№12 2012 йил январь

Page 1

www.vatandosh.com

V

ATANDOSH

www.vatandosh.com The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2012 йил, 1 январь, № 1 (12)

“ВАТАНДОШ”ЧИЛАР ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси журналистлар учун ўтказган танловда “Ватандош” газетаси муҳаррирлари Тошпўлат Раҳматуллаев ҳамда Давронбек Тожиалиев фахрли ўринларни қўлга киритди.

3-бетда

АҚШда яшовчи ноқонуний муҳожирларнинг ҳам қонун билан белгиланган ҳуқуқлари бор. Улардан тўғри фойдаланиш муҳожирни депортациядан сақлаб қолиши мумкин.

6-бет

НОҚОНУНИЙ МУҲОЖИРЛАР: УЛАРНИНГ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ БОРМИ?

ЭСКИ ВА ЯНГИ ЙИЛ СЕРВЕР ЖЕПАРОВ ВA “РОЖДЕСТВО” БУ СОНДА ЯНА: САРҲИСОБИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ КИМНИНГ БАЙРАМИ? ГУЛСАНАМ АҚШДА! - 3-бет 2011 йил Ватанга, “Ватандош”га кўп нарса берди. Сизга нима берди?

4-бет 9-бет АЗРОИЛНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ - 12-бет НОМИНГ УЛУҒМИ, АЁЛ? - 16-бет

Рождество америкали- ТУПРОҚ ҲИДИ Сервер Жепаров ўзининг 2014 йил Бразилияда тўп су- кларнинг байрамими ёки ЎЗБЕКИСТОН ЙИЛНОМАСИ Америкадаги ҳамманикими? ришига кўзи етадими?

2, 9-бетда

11-бетда

12-бетда

KHAYMANS Доставка товаров в Узбекистан Надежность, Оперативность и высокое Качество обслуживания

10% CHEGIRMA! Xarid payti ushbu kuponni ko’rsatsangiz, mahsulotlar narxidan 10% chegirma olasiz. OPEN 7 DAYS A WEEK

USA 3075 Brighton 14 street, Apt.44b Brooklyn, New York. 11235-5561 Tel: +13477223850 +14077220408

E-mail: info@khaymans.com Web: www.khaymans.com

Узбекистан 3 ул. Мукимий, Яккасарайский р-н, Ташкент. Teл: +99871 2806224 Moб: +99897 1113326

Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.com/obuna


2

МУҲАРРИР МИНБАРИ

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

ДАҚИҚАНИНГ ҚАДРИ ЁХУД “ВАТАНДОШ”НИНГ ЯНГИ ЙИЛ ДАЪВОСИ

2011 йил ҳам поёнига етди. Биз билган милодий сана бошланганидан бери инсоният 20 та юз йилликни яшаб қўйибди. Бир инсон умри қаршисида улкан вақт. Абадият олдида эса зарра қадар ҳам эмас. Вақт аталмиш мавҳум яратилиқнинг бир дақиқаси ҳам аслида улкан неъмат ва катта вақт экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?.. Лицейда ўқиб юрган пайтларим Хайринисо опа деган математика фани ўқитувчиси бўларди. Жуда ақлли, доно ҳамда зиёли инсон эди. Талабалар ундан ҳайиқишарди, берган дарсларини ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилардик… 11-синфда ўқиётганимизда бир куни шу ўқитувчимиз дарсда ажойиб тажриба ўтказди. “Ҳамма қўлини кўтариб турсин. – деди у, – Энди ҳар бирингиз ичингизда бир дақиқани ҳисобланг ва бир дақиқа ўтди, деб ўйлаганингизда қўлингизни туширинг”. Биз ичимизда сонияларни 60 га қадар санай кетдик. Хайринисо опа эса соатга қараб сонияларнинг ҳақиқий ўтишини кузатиб турди. Ҳаммамиз ўз ҳисобимиз бўйича бир дақиқа ниҳоясига етди, деб ўйлаганимизда, бирин-кетин қўлларимизни тушира бошладик. Ҳаммадан охири мен туширганим эсимда. Лекин мен ҳам ҳисобда адашибман… “Ҳаммангиз бир дақиқа тугамасдан қўлингизни туширдингиз. – деди ўқитувчимиз. Шундан сўнг бироз жим турди-да, сўнг, – Бир дақиқа ана энди ўз ниҳоясига етди, ” деди. Биз ўша пайтда бир дақиқанинг бунча-

лар узун бўлишини билмаган эканмиз. “Ана, кўрдингизми? – деди Хайринисо опа, – Бир дақиқа оз фурсат эмас. Шу бир дақиқа ичида ҳам қанча ишни амалга оширса бўлади. Вақт оз, деб кўп нолиймизу, лекин бир дақиқанинг ҳам аслида катта фурсат эканини билмаймиз. Олдингизга қандай мақсад қўйган бўлсангиз, шунга эришишга етарли имконият, вақт бор”. Бу гаплар олий ўқув юртига кириш ўша

пайтлар ҳаётидаги энг катта орзу бўлган абитуриентларга қарата айтилган эди… Ўшандан бери орадан 10 йилдан зиёд вақт ўтди. Бир йил 365 кундан иборат десак, 365 кун 8760 соатдан иборат. 8760 соат эса 525600 дақиқадан ташкил топар экан. Бу эса кичик муддат эмас. Лекин у жуда тез ўтганга ўхшайди. Бир дақиқанинг кутилгандан кўра узоқроқ муддат эканидан ҳайратланган одам учун 10 йилнинг бунчалар тез ўтгани қизиғ-а? Болалигимда дори қутиларининг яроқлилик муддатида “2000 йилгача

яроқли” Муҳаррир минбари деган ёзувларга кўзим тушарди. Ўша пайтлар 2000 рақами кўзимга жуда катта кўринарди. “Ўҳҳў, 2000 йилгача қанча бору…” деб ўйлардим. Назаримда, бу йилларга етиб бориш учун ҳали кўп яшаш керак эди. Лекин вақт ўтиб 2000 тугул, 2011 йил ҳам келдию кетди. Шу тариқа, курраи заминнинг пешонасига битган бўлса, 2020 ҳам, 2050 ҳам, 2100 ҳам ана шундай “бир лаҳзада” келадию кетаверади… Вақт ғанимат. Унинг арзимас кўринган бир дақиқасини ҳам исроф этмайлик. Бир дақиқа ичида кўп иш қилса бўлади. Масалан, «Ватандош» газетасининг сиз кўз югиртираётган мана шу бир мақоласини 60 сония ичида ўқиб чиқишингиз мумкин. Умрингизнинг 60 сониясини руҳият учун ажратишга эринманг... 2011 йилда “Ватандош” газетаси дунё юзини кўрди. Бир йил ичида эришган ютуқларимиздан бажара олмаган ишларимиз кўп. Мақсадимиз нафақат Америкадаги, балки бутун дунёдаги ўзбеклар хонадонига кириб бориш. Яхши ният – ярим мол. Ҳаракатда баракат бор. Демак, ниятга яраша ҳаракат қилиш керак. Хориждаги ҳар бир Ватандошимизнинг хонадонига “Ватандош” кириб бормагунча, “Ватандош” жамоаси ҳаракатдан тўхтамайди. Бу ҳаракатга сиз ҳам қўшилинг! Беҳзод МАМАДИЕВ, “Ватандош” газетаси бош муҳаррири

24 февраль. АҚШда биринчи ўзбек тилидаги даврий нашр – “Ватандош” газетасининг нишона сони муассис Фарҳод Султон, бош муҳаррир Давронбек Тожиалиев ва бош муҳаррир ўринбосари Алишер Айматли бошчилигида чоп этилди. 25 февраль. АҚШда би-

тасининг расмий сайти – www. vatandosh.com ишга тушди. 1 апрель. Cайтимиз .UZ доменида ҳам фаолият бошлади: www.vatandosh.uz 10 апрель. “Ватандош” газетасининг YouTube саҳифаси фаолият бошлади: www. youtube.com/Vatandosh. 18 май. Ўқувчиларнинг та-

4 август. “Ватандош” газетаси сайтида китоблар дўкони ташкил этилди. Бу oкеан ортида Ўзбекистонда чоп этилган бадиий китобларни бевосита харид қилиш имкониятига эга илк онлайн дўкондир. 26 сентябрь. 2011 йилги UZ миллий домени Интернет-фестивалида “Ватандош”

1 декабрь. “Ватандош” газетасининг «PDF» электрон нусхаси учун пулли обуна бошланди (www.vatandosh. com/obuna). 14 декабрь. АҚШ элчихонаси томонидан журналистлар учун эълон қилинган танловда «Ватандош» муҳаррири Тошпўлат Раҳматуллаев

ринчи ўзбекча газета чоп этилгани ҳақидаги хабар Мавлон Шукурзода ёзган ахбороттаҳлилий мақоладан сўнг дунёнинг 100 дан ортиқ оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Mарт. АҚШнинг Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида “Ватандош” газетасининг тақдимот маросимлари ўтказилди. 17 март. “Ватандош”нинг биринчи сони чоп этилди. Таниқли журналист Тошпўлат Раҳматуллаев Бош муҳаррир ўринбосари лавомига тайинланди. 28 март. “Ватандош” газе-

лаб ва истакларига кўра, газетамизнинг “Vatandosh-Plus” деб аталган махсус кирилл алифбосидаги сони чоп этилди. 21 май. “Ватандош” газетасининг расмий сайти – www. vatandosh.uz янги дизайн ва қиёфада ишга тушди. 4 июнь. “Ватандош” газетасининг “Facebook”даги саҳифаси ишга тушди: www. facebook.com/vatandosh. gazetasi. 11 июль. Газетамизнинг 6-сони чоп этилди. Ушбу сондан бошлаб «Ватандош» бутунлай кирилл алифбосида чоп этиладиган бўлди.

газетасининг расмий сайти – www.vatandosh.uz танловнинг “Оммавий ахборот воситалари йўналишидаги энг яхши сайт” номинациясида 2-ўринни эгаллади. 1 ноябрь. Беҳзод Мамадиев “Ватандош” газетасининг бош муҳаррири, Мавлон Шукурзода бош муҳаррир ўринбосари лавозимларига тайин этилди. 20 ноябрь. “Ватандош” газетаси сайтида “Бепул обуна” акцияси ўтказилди. “Ватандош” газетасининг «PDF» шаклидаги электрон нусхаларига 400 дан ортиқ газетхон бепул обуна қилинди.

2-ўринга лойиқ деб топилди ва элчихонанинг махсус дипломи ҳамда “iPod Touch” билан тақдирланди. Шунингдек, бош муҳаррир ўринбосари Давронбек Тожиалиев ҳам совриндорлар сафидан жой олди. Хулоса: 2011 йилда “Ватандош” газетасининг 12 та сони чоп этилди (нишона сони, 1-11-сонлар). Унда 50 дан ортиқ муаллифнинг 300 га яқин мақолалари нашр қилинди. Шунингдек, www. vatandosh.uz сайтида ҳам 360 га яқин мақола ва янгиликлар чоп этилди. Давронбек ТОЖИАЛИЕВ тайёрлади.

“ВАТАНДОШ” 2011 ЙИЛДА

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

VATANDOSH Vol. 1 (12). Sunday, January 1, 2012 Publisher: Farhod Sulton farhod@vatandosh.com

Editor-in-Chief: Behzod Mamadiev behzod@vatandosh.com

Deputy Editors: Davronbek Tojialiev davronbek@vatandosh.com

Mavlon Shukurzoda shukurzoda@vatandosh.com

Editors: Alisher Aymatli aymatli@vatandosh.com

Toshpulat Rahmatullaev toshpulat@vatandosh.com

Managing Editors: Tamara Nazarova Ulugbek Qosimov Web Developers: Shukhrat Pardaev Shohruh Kenjaev Partner organization: Uzbek Association of Commons Editorial and Executive office: 2705 Coney Island Ave. Brooklyn. NY. 11235 Phone: 646.397.0325 Web: www.vatandosh.com Email: info@vatandosh.com All materials in this newspaper have been copyrighted and are the exclusive property of Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the due consent of the publisher. The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the editors’ point of view. We are not responsible for contents of advertisements and products and establishments advertised in Vatandosh.

БИЛАСИЗМИ? 1 декабрдан “Ватандош” газетасининг “PDF”електрон нусхаси учун обуна бошланди. Электрон газетанинг афзалликлари: - Арзон; - Газета чиққан куни қўлингизга етиб боради; - Барча суратлар рангли ва тиниқ; - Компютер ва бошқа барча электрон алоқа воситаларида ўқиш мумкин. Обуна ҳақида батафсил маълумот сайтимизда: www.vatandosh.com/obuna


VATANDOSH

ЯНГИЛИКЛАР

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

3

ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА ВА “ҲАНДАЛАК” ГУРУҲИ АҚШДА КОНЦЕРТ БЕРДИ Гулсанам Мамазоитова ҳамда “Ҳандалак” гуруҳи вакиллари Ортиқ Султонов ва Зокир Очилдиев 22 ва 23 декабрь кунлари Филаделфия ва Нью-Йорк штатларида концерт бериш учун АҚШга келганлари ҳақида олдин хабар берган эдик. Санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари белгиланган кунлари муваффақият билан ўтказилди.

“ВАТАНДОШ”ЧИЛАР ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Суратда: “Ватандош” газетаси муҳаррири Тошпўлат Раҳматуллаев (чапда) АҚШ элчиси Жорж Крол билан.

14 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Элчихонаси пресс-атташеси Лиза Гудгейм қароргоҳида журналистларнинг жорий йилдаги сўнгги “Пресс-Гап” учрашуви бўлиб ўтди. Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол иштирок этиб нутқ сўзлади. У журналистларнинг элчихона билан ҳамкорлик қилганлари ҳамда сўз эркинлиги йўлидаги ҳаракатлари учун миннатдорлик изҳор этди. Лиза Гудгейм АҚШ элчихонаси томонидан журналистлар учун йил бошида эълон қилинган танлов натижаларини эълон қилди ҳамда ғолиблар тақдирланди. Ушбу танловда “Ватандош” газетасида чоп этилган “Америка заминида Наврўз”, “Америкача орзу: у ҳақиқатми ёки сароб” номли ва бошқа мақолалари билан иштирок этган газетамиз муҳаррири Тошпўлат Раҳматуллайев 2-ўринга лойиқ деб топилди ва элчихонанинг махсус дипломи ҳамда “iPod Touch” билан тақдирланди. Шунингдек, бош муҳаррир ўринбосари Давронбек Тожиалиев ҳам Консул Девид Мико, элчи Жорж Крол билан интервьюлари ҳамда бошқа мақолалари билан танловда қатнашиб, совриндорлар сафидан жой олди.

