Uzbegim #9

Page 1

FREE POPULAR MAGAZINE • № 9 • OCTOBER-NOVEMBER • 2013 • NEW YORK

¡çáåêèñòîíäà õèçìàò ê¢ðñàòãàí àðòèñò

СОБИРЖОН МЎМИНОВ: Санъатда менинг рақобатчим йўқ


UZBEGIM

2

Nargiza Masharipova, Publisher, President Uzbek TV New York

Ilkhomjon Kenjabayev CEO Chairman Uzbek TV New York

Shohidbek Sh hidb k Aslonov Al Uzbegim Editor

№ 9/2013

Gulshan G l h Kurbanbaeva K b b Art Director Uzbek TV New York

М

устақиллик биз учун – ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигининг, биз кўзлаган демократик жамият барпо этишнинг гарови эканлигини ўтган йиллар қатъий исботлади. Шу боис мустақил Ўзбекистон бугун ватандошларимизнинг қадр-қиммати, таянчи ва ифтихорига айланди. Ўзликни англашга, дунё халқлари билан тенгма-тенг қадам ташлашга даъват этувчи “Биз киммиз?”, деган савол менталитетимизда мудраб ётган ғурурни уйғотди. Кимлигимизни тарих адолати рўй-рост кўрсатди

Eldor Ishanov Camera operator Uzbek TV New York

Saidmaqsudxon Muhammadxonov Cultural Advisor

– биз жаҳон тараққиётига мислсиз ҳисса қўшган иродаси мустаҳкам халқмиз. Бугун Америка Қўшма Штатларида яшаб ижод қилаётган, фаолият олиб бораётган ватандошларимиз Ўзбекистон номини дунёга тараннум этишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. “UZBEGIM” журнали таҳририяти фурсатдан фойдаланиб, биз билан ҳамкорлик қилишни хоҳловчиларни таклиф этади. Ҳаётингизда юз берган унутилмас лаҳзалар, янгиликларни ўз яқинларингиз билан баҳам кўришни лозим топсангиз биз билан боғланинг!

Jahongir Ibadov Camera operator

Eson Abdullaev Web designer

Quvvatali Rahimov Designer

Shukhrat Tashkenbaev Camera operator

Anvar Bekmatov Singer Uzbek TV New York

Malika Ismailjanova Singer Uzbek TV New York

Jahongir Turdiev Singer Uzbek TV New York

Karomat Otajonova Singer Uzbek TV New York

John Conteh Advisor Editor

Ravshan Hamidov Editor Uzbek TV New York

Hilola Ibragimova Shahriyor Amonov Television Announcer Television Announcer Uzbek TV New York Uzbek TV New York

“UZBEGIM” jurnalidagi reklama yutig’ingiz garovi! Реклама в журнале “UZBEGIM” - путь к успеху и процветанию! Monthly Uzbegim Magazine is published by UzTVNY, Inc. © 2011-2012 copyright. All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited. The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers. Circulation 5,000. WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

PUBLISHERS Prezident Uzbek TV New York Nargiza Masharipova CEO Chairman Uzbek TV New York Ilkhomjon Kenjabayev Computer design by Quvvatali Rahimov Oсtober-November

Tel.: 718 600 6518



UZBEGIM

4

№ 9/2013

Собиржон МЎМИНОВ: Санъатда менинг рақобатчим йўқ Ж

орий йилнинг бошида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов ўғли Рўзимуҳаммад Мўминов билан биргаликда «Истиқлол» санъат саройида концерт дастурини ўтказди. Демак, санъатимизда ота-бола санъаткорлар қаторига яна бир жуфтлик қўшилди. Улар ҳатто биргаликда дуэт айтишга ҳам улгуришди, ота-ўғилнинг режалари, мақсадлари катта. Ушбу ҳафтада эса ота-ўғил санъаткорлар Нью-Йоркдаги «National» ресторанида юртдошларимизга ўз концерт дастурларини намойиш этишни режалаштирганлар. Шу муносабат билан улар билан Ўзбекистондаги мухбиримиз суҳбатлашди. – Дастлаб, санъатни танлашингизга бўлган асосий омиллар ҳақида гапирсангиз... – Болалик вақтларимиз кўпчиликка ўхшаб 6 ёшдан мусиқа мактабига боришдан бошланган. Дастлаб мусиқа мактабида скрипка созида ўқиганман. Чунки санъаткорлар оиласида туғилганлигим сабаб бизга скрипка, фортопианони яхши билишимиз келажакда катта фойда бериши уқтирилган ва уни ўрганишимиз учун имконият яратиб берилган. 7 йил давомида мусиқада мактабида ўқиш билан бирга, қўшиқ айтишга жудаям юрагим жўшган. Шу боис, умумтаълим мактабидаги барча тадбирларда саҳнага чиқиб қўшиқ куйлаганман. Тўғрисини айтаман, оддий болаларга ўхшаб кўчада тўп тепиш, ланка ўйнаш, болалик гаштини суришга вақт бўлмаган. Кўпроқ дарс қилиш, китоб ўқиш кун тартибиздан ўрин олган эди. Бунда отамизнинг қаттиққўлликлари ҳам бор. Улар кунлик вазифаларимизни назорат қилардилар. Ва бугун бундан афсусда эмасман. Ўйлайманки, бизнинг ҳозирги эришган мавқеимиз ўз-ўзидан бўлмаган. Шундан сўнг Тошкент давлат маданият олийгоҳида ўқишни давом эттириб, мана нон-туз насиба, 1987 йилдан буён ота-боболаримиздан қолган аждодларимиздан қолган меросни, устозлардан олган сабоғимизни келажак авлодга воситачи сифатида етказа олсак, миллий эстрада санъатини ривожлантиришга оз бўлса ҳам ўзимизнинг ҳиссамизни қўша олсак бундан мамнун бўламиз. – Биринчи айтган қўшиғингизни эслай оласизми? Қачон куйлагансиз ва у қайси қўшиқ? – Болалигимизда ўзимизWWW.UZBEKNY.TV

