолишларига сабаб бўлди. Мамлакат қонунларида кўпхотинлилик тақиқланганига қарамай, бу табиий жараён туфайли бир нечтадан аёлга уйланиш авж олиб кетди. Кўп хотин олишга қарши бўлган давлат амалдорлари ўртасида ҳам иккинчи, ҳатто учинчи-тўртинчи аёлларга уйланиш ҳодисалари одатий воқеага айланди.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
(Давоми келгуси сонда.)
VATANDOSH
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014
Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатини бошқараётган ҳакамлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда
Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 15 июнь куни Швейцария — Эквадор ўйинини бошқарди. Ўйин 2:1 ҳисобида швейцарияликлар ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, Равшан Эрматов бошчилигида ҳакамлар бригадаси ушбу ўйинда мутахассис ва спорт шарҳловчилари эътирофига сазовор бўлди. Чунончи, worldreferee.com сайти Эрматов ва унинг жамоаси фаолиятига юқори баҳо берди. Сайт репортерлари ҳамда аъзолари Эрматовнинг ҳакамлигига 7,6 балл қўйишди. Ушбу материал тайёрланаётган пайтда у ҳакамлар рўйхатида биринчи ўринни бошқариб турган эди. SBNation нашри эса Равшан Эрматовни дунёнинг энг яхши рефериси сифатида эътироф этган. «Vatandosh»
Диего Марадонани Бразилиядаги стадионга киритишмади
Диего Марадона Аргентина ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувини телевизор орқали томоша қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда CNN мухбири Танкреди Палмери ўз твиттерида хабар берди. Бразилиядаги “Маракана” стадиони ходимлари тегишли аккредитацияси бўлмагани сабаб Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийини аренага киргазишмади. Аргентиналиклар ва боснияликлар ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида Аргентина термаси ғалабаси билан якунига етди. Гуруҳда, шунингдек, Нигерия ва Эрон терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда. «Kun.Uz»
Ҳоқон Шукурнинг рекордини ким уради? АҚШ ва Гана терма жамоалари иштирокидаги ўйинда киритилган Клинт Демпсининг голи жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор голлар ўнлигидан ўрин олди. Маълумотларга кўра, америкалик учрашувнинг 29-сониясида рақиб дарво-
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
15
ди.
Бундан ташқари, “Инстаграм” ва “Твиттер” сингари ижтимоий тармоқларда #Persieing хэштеги остида одамлар голландиялик ҳужумчининг гол киритган ҳолатини такрорлаб суратга тушишган. “Учар голланд”нинг голи одамларни “ақлдар оздиряпти” десак, муболаға бўлмайди. «Sports.Uz»
засини ишғол қилган. Ҳозирга қадар бундан ҳам тезроқ киритилган голлар мундиал тарихидан жой олган. Булар орасида 2002 йилги жаҳон чемпионатида Жанубий Корея дарвозасини 11-сонияда ишғол қилган Туркия термаси футболчиси Ҳоқон Шукур биринчи ўринда турибди. Чехиялик Вацлав Масек 1962 йилда Чили дарвозасига 16-сонияда, германиялик Эрнст Лехнер 1934 йилда Австрия дарвозасига 25-сонияда ва Англиялик Брайан Робсон 1982 йилда Франция дарвозасига 27-сонияда гол ургани қайд этилган. «Sports.Uz»
«Челси» собиқ бош мураббийи Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқишга тайёрлигини маълум қилди
АҚШ бир ўйинчисидан айрилди
АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Жоузи Алтидор Ганага қарши бўлиб ўтган учрашувда жароҳат олди. 2:1 ҳисобида америкаликлар фойдасига ҳал бўлган ўйиннинг 23-дақиқасида у тиззаости пайларининг жароҳати туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлган. Терма жамоа шифокорларининг айтишларича, футболчи учун жаҳон чемпионати якунига етган бўлиши ҳам мумкин«Championat.asia»
Робин ван Персининг голи ҳаммани “ақлдан оздирмоқда”