АҚШДА ЯНГИ ЎЗБЕК ЖАМИЯТИ ИШ БОШЛАДИ

АҚШнинг Нью-Йорк штатида янги Умумўзбек уюшмаси ташки этилди. Чет элларда ва Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ватандошлар орасида Ўзбекистон ва Ўзбек халқининг маданий ва тарихий меъросини ўрганиш, АҚШга янги келаётган юртдошларга тил ўргатиш, юридик маслаҳат бериш ҳамда чет элларда яшаётган ватандошлар орасида хайрия жамғармасини ташкил этиш жамият олдига қўйган асосий мақсадлардан ҳисобланади. Шунингдек, марказ маҳаллий ва халқаро миқёсида ўзбекона усулда таълим, маданият ва инсонпарварлик руҳидаги тадбирларни

уюштириш, хорижда ўсаётган ёш авлодга маърифий ва маданий руҳда тўғри тарбия бериш ҳамда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тинчликни барқарорлаштириш мақсадида бошқа миллатлар маданият марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишларида фаолият олиб боришни ҳам мақсад қилган. Умумўзбек жамияти нодавлат-нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатга олинган бўлиб, ҳозирда Нью-Йорк ва Филаделфия штатларида фаолият олиб бормоқда. Ташкилот идораси Нью-Йорк шаҳрида жойлашган. Жамият АҚШдаги ўзбекистонликларнинг тўймаракаларини миллий ва диний расм-русумларга кўра ўтказиб бериш борасида ҳам ўз хизматларини таклиф этмоқчи. Жамиятнинг веб-сайтида ёзилишича, тўй маросимларида икки ёшни шаръан эр-хотин бўлишлари учун никоҳ ўқитиш, ўлим ҳолатларида жаноза ўқиш ва бошқа диний ва миллий урф-одатларни амалга оширишда жамоанинг малакали, илмли ва бу ишларни амалга ошириш ҳуқуқи ва ваколатига эга бўлган мутахассислари ёрдам беради.

Нью-Йоркдаги концерт 23 декабрь куни Бруклиндаги “Орион Палаc” ресторанида бўлди. Бу ерга ташриф буюрган юзлаб ватандошларимиз ўзбекистонлик қўшиқ ва кулги усталарининг концерт дастурини тинглаб, мароқли маданий ҳордиқ чиқардилар. Шунингдек, улар дастурхонга тортилган миллий ва шарқона таомлардан истеъмол қилиб, мусиқа садолари остида рақсга ҳам тушиш имкониятига эга бўлишди.

АФҒОНИСТОНДА БИРИНЧИ ТЕМИРЙЎЛ ИШГА ТУШДИ

Ўзбекистоннинг Ҳайратон кўпригини Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳри билан боғлайдиган 75 км.ли темирйўл чоршанба куни ишга тушди. Бу Афғонистон тарихида иш бошлаган биринчи темирйўл қатновидир. Темирйўл қурилиши лойиҳаси 165 млн. АҚШ долларига тушган. Қурилиш Осиё Тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган ва ўзбекистонлик темирйўлчилар томонидан бунёд этилган.. Шу пайтгача Афғонистонда яроқли темирйўл хизмати бўлмаган. Ўтган асрда Афғонистон шоҳи темирйўлларнинг мамлакатга кириб келишига қаршилик қилган бўлса, 80-йилларда советлар бошлаган бир неча темирйўл қурилиши лойиҳалари якунига етмасдан ташлаб кетилган. Ўтган ой Нато кучлари 24 Покистон аскарини ўлдириши оқибатида Покистон Нато юкларининг ўз ҳудудидан ўтишини тўхтатиб қўйган эди. Ўзбекистонни Афғонистон билан туташтирувчи янги темирйўлнинг очилиши Афғонистонга юкларни етказишда шимолий таъминот тармоғининг аҳамияти ошаётганидан далолат беради. Уч йил муқаддам Афғонистонга етказиб берилаётган таъминот юкларининг 90 фоизи Покистон орқали келган. Бугун ушбу юкларнинг қарийб 75 фоизи мамлакатга шимолий тармоқ орқали кирмоқда. АҚШ қўшинлари Афғонистонни 2014 йилгача тўлиқ тарк этишни мақсад қилган.

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


4

ДАВР СОҲИБЛАРИ Маълумки биз Туркистон ўзбеклари ўз тарихий ўтмишимизда ўзбек миллати бўлиб шаклланишимиздан олдин туркий халқларнинг бир бўлаги эдик. Бу жараённинг уч минг йилдан ортиқ тарихи борлигини бугун Ўрхун катабаларидан билмоқдамиз. Бу халқ улуғ Навоий, Бобур каби устодлар даврида камол топиб, гўзал адабий тилига эга бўлган ўзбек миллати бўлиб шаклланди… Афсусларки, бу муборак ҳаракат кейинги жоҳил хонлар даврида турғунликка учраб қолган эди. Бунинг устига рус истилоси ҳамда динни ниқоб қилиб олган жоҳил уламолар қўл остида қолган азиз элу улусимиз аламлар чекиб, оловларда ёнмоқда эди. Абдулла Қодирий – Жулқунбой мана шу даврнинг фарзанди бўлиб етишди, унинг асоратдан қутулиш, миллий ривожланиш йўлимизда кўрсатган фидокорликларини назарда тутиб мен уни давр соҳиби деб атайман. Абдулла Қодирий бу афсуснок кўринишни жиддият билан кузатиб турган миллий қаҳрамонларимиздан бири эди. У киши бу фожеаларнинг негизи бўлган Болалигимда дадам совға қилган, ўзим энг севиб мутолаа қиладиган «Ўзбек халқ мақоллари» номли китобим бўларди. Ундаги биринчи мақол: «Булбул чаманни севар, Одам – Ватанни», эди. Болалик тасаввурларим ҳам болаларча эди. Катталар «давлат пул бермаяпти», «давлатда пул қолмабди» дейишса, Давлат деган киши аввал бой бўлган-у, кейин камбағаллашибди-да, деб ўйлардим. Худди шу каби Ватан қандайин гўзал масканки, уни ҳамма одамлар севса, дея таажжубланардим. Мен Водилни билардим, Шоҳимардонни билардим, лекин Ватан қаердалигини билмасдим. Шу саволлар билан андармон бўлиб юрган кунларим дадамдан Ватаннинг қаердалигини сўрадим. Отам кулиб қўйдилар-да, «Ватан ҳозир сен турган ер, манашу қумсувоқ уйимиз, сен чангитиб ўйнаган маҳалла» дедилар. Мен эса ҳар куни кўрадиган таниш манзаранинг нимаси чиройли экани, қайси жиҳати худди Шоҳимардон каби оҳанрабодек доим ўзига тортаверишини тушунмасдим… Мактаб тугаб, мусофирлик ― талабалик ҳаёти бошланди. Ҳар бир қадамимизни назорат қиладиган инжиқ кампирнинг ижарадаги ҳовлисида 4-5 «вилоятлик»лар яшаган пайтларимиз баъзида битта нонга ҳам пул топа олмай, бир-биримизга термулиб чиққан тунларда отам айтган ўша Ватан кўз олдимдан кетмас эди… Ўқиш ва малака ошириш сабаби ила хорижда юрган кезларим муомаласи-ю хуш феъли бошқаларга ўхшамайдиган, чўнтагида доллари бўлмаса ҳам сизга қўлидан келган барча ёрдамни беришга тайёр, самимийлиги юзидан билиниб турадиган камтарин миллатдошларимни соғиндим… Навбатдаги сафардан қайтарканман, учоғимиз Тошкентга қўна бошлагандан сўнг барча қарсак чалиб олқишлаётган пайтда бир қариянинг йиғлай бошлагани эътиборимни тортди. Оппоқ соқоллари юзига зеб берган бу нуроний киши учоқдан тушгунгача йиғидан тинмади. Пичир-пичир гаплардан унинг яқинларидан биров

VATANDOSH

ВАТАН ВА ЗАМОН

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

яқин ўтмишимизни “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” каби ўлмас асарларида тўлиқ тасвирлаб берди. Гўзал рўмонларида ўз замонасида ҳам бўлиб турган чиркин иллат сабабларини танқид остига олиб, Ўрта Осиё халқларини, айниқса, ўзбек халқини уйғотмоқчи бўлди. Уйғотди ҳам. Миллий тилак йўлида дадил қадам қўйди. Адашмаган йўлида жонини фидо ҳам қилди. Мен ҳар гал “Ўтган кунлар”ни мутолаа қилганимда, ғафлатда, ҳайратда қолган улус манзарасини кўриб, инсон ҳуқуқларининг олий мақсад билан, дард билан ёзилганини кўриб, ўзбекона иймон-еътиқодимни тозалайман. Ишонч билан айтиш керакки, Абдулла Қодирий қоронғу водийда қолган халқимизга қутулуш йўлини кўрсата олди. Абдулла Қодирий ўз фикрларини ихчам ифода этиб, миллият орзуларини тафсилоти билан очиб бера олмаган бўлса-да, зукко улусимиз бу пайғомни ҳамон пайқаб, миллий эркинликка олиб борадиган йўл сари қадам қўйди. Мана бугунги истиқлол шарафи бу муборак пайғомнинг натижасидир. Шуни эслатиб ўтиш жоиз бўлса керак, ўтган аср

бошидан бошлаб ўзбек халқи Навоий, Бобур давридаги миллий туйғусини қайтадан тиклай бошлади. Русияга миллий тилагини ошкора ифода этиб, қайтадан ўзбек миллати бўла бошлади. Мен шу йўлда бош қўйган Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори, Абдулҳамид Чўлпон, яна ушбу саҳифада ёдга олинмаган бу каби азизларимизни давр соҳиблари, юлдузлари деб биламен. Хулоса, азизлар, тарихимизнинг миллий озодлик йўлида хизмат қилиб шаҳид бўлган азизларимизнинг руҳи ҳамиша шод бўлсин, уларнинг маънавияти ҳузурида бош эгиб таъзим қилишни миллий, виждоний, инсоний бурчим деб билурмен. Жўра қори БЎТАКЎЗ

вафот этган бўлса керак деган фикрга келгандим. У трапдан пастга тушиши билан холироқ жой қидира бошлади. Милиция ходими унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, қария томон юра бошлаган жойида тақа-тақ тўхтади. Нуроний ерга сажда қилганича ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг тилидан «Шукр, алҳамдулиллаҳ» сўзлари тушмасди. Мен бу нуронийнинг кимлигини билолмадим. Қария билан роса суҳбатлашгим, дардлашгим келди. Лекин унинг бу ҳолатида Ватан тупроғи энг яхши дардкаш эди. Яқинда бир дўстим ана шундай ватансевар миллатдошимиз ҳақида гапириб қолди. Абдусамад ота йигитлик пайтида

ва мартабага эришади. «Мен барибир Марғилонга қайтаман» дер эди у ҳар доим. Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек каттакатта тижорат эгалари бўлган ўғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «инжиқлашиб» қолган отадан ўғиллари сўрашибди: ― Ота, сизга нима етишмаяпти? ― Ўз уйимни соғиндим. ― Данғиллама ҳовлида турсангиз, атрофингизда хизматкорлар гирдикапалак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулбани нима қиласиз? ― Менинг уйимда сўрилар бор эди.

шўролар зулмидан қочиб, Арабистон диёрига ҳижрат қилади. Ўша ерда уйланади, бола-чақали бўлади. Марғилонда ҳам давлатманд бўлган Абдусамад Арабистонда ҳам ҳалол тижорати ила бойлик

Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олардим. ― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб берамиз. Ўғиллар сўри ясатишибди. Сўри атро-

ТУПРОҚ ҲИДИ

фига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам ёқмабди. Ўғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота: ― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувлари шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўяр, кечқурун сўйиб ердик… Ўғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни солиб, шилдирайдиган қилишибди. Албатта, маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота: ― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим. Ўғиллар махсус кондиционер ва вентиляцион тизим барпо қилиб, шабадани йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. Ўғиллари: ― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз? ― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим… Ўғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишибди. Ота жойлари ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор ўғиллар уч кундаёқ зерикиб, «кетайлик»ка тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур оларди. Ўғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ойдан сўнг катта ўғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди… Давронбек ТОЖИАЛИЕВ Суратни муаллиф олган.