нинг ёшимизга мос қўшиқлар бўларди. Дастлаб мактабга бормасимдан олдин ҳам 4 ё 5 ёшимда “Ойижоним яхшилар”, “Олақанот ҳаккалар” каби қўшиқларни ижро этганман. Мактабга борганимдан кейин яна ёшга доир устозлар, она-юрт ва бошқа мавзуларда куйлаганмиз. – 5-10 йил илгари Собиржон Мўминовнинг номи саноқли санъаткорлар ичида тилга олинарди. Бугун хоҳлаймизмийўқми эстрада санъатида рақобат анчагина кучайди. Сиз мазкур рақобатни қандай енгяпсиз ёки кимларни ўзингизга рақобатчи деб ҳисоблайсиз? – Ҳар бир соҳада ўзига яраша соф рақобат бўлиши керак. Агар рақобатнинг софлиги таъминланса ўсиш бўлади. Лекин қайси соҳа бўлишидан қатъий назар рақобатни душманликка, ғайирликка, кўролмасликка айлантирилса, оқибати яхши

info@uzbekny.tv

бўлмайди. Бундан яратганнинг ўзи асрасин. Ҳамкасбингиз бирор бир мавзуда ижод қилса, сиз бошқачароқ қилиб, яна ундан ўтказиб ижро қилсангиз, қайтариб айтаман, натижада санъатда ўсиш бўлади. Ман ҳеч кимни ўзимга рақобатчи деб ҳисобламайман. Чунки ман ўзим ихтирочи ижодкорман. Баъзиларга ўхшаб кимдир шеърини ёзиб берса, кимдир мусиқасини басталаб берса ёки қўшиқ айтишни ўргатса, тўтиқушга ўхшаб қайтариш бизнинг ишимиз эмас. Ҳозирги вақтда қайси мавзу долзарб, ўша мавзуни билиб, шоирларга ёздириб ёки китоблардан шу мавзуни топиб, мусиқа басталаб ижро қиламан. Унинг орасида бизга таклиф қилинган қўшиқлар ҳам бор. Кимдир шеър ёзиб, мусиқа басталаб, мана шу сизнинг услубингизга мос келади, деганларини олиб куйлаганларимиз ҳам бор ижод муҳсулимизда. – Рўзимуҳаммад, катта саҳнада чиқиш ҳар бир санъаткорни ҳаяжонга солади. Унинг масъулияти ҳам, қолаверса, отангизнинг салобати бор, Сизга қийинчилик туғдирмадими? Рўзимуҳаммад: – Биласизми, бизнинг оилада тартиб биринчи ўринда туради. Аслида катта саҳнага чиқишни анча олдин истаганман бўлсамда дадам аввал ўқишимни, билимимни мустаҳкамлаб олишимни, саҳна қочмаслигини айтганлар. Шу сабабдан ҳам дадамнинг концертигача индамай юрдим, кейин Oсtober-November

Собиржон Мўминов А.Қодирий номидаги Тошкент Давлат Маданият институти, яккахон хонандалик бўлимини тугатган. 4 нафар фарзанднинг отаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Яқинда республика миқёсида бўлиб ўтган «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танловида биринчи ўринни қўлга киритди. секингина ўз фикримни онамга айтдим. “Онажон дадамнинг концерт бериш ниятларига бор экан, илтимос, айтинг, ман ҳам чиқсам бўладими, деб онам орқали айттирдим. Ва дадам рухсат бердилар. Чиндан ҳам тайёргарликни кечроқ бошладим. Албатта, қийин бўлди, айниқса, дадам билан овоз ёзиш студияларига борганимда, улардек нола қила олмасам, астойдил танқидларга учрардим. Барибир отамнинг салобати босарди. Шу сабабдан ҳам баъзи қўшиқларимни студияда ўзим бориб айтган пайтларим бўлди. Лекин концерт чоғидаги ҳаяжонимни ёнимда отам турганликлари боис оз бўлса-да, енга олдим. Санъаткорнинг фарзанди отасининг йўлини давом эттирганда, унда икки карра масъулият бўлади. Мен бу ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. – Сизларнинг Нью-Йоркдаги концертларингизга муваффақият тилаган ҳолда, журналимиз мухлисларига тилакларингизни билдиришни сўрардим... – Америкадек узоқ мамлакатда яшаб, умргузаронлик қилаётган, ишлаётган ватандошларимни Юрт соғинчи ҳеч қачон тарк этмаслигини тилардим. Хонадонларини тинчлик, хотиржамлик тарк этмасин. Фурсатдан фойдаланиб, миллий қадриятларимиз, анъана ва қадриятларимизни тарғиб қилаётган Сиз журнал ижодкорларига ҳам омад тилайман. – Самимий тилаклар учун раҳмат. Суҳбатдош Шоҳидбек АСЛОНОВ. Tel.: 718 600 6518


UZBEGIM

Муносабат

№ 9/2013

Ў

збек халқининг энг катта бойлиги – тинчлигидир. Мамлакатимиз мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ аҳил қўшничилик тамойили асосида иш юритишни мақсад қилди. Зеро, қўшнинг тинч – сен тинч, дейишади.

5

чиқди. Бу ташаббуснинг мазмун-моҳияти шундан иборат эдики, мулоқот гуруҳи АҚШ, НАТО, Россия, шунингдек, Афғонистон билан бевосита қўшни мамлакатлардан иборат бўлиши, «6+3» мулоқот гуруҳининг

Афғонистонга иқтисодий й ёрдам кўрсатиш, ижтимоий инфратузилма ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлиги муаммоларини, қашшоқлик, ҳуқуқсизликка қарши кураш бўйича энг долзарб вазифаларни ҳал

ДОРИЛОМОН КУНЛАР ШУКРОНАСИ

Президентимиз Ислом Каримов қарийб 35 йилдирки қуролли тўқнашувлар давом этаётган қўшни Афғонистон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш сиёсатини илгари суриб келмоқда. Бу ҳақда муҳтарам Юртбошимиз бундан йигирма йил аввал, яъни, 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида ҳамда 1995 йилда 50-сессиясида Афғонистонга қурол-яроғ киритилишига қарши халқаро эмбарго қўйиш таклифи билан чиқди. Дунёнинг турли бурчида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарамақаршиликлар сақланиб қолаётгани, давлатларо, миллатларо ва динлараро зиддиятлар, мамлакатлар тараққиётига тўсиқ Tel.: 718 600 6518

бўлаётган қашшоқлик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммоларига қарши курашиш зарурлигини халқаро ҳамжамият бугун Афғонистон мисолида тушуниб етмоқда. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, БМТнинг сессияларида таъкидлаганидек, бу мамлакатнинг ички ишларига ташқи кучларнинг аралашувига чек қўйишни бугунги давр тақозо этмоқда. Шунингдек, Президентимиз НАТОнинг 2008-йил Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган саммитида БМТ раҳбарлиги остида «6+3» мулоқот гуруҳини ташкил этиш ташаббуси билан

энг муҳим мақсади – бир-бирига қарши курашаётган томонларга Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш дастурини таклиф этиш, мамлакатни пароканда қилаётган асосий муаммо ва зиддиятлар бўйича ўзаро муроса асосидаги ечимларни топиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, зарур кафолатларни беришдан иборат. Кўриб турибмизки, Ўзбекистоннинг ана шу саммитда билдирган амалий, конструктив таклифлари бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Аксинча, янада ўткир аҳамият касб этиб бормоқда. Чунки

Oсtober-November

этишга алоҳида эътибор қаратиш билан бирор бир натижага эришиш мумкин. Бунда, албатта, афғон халқи амал қиладиган кўп асрлик анъаналар, урфодатлар, ислом динининг қадриятлари тўлиқ ҳурмат қилиниши лозим. Бу борада Президентимиз 2013 йил 9 майда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида ўз эътиборини яна бир бор Афғонистондаги мавжуд воқеликка қаратиб, ушбу муаммонинг нақадар жиддийлиги ва унинг ечими бўйича қандай амалий ҳаракат ва чоратадбирлар зарурлиги хусусида сўз юритгани ҳам масаланинг қанчалик муҳим эканини кўрсатади. Мустақиллик шарофати, давлатимиз раҳбарининг одилона ва оқилона сиёсати самарасида шукуҳли, тинч, осойишта кунларга мушарраф бўляпмиз. Шу боис халқимизнинг энг буюк бойлиги бўлган дориломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш, юртимизда ҳукмронлик қилаётган тинчлигимизни мустаҳкамлаш, уни доимо кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг фуқаролик, фарзандлик бурчимиздир. Гулноза ЖЎРАЕВА, филология фанлари номзоди, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти.