Жаҳон чемпионати, “В” гуруҳи биринчи учрашувида Голландия терма жамоаси Испанияни йирик ҳисобда (5:1) мағлубиятга учратганидан хабарингиз бор, албатта. Ўша учрашувнинг қаҳрамони, Робин ван Перси, ўзининг ажойиб ва ғайриоддий голи билан интернет фойдаланувчилари орасида энг муҳокамали мавзуга айланди. Ашаддий футбол муҳлислари эса “учар голланд”га бағишлаб турли ҳилдаги фото, мемо, карикатура ва ҳатто мультфильмлар ҳам яратиш-
Лондоннинг «Челси» жамоаси собиқ бош мураббийи, исроиллик мутахассис Авраам Грант, агар таклиф бўлса, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида ишлашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Uff.uz сайти хабар бермоқда. Бразилиядаги ЖЧ-2014да Исроил ОАВи вакили сифатида иштирок этаётган ва айни вақтда жамоасиз бўлган мураббийнинг Uff. uz мухбирларига маълум қилишича (видео), Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиши учун иккита нарса керак. «Биринчи навбатда яхши мутахассис керак. Иккинчидан, маҳоратлаи ўйинчиларни йиға билиш керак. Ўзбекистон футболи ҳақида оз бўлсада маълумотга эгаман. Сизларда истеъдодли футболчилар бор. Лекин, қобилиятнинг ўзи етарли эмас. Уни тўғри йўлга сола билиш керак. Ўшандагина маълум натижага эришиш мумкин», – деди Грант. Авраам Грантнинг қайд этишича, ўзбекистонлик футболчилар Европанинг кучли чемпионатларида ўйнаб кетишлари учун аввало Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиши керак. «Лекин мундиалга бирданига чиқиб бўлмайди, бу босқичмабосқич амалга ошириладиган иш», – дейди исроиллик мутахассис. «Челси» собиқ бош мураббийи, агар Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф тушса, бу таклифни албатта кўриб чиқишини маълум қилди. «Агар жиддий айтадиган бўлсам, мен ҳаётдан янги чақирув-синовларни яхши кўраман. шундай экан, Ўзбекистон терма жамоасини мундиалга олиб чиқиш менга қизиқ туюляпти. Агар сизлардан таклиф бўлса, мен кўриб чиқишга тайёрман», – деди Авраам Грант. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Миржалол Қосимов мураббийлик қилмоқда. У 2012 йил июнида Вадим Абрамов ўрнига бош мураббий этиб тайинланган эди. Қосимов ўз фаолиятида иккинчи бор терма жамоани ЖЧ саралаши вақтида қабул қилиб олиб, уни мундиал финал босқичига олиб чиқа олмади.
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh
«Kun.Uz»
16
VATANDOSH
РЕКЛАМА
№ 38, 18 июнь, 2014 йил
ЁЗ – 2014!
27 июндан - 22 августгача “Ватандош” жамияти қошида янги, Америкада илк бор ўзбек-инглиз тилларига ихтисослаштирилган “БОЛАЖОН” болалар кундузги оромгоҳи ишга тушди! Унда 5-15 ёшдаги болаларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши режалаштирилмоқда. Оромгоҳда фарзандларингиз учун: - Ҳафтада 4 марта олимпиада стандартларига мос сув ҳавзасида сузиш; - Нонушта, тушлик (ҳалол иссиқ овқат), енгил тамадди (snacks); - Нью-Йоркнинг диққатга сазовор жойла-
ри, Марказий боғ, Бронкс ҳайвонот боғи, НьюЙорк аквариум ва сув ҳавзалари ҳамда бошқа машҳур жойларга саёҳат; - Гимнастика, футбол, баскетбол, теннис, камонбозлик, қиличбозлик, йога, рақс, мусиқа, санъат ва бошқа ҳаваскорлик тўгараклари; - Транспорт ташкил этилади. Машғулотлар ўзбек ва инглиз тилларида юқори малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Кам таъминланган оилалар фарзандлари Нью-Йорк шаҳар дастурлари ва давлат стипен-
дияларидан ҳам фойдаланишлари мумкин. “Ватандош” жамияти аъзолари ва биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган 15 нафар болага $50 чегирма берилади. Азиз ота-оналар! Фарзандларингиз вақтини қандай сарфлашига бефарқ бўлманг, ҳар сонияси мазмунли ўтишига ўз ҳиссангизни қўшинг! Маълумот учун тел.: 347-757-1211 E-mail: farogat@vatandosh.org info@vatandosh.org
www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh