Uzbegim #8

Page 1

FREE POPULAR MAGAZINE • № 8 • APRIL-MAY • 2013 • NEW YORK

19


2

UZBEGIM

Nargiza Masharipova, Publisher, President Uzbek TV New York

Ilkhomjon Kenjabayev CEO Chairman Uzbek TV New York

Akhmed Berdimuratov Entertainment Manager Uzbek TV New York

Farogat Eshbekova Television Announcer Uzbek TV New York

№8/2013

Dilshod Zokirov Executive Editor Uzbek TV New York

Eldor Ishanov Camera operator Uzbek TV New York

хонадонингизга кириш мақсадида Азиз муштарийлар! Океан ортида ўзбек тилида биринчи Сизни ҳамкорликка таклиф этади. ўзбекча журнал – “Uzbegim”нинг чоп Ҳаётингизда юз берган унутилмас этилаётганига икки йил тўлди. Шу лаҳзалар, янгиликларни ўз яқинларингиз қисқа вақт давомида журналимиз билан баҳам кўришни лозим топсангиз ижодкорлари Сиз қадрли мухлисларга биз билан боғланинг! Уларни байрамлар, озгина бўлса ҳам ўзбекона меҳр улашган, таваллуд айёмлари, шодиёна тўйяхши кунларингизда ҳамнафас, ўз томоша кунлари билан табрикламоқчи мақолалари билан қалбингизга кира бўлсангиз тилакларингизни албатта, олган бўлса ўз мақсадига эришди. Биз етказамиз! Сизга тегишли бўлган ҳар бундан хурсандмиз. қандай янгиликларни Сабаби фақат Сиз учун журналимиз орқали хизмат қиламиз, Сиз учун доимий ёритиб ижод қиламиз. Чунки борамиз ва бизга Сизни яхши кўрамиз. кўрсатган ёрдамингиз Таҳририятимиз журнал учун миннатдорлик давомийлигини асраш ҳамда мунтазам билдирамиз! Akmal Rasulov Jamshid Ganiev Sponsor

Sponsor

Jahongir Ibadov Camera operator

Shohidbek Aslonov Uzbegim Editor

Shukhrat Tashkenbaev Camera operator

Eson Abdullaev Web-designer

John Conteh Advisor Editor

Ravshan Hamidov Editor Uzbek TV New York

“UZBEGIM” jurnalidagi reklama yutig’ingiz garovi! Реклама в журнале "UZBEGIM" - путь к успеху и процветанию! Monthly Uzbegim Magazine is published by UzTVNY, Inc. © 2011-2012 copyright. All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited. The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers. Circulation 5,000. WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

April-May

PUBLISHERS Prezident Uzbek TV New York Nargiza Masharipova CEO Chairman Uzbek TV New York Ilkhomjon Kenjabayev Computer design by Viktor Aulov

Tel.: 718 600 6518


№8/2013

UZBEGIM

3

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов жаҳон чемпиони 12 апрел куни АҚШнинг Невада Штатида Баҳодир Мамажонов (12-1, 7 нокаут) билан кубалик Анжело Сантана (14-1, 11 нокаут) ўртасидаги бокс жанги бўлиб ўтди. Профессионал бокс кечасида ҳакам 12 раундлик беллашувнинг тўққизинчи раундида жангни тўхтатиб, 24 яшар кубалик Сантана техник нокаут билан ютқазганини эълон қилди. 61 килограммгача бўлган вазнда Сантанани мағлубиятга учратган “Баха” WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Машҳур промоутер Дон Кинг Баҳодирнинг ғалабасидан сўнг унга бирга ишлашни таклиф қилди. Ўзбекистонлик профессионал боксчи 25 ёшли Баҳодир Мамажонов Фарғона бокс мактабида тарбия топган. У ҳозирда Баха Мамажонов номи билан фаолият олиб боряпти. Баҳодир ҳаваскор боксчи сифатида бир қанча халқаро ва

қитъа мусобақаларида иштирок этиб, совриндор бўлган. Баха Мамажонов: – “Мен бундай накаутни ютардим. Дастлабки дақиқалар Сантанани тушуниш қийин бўлди, кейин эса ўзимни қўлга олиб, агрессивроқ бўлдим. Мен АҚШга чемпион бўлиш учун келганман. Мен жаҳон чемпиони номини қозонмоқчиман, ва бу йўлда мазкур қадам биринчилардан. Мен энди бошлаётганларданман. Бу камарга бир марта эришилади. Сантананинг хитлари ҳақиқатдан қийин. Мен уни ҳурмат қиламан, лекин уни 6 раундда, танасига қаттиқ зарба туширганимдан кейин чарчаганини кўрдим. Ангел Сантана: – “Рефери жангни тўхтатди.Сизларга айтаман, мен ҳали замон жангда эдим. Раунд бошида мен икки қўлим билан, кўпроқ чапига таяниб ерга тушдим. Биз яхши жанг қилаётган эдик. У давом этиши керак эди. Бахага қарши ҳеч қандай давойим йўқ. У яхши ўйинчи. Лекин мен реванш матч бўлишини хоҳлайман”.

Фарғоналик Нафиса халқаро гроссмейстер унвони соҳиби Нафиса Мўминова 1990 йил 1 февраль куни Ўзбекистон туманидаги Қумбости қишлоғида туғилган. Тўрт ёшидан шахмат сирларини ўрганиб келади. Ҳозирда Тошкент Давлат Жисмоний тарбия институтининг 3-курс талабаси. Турли ёш тоифасида тўққиз карра Ўзбекистон чемпиони. Уч марта аёллар ўртасида мамлакат чемпиони. Икки карра Марказий Осиё минтақавий турнири ғолиби. Жаҳон ва Осиё чемпионати иштирокчиси. Осиё ўйинларининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби. Марказий Осиё кубоги ва Г.Аъзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби. Олти йилдан буён мамлакатимиз терма жамоаси сафида Германия, Польша, Ҳиндистон, Туркия, Бразилия, Хитой, Россия каби қатор мамлакатларда ўтказилган халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Айни кунда Марказий Осиёда энг юқори рейтингга эга шахматчи қиз. Халқаро тоифадаги гроссмейстер унвонига эга. – Нафиса – январь ойида халқаро шахмат федерацияси (FIDE) сизга халқаро гроссмейстер унвони берилганини эълон Tel.: 718 600 6518

қилди. Халқаро миқёсдаги ушбу катта эътирофга сизнинг муносабатингиз? – Эришаётган озми-кўпми ютуқларимни қуйидаги учта сўз билан изоҳлашим мумкин: имконият, шароит ва иштиёқ. Нафақат менинг, балки халқаро майдонларда катта ютуқларга эга чиқаётган бошқа April-May

спортчиларнинг ғолибона юришлари мамлакатимиз раҳбариятининг спорт соҳасида амалга ошираётган катта ҳажмдаги ишлари, эътибори маҳсулидир. – Орзуларим мақсадларимга кўчган, деган гапингиз бор. Қандай мақсадлар йўлида ҳаракат қиляпсиз? – Шахмат соҳасида янада катта ютуқларни қўлга киритишни истайман. Аниқроқ айтадиган бўлсам, жаҳон чемпиони бўлишни ўз олдимга вазифа қилиб қўйганман. – Сизга ҳавас қилиб спорт соҳасида машҳур бўлишни орзу қилаётган қизалоқларга ҳамда уларнинг отаоналарига қандай тилакларингиз бор? – Менимча, ҳар бир инсонда улкан ички қудрат мужассам. Уни ҳаёт давомида рўёбга чиқаришнинг йўли эса оддий: МЕҲНАТ, МЕҲНАТ ВА ЯНА МЕҲНАТ. Спорт ва бошқа соҳаларда юксак чўққиларни забт этиш ниятида бўлган қизалоқларга ота-оналарининг кўмаги ниҳоятда муҳим. Яқинлари томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланган қизлар кўп нарсага қодир бўлишади. М.СОБИТОВ тайёрлади info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


4

UZBEGIM

№8/2013

Дилларга қувонч улашувчи хонанда Дунёда қўшиқчидан кўпи йўқ. Ўртамиёнасини ҳар қадамда учратиш мумкин, бемаза қовуннинг уруғидек. Яхши қўшиқчи кўп эмас, зўрлари эса кам топилади. Чунки уларда чинакам маҳорат, нодир истеъдод, халқ дардини куйлашдек фазилатлари мужассам бўлади. Гап ким ҳақида кетаётганини англагандирсиз?! Бу – Ўзбекистон халқ артисти, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоқистонда хизмат кўрсатган артист, севимли санъаткоримиз Юлдуз Усмонова. Юлдуз Усмонова деганда кўз олдимизга ўзига яраша ўжар, дилидагини тилига чиқарадиган ҳақгўй инсон келади. Унинг қўшиқлари халқчиллиги, самимийлиги билан барчанинг кўнглидан бирдек жой олган. Шу боис унинг ижросидаги қўшиқларни эшитганда онгу шууримиз тиниқлашади, исмсиз дардларимизга малҳам топгандек бўламиз. Санъаткорлар кўп, лекин улар орасида халқ меҳри, муҳаббатига сазовор бўлиб, тимсолга айланганлари жудаям кам. Юлдуз Усмонова эса ўша номга сазовор бўлган ҳақиқий санъаткор ҳисобланади. Эсимда 1999 йил хонанда бизнинг гулимоҳга тўла, жаннатнинг бир бўлаги бўлган Сўх туманимизга тўйда хизматда бўлган эди. Мухлислар кўплигидан қадам қўйгани эмас, тиқилинчдан нафас олиш қийин эди, ҳатто. Усмонова хонимни кўриш учун бир томон мухлислар дарахтга

WWW.UZBEKNY.TV

тирмашиб кетган, кўпчилик оёғи енгилроқ ёшлар қўшнининг девори орқали томга томошага чиққан. Ерда жой йўқлигидан, албатта. Камина ҳам мухлислар сафида, яъни томга аллақачон чиқиб, чордона қуриб ўтириб олган. Хонанда куйлашни бошлагач эса манзарани тасаввур қилаверинг. Идиш-товоқнику қўяверинг, бир томонда сўрилар, бир томонда стол-стуллар ерга қучоқ очган. Бир томонда эса мухлислар дарахт шохи билан ерга дув тўкилган. Азамат дарахт шохлари уларни қийқирувию ура-урасидан синиб кетган. Жой талашиб мухлислар мушт урдигача борган. Ҳожибой Тожибой таъбири билан айтганда, одамлар қанча кўп жанжал қилса, қанча кўп тўполон

info@uzbekny.tv

қилса, қанча кўп идиш-товоқ синдирса, ўғирлаб кетса, уй эгаси шунча хурсанд. Бу шароитда қўшиқ эшитиб бўлармиди?! Лекин мухлислик экан, Юлдуз хонимнинг ўзи билан дийдор кўриш учун келишган. Бугунги кунда ҳам менинг назаримда шундай. Қаерга бормасин, мухлислар шундай қизғин кутиб олишади. Азбаройи унинг ижодига бўлган ҳурматларидан, унинг қўшиқларини яхши кўрганларидан... “Уйқудаги қиз”, “Онамга”, “Шукр дейсан сан қачон?”, “Ўзбекистон”, “Сени осмонимга олиб кетаман”, “Ўғлим жигаргўшам”, “Ота”, “Айтинглар”, “Ҳур қиз”, “Онажон”, “Қизил олма”, “Йигит йиғламасин”, “Майда”…

April-May

Хонанда ижросидаги шу каби қўшиқларни эшитгансиз, ундан таъсирлангансиз, олам-олам завқ олгансиз... туйғуларингиз янгиланган, руҳий кўтаринкиликни ҳис қилгансиз... кўнглингиздан чуқур ўтказгансиз, унинг соҳир овози, моҳирона ижросига тан бергансиз. Қўшиқларини худди ўзиз ижро этгандек хурсанд бўлгансиз. Бу шубҳасиз. Оқ йўргакка ўрагансан ўзинг бизни, Оқ ювиб, оқ тарагансан ўзинг бизни. Бешигимиз узра бедор она бўлиб, Кунимизга ярагансан ўзинг бизни. Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон, Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!.. Тузинг тотиб, унутганлар хор бўлади, Кўзларига икки дунё тор бўлади. Тинч кунингни кўролмаган юртфурушлар Бир кун бир кафт тупроғингга зор бўлади. Адойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон, Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!.. Бу қўшиқни қўшилиб айтмаган одам кам бўлса керак. Юлдуз хонимнинг жорий йил 19 май куни Бруклиндаги “Millennium” театрида ўтказиладиган “Мендек севаоласизми” деб номланган концерт дастурида иштирок этиб, севимли хонандангизга жўровоз бўлинг. Айтганча, дастурни таниқли журналист, хонанда Толибжон Исроилов олиб боради. Сизни кутиб қоламиз!!! Шоҳидбек АСЛОНОВ

Tel.: 718 600 6518


№8/2013

UZBEGIM

5

Ота қасидаси (ҳикоя)

Исажон СУЛТОН, ёзувчи Муҳташам бир бинонинг ойнаванд кириш эшиги олдида кўкиш зарҳал кийим кийган икки бақувват дарбон зерикиб турар эди. Ёмғир шивалаб ёғар, қизил тош терилган йўлаклар, қимматбаҳо аробалар турли-туман чироқлар ёғдусида товланиб кўринарди. Кишилар шоша-пиша йўлакдан ўтиб бормоқда эдилар. Салдан кейин усти ёмғирда анчайин ивиган, дўппи кийган ўрта яшар бир киши дарбонлар ёнига яқинлашди. Башанг йигитлар илк қарашдаёқ унинг кимлигини аниқлаб бўлишган, ҳар ҳолда юпунгина бу одамнинг ҳашаматли ресторанда қилар иши йўқлиги шу бир қарашдаёқ аниқ-равшан бўлган эди. Кишининг сочлари оқарган, пойабзали ҳам анча уринган. У бир нафас тўхтаб, турганлардан ниманидир сўради. Ҳар ҳолда, юзқўлимни ювиб чиқсам майлими, деган бўлиши мумкин. Дарбонлар қош чимириб, бош чайқашди. Шундан кейин у одам иккиланиб бир оз турди. Сўнг, ёмғир томчилаётган қизил йўлакдан қаддини букканча, йўлида кетди. Бор-йўқ воқеа шу: бир юпун киши келди, эшик олдидагилардан бир нима сўради, жавоб олгач, йўлида давом этди. Келинг, хаёл қушимиз шу одамнинг ортидан, боши узра айланиб учақолсин, ёмғирдан пана қилиб, шу баҳона, унинг ўй-хаёлларига, ўтказган умрига назар солақолсин! Бу одамнинг онаси, аёли, қизлари бор эди. Вақти-соати етиб, она оламдан ўтгач ва қизлар турмушга чиққач, ҳайҳотдай уйда ёлғиз аёли билан қолган эди.

Tel.: 718 600 6518

*** Агар сен бўлмасайдинг, мен ҳеч ким эдим, дер эди хаста онасига, ақли тўлишгач, онасининг оёқларини ювиб, кўнгли тусаган нарсаларини олиб келиб, оғзига овқат тутиб ёнида ўтираркан. “Бор, болаларингни олдига чиқақол, шунча ёнимда ўтирдинг, етар.” “Йўқ, она, яна бир оз ўтирай, – дер эди. – Дийдорингга тўйиб-тўйиб олай. Ахир, сира ёнингдан кетгим келмаяпти. Қадрингни энди билмоқдаман, онам. Қадринг шунчаларки, агар бу дунёда сен бўлмасайдинг, мен ҳам бўлмас эдим. Сен бир сирли-сеҳрли маҳак тошимидинг, ҳаётимни, оламимни ўзгартира оладиган? Бир йўнилмаган гавҳар эмасмидим, ўзининг қийматини, нималигини билмаган, фикрлашни ҳам билмайдиган бир ғовак тош? Жоним ипига бойланганим деб оҳ урсанг, юзингнинг пардаларини сидириб ташлаб ташқарига югуриб чиқсанг, оҳингдан етти дўзахнинг тутуни енгил буғ каби бўлиб қолсаю… бор-йўғи бир тошга қоқилиб тиззам шилингани учун етти оламнию фаришталарни, тақдирнию қисматни куйиниб-куйиниб қарғаган ҳам сен эдинг. Мени деб Худодан ҳам қўрқмасмидинг, она? Ҳар нарсада сенга зор эдим, сен бўлмасанг ҳайвондан фарқим йўқ эди. Ҳайвоннинг ҳам боласи ширин бўлади-ку, кўзингга ўша ҳайвон боласидай ширин кўринган бўлсам не ажаб? Еяётган нарсамнинг нималигини билмасдим, чўғ нима, сув нималигини билмасдим, ғоят бечора ва ночор бир жонзот эдиму не учун менга бу қадар меҳр қўйганингниям билмасдим. Ҳозир эслолмайману аммо ақлим етади, ҳар ҳолда эмаклаб ёки талпанглаб юриб бориб ариққа ёки шундоққина тупроқ устига неча мартадир йиқилиб тушган, ҳар сафарида чириллаб йиғлаб, сенга талпинган бўлсам керак. Ҳар сафарида ҳам мени оромбахш бағрингга босиб, бисотингдаги энг

ширин сўзларингни айтиб овутгандирсан. Ундай ширин овутишларинг фақат менгагина аталганингни, ўз жонингдан кўра мени устун қўйганингни ҳозир яхши биламан. Дунёда ҳеч бир кас сен каби бўлолмаслигига энди ақлим етади. Тотли бир мевани кўрсанг, егинг келса ҳам емай қўйнингга солиб, на у меванинг таъмини фарқлай оладиган, на ўзининг кимлигини биладиган эмаклаб юрувчи бир жонзотга опкелиб тутганингни, тамшаниб шуни есам, оламга сиғмас даражада суюнганингнию мабодо емасам, шунча жойдан авайлаб олиб келганингга ранжимасдан, “жоним-жаҳоним” деб, инжиқликларимдан ҳам севинганингни-ю “шундай ширин нарсани емади-я, болагинамда бир ҳикмат бор, худойимдан ўргилай” деб, қўни-қўшниларингга суюнчилаганингга ҳам ақлим етади. Бу ёруғ оламда шунча йил яшасам-да, зотингнинг қанчалар улуғ эканига ақлим етмаса нима қилай? Бунчалар меҳрни худойим қай тарз дилингга солибдики, ўтгаям, сувгаям қарамай мени дер эдинг? Йиқилганимда, бир

*** Вояга етиб улғайганимда ҳаётимга яна бир аёл кириб келди, у ҳам сен каби бир мушфиқнинг боласи эди. Кўнглингга олмасанг, у ҳақда ҳам бир сўз айтсам.

жойим ғурра бўлганида жонҳолатда ҳеч нимага қарамай чопиб келганларинг элас-элас эсимда. Бир куни устимга тахлам тушиб кетганида сен бир нима қавиб ўтирар эдинг, ўшанда ўтирган жойингдан мен сари эмаклаб интилганларинггача эслайман, эй кўзимнинг нури, онагинам! Кулишларинг, гапиришларинг бари эсимда. Арзимаган сифатларимга суюниб мен билан мақтанишингни ҳам

То эр етилгунимча менинг сифатим сенга ўғиллик эди. Узоримда ҳар қанча кўп ҳақинг бўлса-да, билмаган эканман. Биров мени маломат қилса, сени маломат қилган бўлмасмиди? Ўзимча исмингни, зотингни ҳимоя қилар эдим. Аммо сен-да, бир хато иш қилсам, хатойимга шунчалар куйинар эдингки, кўзларингни ёши дувиллаб оқарди. Эр етилдинг, турмуш қурмасанг бўлмас дединг, аммо мени қанчалар қизғанишингни

April-May

билмасмидим? Бўй-бастимга қараб суюнганларинг-чи? “Эшигимдан кириб келган давлатим” деб суймасмидинг мени? Қандай мушфиқ, сира ўзини ўйламаган зот экансанки, хаста ҳолингда ҳам мен келганимда “вой болажон, дарров овқат пиширақолай, ичингга иссиқ ўтсин” деб, судрала-судрала қозон бошига кетганларинг? Ахир, ўзингнинг ҳам онанг ҳаёт эди-ку, қошига бормасдан, дийдорига тўйиб-тўйиб олмасдан болам деб менинг қошимда ўтираверганларинг? Шамолларда, ёмғирларда мени деб тут баргларини ташиганларинг? Бошингга бир ғарам ўт қўйиб, бир қўлингда мени, бир қўлингда бешигимни кўтариб шийпонларга борганларинг, далаларда ишлаганларинг? Ўзинг емай менга едирганларинг, ичмай менга ичирганларинг, ахир, ўзинг бир тишламгина есанг бўлмасмиди, онам?

билиб турардим. Ахир, кучга тўлган, муштимни ерга урсам ер титрайдиган, ойга урсам ой тариқдай сочилиб кетадиган йигит эдим-ку? Қирда қуюн билан кураш тушардим. Шунчалар шиддатга, қувватга тўлган эдим. Қудратга тўлганим сайин сен заифлашиб борардингу шу ҳолингда ҳам мени асрабавайлар, ош-овқатимдан хабар олар эдинг. Қанчалар қизғансанг ҳам айтай, она, қизғанганинг шу аёл менга яна бир қадр-қиммат бахш этди. Мен энди сенинг ўғлинг мақомидан ташқари, бир оилага бош бўлдим. “Қўзим” деб суяр эдинг, “тойчоғим” деб алқар эдинг. Кечагина қуюндай елиб юрганинг энди тоққа айланди, улкан, собит, метин бир қоятошга. Шу кичкинагина ҳудуд менинг фақат менинг салтанатим эди. Оиламда ҳукмим ҳукм, сўзим сўз бўлди. Ҳар қилган ишимнинг маломати ўзимга бўлди, ҳар ҳукмимнинг масъулияти ҳам ўз елкамга тушди. Сен қилган ҳамма нарсани у ҳам қилди, овқатимни пиширди, кийимимни тузатди, уйимни саранжомлади, опкелган ризқимни донолик ва ҳушёрлик билан тақсимлаб, тежаб-тергади, умримда яна бир ҳаловат қўрғони бор эса, у – оилам бўлди. Ҳаётнинг олатасирларида озорлансам, райҳонлар иси анқиган, гуллар очилган, сувлар сепилган ҳовлимга киришим билан бари эсимдан чиқиб кетар, ёш оиланинг маликаси жилмайиб кутиб олар эди. Бир ёнимда сен – умримнинг Каъбаси, бир ёнимда у, хушбахтлик ила ҳаёт кечирар эдиму шу хушбахтлигимнинг сабабчилари бўлмиш сизлардан айирмасин деб Тангримдан қўрқар, “Илоҳо, мени севганларим билан имтиҳон қилмагин” дея илтижолар қилар эдим. Ақлим етгани шуки, у ҳам бир онанинг боласи – бир маҳаллар мен каби, ўт нима-ю сув нима -билмайдиган ғоят бечора ва ночор жон эди, шу ҳолида, мана шу заифлигию мусаффолиги боис ота-онаси унга дунё қадар меҳр қўйган эди. У ҳам бир маҳаллар эмаклаб ёки талпанглаб бориб, ариққа йиқилган ва ҳар сафарида чириллаб йиғлаб, онасига талпингандир? (Давоми 6 бетда)

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


6

UZBEGIM

№8/2013

Тошкент – дўстлик ва тинчлик шаҳри Тошкенти азимнинг латофати, кишиларининг заковати, табиатининг таровати ҳақида азалдан муаррихлару шоирёзувчилар адоқсиз ҳавас ва юксак ҳайрат билан ёзганлар. Тошкентнинг қадимда Шош, Шошкент, Мадинат аш-шош, Бинкат, Таркан деган тномлар билан аталганини кўплар яхши билади. Шаҳар Тошкент номи билан даставвал XI асарда машҳур алломалар Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Кошғарий асарларида тилга олинади. Кўҳна ва ҳамиша навқирон пойтахтимиз шавкатли тарихида Шарқ дарвозаси, маданият ва маърифат маркази, Дўстлик ва тинчлик шаҳри каби эътирофлар билан улуғланган. Бугун бу эътирофлар ёнига Тошкент буюк бунёдкорлик шаҳри деган таърифни қўшсак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Зеро, бугун пойтахтимизда ҳар куни эмас, ҳар лаҳзада гўзал бунёдкорлик бўй кўрсатяпти. Бу фикримизни муболағага йўярсиз. Лекин ён-атрофга эътибор билан қарасангиз, истанганча исбот топасиз. Масалан, эрта баҳор ўтқазилган гўзал гуллар лаҳза сайин янги ранго-ранг япроқларга эга бўлиб боряпти. Қурувчи қўлидаги битта ғишт иккинчисининг ёнидан жой олиб яна бир муҳташам иншоот қад ростлаяпти. Тўй бўладиган хонадонга диққат билан (Боши 5 бетда) Ҳар сафарида ҳам онаси уни бағрига босиб, бисотидаги энг ширин сўзларини айтиб овутгандир? Унинг онаизори ҳам ширин мевани кўрса қўйнига солиб, на у меванинг таъмини фарқлай оладиган, на ўзининг кимлигини англай оладиган эмаклаб юрувчи бир жон эгасига – боласига опкелиб тутганини, тамшаниб ўшани еса оламга сиғмас даражада суюнганинию мабодо емаса, шунча жойдан авайлаб олиб келганига хафа бўлмасдан “жоним-жаҳоним” деб, инжиқлигидан ҳам севинганини-ю “шундай ширин нарсани емади-я, шу боламда бир ҳикмат бор, худойимдан ўргилай” деб, қўни-қўшниларига суюнчилаганига ҳам ақлим етади. Мана шу ғалати чархпалак аро умрим ўтиб борар экан, ҳаётимда яна бир аёл пайдо бўлди! *** Ой қизим, сенга қарайману ўзимнинг сендайлигим эсимга тушади. Сен ахир, ўзингнинг кимлигингни, ўт нима, сув нима эканини билмайдиган ночор бир жон эгаси эдингу шу ҳолингда, мана шу заифлигинг

WWW.UZBEKNY.TV

разм солганмисиз? Хонадоннинг ҳар бурчига оҳор берилади. Ҳовли файзу тароватга тўлади, ён-атрофдаги қўни-қўшни, яқинлар “бизни ҳам тўйга етказсин” деб ҳавас билан қарайди. Наврўз шодиёнаси кенг миқёсда нишонланди. Байрам оғушидаги Тошкент ҳар қачонгидан гўзал, ҳар қачонгидан мафтункор. Бу гўзалликни рассом энг ёрқин рангларда акс эттиришга чоғланади, шоир энг латиф сўзлар қидиради, бастакор шаҳар мадҳини

Ота қасидаси (ҳикоя) аро сенга дунё қадар меҳр қўйган эдим. Табиийки, бундан бехабар эдинг. Эмаклаб ёки талпанглаб бориб ариққа ё ҳовли тупроғи устига неча марталаб йиқилиб тушар, ҳар сафарида чириллаб ё онангга, ё менга талпинардинг. Ҳар сафарида сени бағримга босиб овутганман-у... аммо бисотимдаги энг ширин сўзларим барибирам ичимда қолиб кетган. Ота ўзининг ҳиссиётларини тилига чиқаравермаслиги керак дер эдим-да. Ўзим билган ҳамма ширин сўзларим фақат сенгагина аталганини ҳам, ўз жонимдан кўра сени устун қўйишимни ҳам билмасдинг. Дунёда ҳеч бир кас сен каби бўлолмаслигига энди ақлим етмоқда. Мен ҳам, онанг каби, тотли бир мевани кўрсам, сенга опкелиб тутганларимни, тамшаниб есанг, оламга сиғмас даражада суюнганимнию мабодо емасанг, шунча жойдан авайлаб олиб келганимга хафа бўлмасдан, инжиқликларингдан ичимда суюнганларимни билмаслигингга ҳам ақлим етади. Бу ёруғ оламда шунча

info@uzbekny.tv

йил яшасам-да, қанчалар ажойиб мўъжиза эканингга маҳлиё эсам, нима қилай? Бунча меҳрни худойим қай тарз дилимга солди эканки, ўтгаям, сувгаям қарамай сени дер эдим. Йиқилганингда, бир жойинг ғурра бўлганида йиғлаб чопиб келганларинг, овутсам, сал ўтмай қиқирқиқир кулганларинг, чуғурлаб гапиришганларинг – бари эсимда. Ўртоқларингга “менинг дадам ҳаммадан зўр”, деб мақтанишларингни билмасмидим? Сени койисам ё уришсам, салдан кейин кўзингда ёшинг билан чопқиллаб келиб бағримга талпинганларингда, бунча меҳрни Худойим қай тарз дилингга солди экан, ўтгаям, сувгаям қарамай мени дейсан дердим. Жужуқлигингда сени “Ой қизим” деб суйган бўлсам, кейинроқ “она қизим” деб суяр бўлдим! ...Эй онам менинг, эй доном менинг! Кўряпсанми, куз келди, ёмғирлар ёғмоқда. Қушлар саф-саф бўлиб қайларгадир учиб кетмоқдалар. Бир куни тонг саҳарда

April-May

энг жозибали оҳангларда юракларга етказиш иштиёқида ижод қилади. Хуллас, бугунги бунёдкорлик ва шонли тарих ижод аҳли эътиборидан асло четда қолмайди. Китоблар қатидан жой олади. Равон бўлди қайдан кўчалар, Осойишта, ойдин кечалар, Орзу қилган неча-нечалар, Янги шаҳар, эй янги Тошкент! Ифтихор билан тилга оламизки, 2007 йилда Тошкент ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди. Зотан илму маърифат дунёсига Хўжа Аҳрор Валий, Шайх Умар Боғистоний, Абу Бакр Шоший, Абу Сулаймон Банокатий, Ҳофиз Кўҳакий каби буюкларни берган шаҳар маданият пойтахти деган шарафга ғоят муносиб. Чинор илдизидан чинор унганидек, буюк зотлар изидан буюклар дунёга келади. Юртбошимиз ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилаётган буюк бунёдкорлик, оламшумул ислоҳотлар шак-шубҳасиз улуғ самара беради. Озод ва обод диёримизда билимли, кучли ва, албатта, бахтли авлод яшайди. Пойтахтимизда барпо бўлаётган боғлар, қад ростлаётган бинолар, яна неча минг асарлар оша келажак наслларга бугунги хайрли амаллар ҳақида ҳикоялар сўзлайди. А. ТУРДИЕВ

уйқудан кўз очганингда, мен ҳам шу қушлар каби қайгадир учиб кетган бўламан! Ашёларимнинг ҳаммаси ўз ўрнида турганидан, худди ҳозиргина кўчага чиқиб кетганману мана ҳозир қайтиб кирадигандай туюлишимдан эзилишингни, кўзларингни ёши дувиллаб оқишини, бўзлаб-бўзлаб қолишингни биламан, онам. Лекин, фалакнинг чархпалагини кўр, жоним қизим – сен ҳам бугун бир шаҳзодани султон айлаган ажойиб маликасан, кун келиб, “сен бўлмасайдинг, мен ҳам бўлмас эдим” дейдиган қуюндай бир болакайнинг онаси ҳам бўларсан. У маҳалда мен, ҳар турли қилмишларимдану ҳатто озорларимдан ҳам суюнган онаизоримнинг, мени “паҳлавоним” деб суйган, айтар сўзларининг кўпи ичида қолиб кетган отамнинг оёқлари пойида бўлсам ажабмас. Ва албатта бир куни, Худойим барчамизни яна бир ерга жамлашига, севганларимиз билан албатта қовуштиришига ишончим комил!..”

*** Бас, ҳикоя мана шу ерда тугади! Энди сизу бизнинг қилар ишимиз – эшик оғзида турган, муҳташам отелнинг муҳташам кийимли малайларига мана шу гапларни етказиб қўйишдан иборат, холос. Яна, агар кўчада кийимлари хийла уринган, ўз хаёллари оғушида кетиб бораётган, сочлари барвақт оқарган ўрта яшар бир кишини кўриб қолсангиз, Яратган Эгамдан нигоҳингизга теранлик, қалбингизга тиниқлик сўраб илтижо қилинг! Ахир, у – Отадир! Ажабо, бутун умрини, топган-тутганини, бору йўғини ота-онасига ва оиласига сарф қилиб юборган, ҳозир эса, ғофиллар қаршисида бир дам музтар бўлиб қолган шу зотга бир оғиз таскин сўзи топа олармикансиз? Тополмаслигингизга ишончим комил! Тополмасангиз, ҳеч бўлмаса бир жилмайиб қўйинг. Бас. Етар!

Tel.: 718 600 6518


№8/2013

UZBEGIM

7

Каниза: санъаткор бўлишни ўйламаганман Бу галги суҳбатдошимиз ўзбек эстрадасининг янги вакилларидан Ўзбекистон Президенти томонидан ёш истеъдодлар учун таъсис этилган “Ниҳол” мукофоти совриндори Каниза. Каниза тахаллуси билан ижод қилаётган хонанданинг асл исми Шаҳризода Аҳмедова. У 1985 йил 28 апрелда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент шаҳридаги “Бенков” номидаги Ўзбекистон Республикаси рассомчилик коллежининг модельер-дизайнер йўналишини битирган. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат Консертваторияси Эстрада факультетининг 3 босқич талабаси. Каниза оиланинг кенжа фарзанди. Акаси ва икки опаси бор. 2006 йилдан буён яккахон тарзда ўз ижодини бошлаган. Бобоси – Ўзбекистон халқ артисти Муроджон Аҳмедовнинг турмуш ўртоғи, яъни бувиси Канизахон аянинг исмларини ўзига тахаллус қилиб олган. 2007 йилдан буён Ўзбекистон Ёшлар ижодиёт уйининг бошланғич гуруҳ раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Бундан ташқари ўзини актриса сифати синаб, “Сеҳрли узук” мусиқий филмида Фарангиз исмли қизнинг ролини ижро этган. – Санъат оламига кириб келишингиз ҳақида гапирсангиз… – Ёшлигимдан санъатга қизиқишим жудаям катта эди, балки бобом санъаткор (Ўзбекистон халқ артисти

Tel.: 718 600 6518

Муроджон Аҳмедов – Ш.А.) бўлганлари учундир. Уйимизда, кўчада, мактабда юрганимда ўзимча хиргойи қилиб юрардим, жамоат тадбирларида қўшиқ айтиб қатнашганман. Бир нечта танловларда ҳам ғолиб бўлганман. Лекин санъаткор бўлишни ўйламаганман. Жуда кўп соҳаларда ўзими синаб кўрганман, ҳатто сартарошлик ҳам қилганман. Кейинчалик дизайнерлик соҳасини битирган бўлсамда, бобомларнинг санъатдаги ҳаёт йўллари мен учун ибрат мактаби бўлган. Ва санъаткорлик менинг касбим эканлигини тушуниб етганман. – Бугунги Канизани шакллантириш учун нималарни бошдан ўтказишга тўғри келди?

– Ҳар бир касбнинг ўзига яраша қийинчиликлари, машаққатлари бўлгани каби, бу соҳанинг ҳам маълум босиб ўтиши керак бўлган заҳматли поғоналари бор. Буларни бошдан ўтказмасангиз, бирор даражага етишингиз қийин. Устоз санъаткоримиз Юлдуз Усмонова айтганларидек, санъаткор бўлиш учун одамнинг тиши темирдан бўлиши керак. Дарҳақиқат шундай. Бу гапга қўшиламан. Бу осон эмас, албатта. Шу боис жуда қаттиқ меҳнат қилганман. Бугунги Каниза машаққатли меҳнатлар маҳсули бўлса керак. Шунингдек, мухлисларимнинг қўллабқувватлаши, устозларим ўгити, дуоси ижод қилишга, тинмай ҳаракат қилишга ундаяпти, менга куч бағишлаяпти.

April-May

– “Ниҳол” мукофоти совриндори... Бу номни оқлаш учун қандай ҳаракатлар қиляпсиз, кимлардан сабоқ оляпсиз? – Бу мукофот, албатта, менга куч-қувват бағишлаш билан бирга, зиммамга улкан масъулият ҳам юклайди. Буни оқлаш осон кечмайди. Ватаним менинг шундай камтарона меҳнатларимни улуғлаб, сийлаяптими, демак, мен ҳам фарзанд сифатида ўз ижодим билан унинг хизматидаман, таъзим қиламан. Бугунги кунда Ўзбекистон халқ артисти, устоз санъаткор Насиба Абдуллаева, севимли хонанда Достон Убайдуллаев билан яқин ижодий ҳамкорликдаман. Улардан доимий маслаҳатлар олиб тураман. Айниқса, Насиба опадан жуда кўп нарсани ўргандим, ўрганяпман. Шунингдек, онажоним ҳам яқин кўмакдошим, маслаҳатгўйим. Ҳар бир қўшиғим уларнинг маслаҳати билан дунёга келади. Шеър танлашда ҳам, мусиқа басталашда ҳам, клип суратга олишда ҳам уларнинг фикрларига қулоқ соламан. – Журналимиз ўқувчиларига тилакларингиз... – Барчага соғлик-саломатлик тилайман. Омад уларни тарк этмасин. Қаерда бўлишмасин, ўйлаган яхши ниятларига етишсин. – Раҳмат, ушбу эзгу тилаклар Сизга ҳам ёр бўлсин. Шоҳидбек АСЛОНОВ суҳбатлашди

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


8

UZBEGIM

№8/2013

Соҳир овоз соҳиби Самарқанд сайқали рўи замин аст, Биҳишт-у жаннат-у ризвон ҳамин аст. Қўшиқ – инсоннинг энг яқин йўлдоши. Сермазмун ҳаётимизнинг бугунги бахтли дамларини қўшиқсиз, тасаввур қилиб бўлмайди. Дарҳақиқат, яхши қўшиқ, чин дилдан куйланган қўшиқ кишилардаши нозик ҳис-туйғуни эпкилайди, руҳни тетиклаштиради. Яхши қўшиқ тилдан тилга, элдан элга ўтиб боради. Самарқандлик мумтоз хонанда, 1995 йил “Ёшлар иттифоқи” мукофоти совриндори, "Садо-99" кўриктанлови ғолиби, ўзининг қўшиқлари билан халқимиз олқишига сазовор бўлиб келаётган Маҳмуджон Саломов бугунги саҳифамизнинг меҳмони. Маҳмуд Саломов 1970 йил 4 сентябрда Самарқандда туғилган. 1993 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини битирган. Маҳмуджон санъат оламига ўзининг майин, соҳир овози билан дадил кириб келди. Талабалик йиллариданоқ турли кўрик-танловларда иштирок

этиб фахрли ўринлар соҳиби бўлди. Вилоят, республика миқёсидаги қатор маданий тадбирларда қатнашиб, ижрочилик маҳоратини сайқаллаб келди. Кейинчалик “Самарқанд юлдузлари” бадиий ансамблининг бадиий раҳбари бўлиб ишлади. Ёшларга сабоқ берди. Хонанданинг “Дадажонам”, “Хонум бандари”, “Тожик дўхтари”, “Адоман”, “Унунтмадинг”, “Боди сабо” “Шоҳи жаҳоним”, “Як назар”,

ВИОЛЕТТА ФОЗАИЛОВА Иммиграционные услуги • Переводы документов с русского и английского языков • Приглашения • Travel Passport • Продление белой карточки (I-94) • Доверенности / Apostille • Нотариальные услуги • Услуги переводчика • Заполнение анкет на гражданство США • Помошь в оформлении отказа от гражданства Республики Узбекистан И многое другое

“Қарамасанг” каби қўшиқлари эшитганда мухлисларнинг тасаввурида ўзига хослик, мумтоз ижро, ўзбекона характерлар жонланади. Қўшиқчилик масъулияти деган гап бор. Санъаткор ўз хонишига, мусиқасига масъул, энг керакли, тингловчига руҳий озуқа бера олиши зарур. Дунё тажрибасини, бошқа халқлар санъатини яхши ўрганиши керак. шунингдек, унинг ижросида миллийлик устувор бўлиши

талаб этилади. Чунки чинакам миллий ижро узоқ яшайди. – Бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ривожданаётганлиги, мазкур санъат кошоналарида келажак ворисларининг мусиқий маданият ва санъат соҳасидаги билимини ошириш учун барча қулайликлар яратилганига ҳавас қиламан, – дейди биз билан суҳбатда М.Саломов. – Ўқувмашғулот хоналари, оркестр, хор, концерт заллари замон талаблари даражасида жиҳозланган. Қани эди қайта ёшликка қайтсаму бугунги ўғил-қизларимизга яратилган шароитлардан мен ҳам фойдалансам. Бир томондан яна хурсанд бўламанки, менинг фарзандларимда бугун бундай имкониятлар бор. Улар учун севинаман. Маҳмуджон Саломов бугун Нью Йоркда ватандошларимиз билан ҳамнафас ижод қиляпти. Яхши кунларида хизматда бўляпти. Таҳририятимиз номидан хонандага ижодий баркамоллик тилаймиз.

ВИОЛЕТТА ФОЗАИЛОВАнинг асосий фаолияти барча фуқароларга юридик хизмат кўрсатишдир. У сизларга қуйидаги хизматларни таклиф этади • Ҳужжатларни рус ва инглиз тиллардан таржима қилиш • Таклифномалар • Саёҳат ҳужжатлари • (I-94) оқ карточкаларнинг муддатиниузайтириш • Ишончномалар • Нотариал хизматлар • Таржимонлик хизматлари • АҚШ фуқаролигига сўровномаларнитўлдириш • Ўзбекистон фуқаролигини рад этиш ҳужжатларини тайёрлашга кўмаклашиш ва бошқалар Шуни унутмаслик керак-ки, сизга сифатли ва ўринли юридик хизмат кўрсатилмаса иш фаолиятингиз мувафаққиятли бўла олмайди. Сизга юридик хизмат кўрсатиш юзасидан барча шартлар ва нархлар мутахасис билан суҳбат давомида белгиланади

98-89 Queens Blvd, Rego Park, NY 11374 • 646-221-6808

WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

April-May

Tel.: 718 600 6518


№8/2013

UZBEGIM

9

Миллий қадриятларимиз тарғиботчиси Ўзбек халқи қадим-қадимдан куй-қўшиқ, лапар, рақс, ўланларга мафтун бўлиб келган ва бу анъана бугунги кунда ҳам бизни тарк этгани йўқ. Айниқса, асрлар давомида аждодлардан бизга беназир миллий мерос бўлиб диллардан дилларга, тиллардан тилларга кўчиб келаётган ўлмас наволаримиз борки, уларни тинглаб ҳаётга, яшашга бўлган ишқингиз, иштиёқингиз, завқ-шавқингиз ошади. Нью Йоркда севимли санъаткоримиз, истеъдодли раққоса Замира Салим ташкил этган “Гуллар” ансамблининг лапарлари, куй-қўшиқларини тинглар экансиз, рақсларини томоша қилар экансиз ўша қадрдон туйғулар уйғонади, ҳиссиётларингиз янгиланади. – Халқ йўлидаги қадимий миллий қўшиқ-рақсларни авлоддан-авлодга етказиш, томшабинларга завқ улашиш, озгина бўлса ҳам санъатимизга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида мазкур ансамблни ташкил этдик, – дейди камтарлик билан Замира хоним. – Ҳозирда жамоамиз анча шаклланди. Дастамиз АҚШда фаолият бошлаган бўлсада, 16-18 ёшдаги қизларимиз 10 нафар, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган қизалоқларимиз 8 нафарни ташкил этади. Сафимизда ҳатто ўзбек миллий санъатига қизиқадиган турк қизлар ҳам бор. Уларнинг қизиқишлари катта, биз билан ҳамжиҳатликда шуғулланмоқдалар.

Tel.: 718 600 6518

Дарҳақиқат, ёш ҳаваскорларни бир жойга жамлаб, уларнинг бўш вақтига қараб кўнгилли равишда ансамбл фаолиятини олиб боришнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун фидойилик, миллий қадриятларга ҳурмат ва бир сўз билан айтганда, чинакам ватанпарварлик керак бўлади. Саҳифамиз қаҳрамонининг келажакда режалари бунданда ажойиб. – Келгусида гуруҳимизни кенгайтириб, АҚШда миллий санъатимизни ўргатишга ихтисослашган, уни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган махсус мактаб очмоқамиз, – дейди биз билан суҳбатда Замира хоним. – Ансамблимизга нафақат ўзбек қизлари, балки ўзбек миллий

санъатига қизиқувчи бошқа миллат вакиллари, инглизларни ҳам жалб қиламиз. Токи, чинакам кўҳна ва навқирон санъатимизни дилдан севувчи инсонлар ундан баҳрамнад бўлсинлар ва биз орқали келажак авлодга ҳам етиб борсин. Жорий йилнинг 22 март куни Бруклинда умумхалқ Наврўз шодиёнаси нишонланди. Унда иштирок этган ватандошларимиз, қардош халқлар вакилларига “Гуллар” ансамблининг жонли чиқишлари қувонч бағишлади. Гўзал қўшиқлару моҳирона рақслар даврага файз киритди. Айниқса, Замира Салим ижросидаги “Ўлан” қўшиғи барчанинг кўнглида ёшлик туйғуларини уйғотиб юборди, қатнашганлар руҳи тозарди, назаримда. Сеҳрли диёрда ўз онаВатани қадриятларини нафақат куйлаётган, нафақат уни тарғиб қилаётган, нафақат уни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган, балки шу ердаги қоракўз ватандошларимизга миллий руҳ ҳадя этаётган, ўзлик бағишлаётган Замира хоним ва унинг “Гуллар” ансамблига ижодий ривож тилаймиз. Қадим-қадимдан куйқўшиқ рақсу лапарларга ўч хал¬қмиз. Асрлар давомида яратилган, бугунги биз зўр завқ-шавқ билан тинглаб