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


UZBEGIM

6

Э

сингизда бўлса ўрта мактаб адабиёт дарсликларида матн сўнггида «нима учун?» деб бошланадиган қатор саволлар бўларди. Бу саволларга жавоб изларканмиз, ўзимиз билмаган ҳолда каттароқ сўроққа – «мен нечун яралдим?» деган жумбоққа ҳозирлик кўрардик. Вақти келиб бу саволга ҳам эҳтиёж қолмайди, у ўз-ўзидан сенинг лаҳзаларинг, кунларинг, ҳаётинг маъносига айланади. Пировардида ўз ҳаётингга қанчалик юзма-юз келишни истасанг-да у сени фақатгина ўзингга рўбарў қилади, унда сенга «кимман ўзи?» деган янада мураккаброқ савол пешвоз чиқади. Бу вақтга келиб сен машҳур фикрлар мағзини чақасан. «Оламда савол ҳам жавоб ҳам йўқ унга, мавжуди эса сиру синоат». Ҳамма тушунади, ҳамма ўзича талқин этади. Биров ХУДО дейди, бошқаси ТАҚДИР, учинчиси эса – КИТОБ. Буюк немис «дашт бўрисининг» фикрича, «одамлар билан бўлма, ўзинг инсон бўл. Ҳар ким Худони айрича атайди. У эса ўзига исм танламаган». Ундан уч юз йил муқаддам яна бир немис «яхши китобни ўқиш, уни ёзишдек мураккаб» деб ёзганди. Умри бўйи Мефистофель билан баҳслашиб ўтган бу зот ниҳоят бир қарорга келади: «Одамзот ўз тақдиримни ўзим яратяпман деб ўйлайди, алоҳа, маълум бўладики, у жафолар чекиб ўзи учун яратган тақдири, Аллоҳ томонидан манглайига битилган эди». Минг йиллар давомида оғзаки ва ёзма ёдгорликлар қошида туриб бу ҳикматлардан кейин ҳам сўз айтиш учун нафақат руҳий ва маънавий жавобгарлик, балки тарихий жасорат ҳам шарт. Негадир менга WWW.UZBEKNY.TV

«ҳамма учун ва ҳеч кимга» мўлжалланган барча китоблар инсоннинг ўзи ўйлаб топган қисмати, синоати олдида таззарруси бўлиб кўринади. Дарвоқе, «ёзиш яхши, фикрлаш ундан яхшироқ». Маълумки,

№ 9/2013 Рафиқ ҲОШИМОВ ҲОШИМОВ, тележурналист, эссенавис, киноценарист. 1966 йилда туғилган. Фильмлари бир неча Халқаро кинофестивалда ғолиб бўлган. Озарбойжон Республикасида хизмат кўрсатган артист.

ва чармдан иборат ғиштда! Ўқиётганингдагина мўъжиза рўй беради – у ҳар сафар ўзгача!» Менимча, аслида китоб эмас, биз ўзгарамиз. Шу боис қадимги донишмандлар китобга ҳар бало ёзилишига қарши чиқиб «битик ҳавойи сўзлар билан эмас, амалиёт билан боғлиқ бўлсагина фойдалидир» деган қатъий хулосага

КИТОБ (эссе) қадим замонларда ваъз ва суҳбатларга кўпроқ эътибор берилган. Буни «талаффуз этилган сўз учар қушдир. Ёзилгани эса кўмилганидир». Бундай муносабат сўз билан тирик, калом қадрини билгувчи донишмандлар учун огоҳлик қўнғироғи. Мазкур ҳикмат нақадар асосли эканлигини тарих исботлади. «Аввало Калом бор эди. Калом Худоники эди. Калом Худонинг ўзи эди». Орадан ўн тўққиз аср ўтиб немис адиби «ҳақиқий ижод Аллоҳни намоён этишдир», дейди, унинг шарқлик замондоши бу юмуш нақадар мушкуллигини англаган ҳолда инсон ҳаётини тўзғиган кўҳна китобга ўхшатади. ор онгли ҳаётини кутубхонада ўтказиб алал-оқибат кўзидан ажраган таниқли аргентиналик эса «хўр»лар қаторига яна бир янги сўз қўшди – «китобхўр». «Калом нима ўзи? Китоб нима, агар уни очмасанг? Қоғоз

Б

info@uzbekny.tv

келганлар. «Нодоннинг қўлига китоб тутқазиш – гўдакка машъала бергандек гап». Болакай ё ўзини ё атрофини ҳалокатга дучор этади. Ҳайратланарлиси шундаки, ўзига ўт қўйган одамлар ҳокидан янги китоблар яралади, муҳитга ўт қўювчилар эса китобни ҳам ёқадилар. Агар барча ҳикмат ва китоблар «ғофиллик саодатдир» деган хулосага олиб келмаса – барчаси бекор, чунки ғофилликда умидворлик бор. Эҳтимол, ёзилмаган китоб – энг яхши китоб, сўз фикрни тўлиқ қамрай олмайди, фикрингни ифода этаркансан, шу жараёндаёқ мазмун шикаст топганлигини сезасан. Эҳтимол, ҳақиқий китоб Унинг ўзидир. У буюк китоб. Одамлар яратган, тўқиган, ёзган китоблар эса ўша буюк Китобнинг ҳарфларидир. Х асрнинг санъат усталаридан бири болалигида отасидан сўради: «Ота, Худо борми?» Отаси: «Ким инонса,, У

