FREE POPULAR MAGAZINE • № 4 (7) • NOVEMBER-DECEMBER • 2012 • NEW YORK
2
UZBEGIM
Nargiza Masharipova, Publisher, President Uzbek TV New York
Ilkhomjon Kenjabayev CEO Chairman Uzbek TV New York
Akhmed Berdimuratov Entertainment Manager Uzbek TV New York
Файзли хонадонларимизга янги йил қадам қўйиб, эски йил умримизнинг бир бўлагини ўзи билан тарих қатларига олиб кетишига саноқли кунлар қолмоқда. Шукрки, 2012 йил тарих саҳифаларига бой берилган йил сифатида эмас, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган салмоқли давр сифатида муҳрланмоқда. Кўзлаган буюк манзилимиз сари қўйилган яна бир муҳим қадам бўлди. Тўғри йўлдан, ҳақ сўздан қайтмаган улуғ аждодларимизга муносиб бораётганимизни бутун дунё олдида яна бир карра исботладик. Ўтган фурсатларда кўп нарса ўзгарди, қанчадан-қанча воқеалар рўй берди. Бу ўзгаришларни мамлакатимиз миқёсида ҳам, ҳар бир инсон ҳаётида ҳам кўриш мумкин. Ўтаётган йил барака йили сифатида тарихимиздан ўчмас ўрин эгаллайди. Пахтадан, ғалладан мўл ҳосил кўтарилди. Деҳқонларимизнинг кўнгли ҳам, омбори ҳам тўлди. Бу йил юртимиздан парвардигор марҳаматини аямади, тўкинчилик йили бўлди. Ҳар қандай муваффақият замирида меҳнат ва шижоат ётади. Демак якун топаётган йилда ўзгача иштиёқ ва ғайрат, умидишонч билан ҳамжиҳатликда меҳнат қилинди. Эришилган натижаларни биргина “ютуқ” деган сўз
Jahongir Ibadov Camera operator
Shohidbek Aslonov Uzbegim Editor
Eson Abdullaev Web-designer
Farogat Eshbekova Television Announcer Uzbek TV New York
№4(7)/2012
Dilshod Zokirov Executive Editor Uzbek TV New York
Eldor Ishanov Camera operator Uzbek TV New York
билан ифодалаш камлик қилади. Уни тўлиқ ҳис қилиш учун ўзимиздаги, оиламиздаги, қўни-қўшниларимиз, барча ватандошларимизнинг ҳаётидаги катта-кичик ижобий ўзгаришларни кўз олдимизга келтиришимиз керак. Айни шу йилда кимнингдир хонадонида чақалоқ дунёга келди, кимдир бобо, кимдир момо бўлди, кимдир тўй қилиб, юртга ош тортди, кимнингдир фарзанди мактабга илк қадамини қўйди, кимгадир талабалик бахти насиб қилди, кимдир илмий даража олди, кимдир спорт ёки санъатда зафар қучди. Буларнинг барчаси кечаётган улкан юксалишларнинг кичик суратлари, бошқача айтганда, Ўзбекистон аталган азим дарёнинг ҳаётбахш ирмоқларидир. “UZBEGIM” журнали таҳририяти биз билан ҳамнафас бўлиб келаётган Сиз азизларни санаб ўтилган ўзига хос ютуқлар билан қутлаб, кириб келаётган янги 2013 йил файзли, қувончли келишини, танингиз сиҳат, бағрингиз бут бўлишини, дастурхонингизга қут, рўзғорингизга барака келтиришини тилайди! Кўнгилсизликлар эски йилда қайтмас бўлиб қолсин! Янги йилнинг ҳар лаҳзаси фақат хушхабарлар олиб келсин! Эзгу орзуумидларингиз рўёбга чиқсин!
Muhabbat Sheraliyeva Uzbegim Editor
John Conteh Advisor Editor
Ravshan Hamidov Editor Uzbek TV New York
“UZBEGIM” jurnalidagi reklama yutig’ingiz garovi! Реклама в журнале "UZBEGIM" - путь к успеху и процветанию! Monthly Uzbegim Magazine is published by UzTVNY, Inc. © 2011-2012 copyright. All rights reserved. Reproduction in whole or in part without written permission is prohibited. The publisher of this magazine does not assume responsiblity for statements made by advertisers or writers. Circulation 5,000. WWW.UZBEKNY.TV
info@uzbekny.tv
PUBLISHERS Prezident Uzbek TV New York Nargiza Masharipova CEO Chairman Uzbek TV New York Ilkhomjon Kenjabayev Computer design by Viktor Aulov
November-December
Tel.: 718 600 6518
№4(7)/2012
UZBEGIM
3
Каждый день свежие лепешки, хлеб, торты, кондитерских изделий! Широкий выбор сыров, молочных продуктов
Все виды колбас и мясных продуктов В продаже имеется колбаса "Казы"
Все продукты органические и халяль Свежие фрукты и овощи Принимаем фудстемпы и кредит карты
Tel.: 718 600 6518
November-December
info@uzbekny.tv
WWW.UZBEGIM.US
4
UZBEGIM
№4(7)/2012
“Мен армон деган тушунчани ҳеч қачон қабул қилмайман” Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева билан суҳбат: – Жуда кўп санъаткорларни кўрамиз – машҳур бўлади, санъат чўққисига чиқади, йўқ бўлади. Насиба Абдуллаева мана 30 йилдан ошдики, бир хил мавқеини сақлаб келмоқда. Бунинг сабаби нимада? – Бу саволга жавобни, аввало, томошабиндан сўраш керак. Чунки улар эшитади, баҳолайди ва ҳурмат қилади; саҳнадан кетишга йўл қўймайдими, демак, саҳнадаги ҳаётимиз ҳам давом этади. Томошабин билан бўлган муносабатимиз бир томонлама эмас. Мен ҳам мухлисларимни жуда ҳурмат қиламан, ишимни севаман. Лекин саҳнага устун бўладиган ҳеч ким йўқ, барибир. Биздан катта санъаткорларимиз, устозларимиз ҳам бу даврани тарк этишган. Мен ҳам вақти-соати келганда, саҳнадан шараф билан кетишни хоҳлайман. Бугун эса томошабин мени соғиниб, эшитиб юрибдими, демак, мен сизлар биланман. – Одамларнинг, халқнинг назарида Насиба Абдуллаева худди шундай яратилгандек. Лекин кўп қатори сизнинг ҳам ёшлигингиз, болалигингиз бўлган. Ўша беғубор дамлардан гапирсангиз. Нималардан таъсирлангансиз, нималар сиз
WWW.UZBEKNY.TV
учун қизиқ туюлган? Бу даврда ўқиган китобларингиз ҳақида гапирсангиз. – Ёшлигимда нималар мени қизиқтирган бўлса, бугун ҳам ўша нарсалардан завқ оламан. Улғайганим сайин болалигимни кўпроқ эслайдиган бўлдим. Айниқса, ота-онам ўтгандан кейин болалигимни эслайдиган эмас, соғинадиган бўлдим. Қандай китоблар ўқигансиз, дедингиз… Турли мавзуларда китоблар ўқиганман. Бугун ҳам китоб ўқиш – жуда камдан-кам бўладиган бўш вақтимни безайдиган машғулот, десам адашмайман. Жаҳон адабиёти намояндаларининг асарларини, кўпроқ фалсафий мазмундаги китобларни ўқиганман. Михаил Булгаков, Теодор Драйзер ижоди, Шекспир санъати мени қизиқтирган... Шеъриятга келганда, менинг назаримда, шеърларнинг Шарқ тилларида ёзилиши бир қонундек, чунки бу тилларида яратилган шеър жуда нафис, жуда чиройли. Алишер Навоий, Фузулий, Низомий, Насимий, Умар Хайёмнинг ижодини жуда яхши кўраман. – Санъатга кириб келишингиз тўғрисида жуда кўп гапиргансиз...
info@uzbekny.tv
– Санъатга кириб келишимни ҳам, қанақа қилиб чиқиб кетишимни ҳам ҳамма биладию (кулади), лекин санъат танлаган
November-December
касбларим ичида биринчи ўринда турмаган. Чет тиллари, шарқ тилларини ўрганмоқчи бўлганман, пайти келиб, жасорат қилиб жарроҳ бўламан, деганман. Ҳатто архитектор бўлишга қатъий қарор қилганман, аммо архитектура институтига мени кундузги бўлимга олишмаган, кечки бўлимга таклиф қилишганда, мен мактабда беш баҳога ўқиганман, кечки бўлимда ўқимайман, деб институтдан ҳужжатларимни олиб чиқиб кетганман. Кейин санъат ўзи томон бошлаб кетган. Фараз қилсак, бир имконият бўлганда-ю инсон ҳаётини қайтадан бошлай олганида, ўшанда ҳам санъатни, санъаткорликни танлаган бўлармидим... – Кейинги 20 йил ичида бутун дунёда жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Инсон қиёфаси, мафкураси дунёқараши кескин ислоҳга учради. Кўнгил деб аталган мўъжиза дағаллашиб, жўнлашиб бораётгандек... Бу ҳолат ҳақиқий санъатга Tel.: 718 600 6518
№4(7)/2012 нечоғлик таъсир қилади, деб ўйлайсиз? – Бунинг таъсирини кўриб, эшитиб турибмиз: ҳар қадамда, ҳар муюлишда учратаётганларимиз хонандаликни, эстрада санъати юлдузи бўлишликни даъво қилишмоқда. Дунё ўзгарди, деб, санъатнинг тозалигини йўқотиш керак эмас. Санъатнинг аввалги мавқеини сақлаб қолиш борасида, биринчи ўринда, ўзининг меҳнати, билими, ички маданияти ҳамда тарбияси билан муваффақият қозонган санъаткорларга жуда катта масъулият тушади. Шунинг учун дунё ўзгарди, санъат мундоқ бўлди, маза-матрасаси бўлмаган қўшиқлар эшитиш, зўр бўлиш учун шунақа қилиш керак экан, деган хаёлларга берилишимиз хато бўлади. Ўйлайманки, ҳақиқий санъат дейсизми, ҳақиқий адабиёт дейсизми, бу абадий ва мангу тушунчалар, уни асраш, айнан тозалигича сақлаб қолиш учун хизмат қилиш эса бизнинг вазифамиз, деб ўйлайман. – Бугунги кунда “шоу-бизнес” деган атама ривожланиб кетди. Шоу-бизнесдан ҳақиқий санъатни қандай фарқлаш мумкин? – Биласизми, “шоу” дегани – кўрсатиш, намойиш қилиш дегани. Бизнес эса бу иш. Демак, томоша орқали пул топиш деган маъно келиб чиқяпти, тўғрими? Шоу-бизнес эса намойишни сотиш дегани. Санъатни ҳам инсонлар томоша қилиши мумкин. Улар завқ олиши учун хизмат қиладиган САНЪАТ шоу-бизнесдан фарқли ўлароқ, бошқа вазифаси ҳам бор. У одамларнинг фақат кўнглини чоғ қилиб, хурсанд қилиб, тошоша қилиши ва шундай қабул қилиши учун эмас, уларнинг ички дунёсини тарбиялашга, маданиятни шакллантиришга, инсонларнинг маънавиятини ошириш учун хизмат қиладиган мўъжиза. Шунинг учун ҳам санъатнинг қадри баландроқ бўлиши керак. У шоу-бизнесдан кўра жиддийроқ ва муҳимроқдир. Мени тушунчам шунақа. – Насиба опа, хонанданинг бахти у яратган қўшиқларининг умри билан ўлчанади, шу маънода сиз бахтли Tel.: 718 600 6518
UZBEGIM санъаткорсиз. Буни сиз яратган “Лазги”, “Самарқанд”, “Умр баҳори”, “Менман ўшал” каби ўнлаб эскирмайдиган, ҳамиша оҳорли қўшиқларингиз исботлайди, тўғрими? – Албатта, бахтли санъаткор сифатида шуни бемалол айтишим мумкинки, томошабинларимнинг эркатой қўшиқчисиман. Менимча, ҳамма санъаткорни ҳам томошабин фақат яхши сўзлар билан эслаб, бошига кўтариб юрмайди. Шунинг учун мен санъаткор сифатида бахтимни топган ва санъатда унча-мунча нарсага эришган инсонман, дея бахтимни баралла айта оламан. – Армонга айланган орзуларингиз борми? – Мен армон деган тушунчани ҳеч қачон қабул қилмайман. Чунки орзу мен учун яхшироқ, у инсонни бир жойда тўхтаб қолмаслигига хизмат қиладиган, уни ҳар доим олдинга интилишга ундайдиган куч. Армон... Озгина ношукрликка ўхшайди-да, менимча. Инсон озгина шукрни ҳам билиши керак. Дунёга келамиз, уй-жой истадик, берди, фарзанд истадик, у ҳам бор, иш эгаси бўлдик, уни қилдик, буни олдик – ҳамма нарсага эришдик, халқ олқишлади. Яна қанақа армон бўлиши мумкин, айтинг? Ҳамма нарсани бердингу, битта нарса армон бўлдида, дегани, ҳазил қилиб айтганда: “Қўйни бердингу бўйнидаги боғичини бермадингда”, деган билан баробар. Аслида, ношукрликнинг ўзи армон. Нима учун бахтли бўлганимизда яратганга қайси хизматларим, хислатларим учун мана шу бахтни менга раво кўрдинг, демаймиз. Шундай савол берган одамни ҳеч эшитганмисиз? Бошимизга мусибат тушганда эса вой, қайси гуноҳларим учун, нима учун менга шунақа қилдинг, деймиз. Яхшисини қабул қиламиз, индамасдан кўнамизу, ёмонига келганда, “Нима учун?” деб савол берамиз, шунинг учун армон мен қабул қилмайдиган тушунча. – Шу кунларда Насиба Абдуллаева нималар билан банд? – Ҳар доимгидек ижод билан. Аммо янги қўшиқлар устида иш кетяпти, дея олмайман. Чунки
5
ҳозир янги қўшиқ муаммо бўлиб қолди. Юрагимни жиз эттирадиган бирор бир таклиф бўлмаяпти. Шу кунларда мен муаллифларимиздан бир эшитишда одамни ром қиладиган, шу қўшиқни албатта ижро қиламан, дейдиган материал кутяпман. Яқин кунларда АҚШда мухлисларим билан ҳам учрашамиз, худо хоҳласа. Концерт дастуримизни ташкил этишда бизга яқиндан кўмакдош бўлаётган дўстларимизнинг ишларига ривож тилайман, омадларини берсин. Мухлисларимни эса концерт дастуримизда кутиб қоламан. – Журналимиз ўқувчиларига тилакларингиз... – Кўп журналистлар, томошабинлар газета ўқувчилари сиз
November-December
билан қизиқишади, сиз билан суҳбатлар уюштиришни илтимос қилишади, деб таъкидлашади. Мен, биринчидан, ўн йилликлар давомида ҳам уларнинг менга бўлган сўнмас қизиқишлари учун раҳмат айтмоқчиман. Ҳар бир юртдошимизнинг хонадонида тинчлик, хотиржамлик бўлсин. Яхши кайфият бўлсин, мусиқалар эшитишсин ва ўша мусиқаларнинг орасида, бугунги кунда урф бўлган «модний» қўшиқларнинг орасида бизнинг қўшиқларимиз ҳам ора-сира бўлсада янграб турсин. Ҳаммаларига саломатлик тилайман. Ҳар оиланинг оила бошчиси ва хонадон эгасининг юрагида «муҳаббат» бўлсин, дейман. Шоҳидбек АСЛОНОВ суҳбатлашди.
info@uzbekny.tv
WWW.UZBEGIM.US
6
UZBEGIM
№4(7)/2012
Ўзбекистон: йил давомида “Боинг” компанияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига 2 та янги Boeing 767-300ER фуқаролик самолётини (учиш узоқлиги оширилган) етказиб берди. *** Ўзбекистонда Осиё тараққиёт банкининг молиявий кўмагида Халқаро қуёш энергияси институти очилди *** Тошкентда “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва
ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси бош соврин – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари қатнашчиларига табригининг асл нусхаси ва “Дамас” автомобили билан тақдирланди.
учинчиси бўлади. Шўртан газкимё мажмуаси янги объектга ўз маҳсулотини етказиб беради, унинг асосида эса заводда йилига 3,5 млн.кубометр суюлтирилган газ, 860 минг тонна дизель ёқилғиси, 300 минг тонна авиакеросин каби юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқарилади.
*** Ўзбек олимлари илк бор рангли ипак хомашёсини олишга муваффақ бўлишди. Ипак пиллалари учта рангга эга – пушти, сариқ ва яшил. Бунга маҳаллий ипак қуртини “суперэлита” тури билан чатиштириш
*** 2013 йил январидан бошлаб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида иккита янги “Маданият ва маърифат” ва “Дунё бўйлаб” телеканаллари ўз фаолиятини бошлайди. *** Лондондаги ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган Артур Таймазовга 150 минг долларга сертификат ва “Chevrolet Malibu”, бронза медали соҳибларига 50 минг долларга сертификат ва “Ласетти” маркасидаги машиналар совға қилинди. *** GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Cobalt автомобилини тақдим этди. Ушбу янги моделни ишлаб чиқариш ҳажми йилига 120 мингдан ошади.
модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.
туфайли эришилди.
*** Тошкент шаҳрида кўкрак бези саратонига чалинган бемор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони ўтказилди.
*** Европа технологияларига асосланган Artel савдо белгиси суюқ кристалли дисплейга эга ARTLCD телевизорларини тақдим этди. Шунингдек, Artel компанияси йил охиригача Ўзбекистонда мобиль телефонлар, смартфонлар ва планшет компьютерларни мунтазам ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
*** Навоий шаҳрида умумий таълим мактаблари ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари – 2012” республика спорт ўйинлари ўтказилди. Умумжамоа ҳисобида биринчи
*** Қашқадарё вилоятида GTLзаводи қурилиши бошланди. Синтетик суюқ ёқилғини қайта ишлаш бўйича бундай йирик лойиҳа дунёда бор-йўғи 2 тадир. Ўзбекистондагиси эса
*** GM Uzbekistan янги Chevrolet Malibu моделини тақдим этди
WWW.UZBEKNY.TV
info@uzbekny.tv
*** Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
нишонланди. Унда мамлакат Президенти Ислом Каримов қатнашди ва нутқ сўзлади. *** “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида америкалик трубачи Крис Боттининг концерт берди. *** Art Week StyleUz – Санъат ҳафталиги доирасида VI Тошкент халқаро фотобиенналеси-2012, III “Theatre.Uz” халқаро театр фестивали, II “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ҳамда Art Week Style.Uz санъат ҳафталиги ўтказилди. Ҳафталик давомида 180 та турли форматдаги тадбирлар ўтказилдииб, уларда 100 мингдан зиёд киши иштирок этди. Тадбирларда 50 та иштирокчимамлакат, 700 нафардан ортиқ хорижий меҳмон, 350 га яқин ОАВ ҳодимлари, 300 дан зиёд кўнгилли фаоллар ва таржимонлар қатнашди. *** Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси учинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Терма жамоага чемпионликни қўлга киритганлари учун – $20000, ампутант-футболчиларга – $3000 дан мукофот топширилди. *** Ўзбекистон (U16) – Осиё чемпиони! Ўсмирларга – 4 млн. сўм, ТВ ва ноутбук топширилди. *** Ўзбекистонда 3,35 млн.тонна пахта терилди.
*** Жорий йилда ўзбекистонликларнинг 5000 нафари Ҳаж, 6000 нафари эса Умра зиёратини амалга оширди.
*** Тошкентда ўтказилган халқаро пахта ярмаркасида 670 минг тонна пахта толаси экспорт қилиниши белгиланди.
*** Тошкентдаги янги “Бунёдкор” стадионининг очилиши ҳамда ўзбек футболининг 100 йиллиги
*** 9 ой ичида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 8,2 фоизга ўсди.
November-December
Tel.: 718 600 6518
â„–4(7)/2012
UZBEGIM
Tel.: 718 600 6518
November-December
7
info@uzbekny.tv
WWW.UZBEGIM.US
Calendar 2013
POPULAR MAGAZINE
January 2013
February 2013
March 2013
Su Mo Tu We Th Fr Sa
Su Mo Tu We Th Fr Sa
Su Mo Tu We Th Fr Sa
6 13 20 27
7 14 21 28
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
3 10 17 24 31
4 11 18 25
5 12 19 26
3 10 17 24
4 11 18 25
1 5 6 7 8 12 13 14 15 19 20 21 22 26 27 28
2 9 16 23
3 10 17 24 31
4 11 18 25
5 12 19 26
6 13 20 27
7 14 21 28
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
July 2013
August 2013
September 2013
Su Mo Tu We Th Fr Sa
Su Mo Tu We Th Fr Sa
Su Mo Tu We Th Fr Sa
7 14 21 28
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
3 10 17 24 31
WWW.UZBEKNY.TV
4 11 18 25
5 12 19 26
6 13 20 27
info@uzbekny.tv
4 11 18 25
5 12 19 26
6 13 20 27
7 14 21 28
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
3 10 17 24 31
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
3 10 17 24
4 11 18 25
5 12 19 26
6 13 20 27
7 14 21 28
Tel.: 718 600 6518
Calendar 2013
POPULAR MAGAZINE
347-481-7445 862-252-1888 860-274-1375 Бир хафтада $100-$800 эга бўлмоқчимисиз?! Вам интересно как сделать $100-$800 за 1 неделю?! You're wondering how to make $100-$800 for 1 week?
April 2013
May 2013
June 2013
Su Mo Tu We Th Fr Sa
Su Mo Tu We Th Fr Sa
Su Mo Tu We Th Fr Sa
7 14 21 28
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
3 10 17 24
4 11 18 25
5 12 19 26
6 13 20 27
5 12 19 26
6 13 20 27
7 14 21 28
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
3 10 17 24 31
4 11 18 25
2 9 16 23 30
3 10 17 24
4 11 18 25
5 12 19 26
6 13 20 27
7 14 21 28
1 8 15 22 29
October 2013
November 2013
December 2013
Su Mo Tu We Th Fr Sa
Su Mo Tu We Th Fr Sa
Su Mo Tu We Th Fr Sa
6 13 20 27
7 14 21 28
1 8 15 22 29
Tel.: 718 600 6518
2 9 16 23 30
3 10 17 24 31
4 11 18 25
5 12 19 26
3 10 17 24
4 11 18 25
5 12 19 26
6 13 20 27
7 14 21 28
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
1 8 15 22 29
2 9 16 23 30
3 10 17 24 31
info@uzbekny.tv
4 11 18 25
5 12 19 26
6 13 20 27
7 14 21 28
WWW.UZBEGIM.US
10
UZBEGIM
Ассалому алайкум. Менинг исмим Фарход. Ҳозирда GIVE1 GET4 корхоналарининг бошқарувчисиман. Бугун Сизларга КАФОЛАТЛИ ТАРЗДА ИШЛАШИНГИЗ мумкин бўлган бир қизиқарли инвестицион тизим таклифини бермоқчиман. Сизларга бу дастур билан қандай танишганимни айтиб берсам. Икки ой аввал, менинг бир неча дўстларим бир лойиҳа топганларини айтиб, мени ҳам иштирок этишга чақиришди. Масъулиятли ва эҳтиёткор инсон бўлганим учун уларга ишонмадим. Бу лойиҳа ҳам МММ 2011 каби яна бир ёлғон дастур деб ўйладим. Бир ой ўтгач, дўстларим янги бўлмаса ҳам $50000 машина сотиб ола бошлаганида, қизиқиб қолдим. Наҳотки уларни бой қилаётган нарса шу ўйн бўлса?! Ўзимнинг 100% ишонган бир дўстим билан мулоқотга киришганимда, ушбу дастурнинг бутунлай хавфсизлиги ва ундан келадиган даромад эса ҳақиқийлигини тушуниб етдим!Бир хафта давомида дўстларимиз билан бўлган мулоқот давомида ҳар бир элемент, энг кичик деталига қадар дастурни бир бошдан таҳлил қмлиб чиқдик. Сўнгги қароримизнинг мазмуни ҳам дастурнинг хавфсизлиги ва ўз ресурсим G1 G4 да эълон қилишга лойиқлиги билан ифодаланди. Ишончим комилки, бугун инвесторларнинг аксарияти хавфсиз ва даромадли инвестициялар тарафдори. Ушбу дастур эса айнан Улар учун! Сизларга ушбу қисқа анонс тайёрлашдан олдин, ўз елкамга юкланаётган масъулият ва юзасидан барчасини обдон ўйлаб чиқдим. Ўз ишимга ҳаққоний ёндашган ҳолда, ҳар бир детални қайта-қайта таҳлил қилгач, Сизларга мурожаат этаяпман. Бир хафтада $100-$800 эга бўлмоқчимисиз? Аризангизни қолдиринг! Сизларга лойиҳанинг тақдимотини юборамиз. Аризани ушбу ҳавола бўйлаб қолдиришингиз керак.
№4(7)/2012
Здравствуйте. Меня зовут Фарход. Я владелец GIVE1 GET4. И сегодня хочу предложить Вам вникнуть в одну интересную инвестиционную схему, на которой вы ГАРАНТИРОВАННО ЗАРАБОТАЕТЕ. Расскажу Вам свою историю. Около 2х месяцев назад пару моих близких друзей вошли в один проект, и меня тоже позвали. Я так как являюсь человеком, ответственным и осторожным, не поверил им, сказав что это еще одна афера как МММ 2011. Прошел месяц и мои друзья купили себе по машине за $50000. Мне стало интересно, не тот ли проект их так обогатил?! В ходе беседы с одним из моих друзей, которому я доверяю, осознал всю безопасность и огромную доходность данной программы без каких либо рисков вообще! В течении недели со своими друзьями, мы пересмотрели каждый элемент и все детали программы. И в итоге окончательно выявилось что программа совершенно безопасна и ее необходимо анонсировать на моем ресурсе G1 G4. Я уверен, что среди инвесторов, многие заинтересованы в безопасных и прибыльных инвестициях. И данное предложение как раз для НИХ! Прежде чем подготовить этот анонс, я обдумал всё. И честно подходя к своей работе, ответственно относясь за каждую деталь, обращаюсь к Вам. Вам интересно как сделать 100$-800$ за 1 неделю?! Оставьте заявку! Мы вышлем Вам презентацию проекта Оставить заявку НУЖНО по ссылке.
1-347-481-7445 1-862-252-1888 1-860-274-1375
Hello. My name is Farhad. I am the owner GIVE1 GET4. Today I want to suggest you an interesting insight the investment scheme in which you are guaranteed to earn. Let me tell you my story. About 2 months ago a couple of my close friends participated in one project, and I was also called. As a responsible and careful person, I did not not believe them. I thought that it is again one of the stupid games as MMM 2011. A month passed and my friends have bought a car for $50000 each. I wondered is there project the way to get enrich? During a conversation with one of my friends, whom I trust, I understand security and realized the enormous profitability of the program without any risk at all! In a week with my friends, we have reviewed each item and all the details of the program. And in the end finally revealed that the program is completely safe and should be advertised on my resource G1 G4. I am sure that among the investors, many are interested in a safe and profitable investment. And this offer is just for them! Before setting up this announcement, I thought about everything. And honest approach to his work, a responsible attitude for every detail, appeal to you. You're wondering how to make $100-$800 for 1 week? Leave a request! We will send you a presentation of the project Request MUST link WWW.UZBEKNY.TV
info@uzbekny.tv
November-December
Tel.: 718 600 6518
№4(7)/2012
UZBEGIM
11
Латифалар ва Кроссворд БИР КУЛИШАЙЛИК... Эрини тун ярмигача кутаётган қизга онаси айтяпти: – Вой қизим, эринг биронтаси билан юриб кетган бўлса-я?! – Ая, яхши ният қилинг, балки машина босиб кетгандир...
эшик нима бўлади? – Эйшик. – Жюуда тоугри. *** Маст киши таксига ўтирибди: – Мени зудлик билан Вашингтон кўчасига элтинг! Ҳайдовчи:
– Лекин биз Вашингтон кўчасидамиз-ку?! – Ма, (1000 сўм узатиб) манавини ол-да, бошқа бундай тез ҳайдама! *** Икки бадавлат дўст балиқ овига чиқишибди. Денгиз бўйида сувга қармоқ
ташлаб ўтиришса, бирининг қармоғига олтин балиқ чиқибди. У дўстига ўзини кўрсатмоқчи бўлиб, шартта балиқни сувга ирғитворибди. Тилла балиқ кейинги бойнинг қармоғига илинибди. У ҳам шеригидан паст келгиси келмай, тилла балиққа: тила тилагингни, дебди.
*** Икки қулоғи кар кишилар учрашиб қолишибди. Бирининг қўлида қармоқ. Бири гап бошлабди: – Ҳа оғайни, балиққами дейман? – Ҳа йўқ, ўзим, шунчаки балиқ тутишга. – Эээ, ман сизи балиқ тутишгами депман... *** Хасис одамдан сўрашди: – Нега товуғингнинг бир оёғи йўқ? – Кекса онам ўлим тўшагида ётганида товуқ шўрва ичгиси келаётганини айтганди. Туппа-тузук тухум туғиб турган товуқни бутунлай сўйиб юборишга кўзим қиймади… *** География дарсида: – Майкл, бизга Панама канали ҳақида гапириб берчи? – Домла, телевизоримиз бунақа канални кўрсатмайдида... *** “Ўғирламоқ” феълининг келаси замон шакли қандай бўлади, – сўради ўқитувчи. – Қамоқ бўлади, – жавоб берди ўқувчи. *** Чекка бир қишлоқдаги мактабда инглиз тили дарси. Ўқитувчи: – Анвар, инглиз тилида Tel.: 718 600 6518
November-December
info@uzbekny.tv
WWW.UZBEGIM.US
12
UZBEGIM
№4(7)/2012
Соғинчларим бўлди бир жаҳон ТЎФОН
Моҳидил Шерманова Сирдарё шаҳрида 1968 йилда туғилган. Тошкент Давлат Маданият ва Тошкент Давлат Молия олийгоҳларида таҳсил олган. Тошкент шаҳарида таълим ва банк соҳаларида ишлаган. Моҳларойим таҳаллуси билан ижод қилмоқда.