April-May

келаётган мумтоз асарларнинг илдизи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Даврлар ўтиши билан сайқалланиб, янгича мазмун, гўзал шакл касб этган миллий куй-қўшиқларимиз ҳеч бир тингловчини бефарқ қолдирмайди. Ҳатто, тили, дини, миллати бошқа бўлган хорижликларни ҳам санъатимиз лол қолдириб келмоқда. Ўтган йил май ойида вилоятимиз марказида бўлиб ўтган "Асрлар садоси" фестивалида қатнашган "Миришкор" фольклорэтнографик дастамиз аъзолари Бухоро аҳлига хос бўлган зардўзи кийим-кечаклар, каштали пешонабанд, ялтироқ ковуш-маҳсиларда саҳнага

чиқиб, ўзбек, тожик халқ лапарларини ижро этганларида шунга гувоҳ бўлганман. Чет эллик сайёҳлар ҳайратларини яширолмай раққоса қизларимизнинг сочига тақилган жамалаклар, ки¬йимларга тикилган кўзмунчоқ, туморларни ушлаб кўриб, сабабини изоҳлаб беришимизни сўрашганди. Раққосаларнинг бармоқларига тақилган ангишвоналарни чиқирлатиб, зангулалар жаранги ила тизза уриб, саҳнани гир айланишларини кўрганда уларни қарсаклар билан олқишладилар. Бу олқишларни ўзбек санъатининг бир бўлаги бўлмиш Бухоро фольклорига бўлган ҳурмат-эътибор белгиси деб қабул қилдик.

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


10

UZBEGIM

№8/2013

Икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14-15 апрель кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кремлда бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашувида сиёсий, савдоиқтисодий, сармоявий, илмийтехникавий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият ривожи, терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчиликнинг тарқалишига қарши курашиш масалалари юзасидан фикр алмашди. Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари давлатларимизнинг БМТ, ШҲТ, МДҲ каби халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги масалаларини кўриб чиқдилар. Кенгайтирилган таркибдаги муҳокамаларда асосий эътибор иқтисодий ҳамкорлик масалаларига қаратилди. Савдо-иқтисодий

WWW.UZBEKNY.TV

ҳамкорлик Ўзбекистон-Россия муносабатларининг мустаҳкам асосини ташкил этиши таъкидланди. 2012 йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12,6 фоиз ўсди ва 7,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу борадаги ўсиш 20 фоизга етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 850 Россия-Ўзбекистон компанияси фаолият кўрсатмоқда, мамлакатимизда Россиянинг 100 дан ортиқ корхоналарининг

info@uzbekny.tv

ваколатхоналари рўйхатга олинган. Россияда Ўзбекистон капитали иштирокидаги 400 дан ортиқ компания фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик ёқилғи-энергетика соҳасида фаол ривожланмоқда, Россиянинг йирик нефть-газ компаниялари мамлакатимизда муваффақиятли ва самарали фаолият кўрсатмоқда. Музокараларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш

April-May

орқали сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, товар айирбошлашни кўпайтириш, транспорт, транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Музокаралар якуни бўйича Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим, 2013-2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2013-2015 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ва илмийтехникавий соҳаларда ҳамкорлик дастури имзоланди. Шунингдек, ташриф доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муассасалари, божхона ва солиқ хизматлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар қабул қилинди. Ислом Каримов ва Владимир Путин оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда музокаралар очиқ ва ўзаро ишонч руҳида ўтгани, кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан томонларнинг позицияси ҳамда фикрлари бирбирига ўхшашлиги ва яқинлигини, имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Tel.: 718 600 6518


№8/2013

UZBEGIM

11

Нью Йоркда "Наврўз" шодиёнаси нишонланди Наврўз ҳаёт абадийлигининг, табиатнинг устивор қудрати ва чексиз саховатининг, шу билан бирга бизнинг неча минг йиллик миллий қиёфамизнинг, урф-одатларимизнинг мангулик ифодаси, тасдиғидир. Ислом Каримов Қишнинг совуқ кунлари ортда қолиб фасллар келинчаги саналмиш баҳор ҳам хонадомизга ўзининг қутлуғ қадамлари билан кириб келди. Кимдир момо, кимдир бобо бўлди. Кимдир

оталик бахтига муяссар бўлди. Кимнингдир фарзанди биринчи қадамларини қўйган бўлса, қайсидир болажон “аяжон”, “дадажон” деб тилга кирди.

Азамат йигитлару барно қизлар эса умид билан бир ёстиққа бош қўйишди. Хуллас барчанинг хонадонида хурсандчилик, тўю тантана. Бундан ортиқ бахт борми инсонга?! Яхши кунлармиз кўп бўлсин, худо берган бахтимизга кўз тегмасин! Бутун борлиқ янгиланяпти. Дарахтлар аста секин куртак отиб, табиат яшил либосини кийгани киши қалбида қувонч уйғотади. Миллий қадриятларимиз саналмиш шарқона “Янги йил” байрами “Наврўз” ҳам баҳор элчиларидан саналади. Миллий таомларнинг тайёрланиши, янги кийимлар кийиб, яқинларимиз ҳолидан хабар олиш ҳам “Наврўз” удумларидан ҳисобланади. Барча гина, хафагарчиликларни эски йилда қолдирилиб, очиқ чеҳра, шоду хуррамликда янги йилга кириб бориш ҳам Наврўз одобларидандир. Нью Йоркнинг Бруклин шаҳридаги кўркам “Orion Palace” ресторанида UzbekTVNewYork телеканали раҳбари Илҳомжон Кенжабоев ҳамда “Томоша”

театрининг бадиий раҳбари Сиддиқ Санаев ташаббуслари билан бир пиёла чой устида байрам кечаси ташкил этилди. Шодиёнада иштирок этган ватандошларимизнинг кулгиси, хурсандчилиги оламни тутди. Узоқ юртда ўзаро дийдор, Ватан меҳри, яқинлар соғинчи уларни дастурхон атрофига жамлади. Санъаткорларнинг театрлаштирилган бадиий чиқишлари, севимли хонандаларнинг дилтортар қўшиқлари, жажжи қизалоқларнинг шеъру рақслари барчани қувонтирди.

Ҳазрат Навоий бобомиз “ҳар кунинг ўлсин наврўз”, деганларида, ҳар кунимиз хайру саховат, яратувчанлик кайфияти билан ўтишини тилаган бўлсалар ажаб эмас. Ишонамизки, ана шундай наврўзона кайфият доимий ҳамроҳимиз бўлади. Юртим, тупроғингга пайваста дилим, Ҳар қарич ерингда барака, ризқ-рўз. Менинг деҳқон элим, эй, боғбон элим, Ўзингни соғиниб келади Наврўз!