Х

Oсtober-November

ҳамиша бор». Негадир менга муқаддас китоблар диндорлар учун, шеърият шоирлар учун, мусиқа кўнгил учун, инсонлар эса Аллоҳ учун яратилгандек туюлади. у зиддиятли фикрлар менга қадим Шарқ ҳикматини эслатади. Бобил подшоси мамлактдаги энг оқил одамларни тўплаб, дунёда тенги йўқ лабиринт қўришни бюради. Маълум вақт ўтиб, лабиринт қурилиши поёнига етгач унга қўшни мамлакат ҳукмдори меҳмонга келаётганини айтадилар. Шоҳ азиз меҳмонни шоҳона илтифотлар билан кутиб олиб сўнг лабиринтга таклиф қилади. Меҳмонни музайян лабиринтда ёлғиз қолдириб ўзи беркинади. Қўшни мамлакат ҳукмдори бу ер ости жинкўчасида бир неча кун уринибсуриниб тинкаси қуриб ниҳоят ер юзига қайтади ва Бобил шоҳини ҳам ўз юртига меҳмонга таклиф этади: «Сен қурган лабиринт жуда ғаройиб. Мен ҳам сенга бир ажойиботни тақдим этаман». Бобил шоҳи маълум сабабларга кўра меҳмонга бормайди. Шунда араб ҳукмдори Бобилга ҳужум қилиб шоҳни асир олади. Мана, уч кундирки улар чексиз саҳрода ёнма-ён кетишяпти. Араб ҳукмдори асир шоҳнинг қўлларини ечиб унга «мен сенинг ғаройиб ва музайян лабиринтингдан Аллоҳнинг иродаси ила ўзимга тўғри йўл топа олдим. Энди сенинг галинг – марҳамат, буюк Яратгувчи бино этган улуғ лабиринтдан ўзингга йўл топ!» Негадир ҳар гал кутубхонага кирарканман, бу ажиб маскан Аллоҳ томонидан бандаларига инъом этилган энг ёруғ лабиринт бўлиб кўринади. Бу – одамнинг йўл ахтариб қочгиси келмайдиган ягона лабиринтдир. р д р

Б

Tel.: 718 600 6518


№ 9/2013

UZBEGIM

7

НЬЮ-ЖЕРСИДА ҚУРБОН ҲАЙИТИ НИШОНЛАНДИ Динимизнинг муқаддас айёмларидан бири Қурбон ҳайити АҚШнинг НьюЖерси штати туркистонликларнинг Америкадаги жамияти масжидида ҳам нишонланди. Масжид эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Денис Истомин – бош соврин соҳиби

Ўзбекистоннинг энг кучли ракетка устаси Денис Истомин Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) мусобақаларидаги биринчи совринини қўлга киритди. Москва шаҳри мезбонлик қилган “Кремль кубоги – 2013” халқаро турнирининг жуфтлик беллашувларида йигирмага яқин мамлакат теннисчилари ўзаро рақобатлашди. Нуфузли мусобақада Денис Истомин россиялик Михаил Елгин билан ҳамкорликда финалгача ўтказилган учрашувларда польшалик Томаш Беднарек ва италиялик Даниэль Браццалини 6:3, 6:3, россиялик Александр Богомолов ва исроиллик Дуди Селани 7:5, 6:2, австралиялик Рамиз Жунайд ва германиялик Филипп Марксни 7:5, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бош соврин учун баҳсда Денис Истомин ва Михаил Елгин Буюк Британия вакиллари ака-ука Кен ва Нил Скупски жуфтлиги устидан 6:2, 1:6, 14:12 ҳисобида зафар қучди. Tel.: 718 600 6518

Имом-хатиб илк бор мазкур айёмнинг мазмун-моҳияти, тарихи, унинг удумлари ҳақида ўзбек тилида амру маъруф қилиб, бу мунаввар кунлар учун шукроналик билдирдилар. Намозхонлар Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги ва турмушимиз фаровонлигини Аллоҳдан сўраб, эзгу дуолар қилишди. Шунингдек, туркистонликларнинг Америкадаги жамияти раиси Абдулла Хўжа ватандошларимизни Қурбон ҳайити билан табриклаб, уларнинг хонадонларига файз барака тилади. Ва мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига йўллаган

табрикномаларига жавобан И.Каримовдан келган миннатдорчилик хатини ўқиб эшиттирди. АҚШдаги барча мусулмонлар қатори юртдошлариз ҳам Қурбон ҳайитини меҳр-оқибат, хайру саховат, шоду хуррамлик, кўнгил олиш, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик байрами сифатида нишонладилар. Ўз мухбиримиз.

Ўзбекистонлик боксчилар муваффақияти

Бокс бўйича давом этаётган XVII жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасинингсаккизнафараъзосидастлабки икки босқичдан муваффақиятли ўтиб, нимчорак финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қозоғистон мезбонлик қилаётган бу галги жаҳон чемпионатида энг енгил – 49 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Жаҳон универсиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ботсваналик Моокетси Лекгетхони катта устунлик билан мағлубиятга учратди. Оғирлиги 60 килограмм боксчилар ўртасида мамлакаOсtober-November

тимиз кўпкарра чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров эса АҚШ терма жамоаси аъзоси Кеннет Смис устидан зафар қучди. 81 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпиони Ойбек Мамазулуновнинг натижалари ҳам мухлису мутахассислар эътиборини тортди. Жаҳон чемпионатида илк маротаба қатнашаётган истеъдодли ёш боксчимиз дастлабки жангида мўғулистонлик Эрденебаяр Сандагсурендан устун келди. Терма жамоамизнинг тажрибали вакилларидан Осиё чемпиони Санжар Раҳмонов оғирлиги 64 килограмм бўлган боксчилар баҳсида озарбайжонлик Ғайбатулла Гаджиалиевни, жаҳон чемпионати совриндори Жасурбек Латипов германиялик Ҳамза Тубани енгиб, совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда. Яна бир моҳир спортчимиз Азизбек Абдуғафуров 75 килограмм вазн тоифасида кетма-кет иккинчи жангини ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳамюртимиз бу гал тожикистонлик Наврўз Жафоевни мағлуб этди. 91 килограмм вазнга эга Рустам Тўлаганов молдовалик Владимир Челес, ўта оғир вазн тоифасида жанг ўтказган Мирзоҳид Абдуллаев австралиялик Йохан Линде устидан зафар қучди. info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


UZBEGIM

8

№ 9/2013

Шукрона Ш укрона

ВАТАН ЎЗИМИЗНИКИ! Ҳ

ар куни уйдан дарваоза хатлаб кўчага чиқар эканман, кўча четидаги ариқда милдираб оқаётган оби ҳаётга кўзим тушади. У шовқин солмайди, ҳайқирмайди. Жимгина оқаверади. Мен эсимни таниганимдан буён бу ариқдан қанча сувлар оқиб ўтмади, дейсиз! Ўйлаб қоламан: ер юзидан қанча сувсиз саҳролар бор. Нега минглаб одамлар бир томчи сувга ташна. Кечагина ёмғир ёғиб ўтди. Эрталабки ҳаво бирам тоза, бирам майин. Шу тоза ҳаводан симириб нафас олиб, шукрона айтмаслик гуноҳ. Ариқ бўйидаги анвойи гулларни айтмайсизми? Оқ, қизил, пушти рангларда ял-ял товланиб, кўзингизни қувонтиради. Ҳовлингизда шундоқ қўл узатсангиз етадиган жойда олма, анжир, шафтоли бошингизга тегай-тегай деб турибди. Шунинг ўзи ҳақиқий жаннат эмасми?! О, Ватан! Нақадар гўзал, нақадар мафтункорсан, дея ҳайқиргингиз келади. Тупроққа тушган уруғ буғдой бўлиб сизу бизни сийлаб турибди.

WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

Дунёда бир гиёҳ унмайдиган жойлар, бир тишлам нонга зор бўлган одамлар қанча? Қуёш меҳр ила нур сочиб турган, ҳар баҳорда нафис гул ёзган боғу роғлар шиғил мева бериб, инсонларни ризқлантираётган бу каби беқиёс юрт яна қайда бор?! Яширмоқнинг ҳожати йўқ. Гуруч ичидаги курмакдай одамлар орасида тоза сувларни у р ифлослантириб, ф р мевали

Oсtober-November

дарахтга тош отаётган, гулзор ва экинзорларни пайҳон қилиб, шинам ва озода кўчаларга аҳлат ташлайдиган, хас-хазон ёқиб, мусаффо ҳавони булғайдиганлар ҳам учраб туради. Мен ўша одамларнинг юзига қараб: - сиз ичимиздаги душманмисиз? – дегим келади. Ахир, бебаҳо неъматларни авайлаб, муқаддас тупроқни, мусаффо осмонни, Ватанни асраш барчамизнинг энг масъулиятли ишимиз, инсоний бурчимиз эмасми?! Агар ҳовлимизга бегона ит, мушук, товуқ кириб қолса, дарҳол ҳайдашга тушамиз. Чунки у хонадон «чегараси»ни бузди. Лекин маҳаллага, кўчамизга бегона одамлар кириб қоладиган бўлса, ҳамиша ҳам уларни суриштирамизми, ҳушёр бўла оламизми? Ахир, Ватан маҳалладан бошланади-ку! Айтмоқчи бўлганим, «Ватанимни севаман!» дейишнинг ўзи бўлмайди. Ватанни қадрлаш, кўз қорачиғидай асраш, Ватаннинг боғу роғларини зоғларга талатмаслик, тупроғини ёт ғанимларга бостирмаслик, керак бўлса, унга жон фидо қилиш барчанинг дилидаги қатъий аҳди бўлгандагина биз ҳақиқий ватанпарвар бўламиз. Зеро, табаррук она юрт бизнинг бугунимиз, келажагимиз. Шу азиз Ватан барчамизники! Зуҳро у р АЛИЕВА

Tel.: 718 600 6518


UZBEGIM

№ 9/2013

9

ТОШКЕНТДА “ОЛТИН ГЕПАРД” УЧИНЧИ ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИ “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги кўмагида ташкил этилган мазкур анжуманда Ўзбекистон, Хитой, АҚШ, Австрия, Боливия, Бразилия, Германия, Жанубий Корея, Испания, Италия, Польша, Украина, Франция, Чехия, Швейцария, Эрон, Россия, Ҳиндистон каби ўнлаб мамлакатлардан кинематография соҳаси мутахассислари, кино санъати ихлосмандлари иштирок этаётир.

П

резидентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий кинематографияни ривожлантириш, фильмларнинг бадиий савияси, ижтимоий-маънавий аҳамияти, айниқса, ёш авлод тарбиясидаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Киноижодкорларни ҳар томонлама рағбатлантириш, эркин ва самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш, студияларнинг моддий-техник базасини янада такомиллаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистоннинг замонавий кино санъати анъаналарга бой. Бу анъаналар замирида мамлакатимиз ва жаҳон кинематографиясининг илғор услублари, халқимизга хос юксак маънавият мужассам. Зеро, кино инсонда Ватанга муҳаббат, тинчликосойишталикни қадрлаш, эзгулик, бағрикенглик каби энг эзгу фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади. у борадаги ижодий изланишларнинг узвий давоми бўлган “Олтин Гепард” Тошкент халқаро кинофоруми бой концептуал ғояси, мавзу доирасининг кенглиги, ранг-баранг ва қизиқарли дастури билан ажралиб туради. Унинг асосий мақсади мамлакатимиз кинематографиясини янада ривожлантириш, бу борадаги

Б

Tel.: 718 600 6518

халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, кино таълимини такомиллаштириш, умуминсоний ғояларни тарғиб қилиш, томошабиннинг бадиий диди ва дунёқарашини юксалтиришдир. Таъкидлаш жоизки, Тошкент халқаро кинофорумининг нуфузи йил сайин ошиб бормоқда. Кинофорумга тақдим этилаётган фильмларнинг мавзулар қамрови, иштирокчи мамлакатлар сафи тобора кенгайиб бораётир. Бу йил учинчи бор ўтказилаётган ушбу анжуман ўзбек ва жаҳон кино санъатининг энг яхши анъаналарини оммалаштириш, ўзаро маданий мулоқотни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Дунёнинг таниқли кино юлдузлари билан ижодий учрашувлар, маҳорат сабоқлари, кўрик-танловлар кино ихлосмандлари ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. ртимиз ва жаҳон киноижодкор-ларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов дастури учун 11 тўлиқ метражли, 13 қисқа метражли, 10 анимация фильми, жами 34 картина танлаб олинди. Экран асарларини саралашда уларнинг ғояси, бадиий савияси, мазмуни, техник жиҳатлари, актёрлар маҳоратига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу фильмлар “Энг яхши анимация фильми”, “Энг яхши қисқа метражли фильм”,

“Энг Э яхши эркак роли”, ” “Э “Энг яхши аёл роли”, “Энг яхши режиссура”, “Энг яхши тўлиқ метражли фильм” номинациялари бўйича баҳоланади. Кинофорум танлови дастурида ҳамюртларимиздан режиссёр Ҳилол Насимовнинг “Тубанлик” ҳамда Собир Назармуҳамедовнинг “Армонли дунё” картиналари, қисқа метражли фильмлар танловида эса ёш режиссёрлар Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовнинг “Балерина”, Анвар Сафоевнинг “Кучук” каби картиналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. “Олтин Гепард” учинчи Тошкент халқаро кинофоруми доирасида мамлакатимиз ва хориж кино арбоблари, режиссёрлар, продюссерлар, аниматорлар, операторлар, монтаж усталари иштирокида ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган жами ўттизга яқин маҳорат сабоқлари ўтказилиши режалаштирилган. Ёшлар ижод саройида кино оламига кириб келаётган йигит-қизлар учун махсус тренинглар ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистон

давлат санъат ва маданият институтида кинематография назарияси ва амалиётига оид туркум сабоқлар, машғулотлар, учрашувлар, қисқа метражли фильмларга оид “Муқаддима” лойиҳаси ўтказилиши кўзда тутилган. алқаро кинофорум доирасида “Томошабин билан ҳамнафас” мавзусида нодавлат студияларда суратга олинган фильмлар миллий фестивали ўтказилади. “Глобал оламда миллий кино” мавзусидаги халқаро анжуманда эса жаҳон кино оламидаги ижодий жараёнлар, юртимиз кинематографларининг вазифалари ҳақида атрофлича сўз юритилади. Кинофорум тадбирлари Алишер Навоий номидаги кино саройи, “Premier Hall” ва “Grand cinema” кинотеатрлари, “City Makon” маданиймаърифий кўнгилочар маркази, Ёшлар ижод саройи, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти каби масканларда ўтказилмоқда. Кинофорумга тақдим этилган фильмлар Самарқанд шаҳрида ҳам намойиш этилиши кўзда тутилган.

Х

Ю

Oсtober-November

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


UZBEGIM

10 Билиб қўйган яхши

ЕРЁНҒОҚ – МИЯГА ҚУВВАТ

Дуккакли ўсимликлар оиласига мансуб бўлган ерёнғоқнинг инсон организмига фойдали жиҳатлари кўп эканлиги аниқланган. Шулардан бири ерёнғоқнинг мияга қувват бағишловчи хусусиятга эга эканлигидир. Унинг таркибида бош мияга, асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган В гуруҳига оид дармондорилар мавжуд. Шу билан бирга ерёнғоқ хотирани мустаҳкамлаб, диққатэътиборни бир жойга тўплаш қобилиятини ҳам яхшилайди. Мутахассисларнинг эътироф этишича, бош мияни қувватлантириб туриш учун кунига 15-50 дона ерёнғоқ истеъмол қилиш кифоя ҳисобланади. Унутмаслик керакки, бунинг учун ерёнғоқ қовурилган бўлиши зарур. Чунки қовурилмаган ерёнғоқ овқат ҳазм қилиш аъзоларига нохуш таъсир кўрсатади. Пўстлоғи эса кучли аллергия қўзғаши мумкин. Шунинг учун ҳам ерёнғоқни қовуриб, пўстини тозалаб истеъмол қилган фойдалидир. WWW.UZBEKNY.TV

Австралиялик тадқиқотчилар жазавага тушиб ижро этиладиган оғир мусиқаларни тинглашнинг ўзига хос зарарли жиҳатлари борлигини эътироф этишди. Бу биринчи навбатда фаол ҳаракат туфайли бош ва бўйинни жиддий шикастланишга олиб келиши мумкин. Боиси бундай мусиқа ижро этилаётганида дақиқасига ўртача 146 та зарба берилади. Ижрочи

№ 9/2013

Ранг-баранг олам

ЖАЗАВАЛИ МУСИҚА ЗИЁНИ ва тингловчи бошини мусиқага мос равишда ҳаракатлантирадиган ёки айлантирадиган бўлса, ўзининг соғлигига зиён етказади. Бундай пайтда бош айланиши ва бош мия ҳаракатланишининг меъёри бузилади. Меъёр бузилиши кучайиб боргани сари ушбу ҳолат яна ҳам хатарлироқ

ЙЎҒОН ИЧАК САРАТОНИ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ, ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ Бу касаллик кенг тарқалган, ёмон сифатли ўсмалардан ҳисобланади. Ҳар йили сайёрамизда ушбу касаллик билан миллионлаб беморлар касалланади. Мазкур касаллик Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида кенг тарқалмоқда. Йўғон ичак саратонининг келиб чиқишида қуйидаги омиллар асосий ўрин тутади: – ёшнинг 50 дан ошганлиги; – овқатланишнинг ўзига хослиги. Овқатланиш йўғон ичак ракининг келиб чиқиши ва шу билан бирга унинг олдини олишда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари: – ҳайвон ёғини меъёридан кўп истеъмол

info@uzbekny.tv

қилиш; – ҳаддан ташқари тўйиб овқатланиш; – спиртли ичимликлар ичиш. Касалликнинг олдини олувчи омиллар: – «Д» витамини; – кальций ва ҳоказо. Истеъмол қилинадиган овқатлар таркибида ҳайвон ёғи ва оқсилнинг кўп бўлиши ичакларда ўт кислотаси (сафро) миқдорининг ошишига олиб келади. Сафро эса юқоидаги касалликни келтириб чиқарувчи восита эканлигини доимо ёдда тутиш зарур.

муаммоларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.

ЪАРАКАТЛАНИБ ТУРУВЧИ БИНО Италиялик меъмор Дэвид Фишер дунёнинг турли шаҳарларида ҳаракатланиб турувчи биноларни қуриш бўйича ўз лойиҳасини тақдим этмоқда. Архитектор яратмоқчи бўлаётган биноларнинг баъзи қаватлари ҳар 90 сонияда 360 даражага айланиб туриш хусусиятига эга бўлади. Лойиҳа муаллифи шундай биноларнинг дастлабки иккитасини Дубай ва Мсоква шаҳарларида бунёд этишни ният қилган. Бу режа муваффақиятли тарзда амалга оширилгач, бу каби иншоотлар Лондон, Милан, Париж, Рим, Нью-Йорк ҳамда Майами шаҳарларида ҳам қурилиши мумкин. Ҳаракатланувчи ҳар бир бино ўзининг автоном қувват тизимига эга бўлиб, бунда шамол ва қуёш энергиясидан фойдаланилади. Электр қувватини тўлиқ етказиб бериш учун эса, ҳар бир қаватга 79 та шамол трубинаси ўрнатилиши кўз тутилган.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди. Oсtober-November

Tel.: 718 600 6518


№ 9/2013

UZBEGIM

11

А

диб, журналист, диб журналист ташкилотчи Йўлдош Сулаймоннинг одамни одамни баногоҳ лол қилиб қўядиган одатлари бўлгучи эди. Шулардан бири: у ўзи яқин кўрган кишиларни “Улуғим!” деб чақириб мурожаат қиларди. Сиз ким бўлманг, унинг наздида улуғ эдингиз. Улуғ инсон эдингиз. Сизнинг тимсолингизда у инсонни улуғларди. У ҳар бир инсон қадр ва эъзозга лойиқ, деб ҳисобларди. Инсон қадрини биладиган ва уни баланд қўядиган одам эди. эди. Йўлдош Сулаймон ўз қаҳрамонлари бўлган кишиларга бир мужассам тарих деб қарарди. Йўлдош ака билан неча йиллар мобайнида Фарғонани кезганда, унинг баланд тепаларига Бундан оғишмасди. Бу унинг эътиқоди эди. Унинг юраги ичига сиғмаётганга ўхшарди. Ҳамиша тўлиб-тошиб, қаҳқаҳалари қирғоқлардан ошиб турарди. Кулги-қаҳқаҳалари қалбининг қаттиқлигини эмас, бағоят юмшоқлигини кўрсатарди. Катта-катта чарақлаган кўзлари оламга, юрт ва юртдошларга некбин боқарди. Барча худо яратган, камол ва ҳусну жамол ато этган нарсаларни улуғласам, кўкларга кўтарсам, тахтга ўтқазсам дерди. Инсонни ҳар қанча улуғламасин, барибир унга кам кўринаверарди. Муболаға эмасдир дейман: Фарғонада, бутун Фарғона водийсида ҳар бир эшик унга таниш, ҳар бир боғ унга жаннат парчаси, ҳар бир дарё, сой, жилға, каналлар унга жаннат оби ҳаёти ва уларда наздида сув ўрнига сут оқарди. У ўтмаган йўлнинг ўзи йўқ. У ҳатламаган остона топилмасди. Фарғонада ҳар бир одамни биларди. Ҳар бир одам билан саломлашар, ҳол-аҳвол сўрарди ва бу қуруқ манзират эмас, у доим ёрдамга отланиб турарди. 2000 йил арафасида у менга: – Достон ёздим.Сиз ҳам ўқинг, улуғим,- деб бир китобини дастхат битиб тақдим этди. Мен ҳам ўқидим. Ҳайрон бўлиб қолдим. Бу биз билган адабиёт эмасди асло. Унда Фарғона ва фарғоналиклар энг кўтаринки баландпарвоз Tel.: 718 600 6518

ФАРҒОНА ХАРАКТЕРИ сўзлар ва таърифлар билан мадҳ қилинганди. Унда юздан ортиқ фарғоналик эл-юртга хизмат қилган кишилар фидокорона ишлари таърифланиб юксак мақомда мадҳ этиларди. Йўлдош Сулаймон уларнинг ҳаммаларини шахсан билар, танир, учрашган, суҳбатлашган, вилоят газетасида ишлаб юрган кезлари уларнинг ҳаётлари, орзу-интилишлари ҳақида репортажлар, очерклар ёзган, бир сўз билан айтганда, барча унинг қаҳрамонлари, шеърлари, романлари, қиссалари, очеркларининг персонажлари эдилар. Бу адабиёт эмасди, айни чоқда инсонни, юртдошларни, уларнинг ватанга муносиб меҳнатларини, одамийликларини улуғлаш эди. Анчагача мен нега бундайлигини ўйлаб юрдим. Сўнг бу улуғлаш ёзувчининг асл табиатидан келиб чиқаётганлигини, адиб замондошларининг яхшиликлари ўчиб кетмаслиги ва бошқаларга бу яхшиликлар ибрат намунаси бўлиб қолишини истаганлигини ва бунинг учун шу йўлни танлаганлигини англадим. Бу яхшиликни қоғозда қайд этиб қолдиришнинг муаллиф танлаган бир йўли

ёнбошлаганда, қайрағочлар соясида иссиқдан нафас ростлаганда, одам беихтиёр завқ-шавқларга тўлиб тошарди. Адиб шоирнинг завқ-шавқлари сизга ҳам кўчарди. Саид Аҳмаднинг қанча тарона ҳикоялари, Ғафур Ғуломнинг заррин донишмандлик билан тўлган шеърлари, Ҳамид Ғуломнинг публицистик ашъорлари, Эркин Воҳидовнинг ёлқинтоб ғазаллари мана шундай завқли дамларда Йўлдош Сулаймоннинг кўз ўнгида ва ўзи бошлаб борган манзиллар ва ноёб одамлар учрашувларида, уларнинг рўбарўсида ёзилганди. Халқ характерининг ажойиб намунаси Ўрик Домла ва Чўл Лочини ҳузурига оташин адиб Саид Аҳмадни Йўлдош Сулаймон етаклаб бормадимикин, адибни унинг қаламига мансуб қаҳрамонлари билан илк бор таништирмадимикин ва шу тариқа неча-неча латифу зариф асарларнинг юзага келишига ҳисса қўшмадимикин? Йўлдош Сулаймоннинг муомала мезонлари, самимият билан тўла равиш-рафторларига қойил қолмай иложингиз йўқ эди. У Фарғонанинг

Oсtober-November

Лайлатул Қадри, Афандиси, Шоири, Донишманди Адҳам Ҳамдамнинг муносиб шогирди эди. Ундан иш, сўз, муомала, кўнгил топиш, маҳрам бўлиш санъатини ўрганганди ва шунингдек, барча пойтахт адибларига, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Ҳамид Ғулом , Эркин Воҳидовга ўзини маҳрам ва шогирд деб биларди. – Мен қулман! – дерди у. – Ким нима деса деяверсин! Мен яхшиларнинг қулиман! У сизни улуғлаб ўзини қулдай тутишни севарди. Улуғлик ва камтарлик тушунчаси унинг дунёқарашида ажиб бир тазод янглиғ товланар, порлар, тўлқинланарди. Унинг муомаласи қандай эди? Ҳар бир одам билан хоҳ таниш- нотаниш ака-укадай кўринар ва жигарпоралик удумларини адо этарди. Теракнинг бўй-басти ерга ётганда билинади. Унинг жуфти ҳалоли Орзухон ҳам яхшиликда бир-бировдан ўзишарди. Фарзандларига бу ноёб фазилатлар мерос бўлиб қолди. Неча ўнлаб шогирдларининг ёзганларида унинг одамийлик ўгитлари ва маросимлари зуҳурланиб турарди. Одамлар ҳамиша миннатдор бўлиб эслайдилар. Тошкентга Ёзувчилар уюшмасига ишга келган йили у Фарғонадан катта юк машинасида эрта кўкламда кўчатлар келтирди. Уларни уюшма боғига эктирди. Боғ ҳовлилар қураётган адибларга тарқатди. Бизнинг ҳовлимизда ўша бодом, олмалар, беҳилар, ўриклар ҳар баҳор қийғоч гуллайди, шиғил мевалар солади. Уларга қараб унутилмас дилбар инсон ва адибни ёдлайман. Руҳи ҳамиша шод бўлсин!