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

МАСЛАҲАТ

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

5

ҚАНДАЙ ЭРТА ТУРИШ МУМКИН? Эрталаб уйқудан барвақт уйғониш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Айниқса, одам уйқуга кеч ётганда, буни уддалаш мушкул. Ўзи нима учун эрта туриш керак? Бу шунчалик муҳимми? Одамлар ўз ишлари, кун тартибларига кўра эрталаб қачон уйқудан туришни ўзлари ҳал қилса бўлмайдими? Бўлади. Аслида ҳам кўпчилик шундай қилади. Лекин эрта туриш зарур бўла туриб, буни эплолмайдиганлар бор. Кеч туриши оқибатида ишга, ўқишга кеч қолиб, раҳбариятдан дакки эшитиб юрадиганлар қанча орамизда?! Биз бу мақолада айни шу мавзу атрофида фикр юритмоқчимиз. Эрта туришнинг қандай ҳикмати ва фойдалари бор ва бунга қандай эришиш мумкин каби саволларга ушбу мақолада жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Эрта туришнинг фойдалари

Эрта туришнинг фойдалари кўп. Масалан, сиз ҳар куни эрталаб соат 7:00 да уйқудан турасиз. Тасаввур қилинг, сиз шуни бир соат олдинга сурдингиз. Энди еттида эмас, олтида туряпсиз. Ҳар куни уйқуда ўтадиган умрингизнинг бир соати реал жонли ҳаётингизга қўшилади. Бир соат ичида одам кўп иш бажара олади. Масалан, 60 дақиқада 100 саҳифагача китоб ўқиш мумкин. Ҳар куни эрталаб бир соатдан мутолаа қилинса, уч кунда катта бир китобни ўқиб битириш мумкин. Барвақт туриш ҳисобига қўлга киритилган вақт ҳисоб-китоб қилинганда эса, ойда ўттиз соат, бир йилда 360 соат фойдали вақтга эга бўласиз. Бу дегани, нақд 15 кунни тежаб қоласиз. Ўҳҳў, бу кунлардан самарали фойдалансангиз борми. . . 15 кунни худди кўз-юмиб очгунча муддатда ўтиб кетадиган уйқу билан барбод қилган яхшими ёки унумлироқ бирор машғулот билан банд бўлиб, умрингизни яна ярим ойга узайтирганингиз маъқулми? Албатта, ақлли киши иккинчисини танлайди. Руҳшунослар инсонларни биоритмларига кўра «тўрғай» (ерталаб бемалол вақтли уйғониб, ишга киришиб кета оладиган, лекин фаоллиги тушгача давом этиб, кейин аста-секин сўниб борадиган одамлар тоифаси) ва «бойқуш»ларга (ерталаб уйғона олмайдиган, тушгача ишга кириша олмай, фақат тушдан сўнггина иш бошлаб, то кейинги куннинг саҳаригача фаол ҳаракатда бўладиган инсонлар) ажратcалар-да, бу аслида шартли таснифлашдир. Лекин, бу таснифда ҳам жон бор. Ҳар икки тоифага мансуб одамлар атрофимизда кўп. Хўш, «бойқуш»ни «тўрғай»га айлантирса бўладими? Ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ашаддий «бойқуш» ҳам азонлаб уйғонишга мослаша олар экан, деган хулосага келдим. Тажрибам қуйдагича эди: Ҳар куни эрталаб соат 9-10да уйғониб, ярим кечаси 1-2га қадар, баъзан саҳар 3-4гача ўтирар эдим. Энг маҳсулдор вақтларим ҳам тушликдан кейинги пайтга тўғри келарди. Бундай одат иши кўп бўлмаган кишилар учун яхшидир, лекин вақт тазйиқи остида турганлар учун жуда унумсиз ва ёмон одат эканлигини ва азонлаб туриш билан шахсий муваффақият орасида кучли боғлиқлик борлигини англаб етганимдан сўнг, барвақт туришга аҳд

қилдим. Уйқудан олдин қўнғироқни соат тонгги 5:00га қўйдим. Ва эртаси куни тушликдан сал олдин уйғондим. . . Бу ҳол анча вақт давом этди. Эрталаблари қўнғироқ чалиниши билан калламга келган биринчи фикр, шу қўнғироқнинг бонги ўчса-ю, яна озгина ухлаб олсам, деган ўй бўларди. Ва ярим-автоматик равишда қўнғироқни ўчириб, яна ширин уйқуга кетардим. «Тақдир эмас экан» деб, эски одатимни давом эттириб юрган пайтимда бир куни Стив Павлинанинг «Қандай эрта туриш мумкин?» деган мақоласига дуч келиб қолдим. Ва шундан сўнг мен учун янги ҳаёт бошланди. . . Мақоланинг қисқача мазмуни қуйидагича: Уйқу бўйича иккита ёндашув бор. Кўп инсонлар вақтли турмоқчи бўлса, вақтли ухлашга ҳаракат қилади. Уйқуси келмаса ҳам шунинг ҳаракатида бўлади. Иккинчи нуқтаи назар шуки, инсоннинг организми қачон ва қанча ухлаш кераклигини ўзи билади. Ушбу ёндашувга кўра, уйқу келгандагина ухлаш керак ва бунда уйқуга тўйганингиздан сўнг қўнғироқсиз ҳам ўзингиз уйғона оласиз. Стив Павлина бу икки ёндашувни бирлаштирган ҳолда шундай дейди: уйқингиз келса, дарҳол ухланг, лекин ҳар куни эрталаб аниқ бир вақтда туринг. Кечаси кеч уйқуга ётган бўлишингизга қарамай, эрталаб белгилаган вақтингизда туришга ҳаракат қилинг. Айтайлик, тунги ўн икки-бирларгача ухлай олмадингиз. Қўнғироқни эса тонгги соат бешга қўйгансиз. Нима қилиб бўлса-да, ўша белгиланган вақтда туришга ҳаракат қилинг. Эртасига кундузи чарчасангиз ҳам сабр қилиб кунингизни ўтказинг. Бир-икки кун шундай давом этcа, қарабсизки, бундан буён кечқурун соат 21-22ларда автоматик тарзда «нокаут» бўласиз -- ўчасиз. Чунки вужудингизнинг ўзи унга қанча уйқу кераклигини билади ва сизни вақти бўлганда «ўчириб қўяди». Агар ҳар куни соат эрталаб бешда тураман деб ўзингизга ваъда берсангиз ва шунга ҳеч қандай муросасиз амал қилиб келсангиз, танангиз ярим кечaгача ўтира олмай, сизни барвақт уйқу элтади. Чунки у эрталаб соат бешда туриш кераклигини билади ва ухлаб дам олмаса, эртаси ўзига қийин бўлишини яхши фаҳмлайди. Шундай давом этcангиз, 3-4 кундан кейин кеч ётиш одатингиз ўрнига эрта ётиб, эрта туриш кўникмаси ҳосил бўлади. 30 кун

давомида шу одатга адашмай риоя қилинг. Сўнг у сиз билан бутун умрга қолади, қон-қонингизга сингиб кетади. Барвақт туришда бир нечта муҳим нуқтага эътибор бериш керак. Агар уйқудорига ўрганиб қолган бўлсангиз, аввало, ундан воз кечиш лозим. Чунки у инсоннинг табиий ва меъёрий уйқусига салбий таъсир қилади. Кечқурун қаҳва ичишга ўрганган бўлсангиз, белгиланган вақтда уйқунгиз келмаса ҳам, ўз ўрнингизга ётишга одатланинг. Иложи борича соат кечки олти-еттидан сўнг тўйиб овқатланманг. Eганингиз барибир ҳазм бўлмайди, ошқозонингизда парчаланмайди. Овқатингиз озуқадан кўра заҳарга айланади. Яхши ухлай олмайсиз, токсикоз натижасида эса эрталаб нохуш туйғулар билан уйғонасиз ва бу ҳолат кунлик кайфиятингизга салбий таъсир қилади. Агар қўнғироқ бонг уриши билан ўрнингиздан тура олмасангиз, бу шахсий интизомингиз сустлигидан далолат. Интизом мускулга ўхшайди. Мускулни қанчалик кўп ишлатcангиз, у шунчалик кучли бўлади. Кучли интизом ва ирода эса вақт талаб этади. Биринчи марта қийин бўлади, иккинчиси ҳам. Лекин мунтазам давом этcангиз, борган сари енгиллашаверади. Агар қўнғироқ овозини эшитиб ҳам ўрнингиздан туришга иродангиз етмаса, телефонингизни ёқимсиз ва баланд товушли қўнғироққа мослаб, уни қўлингиз етмайдиган олис ёки баланд жойга қўйинг. Эрталаб унинг овозидан қутилиш учун ўрнингиздан туришга ва юриб бориб қўнғироқни ўчиришга мажбур бўласиз. Натижада мия мушаклари фаоллашиб, ўзингизга келасиз ва барвақт туришингиз лозимлиги ҳақидаги зарурат ёдингизга тушади.

Нега эрта туриш керак?

Саҳар туришни ният қилишдан олдин юқоридаги саволга жавоб топишингиз керак. Сиз нима учун эрта турмоқчисиз? Кимдир ибодат қилиш учун, кимдир ишга кеч қолмаслик учун, яна кимдир эрталаб дарс тайёрлаш ёки бадантарбия билан шуғулланиш учун барвақт туришга интилади. Ҳеч қандай иши бўлмаган одам учун ҳам эрта туриш зарар қилмайди. Ҳаким зотлар, эрта туриш инсоннинг ризқини кўпайтиради, деганлар. Дарҳақиқат, эрта турган одамнинг вақтида барака бўлади. Кайфиятнинг кўтаринки, руҳан тетик бўлишнинг сири ҳам уйқудан эрта уйғонишда. Шунинг учун эрта туришнинг зарурати ва фойдалари ҳақида олдиндан аниқ тўхтамга эга бўлиш керак. Чунки эрталаб туриб, нима билан шуғулланишни билмайдиган, аниқ режаси йўқ инсонда яна уйқуга кетиб

қолиш эҳтимоли юқори бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, одатдаги кунингиздан ҳатто 30 дақиқа вақтли турсангиз ҳам бу ҳар куни бадантарбия билан шуғулланишингиз ёки бир ойда 3-4та китоб ўқишингиз учун кифоя қиладиган қўшимча ва қимматли вақт бўлади. Одамлар вақт етишмаслигидан нолийдиган бугунги тиғиз дунёда ҳам режадаги ишларга улгуришнинг энг самарали йўли бу эрта туришдир. Энди тасаввур қилинг, 30 дақиқа эмас, 2-3 соат вақтлироқ туришга одатландингиз. Масалан, уйқудан 7:00да эмас, 04:00 да турасиз. Бу бир йилда 1116 соат бўлиб, 10 йилда деярли бутун бир йиллик умр сизнинг ихтиёрингизга берилади. Эрталаб туришда нафақат жисмоний, балки руҳий фойдалар ҳам жуда кўп. Эрта турган одамда ҳаётга муҳаббат, ўзига ишониш каби муҳим туйғулар кучли бўлади. Қолаверса, узоқ умр кўрувчиларнинг аксарияти эрта туришга одатланган одамлар бўлгани ҳам илмий илмий тажрибаларда исботланган. Эрта туриш оқибатида уйқунинг камайишидан хавотир олмаса ҳам бўлади. Мутахассислар катта одамлар учун бир кунда 5-6 соат ухлаш кифоя қилишини таъкидлашади. Демак, кеч соат 24: 00да ухлаган одам эрталаб 5: 00да уйғонса, кам ухлаганидан нолимаса ҳам бўлади. Албатта, уйқуни 6-7 соатга узайтирган афзал. Бу миқдорда ухлаш, айрим мутахассислар ваҳима қилганидек, организм учун зарарли даражадаги кам уйқу эмас, балки меъёр эканлиги ишончли илмий тажрибалар орқали исботланган. Аксинча, кўп хасталикларнинг меъёрдан ортиқ ухлаш ва кун чиққунча ётоқда ётишдан келиб чиқиши ҳам фанда бор гап. Шундай экан, сиз ҳам барвақт туришга одатланинг. Агар буни эплолмаётган бўлсангиз, биз юқорида тилга олган усулларни қўллаб кўринг. Барвақт туришнинг фойдаларини кўргач, қилган ишингизга ачинмайсиз.

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh

Иқбол ҚОРАБОЕВ


6

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

VATANDOSH

ЮРИДИК КЛИНИКА муҳожирларнинг АҚШдаги баъзи ҳуқуқлари ҳақида маълумот бериш мақсадида ёзилган. Аэропорт ва АҚШга кириш пунктларида бошқа қонун-қоидалар амал қилади.

Иммиграция хизмати ҳақида

АҚШ Миллий Хавфсизлик Департаментида (US Department of Homeland Security) иммиграция масалалари билан ишлайдиган уч асосий бўлим бор: 1) Иммиграция ва Божхона Хизмати (ICE – Immigration and Customs Enforcement); 2) Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати (CIS – Citizenship and Immigration Services) ва 3) Божхона ва Чегара Назорати (CBP – Customs and Border Patrol). Шу уч муассасадан АҚШда ноқонуний муҳожирларни топиш, уларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш ишлари би-

исми аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Иммиграция хизмати ходимлари “ICE warrant” деб аталадиган ҳужжат билан ҳам келишлари мумкин. Бу ҳужжат ноқонуний муҳожирни депортация қилиш ҳақидаги ордердир. “Аrrest warrant” ёки “Search warrant”дан фарқли ўлароқ, “ICE warrant” уйингизга сизнинг розилигингизсиз киришга рухсат бермайди. Агар иммиграция хизмати ходимининг уйингизга кириш учун ордери бўлмаса, унга эшигингизни очмасликка ҳаққингиз бор. Агар иммиграция хизмати ходими сизга ордерим бор деб айтcа, уни ходимни уйга киритмасдан олдин тўлиқ ўқиб чиқишга ҳаққингиз бор. Кўпинча, иммиграция хизмати ва умуман, ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари ордерни ўзлари ё эшик тагидан, ё эшикни қия қилиб очганингизда сизга узатишади. Ордер билан танишиб чиқаётганингизда, у суд томонидан берилганига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун ордерда судья имзоси борлигига диққат қилинг. Шу билан бирга, ҳибсга олиниши ёки уйида тинтив ўтказилиши керак

Иммиграция хизмати ходими сизни кўчада сўроқ қилиш учун тўхтатганда, осойишталикни сақланг ва мулойим бўлинг. Иммиграция хизмати ходими ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати ходими билан тортишманг ва қаршилик кўрсатманг. Қўлларингиз ҳамиша полицияга кўринадиган ҳолда турсин. Инглиз тилини билсангиз, сиз ҳибсга олиндингизми ёки йўқми, шу ҳақда сўранг (Am I under arrest? – Мен ҳибсга олиндимми?). Агар ҳибсга олинмаган бўлсангиз, йўлингизда давом этишингиз мумкин. Агар ҳибсга олинганингизни маълум қилишса, нима сабабдан ҳибсга олинганлигингизни билиш ҳуқуқига эгасиз ва бу ҳақда сўранг. Ҳибсга олинган вақтингиздан бошлаб сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз. Бу ҳақда, албатта, ходимга билдиришингиз керак (I want to remain silent – Мен сукут сақлашни хоҳлайман). Баъзи штатларда, ходим сиздан исм-шарифингизни сўраса, жавоб беришга мажбурсиз. Агар ҳуқуқ-тартибот хизмати ходими сизда қурол борлигигa шубҳа қилса, устингизни секин пайпаслаб текшириб

АҚШДАГИ НОҚОНУНИЙ Аҳолиси 310 миллионга яқин Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) муҳожирлар мамлакатидир. Тахминларга кўра, АҚШ ҳудудида бугун 12-15 миллион ноқонуний муҳожир яшайди. Ноқонуний муҳожир бу АҚШда қонуний равишда истиқомат қилишга ҳужжати бўлмаган шахсдир. Ноқонуний муҳожирлар иммиграция хизмати ходимлари томонидан тутилган тақдирда, ўз ватанларига депортация (бадарға) қилинадилар. Масалан, “Америка Овози”га кўра, 2008 йилда 360 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир ўз ватанига депортация қилинган. Ватандошларимиз орасида ҳам АҚШда ноқонуний муҳожир сифатида кун кечираётганлар талайгина. Хўш, улар полиция, иммиграция ёки Федерал тергов бюроси (FBI) ходимларига дуч келган пайтларида депортациядан омон қолиш учун қандай қонунқоидаларни билмоқлари лозим? Уларнинг қандай ҳақ-ҳуқуқлари мавжуд? Умуман олганда, АҚШ қонунчилиги, хусусан, Конституцияси ҳимоясидан, асосан, АҚШ фуқаролари ва АҚШда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар фойдаланишлари мумкин. Шундай бўлса-да, ноқонуний муҳожирларнинг ҳам АҚШ Конституцияси томонидан ҳимоя қилинадиган баъзи ҳақ-ҳуқуқлари мавжуд. Уларни билиш ва уларга таяниб ҳаракат қилиш сизга ишонч ва осойишталик бахш этиши билан бирга, турли нохуш вазиятларда тўғри қарор қабул қилишингизга ёрдам беради. Эслатма: Ушбу мақола норасмий ҳуқуқий маслаҳат сифатида,

УЛАРНИНГ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ лан асосан Иммиграция ва Божхона Хизмати шуғулланади. Ушбу уч муассасага кўпинча умумлаштириб “Иммиграция хизмати” (Immigration Services) дейилади. Иммиграция хизматининг АҚШда ҳужжатcиз яшаб-ишлаб юрган муҳожирларни топиш мақсадида амалга оширадиган фаолиятлардан бири бу рейдлардир. Иммиграция ходимлари рейдларни бевосита уйингизга келиб, кўча-кўйда ёки иш жойингизда амалга ошириши мумкин. Ушбу ҳолатлар рўй берганда нима қилиш кераклиги ҳақида қуйида тўхталиб ўтамиз.

Иммиграция хизмати уйингизга келганда

Иммиграция хизмати ходими ёки полиция уйингизга келганда, уйингиз ичкарисига киришга рухсат берманг. Улар билан гаплашиш учун эшикдан ташқарига чиқинг ва орқангиздан эшикни ёпинг. Ходимдан сизни ҳибсга олишга ёки уйингизда тинтув ўтказишга рухсати, яъни ордери бор-йўқлигини сўранг. АҚШда иммиграция хизмати ва бошқа ҳуқуқтартибот хизмати ходимларининг уйингизга киришига рухсат берадиган ҳужжатнинг номи “Аrrest warrant” ёки “Search warrant” деб аталади. “Аrrest warrant” ҳибсга олиш учун рухсатнома бўлса, “Search warrant” тинтув ўтказиш учун берилган рухсатномадир. Ҳар икки ҳужжат ҳам суд томонидан берилиб, уларда шахснинг

бўлган шахснинг исм-шарифи ёзилган бўлиши керак. Иммиграция хизмати ходими ордер билан уйингизга киргач, у берадиган саволларга жавоб беришга мажбур эмассиз. Бундай ҳуқуққа АҚШда саволларга қарши сукут сақлаш ҳуқуқи дейилади (The right ro remain silent). Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қаерда туғилганингиз, АҚШга қандай қилиб кириб келганингиз ҳақида маълумот берманг. Шу билан бирга, ўзингизни АҚШ фуқароси ёки доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахс деб кўрсатиш учун сохта ҳужжатларни тақдим этманг. Иммиграция хизмати ходими тақдим этган бирор ҳужжатга, айниқса, унинг нима ҳақда эканлигини тушунмай туриб, имзо қўйманг. Иммиграция хизмати ходимига, саволларга адвокат билан маслаҳат қилмасдан туриб жавоб бермаслигингизни айтинг. Инглиз тилини яхши билмасангиз, “I want to speak to a lawyer” (Мен адвокат билан гаплашишни хоҳлайман), деб айтинг. Ордери бўлмаган тақдирда, иммиграция хизмати ходими бир-нечта савол сўраш учун сиздан уйингизга киришга рухсат сўраши мумкин. Бундай ҳолларда иммиграция хизмати ходими ва умуман, ҳар-қандай ҳуқуқтартибот ходимини уйингизга киритмаслигингизни маслаҳат берамиз.

Иммиграция хизмати кўчада тўхтатганда ёки иш жойингизга келганда

чиқиши мумкин. Бунга инглиз тилида “pat down” дейилади. Бунга ҳеч қачон қаршилик кўрсатмаслигингиз керак. Иммиграция хизмати ходими турли иш жойларида ҳам рейд ўтказадилар. Уларнинг иш жойингизга келганидан хабар топсангиз, сездирмасдан у ерни тарк этишга ҳаракат қилинг. Бунинг иложи бўлмаса, осойишталикни сақланг. Энг муҳими, иммиграция хизмати ходимини кўрганингизда ундан қочманг. Қочсангиз, иммиграция хизмати ходими сизни ҳақиқатдан ҳам жиноят содир этганлигингизда шубҳа қилиб, ордерсиз ҳибсга олишга ҳаққи бор. Ҳам кўчада, ҳам иш жойида иммиграция хизмати ходимига йўлиққанингизда табиий ҳолда сиздан иммиграцион статусингиз ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилиши мумкин. Умуман олганда, ёшингиз 18дан ўтган бўлса ва АҚШда қонуний яшашга рухсатингиз бор бўлса (масалан, “Permanent Resident Card”), бундай ҳужжатни ҳар доим ўзингиз билан бирга олиб юришингиз керак. Иммиграция хизмати ходими сиздан ҳужжат тақдим этишингизни сўраганда, тегишли ҳужжатни, албатта, кўрсатишингиз керак. Агар ноқонуний муҳожир бўлсангиз, сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи эканлигингизни айтинг. Сизнинг иммиграцион статусингиз ҳақида сўралган ҳар қандай саволга қарши сукут сақлаш ҳуқуқингиздан фойдаланишингиз керак.

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

ЮРИДИК КЛИНИКА

Иммиграция хизмати сизни ҳибсга олганда

Ҳибсга олинганингизда, ноҳақ деб ҳисобласангиз ҳам, қаршилик кўрсатманг. Саволларга адвокат билан маслаҳат қилмасдан жавоб бермаслигингизни айтинг. Агар адвокат ёллашга пулингиз бўлмаса, иммиграция хизмати ходимига сизга бепул хизмат кўрсатувчи (“pro bono immigration lawyers” деб аталади) ёки арзон нархларда хизмат кўрсатувчи адвокатлар рўйхатини беришини илтимос қилинг. Хусусан, қаерда туғилганингиз ва АҚШга қандай қилиб кириб келганингиз ҳақида маълумот берманг. Ҳеч қандай ҳужжатга, айниқса, нима ҳақда эканлигини тушунмай туриб, имзо қўйманг. Ҳар қандай ҳужжат матнини тушунмаганингизда, таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз.

Калифорнияда кенг қўлланиладиган “қизил карта” (“red card”) нима?

my name on it that you slide under the door. I do not give you permission to search any of my belongings based on my 4th Amendment rights. I choose to exercise my constitutional rights”. Ушбу матнннинг таржимаси қуйидагича: “АҚШ Конституциясининг 5-Ўзгартиришига асосланиб, сиз билан гаплашишни, саволларингизга жавоб беришни, ҳар қандай ҳужжатни имзолашни ёки сизга тақдим этишни хоҳламайман. АҚШ Конституциясининг 4-Ўзгартиришига асосланиб, агар судья томонидан имзоланган ва менинг исмим ёзилган ордерни эшик остидан узатмасангиз, сизга уйимга киришга рухсат бермайман. 4-Ўзгартиришга асосланиб, менга тегишли бирор нарсани тинтув қилишингизга рухсат бермайман. Мен конституциявий ҳуқуқларимдан фойдаланишни маъқул кўраман. ”

Якуний маслаҳатлар

ҳужжатcиз юрганимни ўрганади ва мени депортация қилади, деб ўйлаб тўхтамаслик полиция ходими учун сизни қувлаб-етишга, ордерсиз тинтув қилишга ва ниҳоят, ҳибсга олишга етарли асос бўлиб хизмат қилади. Сизни тўхтатган полиция ходимига фақат ҳайдовчилик гувоҳномасини, машина суғуртасини ва унинг рўйхатдан ўтганлигини кўрсатувчи ҳужжатни кўрсатишингиз керак. Бу ҳужжатлардан сизнинг ноқонуний муҳожир эканлигингизни билиб олиши мумкин эмас. Ўзингизни осойишта тутиб, полиция билан мулойим муомалада бўлсангиз, сизга йўл қоидасини бузганлигингиз учун (агар сизни тўхтатишга шу сабаб бўлган бўлса) огоҳлантириш ёки жазо беришдан бошқа ҳеч қандай чора кўрилмайди. Ноқонуний муҳожир, ўз иммиграцион ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, ҳар қандай вазиятга тайёр бўлмоғи лозим ва баъзи тайёргарлик чораларини кўрган бўлиши керак. Шулардан энг муҳими керак

МУҲОЖИРЛАР:

бўлганда қисқа вақт ичида мурожаат қилишингиз мумкин бўлган адвокатларни билиш. Уларнинг исм-шарифлари ва телефон рақамларини доим ёнингизда олиб юринг. Худди шу алоқа маълумотларини сиз К а л и ф о р Ҳуқуқларингиз: Мажбуриятларингиз: билан яшайдиган нияда фаолиоила аъзоларингиз - Сукут сақлаш - Осойишталикни ят кўрсатаётган ёки дўстларингиз ҳуқуқига эгасиз; сақланг ва мулойим бўлинг; м у ҳ о ж и р л а р учун ҳам уйингизда - Ўзингиз, уйин- Иммиграция хизмати ҳуқуқларини ҳимоя сақланг. Бу маълугиз ёки машинангиз тинтув ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати қилиш нодавлат ташмотлар ёрдамида қилинишига рухсат бермасходимига ўз вазифаларикилотлари ноқонуний сиз ҳибсга олинлик ҳуқуқига эгасиз; ни бажаришига тўсқинлик муҳожирларга “қизил ган тақдирингизда, - Агар ҳибсга олинма- қилманг; карта”дан фойдаяқинларингиз сизга ган бўлсангиз, йўлингизда - Ёлғон гапирманг ёки ланишни тавсия қисқа муддат ичида давом этиш ҳуқуқига эгасиз; сохта ҳужжат кўрсатманг; этадилар. Бу карадвокат ёллашла- Агар ҳибсга олинган - Ҳибсга олиниш тага сизнинг АҚШ ри мумкин бўлади. бўлсангиз, адвокат олиш ҳоллари учун тайёр туринг; Конституциясига АҚШда адвокат танҳуқуқингиз бор. Буни дарҳол - Иммиграция хизмати кўра ҳуқуқларингиз лашда нималарга сўрашингиз керак; ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати ёзилган бўлиб, имэътибор бериш ке- Ҳибсга олинган ходими билан бўлган учрамиграция хизмати раклиги ҳақида Вавақтингизда, адвокат билан шувни иложи борича ҳамма ходими ёки политандошнинг олдинмаслаҳат қилмасдан ҳеч тафсилотлари билан хотирция келганда, уни ги сонларида чоп қандай саволга жавоб берлаб қолишга ҳаракат қилинг; кўрсатишингиз мумэтилган мақолада манг ва ҳеч қандай ҳужжатни - Агар ҳуқуқларингиз кин. Шундай картага батафсил маълумот имзоламанг; иммиграция хизмати ёки эга бўлиш, айниқса, берган эдик. - АҚШда ноқонуний ҳуқуқ-тартибот хизмати ходиинглиз тилини билОилангиз аъмуҳожир бўлсангиз ҳам, кон- ми томонидан бузилди, деб майдиган ноқонуний золарига ёки ституциявий ҳуқуқларга эгаўйласангиз, албатта, шикомуҳожирларга жуда дўстларингизга сиз. ят қилинг. қўл келиши мумкин. иммиграцион но“Қизил карта”да мерингизни (“А инглиз тилида шунnumber”) бериб ликлари керак. Умуман олганда, дай сўзлар ёзилган: Ҳибсга олинганингизда, полиция камдан-кам қўйинг. “I do not wish to speak with you, АҚШда answer your questions, or sign or ҳолатларда ҳеч қандай сабабсиз яқинларингиз айнан шу номер hand you any documents based on тўхтатиб, сўроққа тутади. Бун- орқали сизни топишлари мумкин my 5th Amendment rights under the дай чорага қўл уриши учун по- бўлади.

БОРМИ?

United States Constitution. I do not give you permission to enter my home based on my 4th Amendment rights under the United States Constitution unless you have a warrant to enter, signed by a judge or magistrate with

АҚШда ноқонуний муҳожир бўлиб юрган шахслар, энг аввало, амалдаги қонунқоидаларни бузмас-

лициянинг жиддий сабаблари бўлиши керак. Айтайлик, сиз ноқонуний муҳожирсиз ва машинангизда кетаётганингизда сизни полиция тўхтатди. Агар тўхтасам, полиция ходими менинг АҚШда

Миракмал НИЯЗМАТОВ, Нотр Дам Университети ҳуқуқшунослик бўлими тадқиқотчиси

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

7

«ЎЗБEК ИШИ» Осмон баравар режани бердилар. — Бажарасан! — дедилар. — Бажаролмайман, — деди. — Бажарасан!! — дедилар. — Бажармайман!! — деди. — Қамаласан!!! — дедилар. Бажарди... Бола-чақаси кўп эди... Орден бердилар... Режани ошириб бажаргани учун... Кейин... қамадилар... Қўшиб ёзгани учун... Бола-чақаси кўп эди...

ТEСКАРИ ҲАҚИҚАТ Одам қанча кўп қизиқса, шунча кўп ўқийди. Қанча кўп ўқиса, шунча кўп билади. Қанча кўп билса, яшаши шунча қийин бўлади.

ҲАР КИМ ЎЗ АРАВАСИНИ ТОРТСА... Ҳар ким ўз юмушини бажарса, олам — гулистон. Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамнинг бошига мих қоқади...

САВОБ ВА ГУНОҲ Одамзоднинг табиати қизиқ: ўзининг тариқдек савоби— тарвуздек, тарвуздек гуноҳи — тариқдек туюлади...

АЛДОВ Биз ҳаммамиз — ёлғончилармиз. Айтинг, қайси бирингиз ақалли бирон марта гўдакка ёлғон гапирмаганман, дея оласиз? Гўдакни алдаш эса энг катта ёлғондир!

КОМЬПЮТEР Олимлар комьпютерни инсон миясидан андоза олиб яратган. Ўйлайди. Ҳисобкитоб қилади. Муаммони ечади. Хулоса чиқаради. Эслаб қoлади... Фақат комьпютернинг инсондан битта устунлиги бор: кераксиз ахборотни хоҳлаган пайтда хотирасидан ўчириб ташлаши мумкин... Одам эса ёмон хотираларни миясидан ўчириб ташлолмай азият чекади...

МEҲР Қуёш булоқ сувига ҳам, мағзавага ҳам баравар нур сочаверади. Ер чучмўмани ҳам, чақиртиканакни ҳам баравар ўстираверади. ...Ота-онага боланинг яхши-ёмони йўқ... Ўткир Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар« асаридан олинди.

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


8

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

VATANDOSH

ВАТАНДОШЛАР ҲАЁТИДАН

АМЕРИКАНИНГ ЎЗБЕК МИЛЛИАРДЕРИ

ёхуд АҚШдаги Бухоро шайхлари авлоди Муҳаммад Мунир Эртегун сулоласи ҳақида (Давоми. Боши ўтган сонда)

Машҳур «Космос» футбол клуби ҳақида

“Космос” клуби. Биринчи қаторда Пеле

Несуҳи ва Аҳмaд Эртегунлар мусиқадан ташқари Америкада санъат ва спортга ҳам катта эътибор берганлар. 1971 йили Ню-Йоркда акаукалар дунёга машҳур «Космос» футбол клубини тузиб, Америкада футболни ривожлантиришга катта ҳисса қўшадилар. Мазкур футбол жамоасига Пеле, Карлос Алберто Торрес, Франс Беккенбауер, Жозе Оскар Бернарди, Жоржо Киналя, Ганс Нескенс, Хулио Сесар Ромарио каби жаҳоннинг энг етук ва кучли футболчиларини жалб қилишади. Қисқа вақт ичида «Космос» Шимолий Америка футбол лигасининг энг кучли ва донгдор футбол жамоасига айланиб, бир неча марта чемпионликни қўлга киритади. Аҳмaд ўшанда «Космос» футбол клубининг Президенти эди. Несуҳининг яқин дўсти, жаҳоннинг кўзга кўринган сиёсатчиси Генри Киссингер «Ню-Йорк Тaймс» мухбирига берган интервюсида Несуҳи Эртегун АҚШда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун олиб борилган музокараларда қимматли маслаҳатлари билан унга катта ёрдам берганини ва 1994 йили ФИФА Кубоги учун Жаҳон

“Космос” клубининг эмблемаси

чемпионати айнан АҚШда ўтказилишига бениҳоя фойдаси текканини алоҳида таъкидлаган. Несуҳи жуда катта суратлар галереяси коллекциясини тўплаган, бу коллекцияда машҳур санъат усталари Макс Эрнст, Магритте, Дали, Басон ва Арп асарлари мавжуд. У, шунингдек, «Т. Ж. Мартелл Фоундeйшн» фонди аъзоси бўлиб, саратон касаллигини тадқиқ қилиш учун катта маблағ ажратган. Унинг ўзи шу касаллик билан оғриган эди.

Ака-укаларнинг кейинги тақдири

Несуҳи Эртегун 1989 йили оғир касаллик туфайли 71 ёшида Ню-Йоркда вафот этади ва васиятига биноан Истанбулдаги ўзбеклар таккаси қабристонига кўмилади. Несуҳи Овоз ёзиш санъати миллий академиясининг биринчи президенти бўлган, Халқаро фонограмма саноати федерациясининг раиси лавозимида фаолият кўрсатган. У 1991 йили Рок-н-рол шон-шуҳрат Ҳоллига киритилиб, «Лайф Тайм Ачивмнт Авард» (Бир умрлик муваффақиятлар) мукофотига сазовор бўлган эди. Несуҳи тўғрисида: «Bарнер Брозерс» раҳбари Стевен Ж.Росс «Ню-Йорк Тaймс» газетасига интервюсида «Несуҳи ўз фаолиятида фақат профессионал, энг яхши мусиқачиларни

Аҳмад Эртегун. Ню-Йорк, 2000-йил

жалб қилар эди, – деб айтган. – Сабаби мусиқа ва мусиқачиларга ғамхўрлик қилиб, уларнинг ҳурматига сазовор бўларди. У мусиқанинг миллат танламаслиги ва универсал тил эканлигини ҳаммадан олдин тушунган эди». «Модерн Жазз Kуoртет» (саксофон) ва Юсуф Латиф (най), Несуҳи билан гаплашганимда, ўзимни отам ёки акам билан гаплашгандай сезар эдим, – деб таъкидлайди. – Унинг одамийлик фазилатлари ҳаммани ўзига ром қиларди. Мен фақат шунинг учун Нигериядан қайтиб келиб, у билан бирга ишладим ва унинг ёрдамида албом чиқардим. Бу албом катта муваффақият қозониб, «Гремми» мукофотига сазовор бўлди. 2006 йилнинг 29 октябрида Аҳмaд Эртегунни Ню-Йоркдаги «Биcон Театр» катта концертлар залида «Роллинг Стонес» концертига эски қадрдон сифатида таклиф қилишади. Мазкур катта концерт АҚШнинг собиқ президенти Бил Клинтоннинг 60 йиллик таваллуди муносабати билан ташкил қилинган эди. Концертда Бил Клинтоннинг ўзи ҳам иштирок этиб, унинг ёнида Аҳмaд Эртегун ўтириши керак эди. Аммо Аҳмaд концерт залининг ҳоллида тасодифан йиқилиб, бошидан жароҳатланади ва дарҳол касалхонага ётқизилади. Касали енгил туюлган бўлса ҳам, лекин кейинроқ аҳволи кескин ёмонлашади. Аҳмaд Эртегун 2006 йилнинг 16 декабр куни Ню-Йоркдаги «Вейл Корнел» тиббиёт марказига қарашли махсус касалхонада вафот этади. Васиятига мувофиқ, у ҳам Истанбулнинг ўзбеклар так-

Аҳмад Эртегуннинг дафн маросимида Туркия раҳбарлари иштирок этди, 2006 йил

каси қабристонига, бобоси, отаси ва акаси ёнига қўйилади. Кўмиш маросимида Туркия Президенти, Бош вазири, давлат арбоблари, хориждан етиб келган дўстлари иштирок этишади. Буюк Британиянинг «Лед Зеппелин» машҳур рок гуруҳи кўпчилик ижрочилар ва вокал гуруҳларни дунёга танитишга катта ҳисса қўшган «Атлантик Рекордс»нинг асосчиси ва кўп йиллик раҳбари Аҳмaд Эртегун хотирасини ёд этиб, катта хотира концерти фестивалини ўтказиш ташаббуси билан чиқади. Барча йиғилган маблағ «Аҳмад Эртегун Таълим фонди» ҳисоб рақамига ўтказилади. Мазкур фонд ҳар йили иқтидорли ёш мусиқачиларнинг АҚШ, Англия ва Туркияда билим олишлари учун маблағ ажратади. Аҳмaд Эртегун 1991 йили Бостондаги «Беркли Коллиж оф Мюзик» коллежининг мусиқа доктори фахрий унвонига, 1993 йили Халқаро «Гремми» мукофотига сазовор бўлади. 2000 йил АҚШ Конгресси кутубхонаси Аҳмaд Эртегунни «Американинг тирик афсонаси» номинацияси ғолиби этиб кўрсатади. 2003 йили акаси Несуҳи билан АҚШ Футбол шон-шуҳрати фахрийлари рўйхатига киритилади. Аҳмaд Эртегун бутун умрини АҚШда ўтказган бўлишига қарамай, у ўз аждодларини доимо

Аҳмад Эртегуннинг оиласи: рафиқаси Мария хоним, ўғли Рустам ва қизи Лайло

қалбида сақлаб ўтади. У оиласи, отаси ва акаси номидан Истанбулдаги бир неча аср олдин бобокалонлари – бухоролик шайхлар қуриб кетган, аммо кўп йиллар давомида нураб қолган Ўзкўдар ўзбеклар таккасини тўлиқ таъмирдан чиқаради. Унинг ёнида жойлашган ўзбеклар қабристонини ҳам кўкаламзорлаштириб, обод қилади. Аҳмaд Эртегун ҳеч вақт бухоролик шайхлар авлодидан эканлигини унутмас эди. Отаси ва бувалари каби у ҳам, агар вафот қилса, Истанбулдаги кўҳна ўзбеклар таккасига қўйишларини васият қилган эди. Аҳмaд Эртегуннинг фарзандлари Лайло ва Рустам ҳам бугунги кунда оталари бошлаган ишни давом эттиришмоқда. Мавлон ШУКУРЗОДА, Ню-Йорк – Истанбул – Тошкент.

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

ЙИЛНОМА

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

9

ЎЗБЕКИСТОН ЙИЛНОМАСИ - 2011

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг конференциялар зали 19 январь. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўзбекистонлик FIFA рефериси Равшан Эрматовни жаҳоннинг энг кучли йигирма ҳакам ўртасида иккинчи ўринга лойиқ топди. 4 июль. Мексикада ўтказилган футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биринчи марта муваффақиятли иштирок этиб, мусобақа чорак финалигача етиб келишди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони ҳамда “Лаcетти” ва “Спарк” автомашиналари билан мукофотланди. 5 июль. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида янги тайинланган АҚШ элчиси Жорж Кролдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди. 7 июль. “General Motors Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонасида биринчи двигатель ишлаб чиқарилди. 15 июль. Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев илк марта Олий Мажлис олдида ҳисобот берди. 17 июль. Ўзбекистон халқаро транспорт йўлаги бўйича битимни тасдиқлади. Ушбу янги халқаро транспорт йўлаги Марказий Осиё мамлакатларини Форс ва Уммон кўрфазларидаги бандаргоҳлар билан боғлайди. 20 июль. Андижон ва Фарғона вилоятларида 5 балл, Наманган вилоятида 4 балл, Тошкент шаҳрида 5 балл даражасидаги ер силкиниши қайд этилди. 13 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам жароҳатланди.

1 август. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Ҳамза, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида биометрик

30 август. «Тошкент — Самарқанд» темир йўли йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи Марказий Осиёда ягона “Афросиёб” электропоездининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. 6 сентябрь. Халқаро каноэ федерацияси (ICF) каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра жаҳон чемпиони Вадим Менковни кетма-кет учинчи маротаба жаҳоннинг “энг яхши каноэчиси”, деб эълон қилди. 5 октябрь. Тошкентда Миллий кутубхона ва симпозиумлар халқаро маркази биноси қурилиши тамомланиб, фойдаланишга топширилди. 22-23 октябрь. АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўзбекистонга ташриф буюрди. 29 октябрь. Қарши шаҳрининг “Насаф” жамоаси Осиё футбол конфедера-

Осиёнинг энг кучли футболчиси ва ҳаками паспорт бериш бошланди. 10 август. Ўзбекистон аҳолиси сони 28 млн. 639, 000 га етди. Ўсиш суръати ўтган йилгига нисбатан 1.4 фоизни ташкил этди. 24 август. Ўзбекистонлик Ришод Собиров Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди. 24 август. Ўзбекистон ва Жанубий Корея Устюртдаги Сурғил конида газкимё заводи қурилиши учун 4,1 млрд. долларлик келишувни амалга оширди. 28 август. Чехиянинг “Pragoimex a.s.” компаниясида ишлаб чиқарилган “Vario LF” русумли 20 та янги трамвай вагонлари Тошкент шаҳрида линияга қўйилди.

шаҳрида дзюдо бўйича мутлақ вазн тоифасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Абдулла Тангриев жаҳон чемпиони бўлди. 16 ноябрь. Литванинг Вильнюс шаҳрида самбо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатининг жанговар самбо баҳсларида ўзбекистонлик Истам Қудратов олтин медални қўлга киритди. 23 ноябрь. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров иккинчи бор Осиё Футбол Конфедерациясининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 23 ноябрь. Равшан Эрматов кетма-кет тўртинчи марта (2008, 2009, 2010, 2011 йиллар) Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди. Шунингдек, ўзбекистонлик ФИФА ҳаками ассистенти Абдуҳамидулло Расулов Осиёнинг 2011 йилдаги энг яхши қанот ҳаками деб топилди. 5 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати президент ваколатларини 7 йилдан 5 йилга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. 7 декабрь. 2012 йил мамлакатимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинди. 28 декабрь. «Спорт» телеканали ўтказган сўровнома натижаларига кўра, Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши спортчиси дея тан олинди. Шунингдек, Одил ўзи тўп сураётган «Анжи» жамоасининг ҳам 2011 йилдаги энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.

цияси кубогини қўлга киритди. 31 октябрь. Россиянинг Тюмень

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ тайёрлади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


10

VATANDOSH

ЎЗБЕК МАТБУОТИ

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

МАТБУОТДА НИМА ГАП? ЙИЛНИНГ ЭНГ УЗУН ТУНИ Юртдошларимиз бугун табиатнинг ажойиб ҳодисасига гувоҳ бўладилар. Гап шундаки, йилнинг энг узун туни, шаби ялдони кутиб оладилар. Соат 16.57 да уфққа бош қўйган офтоб эртага 07.46 да жумлаи жаҳонни яна чароғон қилади. Тун узунлиги 14 соату

48 дақиқани ташкил этади. Бу қуёш тоғ эчкиси буржига оғиб, ҳижрий-шамсий йил тақвими ҳисобига кўра, жадий кирганидан далолатдир. «Халқ сўзи» газетаси, 22 декабрь, 2011-йил

КЎКДАН ОДАМ ЁҚҚАН КУН Оттаванинг Скайдайв деган жойида 108 нафар кўнгилли 5, 5 км. тепадан пастга сакрашди. Соатига 250 км. тезликда ҳаракатланган спортчиларнинг ерга тушишига 40 сония вақт кетарди. Шундай бўлса-да, улар бари бир-бирининг қўлини уш-

лаганча, ҳавода махсус шакл ясашга муваффақ бўлишди. Бу воқеа мазкур соҳанинг мутлақ рекорди деб топилди. «Даракчи» газетаси, 23 декабр, 2011 йил

ОНА ҚУВОНЧИ Ўғлим таҳсил олаётган (номини ёзмадим) касб-ҳунар коллежида ўқийдиган айрим болалар сигарет чекишар экан. Улар ўғлим Бурҳонни ҳам чекишга ундаб, ўртага олишибди. Унга таъсир ўтказа олмай, шаънини эрга уришга ҳаракат қилишибди. «Бурҳон ота ўғил эмас, ая ўғил», дейишибди. – Сен нима дединг? – сўрадим ўғлимдан.

– Аяжон, уларга гапириш бефойда, чунки оналари Сизга ўхшаб ёшлигидан нима савобу, нима гуноҳ эканлигини, нима зарару, нима фойда эканлигини ўргатмаганлар-да, деб кулиб қўйди. Қалбим ёришиб, гапсўзларим бесамар кетмаганидан қувониб кетдим...

Яқинда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти тизимида амалга оширилаётган ишлар, почта хизмати сифатини такомиллаштириш, моддий-тех-

борасида самарали фаолият юритмоқда. Шунингдек, мазкур ташкилот почта орқали пул маблағлари жўнатмаларини, жумладан, хорижий мамлакатлар билан айир­бошлашни ташкил қилиш, почта хавфсиз-

ЗАРАРКУНАНДА ЗАРАРИ ЕТМАСИН

ҒИЙБАТ ҲАҚИДА “ҒИЙБАТ”ЛАШАМИЗ

лигини таъминлаш, маркетинг тадқиқотларини йўлга қўйиш, алоқа сифатини ва ишончлилигини ошириш учун ахборот технологиялари қўлланилиши ҳамда почта алоқаси соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш каби бир қатор вазифаларни ҳам самарали адо этиб келмоқда.

“Био”, Олтинкўл туманидаги “МададАтр” биолабораториялари таянч марказига айлантирилди. Институт қошидаги “Биосервис” илмий-ишлаб чиқариш маркази эса вилоят миқёсидаги 123 та биолаборатория ходимлари учун етакчи ўқув маскани мақомига эга бўлди. Жорий йилда “Биосервис” илмийишлаб чиқариш марказида ишлаб чиқарилган фойдали ҳашаротлар 2 минг гектар ғалла, 3,5 минг гектар ғўза майдонларига қўлланилди. Туманлардаги 24 та биолабораторияга бирламчи оналик маҳсулотлари етказиб берилди. Келгуси йилда ушбу кўрсаткичлар янада ортади. Марказни бошқараётган Зулхумор Иномжонованинг эътироф этишича, институтнинг агрономия факультетида 269 нафар талаба таҳсил олаётир. Улар зараркунандаларга қарши курашнинг дастлабки босқичи бўйича амалий машғулотларни айни ушбу марказда ўташмоқда. Сўнгра дала машғулотларида қатнашмоқдалар. Институт ректори Ботир Сулаймоновнинг таъкидлашича, бу борадаги ўқув машғулотлари фермерларнинг иқтисодий семинарларида, дала шароитида мунтазам равишда олиб борилади.

Яқинда кўпдан бери кўрмаган дугонамни учратиб қолдим. У яшаб турган маҳалласидан кўчиб кетиш учун уй қидираётганини айтиб қолди. Қаердан олишни мўлжаллаяпсиз, деб сўрасам, “ғийбат камроқ жойдан” деб алам билан кулиб қўйди. Бу истеҳзонинг сабабини кейинчалик билдим. У хўрсиниб, кўз ёши аралаш бошидан ўтганларини айтиб берди: “Мен “Одноклассники” деб номланувчи сайтга кирган эдим. Бу билан ота-онам шаънига доғ туширадиган иш қилганим йўқ, фақат зериккан пайтларимда дўстларим билан суҳбатлашардим ва у ерга бир-иккита суратларимни ҳам жойлаштиргандим. Кунларнинг бирида отам уйга ранглари ўчган ҳолда кириб келди. Менга “Қизим, расмларингни қаерга жойлаштирган бўлсанг, олиб ташла! ”, деди. Шу куни отамнинг аҳволи оғирлашиб қолди, шифохонага олиб кетишди, ўта қаттиқ сиқилишдан мияга қон қуйилган экан. Ўша ерда вафот этди. Кейин билсам, маҳалламиздаги бир кишининг ўғли “одноклассники”дан менинг расмларимни “топиб олган” ва отасига кўрсатиб: “Қаранг, Ғайрат акани қизи” деган. Отаси эса маҳаллада “битта қизини эплай олмапти”, “қандайдир сайтда расмлари бор экан”, “қизи ўзини ўзи реклама қилмоқчи” деган бўлмағур гаплар тарқатибди. Бу гаплар эса, табиийки, отамнинг қулоғига етган экан”. Дугонамнинг куюниб айт­ган гапида жон бор эди. Билиб-билмай айтилган «гапсўз»лар туфайли бир инсон ҳаётдан кўз юмган. Наҳотки, бировнинг ортидан ёмонлаб, унинг иллатларини тўлиб-тошиб гапиргандан бирор наф бўлса? Ҳеч шу саволни ғийбат қилаётганлар ўйлаб кўрармикин?!

Феруза ХЎЖАЕВА, «Жамият» газетаси, 24 декабрь, 2011 йил

Қобилжон АСҚАРОВ, «Қишлоқ ҳаёти», 13 декабрь, 2011 йил

Нодира ИНОҒОМОВА, «Ҳуррият» газетаси, 21 декабрь, 2011 йил

Салима ХОЛДОРОВА,

ПОЧТА ХИЗМАТИ: ТАКОМИЛ ВА СИФАТ САРИ ник базани янгилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимиз почта алоқасининг миллий оператори этиб белгиланган «Ўзбекистон почтаси» почта алоқаси хизматлари бозоридаги талабни қондириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш

Фойдали ҳашаротлар зотини муттасил янгилаб бориш, зараркунандаларнинг тарқалишига қараб хулоса бериш ва қарши кураш ишларини ташкил этиш узвийлигини таъминлаш деҳқончиликда долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ғалла ва ғўза майдонларида зараркунандаларга қарши кураш таъминлансаю, уларга ёнма-ён сабзавот экинлари далага ёхуд боғ-роғларга эътибор берилмаса, натижа кутилгандек бўлмайди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти олимлари ушбу масалаларга жавоб топиш мақсадида қатор ишларни амалга оширдилар. Мавсум давомида олиб борилган кузатишлар ва хулосалар якуний натижа билан қиёсланди. Биолаборатория мудирлари, лаборантлар ҳамда кузатувчиларнинг иш усуллари таҳлил этилди. Айтиш жоизки, олимлар томонидан олиб борилган қиёс ва таҳлиллар фермерларнинг зараркунандаларга қарши қай тарзда кураш олиб боришлари эътирозларга сабаб бўлмади. Фойдали ҳашаротларни кўпайтириш, айни вақтда уларнинг сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида Балиқчи туманидаги

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

СПОРТ

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

11

Сервер Жепаров:“Жаҳон чемпионатига чиқиш учун барча жамоаларда имконият тенг”

Ҳамюртимиз Сервер Жепаров яна бир бор Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилганидан хабарингиз бор. Бу ҳақда сайтимизда ҳам эълон қилдик. Яқинда мухбиримиз ҳозир Саудия Арабистонининг “Аш-Шабаб” жамоасида тўп сураётган Север Жепаров билан учрашиб, ундан “Ватандош” учун махсус суҳбат олди. Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Сизни барча ўзбекистонлик футбол мухлислари номидан 2011 йил “Осиёдаги энг яхши футболчи” номига сазовор бўлганингиз билан чин қалбдан табриклаймиз. Ушбу мукофотни иккинчи бор қўлга киритар экансиз, қандай ҳиссиётларни кечирдингиз? Мен биринчи бор 2008 йили “Осиёдаги энг яхши футболчи” номига сазовор бўлганимда, мана шу натижада тўхтаб қолмасликка аҳд қилиб, ўзимнинг профессионал маҳоратимни янада оширишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйган эдим. Мен ана шу мақсадимга эришганимдан жуда хурсандман. Иккинчи бор бундай номга сазовор бўлганимда биринчисидан ҳам кўпроқ қувондим. Бу мукофотни қабул қилиб олар эканман, мен Ўзбекистон футболининг вакили эканлигимдан, ўзбек футбол мактабида таълим олганимдан фахрландим. - Ўзингиз тарбияланган спорт мактаби ҳақида гапириб берсангиз? Мен Чирчиқда мактабда ўқиб юрган чоғларимда 9 ёшимдан бошлаб “Сельмаш”, “Сплав”, “ДЮСШ” (Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби) каби бир қатор спорт мактабларига қатнаганман. Бу ерда менга таълим берган устоз ва мураббийларим – биринчи тренерим Раҳмонов, устозларим Юрий Эдуардович Маракин, Вячеслав Сергеевич, Владимир Аширович, Паша Генович Саркисянц, Сергей Витальевич, Андрей Анатольевич Фроловларни доимо эслайман. 12 ёшимда эса Тошкентдаги Республика Олимпия резервлари билим юрти деб аталадиган интернатга ўқишга кирдим. Бу спорт билим юртида менга Ўтабоев Комил Маликович ва Дараселия Гу-

рам Григорьевичлар таълим беришди. Бу спорт мактабидан кўплаб таниқли спортчилар етишиб чиққан. Улар орасида футбол мухлисларига яхши таниш бўлган терма командамиздаги сафдошларим Игнатий Нестеров ва Александр Гейнрих билан биз бирикки йил фарқи билан ўқиганмиз. Ҳозирги пайтда бир қатор ўзбекистонлик профессионал футболчилар – Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Азизбек Ҳайдаров, Жасур Ҳасанов, Улуғбек Бақоев, Александр Гейнрих, Максим Шацких ва бошқалар хориждаги машҳур футбол клубларида ўйнамоқдалар. Профессионал футболчидан нималар талаб қилинади? - Ҳа, албатта. Кейинги пайтларда Ўзбекистон футболи жаҳон миқёсида муносиб ўрин олиб келмоқда. Бу борада профессионал спортчиларнинг ҳиссаси катта. Профессионал футболчи бўлиш учун спортчидан биринчи навбатда интизом, сўнг тинимсиз меҳнат қилиб ўз касбини севиш, шу касбга бутун вужуди билан берилиш, жисмоний ва ақлий тайёргарлик кўриш талаб этилади. Сиз профессионал футболчи сифатида Корея чемпионатида ўйнадингиз, ҳозирда Саудия Арабистонининг “Aш-Шабаб” командасида ўйнамоқдасиз? Корея ва Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистон чемпионатларининг ўхшаш ва фарқли томонлари ҳақида сўзлаб берсангиз. Ўзбекистон, Корея ва Саудия Арабистонидаги футбол чемпионатларининг ташкилий жиҳатдан ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бор. Яъни чемпионатлар ва кубок ўйинлари қандай ташкил этилиши бир-биридан фарқ қилади. Масалан, биздаги, Ўзбекистондаги дублёрлар чемпионати Саудия Арабистонида олимпия командалари чемпионати деб аталади ва у мустақил жадвал асосида ўтказилади. Бу уччала давлатдаги футбол ўйнаш услуби ҳақида гапирсак, корея, саудия ва ўзбек футболининг ўхшаш жиҳати шундан иборатки, бу ерда футбол ўйинлари техник маҳорат ва комбинацион ўйинга асосланади. Фарқли томонлари ҳам бор, масалан, Кореядаги футбол кўпроқ жисмоний

кураш, техник маҳорат ва тезкор футболдир. Саудия Арабистонининг ҳозир ўйнаётган “аш-Шабаб” командаси келгусида Осиё чемпионлари лигасида иштирок этса ва қуръа бу командани сизнинг собиқ командаларингиздан бири “Бунёдкор” ёки “Пахтакор” командаси билан рўпара қилса, сиз ўзингизнинг собиқ командангизга қарши майдонга тушиб, унинг дарвозасига тўп ўриш имкониятига эга бўлган ҳолингизда, бунга мухлислар қандай муносабатда бўлар экан деган фикр хаёлингизга келадими? Келинг, воқеалардан олдин хукм чиқармайлик. Агар келгусида ана шундай вазият бўлса, мен сизга ўйингоҳдаги мухлислар бунга қандай муносабатда бўлганларини ўйин тугагандан сўнг айтиб бераман. Албатта, ҳар бир профессионал футболчи ўзи ўйнаётган футбол клубининг шарафини ҳимоя қилиши керак. Бу – спорт мусобақаси, бу – ҳалол рақобат. Бошқа жиҳатдан, мен учун Ўзбекистон миллий терма командаси таркибида майдонга тушиб, мамлакатимиз футболи шарафини ҳимоя қилиш катта шарафдир. Ўзбекистон терма командаси Бразилия – 2014 жаҳон чемпионатида қатнашиш учун саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Терма командамизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Навбатдаги босқичда ҳар бир команданинг имконияти бир хил деб ҳисоблайман. Чунки бу босқичга чиқа олган командаларнинг барчаси ҳам кучли. Биз ўз мақсадимизга эришишимиз учун, ўзимизнинг ва мухлисларимизнинг орзуларини амалга ошириш учун бор имкониятларимизни ва кучларимизни ишга солишимиз, пухта тайёргарлик кўришимиз керак. Ана шунда ўз орзуларимизга эриша оламиз. Сиз спорт каръерангиз туфайли Ўзбекистондан узоқда ҳаёт кечирмоқдасиз? Сиз Ватанингизни соғинасизми? Албатта. Хорижда яшар эканман, мен Ўзбекистонни доимо соғинаман. Энг аввало, ота-онамни,

дўстларимни, командадошларимни соғинаман. Ўзбекистон табиатини, ҳавосини соғинаман, Ўзбекистондаги мева-чеваларни соғинаман, ўзбек таомларини, паловни, айниқса, тўй ошини соғинаман. Менимча, инсон учун мусофирчиликдаги ҳеч нарса ўз уйи каби азиз бўла олмайди. “Ватандош” газетаси мухлисларига қандай тилакларингиз бор? Мен барча мухлисларни кириб келаётган 2012 йил билан табриклайман. Ўтган 2011 йилни фақат яхшилик томонларини, унда эришган муваффақиятларимизни эслайлик, барча нохушлик ва қийинчиликлар эски йилда қолиб кетсин. Янги йил ҳаммамизга янги омадлар олиб келсин. Биз ҳам сизни барча ўзбекистонлик футбол мухлислари, шу жумладан, “Ватандош” газетаси ўқувчилари номидан муваффақиятларингиз билан яна бир бор табриклаймиз. 2012 йили Саудия Арабистони чемпиони бўлишингизни ҳамда миллий терма жамоамиз таркибида Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишингизни тилаймиз. Муртазо САЙДУМАРОВ суҳбатлашди.