"Ҳаёт учун!" марафон – ҳар кимнинг ҳиссаси муҳим Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси ҳамда “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида вилоятлар ҳокимликлари ва Конрад Аденауэр номидаги жамғарма кўмаги остида ҳар йили ўтказиб келинаётган “Биз – бир жамоамиз!” ёшлар акцияси 27 март куни бошланди. Бу йили акция билан бир вақтда ҳудудий форум-марафонлар ва “Ҳаёт учун!” хайрия футбол ўйинлари ўтказилмоқда. Шунингдек, бу йили қамрови янада кенгайган акция доирасида турли йўналишлар бўйича давра суҳбатлари, бўш иш ўринлари ярмаркалари,

Tel.: 718 600 6518

“Дилемма” мунозаралар клуби тадбирлари, ёш телебошловчилар танловлари ва бошқа қизиқарли лойиҳалар бўлиб ўтяпти. “Биз – бир жамоамиз!” акцияси 27 мартдан 18 апрелга қадар – 20 кун мобайнида “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази фаоллари юртимизнинг барча вилоятларида бўлиб, тенгдошлари – ташаббускор ёшларни жипслаштирувчи кенг қамровли лойиҳаларни ўтказишмоқда. Акция “йўли” 5000 км.ни ташкил этади ва Гулистон, Жиззах Навоий, Урганч, Нукус, Бухоро, Термиз, Қарши, Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Наманган шаҳарларини қамраб олади. Бу йил “Биз – бир жамоамиз!”

лойиҳаси доирасида ҳар бир вилоятда 10 дан ортиқ маърифий тадбирлар ва маданий ҳодисалар ўтказилиб, уларда 15 000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши режалаштирилган. Миллий эстрада юлдузлари иштирокидаги ёрқин концерт дастури тадбирларга якун ясайди. Акция билан бир вақтда ҳудудий форум-марафонлар ва хайрия футбол ўйинлари бўлиб ўтмоқда. “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда барчани соғлом турмуш тарзи кечиришга чақирувчи кенг қамровли лойиҳадир.

April-May

“Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони ва Хайрия футбол матчи Тошкент, Сирдарё, Навоий, Жиззах, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди. Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида ҳам тадбир шу кунларда давом этади. Якуний қисми эса 28 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, ўтган беш йил мобайнида акцияда 395 000 нафарга яқин ўғил-қиз қатнашган. 2012 йилда эса акция доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жами 170 та тадбир ўтказилиб, уларда 85 000 нафарга яқин киши қатнашган.

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


12

UZBEGIM

№8/2013

Амир Темур мақбараси Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Амир Темур мақбарасининг қурилиши 1403 йилда бошланиб, 1424 йилда тугатилган. Мақбара Амир Темурнинг тахт вориси, деб эълон қилинган набираси Муҳаммад Султон учун қурдирилган. Муҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиёга қилган сафари вақтида, 29 ёшида бевақт вафот этади. Шаҳзода Самарқандга келтирилиб, дастлаб масжиднинг хонақосида дафн қилинади. Мақбара саккиз бурчакли гумбаз асосида барпо этилган. Ҳозирги замон мутахассисларини ҳам бирмунча ўйчанлик билан фикрлашга ундайди. Бинонинг мўътадил ҳароратини сақлаш, Шарқона қурилиш услублари орқали эл ардоғида бўлган шахсларни ўзига хос ҳурмат билан улуғлаш, уларнинг буюклигини бежирим безаклар орқали ифодалаш каби хусусиятлари ҳар қандай кишини лол қолдиради. Соҳибқирон Амир Темур ҳам ушбу мақбарадан (1405 йил) абадий қўним топган. 1409 йилда Амир Темурнинг кенжа ўғли, Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Мирзо отасининг маънавий пири Мирсаид Бараканинг жасадини (турбати) Андхойдан олиб келтириб, шу мақбарага, Соҳибқироннинг бош томонига дафн эттиради. Бу билан отаси – Амир Темурнинг васиятини бажаради. 1424 йилда Мирзо Улуғбек томонидан мақбара саҳнига қабртошлар қўйилиб, атрофи нафис мармар тошдан қилинган панжара билан ўралди ва кўк гумбазли галерия қурилиб, зиёратхонага Шарқ томон дан кирилиши таъминланди. Мақбаранинг ички томони тилла суви югуртирилган бўртма қоғоз нақши билан безатилган. Безакларда ишлатилган композицияда Қуръони Карим оятлари исломий, ҳандасавий нақшлар ҳамда арабий хаттотлик санъатининг калиграфик нақшлари билан битилган. Мақбарага, шунингдек, Мироншоҳ Мирзо ва Шоҳрух Мирзо ҳам дафн этилиб, темурийлар хилхонасига айланган. 1449 йилда Мирзо Улуғбек ҳам шу мақбарага, бобосининг пойига дафн этилган. Мустақиллик йилларида, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги ва Мирзо Улуғбек таваллуди нинг 600 йиллиги муносабати билан мақбарада катта ҳажмда таъмирлаш ишлари олиб борилди. XIX аср нинг охирида қулаб тушган минора ва гумбазнинг зар қуббаси қайта тикланди. WWW.UZBEKNY.TV

info@uzbekny.tv

ГЎРИ МИР. ГУМБАЗЛАР Иқбол МИРЗО, Ўзбекистон халқ шоири Гумбаз қобиғида яна бир гумбаз. Ҳеч ерда учрамас бундай ёдгорлик. Ҳавоза минг йилга бардош берса, бас – Не боис бу қадар эҳтиёткорлик? Биров дер, кичиги таянч бўлгандир Маҳобатли гумбаз қурмоғи учун. Биров дер, усталар ҳисоб олгандир Ҳарорат мўътадил турмоғи учун. Булар бор гап, аммо моҳият бошқа, Теран етиб борган мантиққа Амир:

April-May

Саид Баракани кўтариб бошга Ўзига пойгакдан жой олмиш, ахир! Зариф нақши нигор ички гумбазда, Қобиқ ҳам мустаҳкам ёмғирга, селга. Ташқи кўринишдан айрича бизда Кўнгилга эътибор устун, кўнгилга! Сиз сувратга тушинг кошинни силаб, Эсдаликка далил – расмлар етар. Ичкарида сизга омонлик тилаб Мунис мусичалар тиловат этар. Қалбингизга эриб кириб борар нур, Фақат абад қолгай руҳ ва эзгу ном. “Иймонинг авайла!” - буюрар Темур, “Қалбингни асрагил!” - ўргатар Ислом!

Tel.: 718 600 6518


№8/2013

UZBEGIM

13

Каждый день свежие лепешки, хлеб, торты, кондитерских изделий! Широкий выбор сыров, молочных продуктов

Все виды колбас и мясных продуктов В продаже имеется колбаса "Казы"

Все продукты органические и халяль Свежие фрукты и овощи Принимаем фудстемпы и кредит карты

Tel.: 718 600 6518

April-May

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US


14

WWW.UZBEKNY.TV

UZBEGIM

info@uzbekny.tv

April-May

№8/2013

Tel.: 718 600 6518


№8/2013

UZBEGIM

15

Хурсандчилик дамларингизни яқинларингиз билан ҳамнафас ўтказмоқчимисиз? “АФСОНА” ресторани сизга янги ва қулай хизматларини таклиф этади!

Ресторанимизда кичик тўй маросимлари, юбилейлар, таваллуд айёмлари ҳамда турли шоу кечаларини ўтказишни хоҳловчилар билан имтиёзли нархларда ҳамкорлик қиламиз. Тадбирларда ўзбек миллий таомларини ўз яқинларингиз, меҳмонларингиз олдига тортиқ этиш имконига эгасиз! Сизни кутиб қоламиз!!! Tel.: 718 600 6518

April-May

info@uzbekny.tv

WWW.UZBEGIM.US



Turn static files into dynamic content formats.

Create a flipbook
Issuu converts static files into: digital portfolios, online yearbooks, online catalogs, digital photo albums and more. Sign up and create your flipbook.