info@uzbekny.tv

Иброҳим ҒАФУРОВ. WWW.UZBEGIM.US


UZBEGIM

12

№ 9/2013

Бойиш Б й ыўлингиздан ў келади… ади… икка эришишнинг

деяверинг. деяверинг Ишонч. Бошқариладиган ишонч ҳар қандай фикрни зўриқишдан титрашга мажбур қилади.. Ўз-ўзини ишонтириш. Бу орқали устун турган фикрлар мия ости асаб тизимига суқилиб киради ва унга таъсир қилади. Онг сизни режа билан 3. Кўзланган пулой бўлишни истайсанми тақдирладими? Зудлик билан ишга га қачон эриша оласиз, бир йилдами, — ўйлагин”, деганди америкиришинг! беш йилдами, аниқ бир кунни белгилаб калик руҳшунос ва файласуф Наполеон Тасаввур шундай устахонаки, унда олинг. Масалан, “2012 йил, 5 май”. Хилл. Бугунги кунда бой бўлиш сиринсоний режалар тобланади, истаклар 4. Агар шу пулни қўлга киритлари ҳақида кўплаб китоблар нашр амалга ошади, ички туртки, иштиёқ, сангиз, қайси орзуингизни рўёбга қилинмоқда. Хўш, ушбу китоблар завқ-шавқ шакл-шамойил олади ва чиқарардингиз? Орзу қандайлигидан чиндан ҳам бой бўлишимизга ёрдам онгимизнинг тасаввур билан боғлиқ қатъи назар тўлиқ тафсилотларини бера оладими?! ҳаракати ишга туширилади. ёзинг. Масалан, “Nexia” русумли автоАгар омад қозониш, бойликка Қарор қилиш. Иш қанчалик катмобил сотиб олардим”. эришиш формуласини, амалда татбиқ та бўлса, узил-кесил қарор қабул 5. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун этган кишиларнинг иш олиб бориш жа- ушбу режаларни овоз чиқариб ўқинг. қилмаслик шу даражада хавфлидир. раёнига эътибор қаратадиган бўлсак, бу Қатъиятсизлик — омадсизликнинг туб Ўқиш жараёнида бу пуллар аллақачон нарса бир неча амаллардан иборатлир сабаби ҳисобланади. са меники бўлди, деб тасаввур қилинг, гини кўрамиз. Риоя қилиш Мақсад белгилаш. Ўзингизга кундалозим бўлган мунтазам лик, ҳафталик, ойлик ва йиллик ҳаракатларсиз ҳеч қандай мақсадлар белгилаб олинг ва ижобий натижага эришунга кўра ҳаракатни бошланг. шиб бўлмайди. Режа туью-Йорк ью Йорк шаҳридаги Люксери институ институМувафаққиятингиз тўсиқларга зиш, вақтни бекорга сарф тида ўтказилган бир тадқиқотда одамларнинг бойучрамаслиги учун қўлингиз етақилмаслик, интизомли лик ва бойлар ҳақида янглиш фикрлаши мушоҳада қилинди. диган мақсадларга кўра ҳаракат бўлиш ва қарор қабул қилишингиз мақсадга муофиқ. Бойлар пулни осон топишади ва ҳаржлашади. қилиш — омад формулаТадқиқотлар аслида кўпчилик бойларнинг оддий одамларХулоса сининг илдизларидир. дан бир неча баробар кўп тер тўкиши, асабий ва мушкул Муваффақият учун ҳар Агар бойлик сиривазиятлар билан юзма-юз келишини кўрсатади. доим сармояга эмас, ижодни бир оғиз сўз билан Мол-давлат тўплаш учун муҳитнинг аҳамияти каткорлик, жасорат ва тасаввур ифода қилиб бўлганда та. Агар шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, маълум қилишга эҳтиёж бор. Бой эди, ўша биргина очқич шаҳар аҳолисининг 100 фоизи бадавлат, бошқа бир шаҳар бўлишни мақсад қилганда, сўзни айтиб қўя қолган аввало, ўз ички имкониятбўлардик. Бунинг учун ёки қишлоқда умуман бой одам бўлмасди. муттасил ўқиб-ўрганиш, ларини ишга солиш талаб Бойлар хасис бўлишади. Бойлик асло хасислик натиширин уйқулардан, этилади. Ўзингизни тайёр жаси эмас. Аксинча, кўпгина “тежамкор” инсонлар ночор тараллабедод базмлардан д деб ўйласангиз, аҳволда ҳаёт кечирадилар. воз кечишга тўғри келади. муваффақиятсизликка Бой бўлишнинг ўзи бўлу учрашдан қўрқмай, майди. Шунинг учун ҳам л лозим бўлган жатадбиркор миллиардерлар кўп эмас. ўзингизни ишонтиринг. соратни ўзингизда Ўз орзуларини амалга ошириш учун Ушбу режага камида бир ой й топасиз. Дунёни машаққат чеккан одамларгина ниятига амал қилинг, агар фаолиў ўзгартириб юборган ета олишади. ятингизга заррача ҳам фойFord, Microsoft, Google, Омадга эришиш “рецепти” даси тегмаган бўлса, майли Facebook каби компакелган жойидан тўхтатинг. ёхуд сеҳрли режа ниялар ҳам бир кунда “Карвон йўлда тузилади” деб эмас, Ибрат майдонга чиқмади. бирор муваффақиятга эришишни Интилишда Эдисондек Орқасида йиллар мақсад қилган ҳар бир одамда олдиндан бўлиш керак д давомида давом этган аниқ режа бўлиши талаб этилади. Хўш, Томас Эдисон электр лампочкаси тайёргарлик, ривожлантириш ишлари режа қандай тузилади? ҳақида орзу қилган эди. У бу буюк ва тўкилган терлар бор. 1. Қанча пулга эга бўлмоқчисиз, орзуни амалга ошириш мақсадида Бой инсон билан ўрта ҳол инсон аниқ миқдорини аниқланг. Кўп, деб айишга киришди, ўн икки минг марталаб орасидаги ягона фарқ пул ҳақидаги тиш кетмайди, орзуларингизни амалга мағлубиятга учраса-да, айтганида туриб ўйлашида намоён бўлади. Агар чиндан ошириш учун қанча пул кераклигини олди, орзуси ҳақиқатга айлангунча асло миллионер бўлишни истасангиз бажааниқ айтиш керак. тиним билмади. Ниҳоят орзусига етди ришингиз керак бўлган илк иш — бой2. Бу пулни топиш учун нима қила ва лампочкани ихтиро қилди. лардек ўйлашни ўрганишингиз керак. оласиз? Хаёлингизга келган барча Бойликка эришиш фомуласи йўлларни ёзинг, ҳатто арзимаган пул тоФикр Хоҳиш-истак. Истак мағлубиятни пиш мумкин бўлган соҳа ҳам қолмасин. Пул ҳамма нарсани амалга ошира ғалабага айлантиради. Ҳаётдан кўп Агар ҳозирги ишимда икки дунёда ҳам нарса тиласангиз, у сизга кўп нарса ато олади, деб ўйлаган одам пул учун ҳар керагидан ортиқроқ пул тополмайман этади. Истак ғалаба учун барча кучларнарсани қилаверади. десангиз, унда қўшимча иш топинг, бой ни йиғар экан, сизга чекиниш учун асло Бенжамин ФРАНКЛИН бўлиш осонмас,, ахир. ў р йўл ў қолмайди, ғалаба ғал лаба таъминланади, и,

ёхуд бойл хусусида формуласи

“Б

БОЙЛИК ҲАҚИДА ЯНГЛ ИШ

ҚАРАШЛАР

Н

WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

Oсtober-November

Tel.: 718 600 6518



UZBEGIM

14

WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

№ 9/2013

Oсtober-November

Tel.: 718 600 6518


Каждый день свежие лепешки, хлеб, торты, кондитерских изделий! Широкий выбор сыров, молочных продуктов

Все виды колбас и мясных продуктов В продаже имеется колбаса “Казы”

Все продукты органические и халяль Свежие фрукты и овощи Принимаем фудстемпы и кредит карты



Turn static files into dynamic content formats.

Create a flipbook
Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.