Кўкни қора булут қоплади. Кундуз қора тунга ўхшади. Атлантика суви тўлғoнди, Тўфон келиб чўчиб ўйғонди. Чексиз уммон чайқалиб кетди, Фиғонлари фалакга етди. Бўронлари қутириб кетди, Дарахтларнинг бошига етди. Аждарҳога айланиб гўё, Кўзига тор кўринди дунё. Дамбалару , йўлларни бузди. Машиналар кемадек сузди. Гуё, замон тескари боқди. Баъзиларнинг уйини ёқди. Океаннинг тўлғоқи тутди, Акуласин қирғоқга отди. Бу холига осмон йиғлади. Океанга сувлар сиғмади. Балиқ боласини излади. Инсон юрак бағри бўзлади. Юртбоши ҳам изтироб чекди, Элнинг дарди билан яшади. Ахир, тўфон қиёмат бўлди. Кимларгадир мусибат келди. Табиатда бу бир оддий ҳол, Инсон ожиз бунда ақли лол. Афсус, қурбон бўлгани ҳам бор, Бироз, жабр кўргани ҳам бор. Бир куни ҳам бир йилдек бўлди, Гўё даҳшат тушга ўхшади.
Шаҳар бир зум сукут сақлади, Яна янги ҳаёт бошлади. Бу шундайин ваҳимали сел, Талофатга йўлиқтирмай кел. Тинчлигидир элларнинг оҳи, Юртни асраб турсин Паноҳи. ЎҒЛИМГА Бугун йигирма уч баҳор устида, Турибсан кўнглимни тоғдай кўтариб, Ёшликнинг гуллаган гўзал чоғида, Қалбинг қувончларга, бел кучга тўлиб. Бўйингга бўйимни чўзсам етмайди, Кўксингга бошимни қўйиб эркалай,
Cуянсам, бош болам сенга суянай, Oллоҳга тиз чўкиб, бахтингни сўрай. Менинг бағрим сенга oсмон каби кенг, Келсанг қувонаман теримга сиғмай, Рози бўлай майли тунлар ухламай, Сенинг бахтинг сўраб дуолар қилай. Қурган кошонангга бахтдан яса тахт, Меҳрга бой бўлиб яшашни қил аҳд, Мардликда ўзингни дадангга ўхшат, Менга фақат сенинг соғлигинг керак.
СОҒИНЧ Туйғуларим ичимга ютиб, Туролмадим индамай кутиб, Олислардан ёздим бир мактуб, Сизни кўргим келди Онажон, Соғинчларим бўлди бир жаҳон. Гоҳ юракга сиғмай қолар қил, Соғинчларга тўйиб кетди дил, Туғёнларга тўлиб Моҳидил, Сизни кўргим келди Онажон, Соғинчларим бўлди бир жаҳон. Кунлар ўтсин тунларни қувиб, Кўришайлик, ўша кун келиб, Дилда соғинч кетсин ювилиб, Сизни кўргим келди Онажон, Соғинчларим бўлди бир жаҳон. Кулиб юринг кўзим қувнатиб, Омон бўлинг юзлардан ошиб, Тўйларимда туринг бош бўлиб, Сизни кўргим келди Онажон, Соғинчларим бўлди бир жаҳон. Савоб ишдан сиз суюнасиз, Ибодатдан роҳатланасиз, Бизлар учун дуо қиласиз, Сизни кўргим келди Онажон, Соғинчларим бўлди бир жаҳон. Таъзим қилай сиз қиблагоҳим Етиб борсин осмонга оҳим Асраб юрсин сизни Оллоҳим. Сизни кўргим келди Онажон, Соғинчларим бўлди бир жаҳон.
Янгиликлар, хабарлар, воқеалар Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг 9 ой якунлари бўйича тақдим этган ҳисоботига биноан республикада доимий истиқомат қилувчи аҳоли сони 2012 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 29 млн. 874 минг кишини ташкил этди. Шаҳарларда 15,2 млн.дан зиёд аҳоли истиқомат қилса, қишлоқ жойларида ушбу кўрсаткич 14,6 млн.кишини ташкил этади. Қўмитанинг маълум қилишича, Самарқанд вилоятидан кейин аҳоли энг кўп яшайдиган ҳудуд Фарғона вилояти ҳисобланади. Фарғонада 3,31 млн. киши умргузаронлик қилмоқда. *** 6 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлигига сайловлар натижасига кўра, демократ Барак Обама катта фарқ билан рақиби Митт Ромни устидан ғалаба қозонди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Барак Обамани унинг Америка Қўшма Штатлари Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан муборакбод этди. WWW.UZBEKNY.TV
info@uzbekny.tv
*** Американинг “Della Mae” блуграсс мусиқий гуруҳи Тошкент шаҳридаги “Туркистон” саройида 19 ноябрь куни ўз концерт дастурларини намойиш қилишади. *** Бу йил 19-маротаба ўтказилаётган MTV Europe Music Awards ғолиблари Франкфурт-Майнда қўшиқчилар 16 та йўналиш бўйича тақдирланди. Канадалик поп-қўшиқчи Жастин Бибер ҳамда америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт маросимдан учтадан мукофотни олиб кетишди. Бибер “Энг яхши поп-ижрочи”, “Энг яхши гастрол ўтказадиган санъаткор” ҳамда “Энг яхши ижрочи”, Свифт эса “Энг яхши қўшиқчи”, “Энг яхши чиқиш” ҳамда “Энг яхши ташқи кўриниш” номинацияларида ғолиб бўлди.