ЎЗБЕКИСТОНДА АЁЛЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ БЎЛМАЙДИ “ФИФА” расмий сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Ушбу хабар Ўзбекистоннинг футбол бўйича расмийлари делегацияси жаҳон чемпионатига тайёргарлик борасидаги ҳисоботни тақдим этиш учун “ФИФА”га жўнаб кетиши ортидан пайдо бўлди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассислари кўрилаётган тайёргарликлар юзасидан ҳисобот топшириш учун 12 декабрь куни Швейцарияга учиб кетган эди.

“Стадион” газетаси блогида ёзилишича, “ПФЛ” клублари комиссиядан ўтиш учун Ўзбекистон мамлакатдаги стадионлар шароитининг аъло эканини “Photoshop”да қайта ишланган суратлар орқали исботлаган. Блог “photoshop”ланган расмлар ва ваъдалар билан фақат ОФКдагиларни ишонтириш мумкинлиги ҳақида ёзади. Чемпионатни ўтказиш ҳуқуқи Ўзбекистондан олиниб, Японияга таклиф этилган. “ФИФА”ўз қарорини Ўзбекистоннинг бундай мусобақани ўтказишга техник жиҳатдан тайёр эмаслиги билан изоҳлаган.

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


12

“РОЖДЕСТВО” КИМНИНГ БАЙРАМИ?

Америкада Росждество байрами (Christmas) кенг нишонланади. Буни шу ерда яшайдиган ватандошларимиз яхши билишади. Лекин унинг аслида қандай байрам экани, биз учун, мусулмонлар учун уни нишонлаш тўғри ёки нотўғри эканини ҳамма ҳам билавермайди. “Facebook”да бир танишим менга шундай хат юборибди: “Merry Christmas! (Рождество муборак!)”. “Оиламиз билан нишонлаяпмиз, ош қилдик”, дебди. Ўзбек, мусулмон йигит. Мен ҳам ўзбек, мусулмонман. Демак, рождествони аллақачон ўз байрамимиз қилиб ўзлаштириб олишга улгурибмиз. Бу тўғрими ёки нотўғри? АҚШ маданиятининг барча қирраларини тўла қабул қилиш қанчалик тўғри? Бу нарса ўз миллий, диний урф-одатларимизни бой беришимизга ёки уларга зид иш қилишимизга сабаб бўлмайдими? Байрам қилишнинг нимаси ёмон, дерсиз? Келинг, ушбу байрамнинг асл маъноси ҳақида қисқача маълумот олайлик ва шундан сўнг унинг биз учун қанчалик мос ёки тескари экани ҳақида хулоса чиқарамиз. Рождество, гарчанд бугун ғарб дунёсида диндор ва динсиз – барча бирдек нишонлайдиган миллий-дунёвий байрамга айланиб улгурган бўлсада, аслида диний байрам. Бу куни насоролар биз мусулмонлар пайғамбар деб ишонадиган Исо Рак (саратон) касалликлари касалхонасида бош врач бўлиб ишлаётган пайтимда Сароб исмли ёш жувон беморим бор эди. Бу хоним кўкрак саратонига чалинганди, уни хусусий даволаш дастурига дохил қилиб, бевосита ўзим шуғуллана бошладим. Қисқа муддат ўтиб, аҳволида соғайиш аломатларини кузатдим. Лекин Сароб хоним ҳам саратонга чалинган бошқа беморлардек дастлабки 5 йиллик муддатни жуда эҳтиёткорлик билан

алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлайдилар. Пағамбар туғилган кунини нишонлашда нима айб, деб савол қиладиганлар ҳам бор. Насоролар бу куни пайғамбарнинг эмас, балки улар Худо ўғли ёки инсон суратидаги Худо деб топинадиган Иисус Христоснинг (Jesus Christ) таваллуд кунини нишонлашади. Бу байрамни насороларга қўшилиб нишонлаш ана шу нотоғри эътиқодни нишонлаш билан баробар. Шу жиҳати билан уни байрам қилиш биз мусулмонларга тўғри келмайди. Хўш, Ғарбда яшаётган ватандошларимиз бу байрам кунлари нима қилиши керак? Америкаликлар бизни бу байрам билан табрикласа, нима деймиз? Ўзга дин вакилларини байрамлари билан табриклaшнинг зарари йўқ. Бунга айрим уламолар рухсат беришган. Сизга “Меrry Christmas” (Рождество муборак!) дейишса, “Happy holiday” (Байрам муборак), деб жавоб қайтаришингиз ўринли. Куюниб бу мавзуни мақола қилиб кўтаришимизнинг битта сабаби бор. Бугун Рождествони байрам қилаётган биродарларимизнинг фарзандлари эртага шу байрамнинг ҳақиқий соҳибларига, насороларга айланиб қолмаслигига ким кафолат бера олади? Байрамона хуш кайфият сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

айтиб бермайсиз?» Бизнес дунёсидан бўлган бу бемор хонимнинг диний эътиқоди заифлигини билганим учун ушбу талабидан ажаблангандим. Унга оғир ботмаслиги учун: «Ҳозир врач топиш жуда осон. Пул бўлса, хоҳлаганини олдингизга олиб келиб даволаниш мумкин. Лекин иймон давоси учун қалбда ҳақиқий хоҳиш бўлиши шарт, « дедим. У «менда ўша хоҳиш бор» деган маънода бош чайқади. Энди

Дарҳол кийиниб уйларига бордим ва нимага игна қилдирмаётганини сўрадим. Берган жавоби ҳануз қулоғимдан кетмайди ва ҳар гал эсимга тушса, ғалати бўлиб кетаман. «Морфиннинг таъсирида уйқуда ўлиб қолиб, охирги нафасимда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дея олмай қолсам-чи?. . . « Mана шу даҳшатли жавобдан кейин Сароб хоним савол қотди: «Доктор, Азроил менга қандай

АЗРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ (Онколог врач Ҳалук Нурбоқий ҳаётида 1976 йил рўй берган воқеа)

ўтказиши керак эди. Касби ишбилармонлик бўлган Сароб 4 йилдан кейин қандайдир бир тижорий тендерга иштирок этиш учун Измирга бориши кераклигини айтди. Қиш ойларида бўлганимиздан фақат самолётда бориши шарти билан рухсат бердим. Афсуски, у ҳаво йўлларидан билет топа олмагач, менга айтмай автобусга чиқибди. У автобус ҳам бахтга қарши автоҳалокат туфайли 6 соат йўлда қолиб кетибди. Сафардан озмунча вақт кейин касаллик суяк ва ўпкага ёйилди. Сароб хоним оёқ суякларидаги метастаз туфайли юра олмайдиган ҳолатга тушди. Устига устак саратоннинг ўпкадаги хуружи сабаб доимий равишда кислород маскасидан фойдаланар ва гапирган ҳар сўзидан кейин кислород маскасини чангаллаб нафас олишга мажбур бўларди. Бир куни уйига борганимда, кутилмаганда y: «Доктор, мен сиздан хафаман» деди. «Нима учун?» деб сўраганимда, «Сиз. . . Диндор одам экансизку… Нимага менга ҳам Аллоҳ, ўлим, охират ҳақида

VATANDOSH

МАЪРИФАТ

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

умидсиз тиббий муолажанинг ёнида абадий ҳаётнинг ва саодатнинг калити бўлган иймон дарсларимиз бошланган ва дарслар тезлаштирилган тизимга кўчган эди. Сароб хоним, вафотига бир неча ҳафта қолганида, бир куни, «Мен жон бераётганда нима дейишим керак?» деди нафаси қисилиб. «Сизнинг узрингиз бор, -- дедим. -- Калимаи шаҳодатни тўлиқ айтиш сизга узунроқ бўлади. Шунинг учун ҳалиги ҳолатни сезганингизда, «Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)» десангиз иншаллоҳ сизга кифоят қилар». Беморим синиқ ва рангсиз ҳолати билан табассум қилиб, яна бошини «Хўп» дегандай чайқади. Оғриқлари жуда шиддатли бўлганидан Сароб хонимга вақти-вақти билан морфин бериб ухлатишга ҳаракат қилардик. Ўша кунларда хизмат сафари билан бир неча кун уйига бора олмадим. Қайтганимда онаси қўнғироқ қилиб: «Сароб бир ҳафтадан буён морфин олмаяпти. Кечаси тонггача оғриқдан инграб, азобланиб чиқяпти», деди.

қиёфада кўринади?» «Қизим» дедим. «У фаришта эмасми, ахир. Aлбатта, сенга энг чиройли қиёфасида, энг барно шаҳзодадек бўлиб келади». Сешанба куни беморимнинг аҳволи оғирлашганини эшитиб тезда уйларига бордим. Лекин улгура олмагандим. Оиласи жуда паришон эди. Фақат беморга узоқ муддат хизмат қилган бир аёл қариндошигина сокин эди ва келганимни кўриб ёнимга келди: «Доктор, биласизми, бу уйда бироз аввал ғалати бир ҳодиса рўй берди!» деди, «Сароб хоним бир соатча олдин аввал кислород маскасини олиб ташлади кейин «тура олмайди» деган ташxисга қарaмай, ўрнидан туриб таҳорат олди, икки ракъат намоз ўқиди. Уйдагилар ҳаммамиз ҳайратдан ёқа ушлаб қолдик. Кейин бечора қиз калимаи шаҳодатни тўлиқ айтди ва вафотидан шундоқ олдин табассум қилиб бизга бундай деди: «Докторга айтиб қўйинг, илтимос. Азроил у кишини айтганидан ҳам гўзал экан!»

АСИР СИЧҚОНЧА ВА БАНДАНИНГ РИЗҚИ

Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: «Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга «Саҳиҳи Бухорий»ни кўчириб турсам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, косани олиб, сичқончанинг устига тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидиргандай она сичқон чиқиб, коса атрофини искай бошлади. Коса остидан «чи-чи»лаган овоз эшитилди, гўёки она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетиб, кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқди-да, косанинг олдига қўйди. Косанинг олдида айланиб, «чичи»лаб турди-да, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман. Сичқон ташиган олтинлар 14 тага етди. Сўнг «энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни» дегандай чарм катмонни судраб чиқди. Билдимки, унинг бисотида ҳеч нарса қолмабди. Косани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди. Мана шу сичқонлар билан-да, менинг ризқимни Аллоҳ етказган эди…»

ҚИЗАЛОҚНИНГ ДУОСИ Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: «Ёшлигимда Қуръон таҳсил олаётган пайтим эди. Такрор қилиб ўтирардим. Менга яқин жойда, ҳовузнинг бўйида ёш болалар саватда уйда ёпилган нон сотишарди. Аср вақтида ҳаммаси саватини бўшатиб, уйларига кетишарди. Қарасам, бир қизалоқ уйига кетмай, ҳовузнинг бўйида йиғлаб ўтирибди. Олдига бориб йиғлагани сабабини сўрадим. «Сотилган ноннинг тангалари солинган ҳамённи ўйнаб ўтириб ҳовузга тушириб юбордим. Энди ўгай онам мени ўлдиради. Қандай бораман уйга?...» – деб йиғларди қизалоқ. Мен ҳовузнинг қизалоқ кўрсатган жойига шўнғиб, ҳамённи балчиқлар орасидан қидира бошладим. Нафасим етмаган пайт сув устига чиқаман, сўнг яна сув остига кираман. Охир ҳамённи топиб, олиб чиқдим. Ювиб, тозалаб қизалоққа бердим. Унинг хурсандлиги интиҳосиз эди. Сўнг мен унга таълим бердим: «Сенга ҳамёнингни топиб берганим учун қиблага қараб, қўлингни очгин-да, мени дуо қил. Мен айтиб тураман, сен ўшани қайтариб дуо қиласан: Аллоҳим, бандангнинг менга қилган бу яхшилиги сабабидан, унга илм бергин, уни бокамол қилгин, умрини узоқ қилгин!» Қизалоқ мени дуо қилганча, ўйноқлаб уйи томон йўл олди. Етимни хурсанд қилганим учун менинг ҳам дилим роса яйради. Ҳозирги ҳолатимни ўша етимнинг дуосидан деб биламан. 50 дан ортиқ устозларни кўрдим. Ҳаммаси мендан рози бўлиб, ҳақимга дуо қилишди...» Таҳририятдан: Ҳожи Домла Ҳиндистоний илмда юксак камолотга эришдилар. Юртимизнинг забардаст уламоларига устозлик қилдилар. Аллоҳ умриларини ҳам узун қилди. 96 (ҳижрийда 100) ёшларида вафот этдилар. Домла Ҳиндистоний маърузалари асосида АбдулАзиз тайёрлади.

Нодир Аҳмад тайёрлади.