November-December
Tel.: 718 600 6518
№4(7)/2012
UZBEGIM
13
Наманганнинг нозик Нозимаси Устозимиз ажойиб шоир дўстимизнинг китобига сўз боши ёзиб, Наманган ҳақида шундай тавсифларни келтирган эдилар: Сиз, албатта, “ғазнаи Намангон” деган таърифни ўқиган ёки эшитгандирсиз. Эҳтимол, сиз ҳам камина каби бу ибора нимани англатар экан, деб бош қотиргандирсиз, сўраб-суриштиргандирсиз, ўзингизча бир тўхтамга келгандирсиз ҳам. Наманган табиати, қиёфаси, жуғрофий ранг-баранглиги билан ҳам ўхшаши йўқ, такрорланмас маскан. Бир томон Чотқол тоғларига туташ арчазору тўқайлари, бир ён Чустий ҳазратлари сув ичган турнакўз булоқлари, бир тарафда эса сафоли Чортоқ тоғликларию бир тарафи Кушон тарихидан сўйловчи Косонсой. Биргина Чортоқнинг ўзида қанчадан-қанча ақлни шоширадиган тилсим, синоатлар яширин. Балки сиз ҳам бу водий ҳудудида воҳага хос бўлган бахшилар қўшиғини тинглаб ҳайратга тушгандирсиз. Пешқўрғоннинг Омон бахшилари айтган Алпомишу Гўрўғли, Тўлан ботирларида ўзига хос талқин, ҳеч кимга ўхшамайдиган дард ва оҳангни пайқагандирсиз. Ёки “Попнинг попук қизларини” кўриб ростдан ҳам “кўҳлик” дегани “тоғлик” деган маъно беришини ўйлаб юрагингиз қалқигандир. Наманганнинг олмасини айтинг, Косонсойнинг нокларини, гул байрами, халқ сайли-чи? Чуст дўпписи, пичоғи... Буларнинг бари “ғазнаи Намангон”нинг қуйма ёмбиларидир. Демоқчи бўлганимиз, шоир айтганидек, Наманганнинг “кўҳлик”, ҳамишабаҳори, ҳамишагули НозимаTel.: 718 600 6518
хон бу йил 20 ёшни қаршиламоқда. Нозимахонни онаси Наимахон, укаси Муҳаммаджон, ёру дўстлари, яқин инсонлари уни 20 баҳорни қаршилагани билан муборакбод этдилар. Наимахон опа ўз жигарбандларини бу қутлуғ куни билан табриклар эканлар, жумладан, шундай дейдилар:
– Ҳаётимиз қувончи, умримиз безаги, бахтиёр кунларимиз дебочаси Нозима! Биз сени туғилган кунинг – таваллуд айёминг билан муборак этарканмиз, November-December
дилимиздаги энг эзгу тилакларни изҳор этамз. Биз сенинг камолинг, бахту иқболинг билан ҳамиша қувонамиз. Сен ҳақингда фақат олқишлар эшитишни, ўзгаларга кўрсатган меҳр-оқибатни, бетаъма яхшиликларингни кўрсак бошимиз кўкка етади, кўнглимиз ёришади. Сен бизнинг умид чироғимиз, қалбимизнинг шодиёна байрамларисан. Сен хонадонимизга кириб келсанг ҳаёт янада завқли, табассуминг билан янада фараҳбахш бўлади. Яхши кунларингда ёнингда бўлайлик. Бахтли онларингга шукроналар айтамиз. Оила аталмиш салтанатнинг – энг оқила, энг гўзал соҳибаси бўлишингни тилаймиз. Фарзандингни камолини кўришдан ортиқроқ бахт бўлмаса керак, дунёда. Унинг қувончлари, бахтсаодати ҳақида, яхши кунлари билан табриклаб, икки оғиз ширин сўз айтиш ҳам осон эмас, албатта, оналар учун. Айни ёшлик чоғидан боласини ҳаёт билан дўст бўлиб вояга етиши, унинг ўз устида ишлаши, характерининг тобланиши, қатъиятлик ва мардлик хусусиятларининг шаклланиши, бир сўз билан айтганда, мустаҳкам иродага эга бўлиши учун волидаларимиз не заҳматларни бошдан ўтказмайди, дейсиз. Боғбон меҳнатини боғ кўрсатади. Оналарнинг дунёдаги барча с а ъ й - ҳ а р а катл а р и фарзандларинг камоли, эришган муваффақиятларида намоён бўлади. Нозимахоннинг келажакда онажонисининг ана шу саъй-ҳаракатларини оқлашига ишонч билдирган ҳолда, унга узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилаймиз! Туғилган кунингиз муборак бўлсин! info@uzbekny.tv
WWW.UZBEGIM.US
14
WWW.UZBEKNY.TV
info@uzbekny.tv
UZBEGIM
â„–4(7)/2012
November-December
Tel.: 718 600 6518
â„–4(7)/2012
UZBEGIM
Tel.: 718 600 6518
November-December
15
info@uzbekny.tv
WWW.UZBEGIM.US