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


ҲОРДИҚ

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

13

ҲИКМАТЛАР

“АРАСТУ” СКАНВОРДИ

VATANDOSH

«Ўтгану қолганларда қайси мўминни кўрган бўлсам, эҳсону амали зиёда бўлган сайин хавотири (амали рад этилиб қолишидан хавфи) зиёда бўлар эди. Қайси мунофиқ ўтган ё яшаётган бўлсин, ёмон амали зиёда бўлиб борса-да, хотиржамлиги, амалидан мағрурлиги ортиб боради». Ҳасан Басрий «Биз илм изладик, у-бу нарсани олган бўлдик, одоб изладик, қарасак, эгалари ўтиб кетиб бўлишган экан». Абдуллоҳ ибн Муборак «Кишилардан ким ўз тилига эҳтиёт бўлиб юрган бўлса, ўша хисла-

тининг бошқа амалларига ҳам ижобий таъсир ўтказганини кўрдим». Юнус ибн Убайд «Дуони қанчалик ёлвориб қилсанг-да, қабул бўлишининг кечикиши сени умидсизликка, тушкунликка туширмасин. Чунки Aллоҳ таоло ўзи хоҳлаган ерда дуойингни ижобат қилишга кафолат берган, сен хоҳлаган жойда эмас, ўзи истаган вақтда, сен истаган пайтда эмас». Ибн Атоуллоҳ «Бизнинг кўп илмдан кўра озгина одобга эҳтиёжимиз кўпроқдир». Имом Абдуллоҳ ибн Муборак

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


14

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

VATANDOSH

РЕКЛАМА

“Ватандош” газетаси ушбу саҳифа учун бепул эълонлар қабул қилади.

Мурожаaт учун телефон: 646-397-0325 | E-mail: info@vatandosh.com | Web: vatandosh.uz/classified

МАШИНА СОТАМАН: CHRYSLER SEBRING CONVERTIBLE JXI LIMITED 2000 йилда ишлаб чиқарилган. 140 000 мил юрган. Нархи: $2500 Алоқа учун: mdh.07@mail.ru

ТЕЛЕФОН ОЛАМАН: Nokia E72 оламан. Oригинал бўлсин. Ишлатилган бўлса ҳам майли. Алоқа учун: +998934848066

2012 ЙИЛ УЧУН ОБУНА! “Ватандош” ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлишини истасангиз, газетамизга обуна бўлинг. Бир йиллик обуна баҳоси: $49.99 Олти ойлик обуна баҳоси: $24.99 PDF-газета учун бир ойлик обуна баҳоси: $1

www.vatandosh.com/obuna

КЕЛИН КЕРАК АҚШга ўқиш учун келган, асли самарқандлик бўлган, ёш, келишган, топиш-тутиши жойида бўлган дўстимга яхши бир оиладан қиз керак. Қизнинг насаби, бой-бисоти, ҳуснда пари бўлиши шарт эмас. Истарали, энг кераклиси, эрим-жойим дейдиган қиз бўлса бўлди. Қолган масалаларни тел. ёки e-mail орқали гаплашамиз. Алоқа учун: mazlum@mail.ru

NEW YORK AGENT OF ‘LEO AVIA EXPRESS’

Аэропортда кутиб олиб, NYC аэропортидан 300 мил масофагача бўлган бошқа штатларга олиб бориб қўйиш, ёки олиб келиш.

Meet You/Your guests at JFK, LGA and Newark airports and give ride to/from other states up to 300 miles from NYC Airports. Asqar

Leo Avia Express

flytotas@gmail.com

T: 718-354-5000 718-570-7007

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


VATANDOSH

РЕКЛАМА

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

15

АДВОКАТ ВЛАДИСЛАВ СИРОТА Член Американской Коллегии Иммиграционных Адвокатов

-ПОЛИТУБЕЖИЩЕ (тщательная профессиональная подготовка) -ДЕПОРТАЦИОННЫЕ СЛУШАНИЯ -ПОМОШЬ АРЕСТ. НА ГРАНИЦЕ И В АЭРОПОРТАХ США -СОПРОВОЖДЕНИЕ НА ИНТЕРВЬЮ -ПРЕДСТАВИТЕЛЬСТВО В АМЕРИКАНСКИХ КОНСУЛЬСТВАХ ЗА ГРАНИЦЕЙ -ЗАПОЛНЕНИЕ НА ГРИН-КАРТ И ГРАЖДАНСТВО -РАЗВОДЫ -ДЕЛОВЫЕ КОНТРАКТЫ -ВИЗЫ B-2/H1B/F-1/К-1

(718) 265-59-00 128 Brighton 11th Street, 2nd Fl. Brooklyn, NY 11235

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


16

№ 1 (12), 1 январь, 2012 йил

НОМИНГ УЛУҒМИ, АЁЛ? Газета варақлайман, аёл ҳақидаги сатрларга кўзим тушади: “Аёл дунёси гўё буюк истеъдод билан яратилган китоб, варақлаган саринг қизиғи чиқаверади. Аёл қанот, аёл-рағбат, аёл тоза ҳаво, аёл-баҳор, аёл-тўкин куздир! Аёллик бу тахт!” Қўшни ҳовлидан бақириқ-чақириқ овозлари эшитилади: -- Ҳа, жуворнамаг бўлгур, уйимни кўйдирасиз-ку бунақада. Келин дегани ҳам шунақа бўладими? Бунақада ўғлимни топганини кўкка совурасиз-ку. -- ...Ойи, ойижон, нима қилдим? -- Вой ўлиб қўяқолий бу кунларни кўргандан кўра, а шакарни нам тортиб қолибди-ку. Вой доде, кўзиз қаерда эди? Қарасангиз бўлмайдими? Нақ 5 кило шакар-а. Қарғишлару, йиғи овози авжига чиқади. Бу овозларга 4 гўдакнинг йиғиси ҳам қўшилади. Келин кечирим сўраш билан, қайнона эса қарғаш билан банд. -- Ўчирсин манавиларингиз овозини, ўғлимни пешонаси шўр бўлмаса шунақа хотин тушармиди? Йиғи овозлари бироз сўнг тинади. Фақат азза-базза қайнонанинг қарғишлари эшитилиб қолади. Газета варақлашни давом этаман: “Заминдан қувват кетса, зироатлари заволга учрайди, деяпмиз. Яна муқаддас китобларимизда аёл “заифа”дир деб уқдиришлари бор. Бу нотавон, ночор, унга раҳм-шафқат керак дегани эмас. Балки, аёл ҳаётида инқилоб ясаши мумкин бўлган улкан куч, унинг эҳтиётини қил, дея огоҳ этилмоқда. Бир аёл камида бир авлоднинг сифатини белгилайди. Бир боши билан ўн бошнинг ғамини ейди”. -- Ҳой, нима бало, ухлаб қолдингизми? – эшитилади девор ортидан. -- Ё тўмтайиб хафа бўлиб уйингизга кириб кетдингизми? Ишларни қолиб кун пешин бўлди-ку, а келин деган чиқиб бундо овқат-повқат ҳозирлайди! Келин ҳа деганда чиқавермади шекилли, эшикнинг қаттиқ очилиб ёпилгани эшитилади. -- Вой-дод, Саломат нима қилиб қўйдингиз? Вой мангина ўлий, энди нима қиламан. Ҳой ким бор дўхтир чақиринглар. Саломат бир талай дори ичиб қўйибди... Дарров тез ёрдам чақиришади. Тезда етиб келган докторлар келинни машинага солиб касалхона томон шошадилар. Қайнона эса: “Бу 4 норасида энди мен нима қиламан? Эй Парвадигорим, шу болаларга раҳминг келсин, тузалиб кетсин

VATANDOSH

ИБРАТ

ишқилиб ўлиб қолмасин. Уволига қолиб кетаман-а”, деган овозлари эшитилади. Мен эса 5 кило шакарни пулга чақаман. 5000 сўм, эссиз аёл-а, умринг атиги шунчалар арзонми? Бир ҳафта сўнг тонг саҳарда қўшни ҳовлида сув сепилади, супур-сидир бошланади. Тонг ёриша бошлаганда қайнонанинг: -- Ҳой, келин ҳалиям чой қайнамадими? – деган овози эшитилади. *** Автобус. Одам кўп, радиодан “Сен ҳамиша муқаддассан, муқаддас Аёл!”, хонанда хиргойиси қўлоққа чалинади. Кўчани кузатаман. Бозор, йўл четида бир тўда аёллар. Келиб тухтаган машинанинг ёнига югурушади. Ҳайрат, аввал бу касбни эркаклар қилишарди, энди аёллар... бу аёллар тўдасида ёш қизлар ҳам, катта ёшли аёллар ҳам бор. Баъзиси базмга кетишга ҳозирлангандек, ясан тусан қилиб олган, баъзиси эса қишлоқ аёлига хос соддалик билан турибди. -- Вой, бирам кўпайиб кетди булар, - дейди кимдир. -- Ҳа, айтманг, аслида нима иш қилишини ҳамма билади. -- Иш баҳона… Қандай “айри” бир иш эканки, сўзловчининг овозида жирканиш оҳанги бор? Бекатда тушаман, орқага юриб, ўша аёллар тўдасига яқинлашаман. -- Ҳа, синглим қандай ишчи қидираяпсиз? Ёнимга бир қанча аёллар тизилиб туришади. -- Менга ишчи керак эмас, фақат бу ерда нимага тўпланиб турганларингга қизиқдим, холос. -- Вой нимага тўпланардик, қишлоқда иш йўқ, пул йўқ. Шунинг учун уй-жойимизни ташлаб шу ерда юрибмиз, - дарров ўзини оқлашга тушади бири. -- Бир сўм икки сўм топамизми, деб юрибмиз. Сизга яхши шаҳарда турасиз, бу ерда “любой” ишдан пул қилса бўлади, - дея сўзга аралашади иккинчи аёл. Ҳайрон бўламан, шунча пулга бой шаҳарда юрган эканману, шуни билмаган эканман-а. Худдики ҳамма пулларни ўзимга олиб, уларни пулсиз қолдиргандек қарашади. Ўзимни бироз айбдордек ҳис қиламан, бунга аёлларга нисбатан ачиниш ҳам қўшилади. -- Фарзандларингиз борми? – суроққа тутаман тўда ичидаги бир аёлни. -- Ҳа, 4 фарзандим бор. -- Ҳозир улар қаерда? -- Қишлоқда.

-- К и м қарайди уларга.? -- Ўзларини т а ш л а б келганман. Қариндош уруғлар кўз қyлоқ бўлиб туришади. -- Эрингиз йўқми? -- Бор, лекин Россияга ишлагани кетган. -- Бу ерда айрича бир иш қилишади деб эшитгандим, тўғрими шу? -- Ҳа, баъзи аёлларлар шунақа ёмон ишлар ҳам қилашади. Аммо мен эмас, - лекин аёл бу сўзларни айтар экан кўзларини яширади. Яна бир иккитаси билан сўзлашаманда, улар олдидан узоқлашаман. Бекатга ўтганимда мени кузатиб турган бир онахон ёнимга келади, бироз суҳбатлашамиз. -- Эх, болам, пул йўқ бўлса нима қилай деб ўзига баҳона қилади холос. Мана уруш замонларида ўша пайт ҳам тузук-қуруқ пул йўқ эди. Одамлар бир коса ун учун ишлашарди. Ҳалигидай “бир майизни 40 бўлиб еган”миз. Лекин ҳеч бир аёл мана шундай қилиб кўчага чиқиб пул топаман деган эмас. Бир эркакка қўл бериб сўрашсанг уят бўларди, буларни туришини қара. Яна уялмасдан етти ёт бегона киши билан мошинага

ўтиради-да, бемалол кетаверади. Ризқни берган Аллоҳ, тўкин-сочин ер бўлса, пaмилдори эк, буғдой эк, очингдан ўлмайсан. Сув бўлса бор, ер бўлса бор. Мол, қўй боқ, гўшт бўлади. Болаларингга тарбия бер. Аслида ҳамма гап мана шу аёлларнинг дангасалигида! Бу

ерга келсаю, бировдан тезгина бир-икки минг сўм топсаю, кейин таралла бедод қилиб юрса. Топганини гаштагу, тўйда сочиб мақтанса. Эй замон ўзгарди, аёлларда қаноат-сабр деган нарсалар камайиб кетди. Онахон сўзларини тугатиб келган автобусга чиқиб кетдилар. Мен эса бу “айри”ча ишчиларга узоқ тикилиб турдим. Энди уларга ачиниш билан эмас ижирғаниш билан боқардим. Ҳақиқатан ҳам ёнига келган эркаклар билан худди “бирга ош еган ошна”сидек гаплашишарди. Ҳа, аёл имондан узоқлашибсан, деб ўйлаб қўяман. Автобусга чиқар эканман, радиода яна “Сен ҳамиша муқаддассан, муқаддас Аёл!” куйи таралади. Ҳаёлимда шу сўзлар чарх уради: “Эҳ, Аёл, Исломдан узоқлашган, ўз қадрини кундан кун йўқотиб бораётган Аёл, номинг улуғу, аммо... Мадина ЗАРИФ

АРEСТОВАНЫ?

ЗВОНИТЕ 24 ЧАСА, 7 ДНЕЙ В НЕДЕЛЮ 718-376-6466 LAW OFFICES OF BUKH & ASSOC., PLLC ATTORNEYS & COUNSELORS AT LAW

АРКАДИЙ БУХ

New York, New Jersey & Nevada License

- РАЗВОДЫ И СЕМЕЙНОЕ ПРАВО - ИММИГРАЦИОННЫЕ УСЛУГИ

T: 718-376-6466 F: (718) 376-3033 1123 Ave Z Brooklyn, NY 11235 www.bukhlaw.com

- ЗАЩИТА В ФЕДЕРАЛЬНОМ СУДЕ - БЕСПЛАТНЫЕ КОНСУЛЬТАЦИИ ОДИН ИЗ НЕМНОГИХ АДВОКАТОВ, ПРЕДСТАВЛЕННЫХ В ГАЗЕТАХ: NEW YORK TIMES, ASSOCIATED PRESS, DAILY NEWS И НА ТЕЛЕКАНАЛАХ: CBS, REUTERS

www.vatandosh.com | www.facebook.com/vatandosh.gazetasi | www.youtube.com/vatandosh


Turn static files into dynamic content formats.

Create a flipbook
Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.